Тошкентда пулли автотураргоҳлар тест режимида ишга тушди
Айни дамда Тошкентдаги пулли парковкалар шаҳарнинг 4 та кўчасида тест режимида ишламоқда. Қайд этилишича, сентябрь ойигача 86 та кўчада 13 200 дан ортиқ парковкалар ташкил этиш режалаштирилган.
Бунда бир қатор позитив ҳолатларни учратишимиз мумкин. Биринчидан, кўчаларда дуч келган жойда машинасини ташлаб кетишлар энди камаяди. Шусиз ҳам тор бўлган кўчаларимизда ноқонуний парковкалар сабабли битта полоса тўлиқ банд қилиб ташланяпти. Натижада, ўша ерда йўқ жойдан тирбандликлар юзага келяпти.
Қолаверса, пулли парковка тизими жорий этилиши одамларимизда масъулиятни оширишга хизмат қилади. Ҳайдовчи тўхташ вақти ва жойини режалаштириб, ўз вақтига ҳам, бошқаларникига ҳам ҳурмат билан ёндаша бошлайди. Битта жой соатлаб банд этилмайди, шаҳарда бўш жойлар кўпроқ бўлади.
Шунингдек, пулли парковкалар, шаҳар марказида пиёдалар учун кенгроқ ҳудудлар яратишга имкон беради. Автомобил тўхташ учун эмас, инсон юриши, дам олиши ва хавфсиз ҳаракатланишига мўлжалланган шаҳар муҳити шаклланади.
Хуллас, ҳозирги машиналар кўпайган ва йўлдаги тартибсизликлар авжига чиқаётган шаҳарга янги тизим керак. Бу тизим биз учун ноодатий бўлса-да, ривожланган мамлакатларда аллақачон йўлга қўйилган. Кимлардир бунга норозилик билдириши мумкин, лекин шахсан мен лойиҳа тартибли ташкил этилиб, шаҳарга қулайлик ва маданият олиб кириш мақсад қилинадиган бўлса, бу тизимдан яхши натижаларни кутяпман.
🔥 @fayzboguz

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍30🤬25😁9🤔3❤1😐1
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида визасиз режим амал қилади
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ўзаро визадан озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим кучга кириши учун давлат ички процедуралари тугалланди. Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, кўрсатилган халқаро шартноманинг қоидаларига биноан, битим 2025 йил 1 июндан эътиборан кучга киради.
Битимга мувофиқ, Ўзбекистон ва Хитой давлатлари фуқаролари икки давлат ҳудудларига кириш, ундан чиқиш ёки транзит қилиш учун ҳар бир алоҳида бўлиш муддати 30 кундан ошмайдиган муддатда ва ҳар қандай 180 кунлик давр ичида жами 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда виза талабларидан озод қилинади.
Визасиз режим меҳнат фаолияти, ўқиш ва медиа фаолияти билан шуғулланиш, шунингдек, бошқа Томон ваколатли органларининг олдиндан розилигини талаб қиладиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишга нисбатан татбиқ этилмайди.

😁45🤣40👍10❤3😱3🤬3💯2
Green Card-2025'да энг кўп ютуқни ўзбекистонликлар қўлга киритди
DV-2025 Diversity Visa Program ғолиблари сони давлатлар кесимида эълон қилинди. Қайд этилишича, тахминан 131 060 нафар аризачи ғолиб бўлган ҳозирда улар иммиграцион виза учун ариза топширишлари мумкин.
Green Card-2025'да энг кўп ютуқни қуйидаги давлатлар фуқаролари қўлга киритди:
Ўзбекистон — 5564;
Жазоир — 5526;
Россия — 5519;
Миср — 5515;
Судан — 5505 номзод ғалаба қозонган.
Green Card лотереяси Қўшма Штатларда 1990 йилги иммиграция тўғрисидаги қонунга асосан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳисобланади. Бу лотерея ғолиблари АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи визага эга бўлади. Лотереяни ўтказиш, ғолибларни аниқлаш ва уларга виза бериш билан АҚШ Давлат департаменти шуғулланади.
Ҳар йили 55 мингта визага эга чиқиш учун бутун дунё бўйлаб 20 миллиондан кўпроқ одам ариза топширади. Одатда ғолиб сифатида қайд этилган ариза берувчиларнинг 50 фоиздан кўпроғи виза бўйича интервюдан ўтган тақдирдагина виза олади.

😁62👍16😢3🤣3🤬2❤1
«Ўзгидромет» 14−16 май кунлари Ўзбекистонда кутилаётган жуда иссиқ об-ҳаво ҳақида фавқулодда маълумот эълон қилди
14 майда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, 15–16 май кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +39…+41 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +42…+43 даражагача кўтарилади.
14–15 май кунлари шимолий ва чўл зоналарида, 16–17 май кунлари республика бўйлаб баъзи жойларда шамол 15–18 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар кутилмоқда.
🔥 @fayzboguz
14 майда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, 15–16 май кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +39…+41 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +42…+43 даражагача кўтарилади.
14–15 май кунлари шимолий ва чўл зоналарида, 16–17 май кунлари республика бўйлаб баъзи жойларда шамол 15–18 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар кутилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁52👍6🤯4❤3🕊2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон дунёга келганидан бери гуруҳда яшашга ўрганган. Гуруҳ уни ҳимоя қилган, йўл кўрсатган, қарор қилиб берган. Вақт ўтиши билан бу ҳис туйғуга, туйғу эса одатга айланган. Бугун эса — омма қаерга қараса, инсон ҳам ўша тарафга бурилади. Шу сабаб, баъзан ҳар бир фикримиз, танловимиз ва ҳатто орзуларимиз ҳам ўхшаш бўлади.
Ушбу видеони томоша қилинг — ва ўз фикрингиз сизникими, аниқлаб олинг: https://youtu.be/DX0_WT3hbL4?si=WsC1jLUOiDMJ0F6r

👍18
Эмомали Раҳмон ижтимоий тармоқлардаги лайклар ва реакциялар учун жиноий жавобгарликни бекор қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар берилди.
«Тожикистоннинг «Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни ижтимоий тармоқларда лайк ёки бошқа белгини жойлаштириш учун жиноий жавобгарликни бекор қилади», — дейилади хабарда.
Тузатишлар Тожикистон президенти ҳуқуқ-тартибот идораларини асоссиз жиноий ишлар учун танқид қилиб, бу амалиётга «нуқта қўйиш»ни талаб қилганидан сўнг қабул қилинди. Мамлакатда 2018 йилдан бери ҳатто лайклар ва репостлар ҳам 10 йилдан 15 йилгача қамоқ жазосига олиб келиши мумкин эди.
«Кейинги пайтларда айрим фуқаролар ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган материаллар ва видеороликларга лайк қўйиб, катта қийинчиликларга дуч келаётганини органлар далил сифатида қабул қилмоқда. Бошқача айтганда, баъзи органлар асоссиз равишда уларга қарши жиноий иш қўзғатмоқда, бу ҳаракатларга чек қўйиш керак», — деганди Тожикистон президенти.
Тожикистон Жиноий жазоларни ижро этиш бош бошқармаси маълумотларига кўра, бугунги кунда 1500 дан ортиқ киши ижтимоий тармоқларда босган реакциялари, шунингдек, «террористик ва экстремистик мазмундаги шарҳлар ва фикрлар» учун қамоқ жазосини ўтамоқда.

😁63🤣32👍24😢4😱3🤔2🕊2🤯1
Бугун Туркияда Россия—Украина музокаралари бошланади, унда Путин қатнашмайди
Россия президенти Владимир Путин 15 май куни Туркияда Украина билан музокараларга борадиган Россия делегацияси таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги фармойишни имзолади.
Делегацияга Россия президентининг ёрдамчиси Владимир Мединский бошчилик қилади. У билан бирга музокараларда иштирок этишга ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин, армия Бош штаби бош бошқармаси бошлиғи Игор Костюков, мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин йўл олади.
Бундай учрашув ташаббуси Владимир Путиндан чиққанди, лекин Истанбулга борадиган делегация рўйхатида Россия президентининг исми тилга олинмаган.
Бу Москва ва Киев ўртасида 2022 йил баҳоридан буён илк музокараларга айланади. Томонлар урушнинг дастлабки ҳафталарида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишишга уринган, лекин жараён якунланмаганди.
Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский Туркияда ўтказиладиган учрашувда Россия томонидан ким қатнашиши тўғрисида маълумотни кутаётгани, Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёрлигини маълум қилганди.
"Путин урушни тугатишни, ўт очишни тўхтатишни, ёки музокараларни хоҳламайди. Мен буни президент Трампга бир неча бор айтганман. Путин мен билан бевосита музокаралар ўтказишдан қўрқади", — деган эди Украина етакчиси.
Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп агар музокараларда Владимир Путин шахсан иштирок этса, Туркияга боришга тайёрлигини билдирганди. Reuters агентлигининг хабар беришича, Россия президенти Туркиядаги учрашувда қатнашмаслиги маълум бўлгач, Трамп ҳам у ерга бормасликка қарор қилган.

😁48👍11🤣9❤4😐2🤬1
ДХХ мурожаатларни тезкор қабул қилиш мақсадида колл-марказ ишга туширди
"Давлат хавфсизлик хизмати ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор қабул қилиш учун колл-марказ ишга туширди. Фуқароларни қонун бузилиши ҳолатларига бефарқ қолмасликка чақирамиз. Мурожаат қилган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади", дея хабар қилди ташкилот матбуот хизмати.
Унга 1520 қисқа рақами орқали қўнғироқ қилиш мумкин. Колл-марказ терроризм, уюшган жиноятчилик, қурол ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси, коррупция ва иқтисодий жиноятларга оид фактлар тўғрисидаги хабарларни қабул қилади.
Шу билан бирга, ДХХ ёлғон, туҳмат ёки ҳақоратомуз хабар берганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатди.

🤣103😁25👍11🤬2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кутилмаган эҳтиёж – осон ечим
Тўловлар, харидлар ёки бошқа эҳтиёжлар учун маблағ керак бўлса, Zoomrad иловаси орқали 100 миллион сўмгача маблағни қисқа вақт ичида олиш мумкин.
Ҳеч қандай гаров, кафил ёки ортиқча ҳужжат талаб қилинмайди. Барча жараён содда ва тушунарли.
Иловани юклаб олинг ва муаммоларсиз маблағга эга бўлинг.
Реклама
🔥 @fayzboguz
Тўловлар, харидлар ёки бошқа эҳтиёжлар учун маблағ керак бўлса, Zoomrad иловаси орқали 100 миллион сўмгача маблағни қисқа вақт ичида олиш мумкин.
Ҳеч қандай гаров, кафил ёки ортиқча ҳужжат талаб қилинмайди. Барча жараён содда ва тушунарли.
Иловани юклаб олинг ва муаммоларсиз маблағга эга бўлинг.
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🤔5🤬2
Евроиттифоқнинг 17-санкциялар пакетига Ўзбекистон компаниялари киритилиши мумкин – ОАВ
Европа Иттифоқига аъзо бўлган давлатларнинг элчилари Россияга қарши 17-санкция пакетини олдиндан келишиб олди. Улар Россиянинг «махфий флоти» таркибига кирувчи кемалар, шунингдек, Хитой, БАА, Туркия, Сербия, Вьетнам ва Ўзбекистондаги компанияларга таъсир қилади.
Bloomberg ва Financial Times (FT) хабар беришича, ушбу компаниялар энергия сотишдаги чекловларни четлаб ўтишга ёрдам бермоқда.
FT маълумотларига кўра, 149 та танкер ва 60 та компанияга чекловлар қўйилади. Уларнинг номи хабарда келтирилмаган. 17-санкциялар пакети келаси ҳафта расман тасдиқланиши кутилмоқда.
«Бу чора-тадбирлар Москвага босимни сақлаб қолишга қаратилган, шу билан бирга Европа АҚШ президенти Доналд Трампнинг ўт очишни тўхтатиш бўйича воситачилик уринишлари ҳозирча унчалик муваффақият бермаганидан сўнг, музокаралардан чиқиб кетишидан хавотирда», дейилади хабарда.

👍38😁20🤯4🤣4❤3
#мурожаат
Бугун бизга Москвадаги Сахарово махсус мигрантларни сақлаш бўлимига олиб кетилиб, икки ҳафтадан буён дом-дараксиз йўқолиб қолган фарзанднинг онаси мурожаат билан чиқди. Унинг айтишича, бошида бир ой давомида фарзанди ҳар уч кунда уйдагиларга қўнғироқ қилиб турган, бироқ сўнгги вақтларда у билан алоқа бутунлай узилиб қолган. Она фарзанди мажбуран урушга юборилган бўлиши мумкинлигидан хавотирда. Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси эса доимгидек бу борада ҳеч қандай ёрдам бера олмаяпти.
"Фарзандим, 1985 йилда туғилган В.Д., апрел ойининг бошларида Россия полицияси томонидан ҳужжатсиз юрганлиги сабабли махсус Сахарово депортация бўлимига олиб кетилган. Унинг паспорти йўқолиб қолган эди. Элчихонага қилган мурожаатларимиз оқибатида тегишли ҳужжатлар тайёрланди ва “спецприёмник”га юборилди. Аммо мана икки ҳафтадирки, ўғлимдан ҳеч қандай хабар йўқ. Олдин ҳар уч кунда қўнғироқ қилиб турарди, унга турли жўнатмалар юборардик. Ҳозир эса дараксиз йўқолиб қолди. Жойига бориб сўраганимизда, ҳеч қандай маълумот ололмаганмиз. Ўғлим тирик ё ўликлигиниям билмаяпмиз.
Ўғлим биз билан 28 апрель куни охирги марта алоқага чиққан эди. У ўшанда "Мени бу ерда урушга жўнатишга мажбурлашмоқчи", деб айтган. Ўғлимнинг сиёсий қарашлари доим фаол бўлган, у Россияни босқинчи, Украинани эса ўз ерини ҳимоя қилаётган қаҳрамонлар деб атарди. Ҳеч қандай маблағ уни бу урушга боришга мажбур қила олмасди. Бу ерда, уйида икки нафар ўспирин фарзандлари бор. Агар мажбуран олиб кетишмаган бўлишса, бошқача йўли йўқ эди.
Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси ўғлимни ватанга жўнатиш учун барча керакли ҳужжатларни тайёрлаб беришди, аммо унинг тирик ё ўликлигини улар ҳам билиб беришолмаяпти. Бундай вазиятда кимга мурожаат қилиш кераклигини тушунолмадим.
Ўғлимдан қаттиқ хавотирдаман, тегишли мутасаддилардан амалий ёрдам сўрайман".

😢85👍14😱12🤬11🤯3🕊3❤1
Зеленский музокара ўтказиш учун Путинни орқасидан бутун дунё бўйлаб қувиб юролмаслигини айтди
Украина президенти Володимир Зеленский Туркия пойтахти Анқара шаҳрида президент Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашди. Сўнгра журналистлар олдида чиқиш қилиб, Россия билан ўтказиладиган музокаралар, президент Владимир Путиннинг Истанбулга келмагани ҳақидаги фикрларини билдирди.
«Россиянинг музокаралардаги делегацияси даражаси анча паст. Аммо Трамп ва Эрдўғанга ҳурмат кўрсатиб, урушни тугатиш йўлида ҳеч бўлмаганда дастлабки қадамларга эришиш учун Украина делегациясини Истанбулга юборишга қарор қилдим.
Агар Путин келмаган бўлса, унда менинг Истанбулда қиладиган ишим йўқ, СБУ раҳбари ва Бош штаб бошлиғининг ҳам. Украина делегациясига мудофаа вазири Рустем Умеров бошчилик қилади. Унинг биринчи рақамли мандати - ўт очишни тўхтатиш. Музокаралар муваффақиятига шубҳа қиламан, лекин умид қиламанки, россияликлар ҳеч бўлмаганда ниманидир таклиф қилади.
Агар Путин музокарага тайёр бўлса, ҳеч қандай шартсиз учрашайлик. Биз бутун дунё бўйлаб унинг орқасидан қувиб юролмаймиз. Путин етакчиликни намоён қилиши керак. Агар Россия урушни тугатишга чинакам тайёрлигини намойиш қилмаса, Украина АҚШ, Европа Иттифоқи ва глобал Жануб давлатларидан Москвага нисбатан кескин санкциялар қўллашни сўрайди. Делегациямиз аллақачон Анқарадан Истанбулга жўнаб кетган», — деди Зеленский.
Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путиннинг Истанбулдаги музокараларга бормаслиги маълум бўлган эди. Россия делегациясига Путиннинг ёрдамчиси Владимир Мединский раҳбар этиб тайинланган.

👍66😁25🤣7❤1🕊1
Uzum, Olcha ва Glotr онлайн маркетплейсларида контрафакт маҳсулотлар сотилаётгани маълум бўлди
«Uzum, Olcha ва Glotr онлайн маркетплейсларида контрафакт маҳсулотлар сотилиши бўйича мониторинг ўтказилди. Мониторинг натижаларига кўра, Uzum Market'да 220 га яқин, Glotr ва Olcha'да 50 га яқин контрафакт маҳсулотлар савдога таклиф этилаётгани маълум бўлган», дея хабар бермоқда Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулк департаменти.
Маҳсулотлар асосан кийим-кечак, косметика воситалари ҳамда маиший техникаларда кўпроқ учрамоқда. Хусусан, машҳур брендлар — Puma, Lacoste, Adidas, Chanel, Eclat, Gucci, Samsung, Bosch каби товар белгилари билан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сотувга таклиф этилмоқда.
Хабар берилишича, аниқланган ҳолатлар бўйича ҳуқуқ эгаларининг мурожаатларига асосан Uzum Market онлайн маркетплейсидан баъзи контрафакт маҳсулотларнинг савдосига чек қўйилган ва олиб ташланган.

🤣97👍19😁15🤔4❤2🤯2
Жаҳон банки тақсимловчи электр тармоқлари модернизацияси учун $100 млн ажратади
Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 миллион доллар имтиёзли кредит ажратишни мақуллади, маблағлар қайта тикланувчи энергия манбаларини тақсимлаш тармоқларига интеграциялаш ва электр энергияси таъминоти ишончлилигини оширишга йўналтирилади, деб хабар қилди Жаҳон банки матбуот хизмати.
«Ҳудудий электр тармоқлари» (ҲЭТ) корхонаси ҳам ушбу дастурни амалга ошириш учун 50 миллион доллар маблағ ажратади.
Шу тарзда келгуси беш йил ичида тақсимлаш инфратузилмасини ривожлантиришга 150 миллион доллар сармоя киритилади. Бу устувор ҳудудлар, жумладан, Қорақалпоғистон ва Сурхондарё вилоятларини ишончли электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2024 йилда инфратузилманинг эскиргани ва ҳаддан ташқари юклангани сабабли Ўзбекистонда электр энергиясини тақсимлашда техник йўқотишлар қарийб 13 фоизни ташкил этган. Тақсимлаш тармоғи объектларининг 50% дан ортиғи 30 йилдан ортиқ вақт давомида ишлайди, бу уларнинг стандарт хизмат муддатидан сезиларли даражада ошишига, тез-тез авариялар ва электр энергиясининг узилишига олиб келади.

😁29😢27🤬15👍11🤣2🕊1
ЙҲХХ ходимлари Наманган вилоятида ўтказган рейдларда бир кунда 2 мингдан ортиқ қўпол йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлади
ЙҲХХ матбуот хизмати хабарига кўра, 24 соат ичида 2000 дан ортиқ йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари қайд этилгиб, 756 та транспорт воситаси жарима майдонига қўйилган.
394 та ҳолатда тегишли ҳужжатсиз автомашина бошқариш, 45 та ҳолатда вояга етмаганларга транспорт воситасини ноқонуний ижарага бериш, 131 та ҳолатда светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш қайд этилган.
Яқинда президент Наманганда мактаб ўқувчиларига автомобилни ижарага бериш авж олганини танқид қилиб, оқибатда кўплаб ёшлар мажруҳ бўлиб қолаётгани, ўлим ҳолатлари ҳам кўплигини айтган эди.
🔥 @fayzboguz
ЙҲХХ матбуот хизмати хабарига кўра, 24 соат ичида 2000 дан ортиқ йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари қайд этилгиб, 756 та транспорт воситаси жарима майдонига қўйилган.
394 та ҳолатда тегишли ҳужжатсиз автомашина бошқариш, 45 та ҳолатда вояга етмаганларга транспорт воситасини ноқонуний ижарага бериш, 131 та ҳолатда светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш қайд этилган.
Яқинда президент Наманганда мактаб ўқувчиларига автомобилни ижарага бериш авж олганини танқид қилиб, оқибатда кўплаб ёшлар мажруҳ бўлиб қолаётгани, ўлим ҳолатлари ҳам кўплигини айтган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁64👍15😢6🤣4❤1😱1🤬1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Симон Боливар ёшлигида Европада саёҳат қилган ва Наполеон Бонапартнинг таъсири остида қолган. Бироқ кейинчалик Наполеоннинг император бўлишини танқид қилган. Ўзи бой оиладан чиққан бўлса-да, Боливар қулликка қарши бўлган ва озодлик ҳаракатлари давомида қулларни озод қилиш тарафдори бўлди.
Лотин Америкасидаги инқилоб ва Симон Боливарнинг юришлари ҳақида ушбу сонда тўлиқ билиб олинг:
👉 https://youtu.be/rnSb-Y0VW6k?si=fl2JyE-C2mcESpi5

👍35
Бугунга режалаштирилган Трамп ва Путин ўртасидаги телефон суҳбати Украинадаги урушни якунлаш масаласида ҳал қилувчи паллага айланиши мумкин
CNN маълумотларига кўра, Европа расмийлари Трамп ва Путин ўртасидаги суҳбатдан олдин АҚШ президенти билан боғланган. Улар АҚШ президентининг позицияси унинг сўнгги марта ким билан суҳбатлашишига боғлиқ бўлиши мумкинлигидан хавотирда.
Манбаларнинг айтишича, Трамп ҳам, Путин ҳам ўзларини ушбу урушни тугатиш бўйича келишувга эриша олиши мумкин бўлган ягона шахслар, Европа ва Украина эса уларнинг кўрсатмаларига амал қилиши керак, деб ҳисоблайди.
Россия ўт очишни тўхтатиш учун иккита шартни илгари сурмоқда. Бу ҳақда Bild ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда. Унга кўра, Украина ўз қуролли кучларини босиб олинган тўртта ҳудуддан олиб чиқиб кетиши, шунингдек, мамлакатда умумий сафарбарлик ва Ғарбнинг ҳарбий ёрдами тугатилиши лозим.
Айни дамда Оқ уй Трампнинг Путин билан суҳбати натижа бериб, рус етакчиси ўз шартларини юмшатишига умид билдирмоқда. Акс ҳолда, АҚШ сиёсатида туб бурилиш юз бериши мумкин, дейилади нашр тарқатган хабарда.

👍26🤔7🤣6❤1
Ўтган бир ҳафтада Ўзбекистонда доллар аввал 100 сўмга қимматлаб, кейин 122 сўмга арзонлашди
Ўзбекистонда АҚШ долларининг расмий курсида бироз ноодатий волатиллик кузатилмоқда. Ўтган ҳафта душанба–чоршанба кунларидаги савдолар якуни бўйича курс 99,81 сўмга ошиб, 12 980 сўмга етганди. Шундан кейинги учта савдо кунида доллар умумий ҳисобда 122,01 сўм қийматини йўқотди.
Хусусан, 19 май кунги савдолардан кейин Марказий банк расмий курсни 12 858,15 сўм (–58,95 сўм) деб белгилади. Шу тариқа, 20 май куни – 2024 йил 6 декабридан кейинги давр учун минимал расмий курс амалда бўлади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда АҚШ долларининг курси талаб (импорт) ва таклиф (экспорт, пул ўтказмалари, ташқи қарзлар, инвестициялар) мувозанати, шунингдек, Марказий банкнинг монетар сиёсатига боғлиқ. Талаб ва таклиф ҳажмининг ўзгаришига, хусусан, глобал иқтисодий омиллар ҳам таъсир қилади.

😁45👍11❤4🤔4🤬2
Экология соҳасида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар ва докторантлар ривожланган хорижий давлатларда стажировкага юборилади — Президент қарори
“Экологияни болаларга ўргатиш керак” деймизу, ўзи ўргатадиган ўқитувчиларимиз кимдан, қаердан, қандай билим олиши керак — шуни ўйлаймизми? Президент қарорида шу хусусда гап боряпти.
Дунё ўзгаряпти. Табиатни нафақат қўриқлашга, балки уни ҳимоя қилишни илмий асосда тушунтиришга муҳтож бўлган давр келди. Бир пайтлар муаллим аудиторияга “чиқиндини саралаш”ни оғзаки равишда тушунтирган, энди эса MIT, ETH Zurich ёки Tokyo University'да шу чиқинди билан боғлиқ инновацион лойиҳаларни кўриб, ўз талабаларига илмий ва ҳаётий тарзда етказа оладиган устозлар тайёрланади. Бу “меҳнатга мукофот” эмас, илмий фронтга тайёргарликдай гап.
Таълим тизимида энг катта ресурс — инсон. Ва бу инсонни ривожлантиришга йўналтирилган ҳар қандай ташаббус стратегик сармоя ҳисобланади.
Қарор орқали юртимизда фақат ўқитувчи малака оширмай, экологик масалага ёндашувнинг ўзи ҳам ўзгаради. Энг муҳими, бу стажировкалар бир ёки икки кишини эмас, бутун таълим тизими, жамият ва экотарбияни ўзгартиришга хизмат қилади.

👍13🤔10💯7😁3🤯1
Зеленскийнинг Украинадаги рейтинги 74 фоизгача ўсди — сўровнома
Россия пропагандаси ва сўнгги вақтларда фақат уларнигина кузатиб бораётган Доналд Трампнинг иддаоларидан фарқли равишда, Украинада ҳамон амалдаги ҳокимиятга бўлган ишонч юқорилигича сақланиб қолмоқда. Киев Халқаро Социология Институти (KIIS) томонидан 2025 йилнинг 2-12 май кунлари аҳоли орасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, Володимир Зеленскийга ишонч даражаси жорий йил март ойининг биринчи ярмидаги 69 фоиздан 74 фоизгача ўсган.
АҚШ президенти яқинда Украина президентининг рейтинги атиги 3 фоиз эканлигини айтган эди. Россия пропагандонлари ҳам бу фикрни фаол равишда тарғиб қилиб келди. Улар ҳанузгача Зеленскийнинг рейтингини сунъий равишда тушириш учун интернет ва телевидение орқали катта маблағ сарфлашмоқда. Бироқ, ҳақиқат шундаки, эркинлик қадрини биладиган ва уни жонини бериб ҳимоя қилишга тайёр бўлган халқ ёв қаршисида турганда, ўз лидери атрофида бирлашади. Шу сабабли, дунёнинг “иккинчи қудратли армияси” бу халқни уч кун тугул, уч йилда ҳам ўзига бўйсундира олмади.
Путин Россияси ўзи тушунмай ва истамай туриб Зеленскийга Украина тарихидаги энг машҳур президент бўлишига ёрдам бериб юборди.

👍81💯31😁6🕊4❤3🤣3🤔2