Telegram Web Link
Кеча "Mening yurtim" телеканали директори Қобулжон Аҳмедовнинг таклифига биноан "Чимилдиқ" фильмининг очиқ премьерасида қатнашдим. Тадбир асносида ҳамкасбларим, устоз-журналистлар, фильм ижодкорлари билан кўришдим.

Фильмда барчамиз оилани муқаддас билишимиз, уни асраб-авайлашимиз кераклиги каби муҳим мавзулар комедия орқали замонавий, барчага тушунарли тилда, ёрқин образлар орқали ёритилган экан. Ёшларимиз ҳақида, оилавий томоша учун яхши фильм бўлибди. Зал томошабинларга тўлган, бир ярим соат вақт кўз очиб юмгудек ўтиб кетди.

Давлатимиз бу соҳага қаратаётган эътибор натижасида томошабинга қизиқарли бўлибгина қолмай, қадриятларимизни тараннум этадиган миллий контент кўпайиб бораётгани хурсанд қилади. Эътиборли жиҳати, ушбу фильм рус, қозоқ ва озар тилларига профессионал дубляж қилиниб, Қозоғистон ва Озарбайжоннинг йирик кинотеатр тармоқларида ҳам намойиш этила бошланган экан. Бу ҳам, ўйлайманки, кинематографимизнинг муҳим ютуғи.

Қолаверса, анъанавий оилавий қадриятларни асраш, жамиятимизнинг энг муҳим бўғини бўлмиш оилани мустаҳкамлаш - давлат сиёсатининг ажралмас йўналиши. "Чимилдиқ"дек фильмлар бу жараёнга ўз ҳиссасини қўшишига ишонаман.

Президентимиз айтганларидек, давлат хизматчилари вақт ажратиб, оила аъзолари, ҳамкасблари билан биргаликда театр ва кинога тез-тез бориб туришлари керак. Бу нафақат ҳордиқ чиқариш, балки бугунги ҳаётимиз, жамиятимиздаги ўзгаришлар ва инсоний қадриятларни яхшироқ англаш имконини беради.

Вчера по приглашению директора телеканала “Mening yurtim” Кобулжона Ахмедова принял участие в открытой премьере фильма “Чимилдиқ”. На мероприятии встретился с коллегами, уважаемыми журналистами и создателями картины.

Фильм в жанре комедии на понятном и современном языке затрагивает важную тему — о том, что семья — это святое, и мы все должны беречь и защищать ее. Лента получилась актуальной, яркой и близкой молодежи. Отличное кино для семейного просмотра — полтора часа в зале пролетели незаметно.

Радует, что благодаря вниманию государства к этой сфере становится больше национального контента, который не только интересен зрителю, но и воспевает наши ценности. Примечательно, что фильм был профессионально дублирован на русский, казахский и азербайджанский языки и уже начал демонстрироваться в крупных киносетях Казахстана и Азербайджана. Думаю, это важное достижение для нашего кинематографа.

Кроме того, укрепление традиционных семейных ценностей и института семьи — одно из приоритетных направлений государственной политики. Уверен, что фильмы вроде “Чимилдиқ” вносят свой вклад в этот процесс.

Как справедливо отметил Президент нашей страны, государственным служащим стоит чаще находить время, чтобы вместе с семьей и коллегами посещать театры и кино. Это не только отдых, но и возможность глубже осмыслить современную жизнь, происходящие в обществе изменения и важность человеческих ценностей.

Facebook|Instagram|X
😐30🤣15👍14🤬3🤔1
Файзбоғ (ТемурМалик)
Видеодаги йигит эсингиздами? Ўзбекистон футболидаги ноҳақликлар, хусусан ҳакамларнинг атайлаб хусусий клубни синдиришга бўлган ҳаракатларини жўшиб гапирган "Турон" бош мураббийи интернет қаҳрамонига айланган эди. Воқеа 2021 йилда содир бўлган. Шундан кейин…
Ислом Исмоилов шогирдлари Осиё чемпионига айланди

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси финалда мусобақа мезбони Саудия Арабистонини 2:0 ҳисобида енгди. Жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов шу тариқа ўзининг оғир карерасида фантастик камбэк амалга оширди.

Қайд этиш керак, финалдаги рақибимизга қарши ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ қатарлик ҳакам томонидан Ўзбекистоннинг икки футболчиси майдондан четлатилганди. Шунга қарамай, футболчилар иккинчи бўлимда иккита гол уриб, ўйинда ғалаба қозона олишди.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍25130🎉16🤯5😱3
Жисмоний шахслар учун товарларни божхона тўловисиз олиб кириш нормалари кучайтирилмоқда

19 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан жисмоний шахсларнинг мамлакатга товарларни божсиз олиб кириш қоидалари кучайтирилмоқда. Хусусан, 1 майдан бошлаб чекловлар қуйидагича бўлади:

- ҳаво транспортида — 1000 доллар (шу пайтгача — 2000 доллар эди);
- темирйўл ва дарё транспортида — 500 доллар (1000 доллар);
- автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали — 300 доллар.

Белгиланишича, темирйўл ва дарё транспортида ҳамда автомобил ўтказиш пунктлари орқали нотижорат мақсадларда товарларни олиб кираётган шахс хорижий давлатда 2 кундан кам муддат бўлганда, ҳаво транспортида эса 3 кундан кам муддат бўлганда, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди.

“Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия чегара божхона постларида фуқаролар томонидан ваколатли давлат органлари мансабдор шахсларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик, уюшган ҳолда қаршилик қилиш ҳамда жамоат тартибини бузиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича Божхона қўмитаси билан ҳамкорликни йўлга қўйсин”, дейилади қарорда.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁89🤬76🤣38😱4👍1
Россия коррупцияси ҳақида

Россияда айни дамда собиқ ГИБДД (Йўл патрул хизмати ходими) инспектори Сергей Кузнецовнинг коррупция ишлари кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Кузнецов иш жараёнидаги “поралар” эвазига Россия ва БААдаги элит турар жой биноларидан бир қатор кўчмас мулклар харид қилган, бундан ташқари, тергов давомида ундан катта миқдордаги пул ундириб олинган.

Ҳозирда Россия Бош прокуратураси БАА расмийлари билан алоқа ўрнатиб, собиқ йўл патрул хизмати ходимига тегишли квартираларни рус ҳукумати номига мусодара қилиш устида иш олиб бормоқда. Қайд этилишича, 2013 йилдан то 2020 йилга қадар Кузнецов 29 та кўчмас мулк, жумладан Princess Tower'даги ҳашаматли квартираларни ва бошқа турар-жой мажмуаларини сотиб олган. У суриштирув давомида ушбу харидлар, шунингдек, ундан тортиб олинган нақд пуллар (48 миллион рубл, 60 минг доллар ва 23 минг евро) манбасини келтириб беролмаган. Собиқ “гаи” ходимининг оиласи билан биргаликда топган 12 йиллик расмий даромади жами 16,4 миллион рублни ташкил этади.

Бошдан оёғигача коррупцияга ботган рус жамиятининг ҳатто оддий инспекториси ҳам шунча пулни ўзлаштириб олиши мумкин экан. Энди Кузнецовнинг бошлиғи номида нечта кўчмас мулк бор бўлиши мумкинлигини тасаввур қилиб кўринг)

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁110👍13🤔12😱9🤯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёж учун товарларни божсиз олиб кириш нормаларидан тижорат мақсадларида фойдаланиш кўлами сезиларли ошган" — Божхона қўмитаси янги чекловларга изоҳ берди

Жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадида хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилганига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси изоҳ берди.

Унга кўра, хорижда қисқа муддат (2-3 кунгача) бўлиб қайтган шахсларнинг божсиз товар олиб кириш ҳуқуқи бекор қилинаётгани “жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёж учун товарларни божсиз олиб кириш нормаларидан тижорат мақсадларида фойдаланиш кўлами сезиларли ошгани” билан боғлиқ.

Қайд этилишича, амалдаги қонунчиликда чегара божхона постлари орқали товарларни нотижорат товар ниқоби остида ноқонуний олиб ўтиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган. 2024 йилда чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган 600 нафарга яқин шахс ана шу ҳуқуқбузарликни такрор ва такрор содир этган. Натижада, айрим фуқаролар айни шу турдаги ҳуқуқбузарликларни содир этгани учун бир йилда ўртача 10-20 марта жавобгарликка тортилган.

“Таҳлилларга кўра, чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ўзига тегишли бўлмаган товарларни маълум ҳақ эвазига олиб ўтиб бериб, “ташмачилик” фаолияти билан шуғулланмоқда.

Улардан айримлари бир ойда 100 мартагача чегарани кесиб ўтаётганини инобатга олсак, ўз эҳтиёжи учун деган ниқоб остида аслида тижорат мақсадидаги товарларни ташишаётгани ойдинлашади.

Натижада, ташмачилар кўмагида йирик партиядаги товарлар майда партияларда ҳеч қандай божхона тўловларисиз Ўзбекистон ички бозорига кириб келмоқда”, – дейилади Божхона қўмитаси баёнотида.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣107😁33🤬25👍11🕊3
Лавров «Мотамсаро она» ёдгорлиги ёнида рус тилидаги ёзув йўқлигидан шикоят қилди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга ташрифи чоғида «Мотамсаро она» ёдгорлигида рус тилидаги ёзув йўқлигига эътибор қаратди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Ёдгорликнинг икки ён томонидаги ёзувлар — ўзбек ва инглиз тилларида битилган. Россия ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, ёдгорлик ёнида ҳалок бўлган аскарларга аталган хотира сўзлари фақат инглиз тилига таржима қилинган, холос. Ёзувда шундай дейилган: «You are always in our heart, my dear».

«Инглизлар қандай қилиб бу ерга келиб қолишди? Қарасам, инглизча ёзув», — деб сўради у экскурсоводга юзланиб.

«Бу ерда барча тилларда бор, умуман олганда. Туризм шаҳри», — деб жавоб берди у.

«Русча кўрмаяпман», — деб жавоб берди вазир.

Сергей Лавров икки кунлик расмий ташриф билан Самарқандга келди. Унинг дастуридан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув, шунингдек, Бахтиёр Саидов билан батафсил музокаралар ўрин олган. Томонлар икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, Евроосиё интеграцияси ва Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлашга биргаликда тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬209😁40👍19🤣11💯52🤯2😱2🎉2🤔1
Наманган шаҳри ҳокими вилоят ЙҲХБ бошлиғидан ноқонуний ўрнатилган радарларни тизимдан ўчиришни сўради. ЙҲХБ бошлиғи ўз жавобида ҳокимлик хизмат машиналари ўнлаб қоидабузарлик содир этиб, жарималарни тўламаганини билдирди

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиев Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаевнинг ноқонуний ўрнатилган радарларни олиб ташлаш ҳақидаги хатига жавоб қайтарди. Жавоб хатида Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туманлари ҳокимликлари тасарруфидаги машиналар ўнлаб қоидабузарлик содир қилгани, муддати ўтган тўланмаган жарималар борлиги айтилган.

Вилоят ЙҲХБ Наманган шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги 50 020 DAV давлат рақам белгили Captiva машинаси 2024 йил ва жорий йилда жами 47 та қоидабузарлик содир этганини, 11 та ҳолатда 8 млн 170 минг сўм муддати ўтган тўланмаган жарималар борлигини маълум қилган.

“Ҳокимликнинг бошқа транспорт воситалари томонидан (50 023 DAV, 50 024 DAV, 50 025 DAV, 50 028 DAV) жами 41 та қоидабузарлик бўйича 18 млн 750 минг сўм, Давлатобод ва Янги Наманган туманлари ҳокимликлари тасарруфидаги (50 074 DAV, 50 075 DAV, 50 016 DAV, 50 017 DAV, 50 019 DAV ва 50 022 DAV) транспорт воситалари томонидан жами 46 та қоидабузарлик бўйича 16 млн 307 000 сўм миқдорда муддати ўтган тўланмаган жарималар мавжуд экани аниқланди”, дейилади Мансур Газиевнинг жавоб хатида.

Вилоят ЙҲХБ бошлиғи ҳокимдан Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туманлари ҳокимликлари тасарруфидаги машиналар томонидан содир этилаётган сурункали қоидабузарликларни танқидий муҳокама қилишини ҳамда муддати ўтган жарималарни ундиришда амалий ёрдам кўрсатишни сўраган.

Наманган шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Рахмонжон Мамадалиевнинг билдиришича, 50 020 DAV давлат рақам белгили Captiva хизмат машинаси сифатида шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаевга бириктирилган.

"Ҳокимлик машиналарининг қарздорлиги белгиланган талабларга зид равишда ўрнатилган радарлардан келган. Биз судга бермасдан хат қилгандик. Қолганлари бўйича қарздорлик тўланган", — деди шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁69🤣42👍16🤬5💯2🤔1😱1🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яқинда Европа Иттифоқи билан имзоланган янги келишувлардан безовталанган Путин Тошкентга дарҳол парламент спикери Матвиенкони юборганди. Уни ўшанда Саида Мирзиёева қучоқлаб кутиб олди. Лекин Матвиенко мессажни Тошкентга тўғри етказолмай, Кремлга қуруқ қўл билан қайтганми, энди Путин ўз ташқи ишлар вазири Лавровни юборибди. Лекин Лавров қучоқлашиш билан иш битмаслигига ишора қилмоқчи бўлди, шекилли - учоқдан тушар экан, ўзбек ҳамкасби Бахтиёр Саидовнинг ачом таклифини қадрламай, уни елкасидан итариб қўйди.

Бу ҳам етмагандек, Лавров мотамсаро она ёдгорлигида русча ёзув йўқлигидан ёзғирди. (Нега русча ёзув бўлиши керак? Она русми? Ё унинг урушда ўлган Чироқчи ё Олтиариқ ё Тўрткўллик ўғиллари русмиди?)

Барибир қовоғимдан ёғилаётган қор етарли эмас, деб ўйлади шекилли, Лавров “матбуот анжумани”да олдиндан тайёрланган Европа Иттифоқи ҳақидаги саволга ўлаётган империяга мос қатъият билан жавоб берди: “Биз ҳамкорлик жараёнларини сиёсийлаштиришга, у ёки бу гуруҳ давлатларнинг ушбу ва бошқа геосиёсий маконларда ҳукмронлик ўрнатишга уринишлари билан боғлиқ мафкуравий элементларнинг киритилишига мутлақо қаршимиз”, — деди Лавров.

“Афсуски, бундай уринишлар ғарблик ҳамкасбларимизнинг ёндашувларида яққол намоён бўлмоқда. Бу ерда Европа Иттифоқи аъзолари айниқса ажралиб турибди. ЕИ раҳбарияти ўз кун тартибини очиқ аксил-Россияча кайфият билан олға силжитишга ҳаракат қилмоқда", - дея нолиди у. Яхшиям халқаро анжуманларда қайта-қайта қилган атом бомбаси таҳдидини бизда қилмади.

Уч кун ичида Киевни босиб олишни ваъда қилган ва уч йил ҳам жанг қилиб ҳеч нарсага эришмаган, ҳамда ўзининг минглаб фуқароларини қурбон бераётган Россия ҳукумати отдан тушса-да, эгардан тушгиси келмаяпти. Унинг томорқаси тобора кичрайиб бормоқда ва кичрайишда давом этади. Ўзбекистон эса саҳнада ачом-ачом дипломатиясини намойиш қилса-да, саҳна ортида ўз билганидан қолмаслиги керак.

Ибрат Сафо

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍209😁34💯28🤣125🎉2🕊2🤔1
UzAuto Motors, UzAuto Motors Powertrain, Uzbekistan GTL, Mobiuz, Технопарк, “Ўзметкомбинат”, “Навоийазот”, бир нечта ИЭСлар – жами 29 та йирик давлат корхонаси хусусийлаштирилади

Асака автомобил заводи ва бошқа қатор активларга эгалик қиладиган “UzAuto Motors” АЖдаги 99,7 фоиз улуш сотилади. Бунинг учун йил охиригача консултант жалб этилиб, оммавий савдо 2026 йил 1-чоракда эълон қилиниши кўзда тутилган.

Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги “Uzbekistan GTL” МЧЖнинг эса 100 фоиз улуши хусусийлаштилади. Консултант жалб этиш муддати – 2025 йил 3-чорак, оммавий савдони эълон қилиш 2026 йил 2-чоракка белгиланган.

Шунингдек, Mobiuz алоқа оператори – “Universal Mobile Systems”, UzAuto Motors Powertrain, “Ўзбекгидроэнергоқурилиш”, “Трансгазмахсусқурилиш”, “Махсусэнергогаз” сотувини бошлаш кўзда тутилган. 2025 йилнинг сўнгги чорагида Ўзбекистондаги йирик электр станцияларидан “Сирдарё”, “Тўрақўрғон”, “Ангрен”, “Янги Ангрен”, “Тошкент”, “Навоий” ва “Тахиатош” ИЭСлари ҳамда “Муборак”, “Фарғона” ва “Тошкент” ИЭМлари ҳам сотувга қўйилиши зарур.

Бундан ташқари, “Ўзбекинвест ЭИСК”, “Ўзагросуғурта”, Шеробод цемент заводи, “Шарғункўмир”, “Ўзметкомбинат”, Тошкент трактор заводи, “Технопарк”, “Ўзагролизинг”, Uzbek Leasing International, “Йўлқурилиш”, “Ўзсувқурилиш”, “Навоийазот” сотувга чиқарилади.

Санаб ўтилган корхоналарни хусусийлаштиришга нуфузли халқаро консултантларни жалб қилиш кўзда тутилган.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁49👍21🤣14🤔7🤯4😱32🤬2
Марказий Осиё-Россия муносабатлари кескинлашяптими?

Сўнгги кунларда Самарқандда бўлган воқеа ўзбек сегментида асосий эътибор марказида бўлиб турибди. Лавровнинг ҳайкал остидаги инглиз ва рус тили ҳақидаги гаплари ҳар қандай ўзини мустақил, суверен деб ҳисоблайдиган давлат учун ёқимсиз сигнал. У буни Ўзбекистонда у келишидан аввал кўтарилган тил можаросига муносабат сифатида айтдими, ёки Марказий Осиёнинг Европа билан яқинлашаётганидан жазавада айтдими, номаълум.

Лекин унинг гапи ўзбекистонликларга, шубҳасиз, ёқмади. Ҳозир тил мавзуси энг юқори нуқтага чиққан.

Қирғизистонда ҳам “Рус уйи” ходимаси Қирғиз фуқароларни Украинадаги урушга ёллаш билан айбланиб, ҳисбга олинди. Табиийки, руслар буни қабул қилолмади ва “Русшериклиги” ташкилоти раҳбари Қирғизистонга дағдаға қилди. У рус армияси Украина шиор қилиб олган — “Ўзимизникиларни ташлаб қўймаймиз” девизини қўллаб, рус уйи ходимасини озод қилиб олишини айтган. Россия энди суверен давлатнинг қонунчилигига аралашмоқчи.

Олдинроқ ҳам Қирғизстон ва Россия Москвадаги ҳаммомда қирғизларга ноинсоний муносабат борасида тортишиб қолганди. Бу бир ойдаги иккинчи келишмовчилик.

Қозоғистонда ҳам руслар билан боғлиқ провакациялар бор. Остона уруш юз берган тақдирда Украинадаги каби ҳудудий кўнгилли отрядлар (Тероборона) тузиш имконини берувчи “Ҳудудий мудофаа тўғрисида”ги қонунни қабул қилди. Украинадаги урушда айнан ушбу тузилмалар агрессорнинг Суми ва Чернигов вилоятларидаги юришларни тўхтатди ва режаларини барбод қилди ҳамда машҳурликка эришди.

Рус пропагандон блогер ва фаоллари ушбу қонун Россия билан урушга тайёргарлик доирасида қабул қилинди деб жар солди ва бу интернетда ёйилди. Охири Қозоғистон Мудофаа вазирлиги “Қозоғистон Россия билан урушга тайёрлангани йўқ”, деб баёнот беришга мажбур бўлди.

Европанинг Марказий Осиё билан яқинлашуви, шубҳасиз, Москвани беҳаловат қилади. Улар охирги йирик таъсир доирасидаги минтақадан ҳам айрилишни истамайди. Трамп билан музокаралар ҳам борган сари совуқлашмоқда. Трампнинг ҳам, унинг шартларини бажариб, унга яхши кўринишга уринаётган Путиннинг ҳам сабри тугаяпти.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍77🕊7😐52
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида жанжал юзага келган. Ҳолат юзасидан БАА расмийлари 15 нафар юртдошимизни қўлга олганини билдирган ва тергов ишлари бошланган.

Энг муҳим жиҳати шуки, сўнгги вақтларда ўзбекистонликлар томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпайгани айтилмоқда. БАА томонидан билдирлишича, бу ҳолат икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ўзбекистон ҳукумати бу масалада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ишламоқда. Шу билан бирга, фуқароларимиз хорижда юртдошлар шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирилмоқда.

Бугун чет элга чиқаётган ҳар бир юртдош ўзи билан яна бир нарсани — Ватан шаънини ҳам олиб юраётганини унутмаслиги керак. Бу сўзда эмас, амал ва хулқда намоён бўлади, шуни унутмайлик.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍55💯27🤬13😁8🤔2🤣2
Трамп даврида АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар мисли кўрилмаган даражага етди — АҚШ элчиси

24 апрел куни Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник матбуот вакиллари билан давра суҳбатида учрашиб, Вашингтон ва Тошкент муносабатларига оид саволларга жавоб берди.

"Президент Доналд Трамп инаугурациясидан бери 100 кундан камроқ вақт ичида биз АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг мисли кўрилмаган даражасини кўрдик. Давлат котиби Марко Рубио ва ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бир неча ой олдин телефонда гаплашди, яқинда эса вазир Саидов бошқа юқори мартабали Ўзбекистон ҳукумати амалдорлари билан бирга Вашингтонда бўлиб, Давлат департаментида котиб Рубио ва Оқ уйда миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майкл Уолц билан учрашди. Айтиш жоизки, дунёда АҚШ билан бундай даражадаги алоқага эга бўлган бошқа давлатлар жуда кам", дейди у.

Элчининг таъкидлашича, Вашингтонда бўлиб ўтган расмийлар ўртасидаги бир қатор музокараларда сўнгги йилларда Ўзбекистонда АҚШ билан савдо ҳажмини ошириш, Америка компанияларини Ўзбекистонда ишлашга кўпроқ жалб этиш ва Америка компаниялари учун ахборот технологияларидан тортиб муҳим фойдали қазилмалар, ядро энергетикасигача бўлган барча соҳаларда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини аниқлаш борасида эришган муваффақиятлар муҳокама қилинган.

Марказий Осиё республикалари мустақил бўлганига 30 йилдан ошди. Бироқ узоқ ўтган давр мобайнида бирор АҚШ президенти Марказий Осиёга келмаган. Президент Жо Байден муддатининг охирида Қозоғистон ёки Ўзбекистонга келиши мумкинлиги ҳақида сиёсий доираларда гап бор эди, бироқ у минтақага ташриф буюрмади. Доналд Трампга эса Ўзбекистон делегацияси президент Шавкат Мирзиёевнинг ташриф таклифини етказган. Ҳеникка кўра, Оқ уй бу таклифдан жуда мамнун.

"Хўш, ташқи ишлар вазири Саидов ҳам, президент махсус вакили Комилов ҳам Вашингтонда бўлганларида президент Трампни Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф қилишди, эҳтимол «С5+1» саммитига қатнашиш билан бирга. Оқ уй бундан жуда хурсанд бўлганини биламан. Бу таклифни қабул қилиш учун ва ишончим комилки, улар буни яқиндан ўрганмоқда. Мен сизнинг фикрингизга қўшиламан, аммо саволнинг асоси нуқтаи назаридан, ростдан ҳам 30 йилдан ортиқ вақт ўтди ва менимча, ҳозир АҚШ президентининг минтақага ташриф буюриши учун тўғри вақт”,  – дея фикр билдирди элчи.

Ҳеникнинг қўшимча қилишича, ўтган йили 1000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси АҚШ университетларида таҳсил олган.

"Биз бу рақам ўсишда давом этишини хоҳлаймиз ва кутамиз. Шунингдек, иммиграцион визалар ва АҚШга доимий равишда кўчиб ўтадиган одамлар бор. Бизда ҳали ҳам Green Card лотерея дастури мавжуд. Ҳар йили 4000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари лотереяда ғолиб бўлиб, АҚШга иммиграция қилиш имкониятига эга. Дунёнинг ҳеч бир давлатида бундай имконият йўқ. Мен АҚШ ўтмишда ва келажакда бу имкониятлар билан жуда саховатли, деб ишонаман, бу АҚШга кўчиб ўтишнинг қонуний йўли ҳисобланади", — дея фикр билдирди америкалик дипломат.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54😁4810🎉2😐2
Испан дўстим билан Ўзбекистон ва Испания журналистикасини солиштиряпмиз. Испанлар ўзи ўзбекларга ўхшаб кетади, ишхонада ўтириб-ўтириб билмасдан бюджетдан ўғирлаб қўядиган ё тендерни сотиб қўядиган одатлари бор. Ойликлари ёмонмас, лекин бола-чақа, ўйнаш, тўй-марака каби харажатлар буларда ҳам етарли. Шундай экан, журналистларга иш кўп, зерикишга вақт йўқ. Мадрид даражасидаги катта-катта коррупцион можаролар дейсизми, ё шаҳар ҳокимлигидаги қинғир ишларми - яйраб ёритса бўлади.

Аслида, бу ердаги жиноятлар Ўзбекистондагиларникига сон жиҳатидан етишолмаса ҳам керак, чунки бизда улар шу қадар кўпки, уларни ёритиш учун Ўзбекистон аҳолисининг ярми журналист бўлса ҳам, иш ортиб қоладиёв. Лекин, Испания ва Ўзбекистон ўртасидаги энг катта фарқимиз - журналистга бу ерда эркинлик бор. Ҳозир ҳатто Бош вазир Педро Санчеснинг турмуш ўртоғини бемалол суриштиришяпти. Ҳатто Қиролнинг ўзи ҳам қўлга тушгач, шарманда бўлиб тахтни ўғлига топширган. Дўстим маҳаллий AI серверларига қанча сув сарфланишини тергов қиляпти. “Полицияга суҳбатга чақирмайдими”, деб сўрасам, испанча сўкинди. (Аниқ таржима қилиб ўтирмай, лекин мазмуни украин аскари рус кемасини юборган манзилга ўхшаб кетади.) Чақиришини ҳатто тасаввур қилиш қийин. Лекин, коррупционерни чақиради ва кўп судрашади, кўплари қамалади.

Шунга қарамай, мамлакат обод. Ҳар келганимда қандайдир янги инфратизилма қураётган бўладилар. Қўшни шаҳарга ҳозир янги касалхона тушяпти. Велездан қирғоққача негадир баҳайбат қувурлар ётқизишяпти. Қишлоқларда йўллар равон. Ижтимоий кўмак ҳам бор - дўстимнинг 92 яшар онаси Гранадада қариялар уйида яшайди, харажатнинг 80 фоизини давлат қоплар экан, қолганига пенсиясининг бир қисми етади. Шу жойи жумбоқ, ўғрилар ҳам бор, тараққиёт ҳам бор, ва журналистлар учун энг асосийси - эркинлик бор. Адолат бор. Ва бу адолатга биринчи ўринда журналистлар хизмати орқали эришиляпти.

Ибрат Сафо

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12324🕊8😢4🤯3
Яқинда Қозоғистон урушга тайёргарлик кўриш мақсадида Россия билан чегара ҳудудида мудофаа кучларини тўплаётгани ҳақида гаплар тарқалганди. Қизиғи шундаки, бу миш-мишлар асосан рус пропагандачиларидан чиқди. Иккинчи фронтда кучлари етишмаслигини билиб, ваҳимага тушишган шекилли.

Кейинроқ эса, Қозоғистон расмийлари тезкор реакция билдириб, бу каби иддаоларни рад этиб чиқди. Ушбу мудофаа қонуни ички хавфсизлик ва барқарорлик учун қабул қилинмоқда, дейилди. Яъни, бирорта давлатга қаратилгани йўқ, балки ўз заминини, ўз халқи тинчлигини асраш учун ташланган қадам эди бу. Рус геббелсчилари эса пашшадан фил ясашди.

Ҳар бир халқ хавотирда эмас, осуда яшашни истайди. Айниқса, бугунги Россия билан чегарадош бўлганлар. Ҳозир дунё ўзгармоқда, хавф-хатарлар кам эмас. Шу сабаб Қозоғистон ҳам ўз тинчлиги ва барқарорлигини олий қадрият сифатида муҳофаза қилиш йўлидан бормоқда. Бу қисқа фурсат учун эмас, келажак учун ташланаётган қадамлардир.

Биз қўшнимизнинг бу саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Чунки тинчлик — бир халқнинг эмас, бутун минтақанинг бойлиги. Ва бу бойликни асраш барчамизнинг умумий бурчимиздир.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍148💯388😁5🤔4
Наманган вилоятида 25 нафар болани олиб кетаётган Damas аниқланди

23 апрел куни Наманган вилояти Косонсой тумани Жар маҳалласи ҳудудида туман йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан Damas русумли автомобил тўхтатилган.

Текширув давомида автомобил салонида бир нафар аёл ва 25 нафар болалар бўлгани аниқланган. Ҳайдовчининг маълум қилишича, у болаларни шу маҳаллада жойлашган хусусий боғчага олиб бораётган бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига олиб қўйилган.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁55🤣27🤬15👍8😱2💯2
Uzum karta oching va qulayliklarga ega bo’ling:

• Oyiga 100 mln so’mgacha Uzcard va Humo kartalariga foizsiz pul o’tkazmalar
• Keshbek bilan birga Toshkent shahrida metro va avtobuslar 650 so’mdan
• Uzum Tezkor va Uzum Marketdan maxsus bonuslar

Hoziroq Uzum kartaga bepul buyurtma bering
10🤬8🤔2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Катта вайронагарчиликлар ва ёнғинлар ҳақидаги уйдирмалар асоссиздир” — Собиқ Иттифоқ телевидениеси Ғарбнинг Чернобил АЭС аварияси ҳақидаги туҳматларини рад этди

Ғарб оммавий ахборот воситаларининг ёлғонларидан фарқли ўлароқ, аслида воқеа натижасида атиги 2 киши ҳалок бўлган, дейилади телеканал эфирида.

“Авария содир бўлгани рост, бироқ бемаъни миш-мишларни тарқатиш орқали унинг ҳажмини ошириш ўринли эмас. Ҳозирда радиация даражаси пасайиб бормоқда, колхоз ва совхозларнинг иши нормал давом этмоқда”, дея таъкидлайди бошловчи.

Маълумот учун, 1986 йилнинг 26 апрел кунида содир бўлган йирик авария натижасида 30 кишидан ортиқ, ундан кейинги асоратлари оқибатида яна 100 минг нафарга яқин одам ҳалок бўлган. Воқеа содир бўлган Припять шаҳарчаси эса 27 минг йилга яшаш учун яроқсиз деб тoпилган.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬85😁25👍15🤔9🤣75
Ўзбекистон агар эмас, қачонки катта АЭС мавзусига қайтса, Россия нафақат техник, балки молиявий ва ташкилий масалалар бўйича ҳам тайёр таклифларни тақдим этади — “Росатом” директори Алексей Лихачев

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 апрел куни Тошкентда Россиянинг “Росатом” давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев билан учрашди.

ТАСС мухбири билан гаплашган Алексей Лихачев Тошкент ва Москва кам қувватли АЭС қурилиши бўйича барча юридик масалаларни ҳал қилиб олганини айтди.

“Агар эмас, қачонки Ўзбекистон раҳбарияти катта АЭС мавзусига қайтса, бизда нафақат бўлажак объектларнинг шакл-у шамойили бўйича, балки шу ерда, Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва катта кўламдаги ишларни ўз ичига олувчи молиявий ва ташкилий масалаларда ҳам тайёр таклифларимиз бўлади. Кам қувватли АЭС қурилиши халқаро ҳамкорлик шаклида амалга оширилади, лекин ядровий технологиялар, жумладан, реактор Россияники бўлади”, – деди Лихачев.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтган йиғилишлардан бирида кичик АЭС масаласидан ташқари, катта қувватли АЭС қуришнинг техник-иқтисодий жиҳатлари ва уни барпо этиш режалари ҳам кўриб чиқилганди.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬135👍13😁3😱3😢3🕊31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Такси ҳайдовчилари энг кўп саргузаштларни кўрадиган касб эгалари бўлса керак. Кунига ўнлаб инсонларни кўришади, турли ғалати воқеаларга гувоҳ бўлишади.

Қўштирноқ подкастида бу сафар айнан такси ҳайдовчилари меҳмон бўлишибди. Кўринглар, улар бошидан ўтганларни гапириб беришган. Пичоқ тираганлардан, ичиб олиб каромат кўрсатган мижозларгача.

▶️ https://youtu.be/M5N8Hztrq1Q
😁25👍9😱2
Қозоғистон шаҳарларида 9 май куни тантанали юришлар ўтказилишига рухсат берилмади — «Настоящее время»

Жумладан, Олмаота ҳокимлиги ҳам ушбу тадбирнинг ўтказилишига рози бўлмаган. Русийзабон аҳолининг катта қисми яшайдиган Павлодар ва Петропавловскда расмийлар тадбирни интернетга кўчириш ҳамда фронтдаги аскарларнинг суратларини махсус LED-экранларга жойлаштиришни таклиф қилган.

Тақиқни четлаб ўтишга қаратилган ҳар қандай уриниш рухсат этилмаган митинг сифатида баҳоланади ва жарима ёки ҳибсга олинишга сабаб бўлади.

Қозоғистон шаҳарларида «Ўлмас полк» охирги марта 2019 йилда ўтказилган эди. Кейин коронавирус пандемияси сабаб икки йил ташкил этилмади. 2022 йилда Россия Украинага бостириб киргач, акция ўрнини миллий рамзларга эга «Қаҳрамонларга таъзим» номли тадбирлар эгаллади.

Қозоғистоннинг янги ҳокимияти Россия пропагандасига етарли баҳо беришни бошлади. Шундай қатъият керак. Марказий Осиё Путиннинг орқа ҳовлиси эмаслигини кўрсатиб қўйиш вақти келди.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍207💯37😁76
2025/07/13 17:04:18
Back to Top
HTML Embed Code: