Telegram Web Link
Ҳудудий сайлов комиссияси қанча муддатга тузилади?
Anonymous Quiz
12%
7 йил муддатга
80%
5 йил муддатга
5%
3 йил муддатга
3%
2 йил муддатга
#savoljavob

САВОЛ: Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати нима учун керак?

ЖАВОБ:
Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати сайловнинг тенглик принципини таъминлашга хизмат қиладиган воситадир. Яъни, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида белгиланган “ҳар бир сайловчи бир овозга эга” тамойилини рўёбга чиқаришга хизмат қилади. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати орқали фуқароларнинг фақат бир маротаба овоз беришини назоратга олиш имконияти мавжуд бўлади.

Марказий сайлов комиссияси сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан фойдаланиш фаолияти бўйича умумий раҳбарлик ва мувофиқлаштириш ишларини амалга оширади. Рўйхат яхлит электрон тарзда бўлиб, у сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати деб номланади.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#saylovatamalari

📝Сайлов атамалари

Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими (СЖБАТ) – хавфсиз алоқа каналлари бўйича идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграциялаш орқали СЯЭРни шакллантириш жараёнини автоматлаштирадиган, сайловчи фуқароларга ўз сайлов участкаларига оид ахборотлар билан танишишга ва сайлов участкасини ўзгартиришга сўровнома юбориш имконини берадиган, СЯЭРда сақланадиган маълумотлардан фойдаланувчиларнинг фойдаланиш ва сайлов участкалари бўйича рўйхатларга тузатиш киритиш ҳуқуқларини тақсимлаш вазифасини бажарадиган тизим.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Партия рўйхати бўйича сайланган депутатлар ўртасида депутатлик мандатларини тақсимлаш ким томонидан амалга оширилади?
Anonymous Quiz
18%
Ҳудудий сайлов комиссияси томонидан
57%
Марказий сайлов комиссияси томонидан
12%
Округ сайлов комиссияси томонидан
14%
Туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан
#savoljavob

САВОЛ: Яширин овоз бериш принципи нимани англатади?

ЖАВОБ:
Яширин овоз бериш принципи сайлов бюллетенини олган сайловчи яширин овоз бериш хонаси (кабинаси)да ёки турган жойида ўзи муносиб деб топган номзод ёки сиёсий партияга ҳеч қандай тўсиқ ва таъсирларсиз эркин овоз бериши ҳамда уларнинг хоҳиш-иродаси назорат қилинишига йўл қўйилмаслигини англатади.
Яширин овоз бериш сайловчининг хоҳиш-иродаси устидан ҳар қандай тарзда назорат қилиш имкониятини истисно этадиган тегишли шароитларни яратиш орқали таъминланади.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌎 Ловиялар ёрдамида ўтказилган сайловлар тарихи

Инсоният тарихида илк демократик тамойилларнинг вужудга келишида Қадимги Афинадаги сайловлар муҳим аҳамият касб этади. Милоддан аввалги V асрдан бошлаб Афинада фуқаролар тўғридан-тўғри давлат бошқарувида иштирок эта бошладилар. Аввалига бу жараёнда фақат эркак, эркин фуқаролар қатнашган бўлса, кейинчалик сайловлар орқали ҳокимият тепасига чиқиш ҳуқуқи кенгайиб борди. Афинада сайловлар асосан очиқ овоз бериш (қўл кўтариш) ёки оқ ва қора ловиялар ёрдамида яширин овоз бериш шаклида ўтказилган.

Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати томонидан "Сайлов: кеча ва бугун" ҳужжатли филми тасвирга олинган. Ушбу фильмда инсоният тарихида илк демократик тамойилларнинг вужудга келиши тўғрисида маълумот берилган.

📺 Фильмни тўлиқ кўриш учун ҳавола: https://youtu.be/J5j-zAqxOfw?si=9L5ExLuWoltGdVpV

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#saylovatamalari

📝Сайлов атамалари

Сайловда иштирок этиш ҳуқуқи – сайлов ўтказиладиган кунга қадар ёки сайлов кунида 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир. Фуқаролар жинси, ирқий ва миллий мансублиги, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи, маълумоти, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, тенг сайлов ҳуқуқига эгадир.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Участка сайлов комиссияси комиссия раиси, раис ўринбосари, котибидан ва комиссиянинг неча бошқа аъзоларидан иборат таркибда тузилади?
Anonymous Quiz
35%
7 – 13 нафар
21%
9 – 15 нафар
37%
5 – 19 нафар
6%
13 – 19 нафар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💬 Ўзбекистон ҳудудида ўтказилган илк замонавий сайловлар

🔔 Илк замонавий сайловлар тарихи 1877 йил бориб тақалади. 1877 йил Туркистон генерал-губернаторлиги аҳолиси ҳамда ҳудудининг кенгайиши натижасида Тошкент шаҳар Думасини тузиш зарурати пайдо бўлди. Сирдарё ҳарбий губернаторлиги бошчилигида махсус ҳайъат тузилди. Махсус ҳайъат сайловчилар рўйхатини тузиш ҳамда сайлов ўтказиш бўйича иш олиб борди. 1877 йил август ойида Тошкент шаҳар Думасига сайловлар бўлиб ўтди. 1877 йил 30 август куни Тошкент шаҳар Думасининг очилиши бўлиб ўтди. Думага сайлов ҳар 4 йилда бир марта ўтказилган.

Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати томонидан "Сайлов: кеча ва бугун" ҳужжатли филми тасвирга олинган. Ушбу фильмда Ўзбекистон ҳудудида ўтказилган илк замонавий сайловлар тўғрисида маълумот берилган.

📺 Фильмни тўлиқ кўриш учун ҳавола: https://youtu.be/J5j-zAqxOfw?si=9L5ExLuWoltGdVpV

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#qiziqarli_malumotlar

Сайлов жараёнларига оид қизиқарли маълумотлар.

✈️ Ҳеч қачон сайлов ўтказилмайдиган давлатлар

✈️ Ҳа, тўғри ўқидингиз бор шунақаси. Бу учта давлат сизга ҳам таниш бўлса керак. Демак, булар қуйидагилар. Биринчи давлат Саудия Арабистони. Давлат тузуми монархия бошқарув шаклида бўлгани учун, бу давлатда лавозимлар қироллик оиласи томонидан тайинланади. Иккинчи давлат Ватикан. Давлат диний монархия шаклида бошқарилгани учун, бу ерда фуқаролар ҳеч қачон сайловда иштирок этишмаган. Учинчи давлат Бирлашган Араб амирликлари. Мамлакат президент томонидан бошқарилсада, президент умумхалқ сайловида сайланмайди, амирлар кенгаши томонидан тайинланади.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#savoljavob

САВОЛ: Ўзбекистон Республикаси аралаш сайлов тизими қайси вакиллик органлари сайловларида қўлланилади?

ЖАВОБ:
Мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови айнан аралаш сайлов тизими асосида ўтказилади.

Бунда Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати бевосита бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 нафар депутат ягона сайлов округи бўйича сиёсий партияларнинг сайловда олган овозлари сонига пропорционал тарзда, партия томонидан тақдим этилган депутатликка номзодлар рўйхати асосида сайланади.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ягона сайлов округи бўйича сайланадиган Қонунчилик палатасининг депутатлик ўринлари овозларнинг неча фоизини тўплаган сиёсий партиялар ўртасида тақсимланади?
Anonymous Quiz
31%
5 ва ундан кўпроқ фоизини
27%
7 ва ундан кўпроқ фоизини
21%
10 ва ундан кўпроқ фоизини
21%
20 ва ундан кўпроқ фоизини
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💬 Сайловлар тўғрисидаги энг шов-шувли мақола ҳақида биласизми?

🔔Абдулла Қодирий нафақат буюк маърифатпарвар шахс, балки сиёсий фаол инсон ҳам бўлган. Унинг "Мазлум (Эски шаҳарлик)" тахаллуси остида ёзган "Сайловми, босқунчиликми?" сарлавҳали мақоласи 1917 йил 4 август санасида "Улуғ Туркистон" газетасида чоп этилган. 1917 йил 30 июлда Тошкент шаҳар думасига навбатдаги қайта сайлов бўлиши белгиланади. Мақола шаҳар думасига қайта сайлов муносабати билан ёзилган.

Марказий сайлов комиссияси томонидан суратга олинган "Сайлов: кеча ва бугун" ҳужжатли фильмида ушбу мақолада тасвирланган саҳналар қайта жонлантирилди.

📺 Фильмни тўлиқ кўриш учун ҳавола: https://youtu.be/J5j-zAqxOfw?si=9L5ExLuWoltGdVpV

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#qiziqarli_malumotlar

Сайлов жараёнларига оид қизиқарли маълумотлар.

✈️ Энг кўп сайлов ўтказадиган давлат

✈️ Швейцария дунёдаги энг кўп сайлов ва референдум ўтказадиган давлатлардан бири ҳисобланади. Швейцарияда йилига 4-5 та референдум, шунингдек, кўплаб маҳаллий даражадаги сайловлар ўтказилади. Иккинчи ўринда, АҚШ бўлиб, у ерда ҳар икки йилда Конгресс сайловлари, ҳар тўрт йилда президентлик сайловлари ва доимий равишда маҳаллий ва штат даражасидаги сайловлар бўлиб ўтади. Учинчи ўринда Ҳиндистон. Ҳиндистон дунёдаги энг кўп сайловчига эга мамлакат бўлиб, ҳар йили миллионлаб сайловчилар штатлар ва маҳаллий даражадаги бошқа сайловларда иштирок этади.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Истиқлолнинг буюк қудрати: Ўзбекистоннинг миллий сайлов тизимидаги беқиёс ўзгаришларда ёрқин намоён бўлмоқда

⚜️ Шу кунларда юртимизда истиқлол байрамига бағишлаб ўтказилаётган барча тадбирлар мазмун-моҳиятида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган эзгу ғоя ўзининг ёрқин ифодасини топаётганида эришилаётган улкан муваффақиятлардан шукроналик мужассам.

🌀 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💬 XX асрда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилган сайловлар ҳақида биласизми?

🔔 II жаҳон урушидан кейинги даврда ўтказилган сайловлар шаклан сайлов бўлса-да, моҳиятан сайлов жараёнларининг қонун-қоидалари ва халқаро демократик ҳуқуқларни ифода этмасди. 1980 йиллар охирига келиб, профессионал сайлов органини ташкил этиш масаласи кун тартибига чиқди. Сайловларга ғарбона сайлов тарғибот усуллари жорий этила бошланди.

Ушбу тарихий жараёнлар қай тарзда амалга оширилганлиги Марказий сайлов комиссияси томонидан суратга олинган "Сайлов: кеча ва бугун" ҳужжатли фильмида баён этилган.

📺 Фильмни тўлиқ кўриш учун ҳавола: https://youtu.be/J5j-zAqxOfw?si=9L5ExLuWoltGdVpV

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#saylovatamalari

📝Сайлов атамалари

Умумий сайлов ҳуқуқи – Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловларининг умумийлиги.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Туман, шаҳар сайлов комиссияси неча нафар аъзолардан иборат таркибда тузилади?
Anonymous Quiz
36%
7 – 13 нафар
38%
9 – 15 нафар
8%
8 – 18 нафар
18%
13 – 19 нафар
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги барчамизга муборак бўлсин!

Қадрли ватандошлар!

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси жамоаси барча ватандошларимизни мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 34 йиллик шонли байрами билан самимий муборакбод этади.

Миллий истиқлолимиз бугунги кунда кўп миллатли бутун халқимизни Янги Ўзбекистонни барпо этишдек буюк мақсад йўлида бирлаштириб, янги ютуқ ва марралар сари илҳомлантирмоқда.

Албатта, бундай муваффақиятларнинг барчаси давлатимиз раҳбари ташаббуси билан миллий сайлов тизимини тубдан ислоҳ қилиш, янада демократлаштириш, фуқароларга қулайлик ва эркинликлар яратиш бўйича собитқадамлик билан олиб борилаётган изчил сиёсатнинг юксак самараларида ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.

“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган энг улуғ ва муқаддас байрамимиз шукуҳи оилаларимиз даврасида, қалбларимизда чинакам озодлик ва саодат айёми сифатида давом этаверади.

Бетакрор юртимиздан тинчлик-хотиржамлик, осойишталик ва фаровонлик, ҳаётингиздан, хонадонингиздан ҳеч қачон файзу барака, қувонч аримасин. Ватанимиз равнақи йўлидаги саъй-ҳаракатларингизда юксак муваффақиятлар ва омадлар ёр бўлишини тилаймиз.

Ватанимиз мустақиллиги абадий бўлсин!

Марказий сайлов комиссияси

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#qiziqarli_malumotlar

Сайлов жараёнларига оид қизиқарли маълумотлар.

✈️ 2024 йил катта сайловлар йили бўлди

✈️ 2024 йил дунё миқёсида рекорд даражада 74 та мамлакатда миллий сайловлар бўлиб ўтди. Сайёрамизнинг 3 млрд аҳолиси сайлов ҳуқуқига эга бўлган ҳамда сайловларда 61% сайловчилар иштирок этган. Ўтган сайловлар “супер-цикли” йилида номзодлар томонидан энг кўп муҳокама қилинган мавзулар экология, миграция ва гендер тенглик масалалари бўлди. Ўзбекистонда сайланган депутатларнинг 38 фоизини хотин-қизлар ташкил этиб, бу гендер тенглик масалалари бўйича Ўзбекистон тарихида энг юқори кўрсаткич бўлди.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/10/18 08:38:59
Back to Top
HTML Embed Code: