Telegram Web Link
АҚШ Халқаро савдо суди Трамп томонидан жорий қилинган импорт тарифларини ноқонуний деб топди ва уларнинг аксариятини блоклади — The New York Times

Бир неча суд даъволарида президент Доналд Трамп божларни жорий этиш бўйича ўз ваколатларидан ташқарига чиқиб кетганини даъво қилганидан кейин уч судядан иборат ҳайъат шундай қарор чиқарди. Ҳукм Қўшма Штатларнинг ижро этувчи ҳокимиятига тарифларни бекор қилиш бўйича бюрократик жараённи якунлаш учун 10 кун вақт беради.

Судялар Трамп 1977 йилдаги Халқаро фавқулодда иқтисодий ваколатлар тўғрисидаги қонунга асосланиб, Қўшма Штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилиб, катта тарифлар жорий қилган вақтида ўз ваколатларидан ошиб кетган деб топди. Бу орқали суд Трамп тарифлар бўйича қонунни нотўғри қўллаганини таъкидлаб, даъво киритган демократлар бошчилигидаги штатлар ва бир гуруҳ тадбиркорлар фойдасига қарор чиқарди.

Ушбу ҳукм Трамп апрел ойида АҚШнинг деярли барча савдо ҳамкорларига қарши жорий қилган тарифларни, жумладан, Хитой, Мексика ва Канадага жорий қилинган тарифларни блоклайди. Масалан, қарорга кўра Хитойга 30 фоизлик, Мексика ва Канададан айрим товарларга 25 фоизлик тарифлар ва АҚШга кирувчи аксарият товарларга ўрнатилган 10 фоизлик тарифлар амал қилиши тўхтатилади.

Қарор автомобиллар, автомобиль эҳтиёт қисмлари, пўлат ва алюминий учун 25 фоизлик тарифларга таъсир қилмайди. Трамп маъмурияти қарор устидан апелляция шикоятини киритди.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда фуқароларни қийноққа солган ички ишлар органлари ходимлари судланди

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг уч нафар ходими мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва ҳибсга олинган фуқароларни қийноққа солишда айбланди. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди 16 май куни уларга нисбатан ҳукм чиқарди.

Қайд этилишича, 2024 йил 4 августга ўтар кечаси ППХ инспекторлари Б.Ш. ва К.М. хизмат ҳудудидан ташқарида фуқаролар М.А. ва Ш.Ш.ни тўхтатиб, уларни наркотик моддага алоқадорликда гумон қилиб ушлаган. Инспектор Баҳром Шоназаров ўзига олдиндан маълум бўлган ҳудудга яшириб қўйилган гиёҳванд моддани гўёки топиб олгандай кўрсатиб, ашёвий далилларни холислар иштирокисиз, ўз қўллари билан олган ҳолда машинаси юкхонаси устига қўйган.

Шундан сўнг, инспекторлар ҳодиса жойига тегишли ходимларини чақирган. Воқеа жойига етиб борган Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ катта тезкор вакили Фарҳод Қораев тергов ишларини юқори турувчи раҳбариятига ахборот бермасдан, ўзбошимчалик билан олиб борган, гумонланувчиларга нисбатан қийноқ қўллаган.

Ҳибсга олинган М.А. айбни тан олишдан бош тортганидан кейин унга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлинганини айтади.

"Мени камерасиз хонага олиб киришди. Қўлларимга кишан солиб, қўлларимни юқорига, деворга қаратиб кўтаришга мажбур қилишди. Бошимга бир нечта қора пакет кийдириб, скотч билан ўраб қўйишди. Бўғилиб кетдим. Кейин орқамга, оёқларимга уришди, электрошокер қўллашди", — дейди М.А.

Экспертиза унда кўплаб жароҳатлар, жумладан, электрошок таъсирига хос бўлган зарба ва куйиш излари борлигини тасдиқлаган.

М.А. билан бирга ушланган Ш.Ш. эса қийноқларнии қуйидагича тасвирлайди:

"Қорним ва юзимга уришди. Кейин улардан бири пашша ўлдирадиган асбобни олиб, савалай бошлади. Улар соқолимни куйдиришди. Дўстларимга қарши кўрсатма бермасам, тириклайин ёқиб юборишади, деб айтишди".

Шунингдек, М.А. ва Ш.Ш.нинг танишлари А.И., И.С. ва Ю.Т. (аёл киши) воқеа жойига етиб борганида, улар ҳам амалда ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланмасдан, қўлларига кишан тақтирилиб, Янгиҳаёт туман ИИО ФМБга келтирилган. ИИБ ходимлари А.И.га ҳам оғир тан жароҳати етказган.

"Ходимлардан бири керакли қоғозларга имзо чекишга рози бўлгунимгача мени калтаклади. “Дубинка” зарбаси бошимга тегди. Шундан сўнг қулоқ пардам йиртилиб кетди", — деган у.

Тиббий хулосага кўра, А.И.да оғир бош жароҳати, тан жароҳатлари ва руҳий шикастланиш белгилари аниқланган.

И.С. эса жинсий хўрлаш элементлари билан қийноққа солинганини айтган.

"Шимимни ечиб қўйишди. Ходимлардан бири зажигалкани жинсий аъзойимга яқинлаштириб: “Агар тан олсанг, қўйиб юбораман, тан олмасанг, шу ерда ёқиб юбораман” деди. Мен ваҳимага тушиб ўзимни зўрға тутиб турардим", деди у.

Суд-тиббиёт экспертизасининг 12 августдаги хулосасига кўра, И.С.ни танасида жароҳатлар аниқланмаган.

Судда Фарҳод Қораев, Баҳром Шоназаров ва Каримжон Мирзабоев айбига қисман иқрорлик билдирган. Фарҳод Қораев фуқароларга нисбатан жисмоний қийноқ қўлламаганини, улар ўз ихтиёрлари билан тушунтириш хати ёзиб беришганини айтган. Жабрланувчилар эса уларга жисмоний қийноқ қўлланганини тасдиқлаган.

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 16 майдаги ҳукми билан 1987 йилда туғилган Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ катта тезкор вакили Фарҳод Қораев 5 йилу 1 ой, 1986 йилда туғилган ППХ инспектори Баҳром Шоназаров 11 йил, 1991 йилда туғилган ППХ инспектори Каримжон Мирзабоев 5 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Уларнинг учаласи ҳам жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланди.

P.S. Бирон бир раҳбар ҳолат юзасидан айбни бўйнига олмагани, жамоатчилик ва парламент вакилларига ҳисобот бермаганига қараганда, бу янги давр учун одатий ҳол, шекилли. Тизим ўз айбини тан олиб, ўзини ислоҳ қилмагунча ундан янги Қораев ва Шоназаровлар чиқаверади.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўз эркинлиги: Франция ва Ўзбекистон мисолида

Францияда сўнгги кунларда икки воқеа катта шов-шувга сабаб бўлди. Аввалги ҳафта интернет тармоқларида Франция президенти Эммануэл Макроннинг халқаро учрашувда бошқа давлат раҳбарлари билан ўтирган пайтида ғалати ҳаракатлари акс этган видео тарқалди. Жамоатчилик орасида у наркотик моддалар таъсирида бўлган бўлиши мумкин, деган гумонлар пайдо бўлди.

Кеча эса яна бир видео кўпчиликнинг эътиборини тортди — у президентлик самолёти ичида олинган бўлиб, унда Макроннинг рафиқаси уни ургани тасвирга тушиб қолган.

Францияда нима бўлди? Журналистлар судга берилдими? Каналлар ёпилди, журналистлар қамалдими? Йўқ. Мавзу муҳокама қилинмоқда, жамоатчилик фикр билдирмоқда, сатирачилар ҳазил қилмоқда. Ҳеч ким сўз эркинлигини чеклаётгани йўқ. Чунки Францияда матбуот ва блогерлар нафақат эркин, балки уларни ҳимоя қилувчи қонунлар ҳам ишлайди.

Энди Ўзбекистонга назар ташлайлик. Блогер ёки журналист маҳаллий ҳокимиятдаги коррупция ҳақида ёки бирор адолатсизликни кўтарса — эртасига судга тортилиши мумкин. Энди бунга фақат ҳокимиятдагиларгина эмас, балки вазирликлар, идоралар, университетлар ҳам қўшила бошлади. Улар "шаънига путур етказиш", "обрўсизлантириш" каби айбловлар билан 50 миллионлаб сўм жарима талаб қилишмокда. Қизиқ жиҳати, холис суд ҳам айбловни тасдиқлаб жазо чораларига тортяпти.

Фарқ қаерда?

Фарқ — давлат идораларининг танқидга муносабатида. Францияда раҳбарлар танқид ва сатирани табиий ҳол деб қабул қилишади. Ўзбекистонда эса танқид — гўё давлат идоралари фаолиятига қарши иш деб қабул қилина бошлади.

Бу қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

1. Ишончсизлик кучаяди — одамлар расмий ахборотга эмас, шов-шувли манбаларга ишонишни бошлайди.

2. Коррупция авж олади — журналистлар қўрқса, амалдорлар ўзини жазодан ҳимояланган деб билади.

3. Фаоллар жим бўлишни афзал кўра бошлайдилар. Эркин фикр билдирганларнинг овози ўчади.

4. Танқид бўлмаса, муаммолар йиғилиб боради — ислоҳотларни ўтказишга халақит қилади.

Сўз эркинлиги демократиянинг асосидир. Уни ҳимоя қилган давлатда жамият тараққий этади. Уни чеклаган давлатда эса муаммолар йиғилиб, ислоҳотлар ўрнига инқироз келади. Ҳақиқатни гапириш жиноятга айланмаслиги керак. Чунки жамият ҳақиқатдан эмас, унинг яширилишидан уялиши ва қўрқиши керак.

Юртимиздаги ислоҳотлар ва янгиланиш жараёнларини бутун дунё диққат билан кузатмоқда. Сўз эркинлиги даражаси инвестициялар, халқаро ҳамкорлик ва иқтисодий тараққиёт билан бевосита боғлиқ. Агар ривожланишни истасак, фаол фуқаролар, журналистлар ва фуқаролик жамияти вакилларининг овозини ўчириш эмас, аксинча, уларни эшитиш лозим. (с)

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Цистит қандай пайдо бўлади?

Статистика бўйича, аёлларнинг 50-60 фоизи умри давомида бу касаллик билан оғринади. Parda Podcast'нинг бугунги сонида кўпчилик аёлларда учрайдиган, аммо гапиришга уяладиган нозик мавзу — цистит ҳақида суҳбат қурилди. 20 йиллик тажрибага эга уролог Телман Нуралиев бу борада тўғри ва ишончли маълумотлар билан бўлишди.

Бу эпизод аёллар учун эмас, аёлларни тушунмоқчи бўлган эркаклар учун ҳам фойдали. Чунки соғлиқ — ҳамма учун умумий масъулият.

Батафсил:
👉 https://youtu.be/kaVu0jZmyzc?si=f6oq8dbBrZCPysX-
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч қайси президент худонинг вакили эмас – Қосим-Жўмарт Тўқаев

Қозоғистон Президенти Al Jazeera телеканалига берган интервюсида 2029 йилда ҳокимиятдан кетишини маълум қилди.

"Мен 2029 йилда истеъфога чиқишимни эълон қилганман. Чунки бу халқимнинг талаби. Мен қаттиқ ишонаманки, ҳар қандай давлатда, айниқса менинг давлатимда президент давлат раҳбаридир. У худонинг ердаги вакили эмас, халқнинг хизматчиси", — дея фикр билдирди Тўқаев.

Маълумот учун, Қозоғистоннинг амалдаги Конституциясига кўра, президент фақат бир маротаба, етти йиллик муддатга сайланиши мумкин. Қозоғистонда навбатдаги президентлик сайловлари 2029 йилда ўтказилади.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Евроиттифоқ билан ҳамкорлигимиз прагматик манфаатларга асосланган ва минтақа кимгадир ёқадими-йўқми, бу ҳамкорликни давом эттиради — Абдулазиз Комилов

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бу ҳақда “Ishonch uz” сайтига берган интервюсида айтиб ўтди.

"Тарихда биринчи марта Марказий Осиё давлатлари ягона субъект бўлиб, ўзларининг янги мавқейини намойиш қиляпти, бу мавқени халқаро ҳамжамият тан оляпти ва мана шу асосда янги форматлар пайдо бўляпти. Бугунги кунда “Марказий Осиё+” форматларининг сони ўндан ошди. Йирик давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан мана шу формат бор.

Яқинда Самарқандда “Европа Иттифоқи + Марказий Осиё” саммити жуда самарали ўтди. Натижада стратегик ҳамкорлик декларацияси қабул қилинди.

Марказий Осиё давлатларининг сиёсати – жуда прагматик сиёсат. Мана, солиштириб кўринг, Марказий Осиё – бешта давлат, Европа Иттифоқи – 28 та давлат. Европа Иттифоқининг ялпи ички маҳсулоти тахминан 19 триллион доллар. Албатта, бизнинг прагматик манфаатимиз бор. Улар билан кимгадир ёқадими-ёқмайдими, биз, албатта, мана шу ҳамкорликда давом этамиз", — дея фикр билдирди Комилов.

Эслатиб ўтамиз, 4 апрел куни Самарқандда икки минтақа етакчилари иштирокида биринчи “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити бўлиб ўтди. Тадбирда Европа кенгаши президенти Антониу Кошта, Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ва минтақадаги 5 та давлат президентлари қатнашди.

Саммитда икки минтақа ўзаро ҳамкорликни стратегик шериклик даражасига кўтаргани эълон қилинди. Ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, молиявий келишув ва ёрдамлар белгиланди. Хусусан, Еврокомиссия тўртта йўналиш учун минтақага жами 12 млрд евро, Транскаспий коридорини ривожлантиришга 10 млрд евро ажратилди.

Шундан сўнг, орадан 2 ҳафта ўтиб – 24 апрел куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий ташриф билан Самарқандга келди. У ташрифининг якуни бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Европа Иттифоқини Марказий Осиёда Россияга қарши кун тартибини илгари сураётганликда айблади.

Шунингдек, Лавров Евроиттифоқ ва АҚШнинг Марказий Осиёдаги ҳамкорлик сиёсатига “идеологик ёки сиёсий босимлар аралашишига қатъий қарши” эканини таъкидлаган эди.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Маданиятга суянган сиёсат: Абдуллахон II нинг маърифий мероси"

📚 Тарихда айрим ҳукмдорлар қиличи билан, айримлари эса қалам билан эсланади. Абдуллахон II эса ҳар иккисини бирдек тутган арбоб эди.

Унинг даврида Бухорода мадраса ва диний муассасалар фаолияти жонланган. Уламолар мавқеи ошган. Бу сиёсий барқарорликнинг идеологик пойдевори эди.

📖 Айнан шу даврда маданий ривожланиш иқтисодий куч билан бирга қадам ташлади.

🎧 Илм-фан ва сиёсатнинг уйғунлиги ҳақида кўпроқ маълумотга соҳиб чиқиш учун "Қурултой" подкастининг янги сонини томоша қилинг:https://youtu.be/oFOvA4rsYa8
Украинча Перл-Ҳарбор: Украина дронлари Россия авиабазаларига оммавий ҳужум уюштирди

Украина Хавфсизлик хизматининг (СБУ) исмини ошкор этмаган манбасига кўра, якшанба куни амалга оширилган дронлар ҳужуми натижасида Россиянинг 40 дан ортиқ ҳарбий самолётига, жумладан А-50, Ту-95 ва Ту-22 М3 русумидаги самолётларга зарар етган. Ҳозирча бу маълумотлар мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган.

BBC маълумотларига кўра, бу махсус операция “Ўргимчак тўри” деб номланган ва унга шахсан Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) раҳбари Василий Малюк бошчилик қилган.

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россиянинг Рязан вилоятидаги “Дягилево”, Мурманск вилоятидаги “Оленя”, Иркутск вилоятидаги “Белая” ва Иваново вилоятидаги “Иваново” аэродромларига Украина дронлари ҳужум уюштирган.

Видеолардан бирида воқеа гувоҳи Оленегорск яқинидаги юк машинасидан дронлар учиб чиққанини айтади. Қайд этилишича, юк машинаси ҳайдовчиси ўлик ҳолда топилган.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотигa аъзо бўлиш жараёни доирасида Буюк Британия билан икки томонлама музокараларни якунлади

Бу ҳақда президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов маълум қилди.

«Ўтган ой охирида биз Британия томони билан икки томонлама музокаралар ўтказиш учун Лондонда бўлдик. Ҳозир уларнинг якунланганини эълон қилишдан мамнунман. Ўшандан бери биз ички тартиб-қоидалардан ўтдик ва 2025 йил 12 июнь куни Женевада бўлиб ўтадиган ишчи гуруҳнинг 10-йиғилиши доирасида тегишли баённомани имзолашга тайёрланмоқдамиз», — дея маълум қилди Урунов.

Шу тариқа, Буюк Британия Ўзбекистон билан бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаган 24-давлат бўлди.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📱Zoomrad — ишончли молиявий ҳамкорингиз.

Иловада 100 миллион сўмгача маблағни олиш жараёни автоматлаштирилган, шаффоф ва хавфсиз.

Молиявий барқарорлик сари биринчи қадамни бугун ташланг.

Реклама

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиялик депутат Сибирни ўзбекларнинг тарихий ватани деб атагани учун партия аъзолигидан чиқарилди

Шимолий Россияда антиқа бир ҳолат юз берди. 29 май куни, Россия Коммунистик партияси Ханти-Мансийск мухтор округи парламенти мажлисида минтақанинг туб аҳолиси ўртасида туғилиш ва ўлим билан боғлиқ масалалар, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг оммавий тарзда Сибирга кўчиб келиш сабаблари муҳокама қилинди. Унда Ҳолид Таги-Заде исмли депутат сўзга чиқиб, Сибир хонлигида Кўчимхон ҳукмронлик қилгани, у эса Шайбонийлар сулоласидан, яъни Бухоро хонлигидан чиққан ўзбек ҳукмдорларидан эканини айтади. "Балки ҳозирги мигрантлар ўз тарихий ватанларига қайтаётгандир?", деган саволни ўртага ташлайди депутат. Видеода кўриниб турибдики, унинг бу гаплари атрофдагиларга ёқмаган ва ундан шу заҳотиёқ гапириш ҳуқуқини олиб қўйишган.

Кейинчалик Россия Коммунистик партияси Марказий қўмитаси раис ўринбосари Юрий Афонин депутатнинг ушбу баёнотига кескин эътироз билдириб, Таги-Заде бир неча йил олдин интизомни бузгани сабабли партия сафидан чиқариб ташланганини маълум қилди.

Россия Давлат Думасидаги Коммунистик партия депутати Михаил Матвеев эса Таги-Задени салкам “ўзбек шпионига” чиқариб қўйди.

"Бу одам – провокатор. У партиядан чиқарилган ва эндиликда биз билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Унинг аҳмоқона баёнотлари мутлақо шахсий, бизга тегишли эмас. Бундан ташқари, у бу гапни шунчаки айтмади, бу муҳокама туб халқлар орасидаги туғилиш ва ўлим масалалари доирасида бўлиб ўтди. Бу эса бутун Россияга қарши ҳужум ва туб халқларни мигрантлар билан алмаштиришга уриниш ҳисобланади. Ўзбекларнинг бу ерда тарихий ҳуқуқлари бор деган даъво бу кимдир томонидан ёзилган методик кўрсатмага ўхшайди", — деди Матвеев.

Шу одам билан бизникилар боғланиб, “Дўстлик” орденини беришса бўлмасмикан. Ажойиб панч бўларди-да)

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Май ойида Ўзбекистонда инфляция 1,5 фоизгача тезлашди, бу ўтган йил майдан бери энг юқори кўрсаткичдир

Май ойи якунларига кўра, Ўзбекистонда инфляция 1,5 фоизни ташкил этди, дейилади Миллий статистика қўмитаси ҳисоботида. Бу узоқ вақт давомидаги энг юқори ойлик кўрсаткичдир (ўтган йилнинг май ойида инфляция 2,8 фоизни ташкил этган). Шунга қарамай, ўтган йилги юқори база эффекти ҳисобига йиллик инфляция 8,7 фоизгача пасайди.

Қўмита маълумотларига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 0,8 фоизга (2024 йил май ойида — 2 фоизга) пасайган, бироқ ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи 1,7 фоизга (2023 йил май ойида 0,5 фоизга ва 2024 йил май ойида 0,3 фоизга), хизматлар эса газ ва электр энергияси нархининг ошиши ҳисобига бирданига 5,7 фоизга (5,2 фоиз эди) қимматлашган.

Йил давомида озиқ-овқат маҳсулотлари 5,3 фоизга (ўтган йили 4,2 фоиз эди), ноозиқ-овқат маҳсулотлари 8,2 фоизга (7,5 фоиз), хизматлар 15,9 фоизга (27 фоиз) қимматлашди.

Гўшт нархининг ўсиши давом этмоқда (+0,8%), ўсимлик ёғи (+4%) ва шакар (+2,2%) ҳам қимматлашди.

Май ойидан бошлаб аҳоли учун электр энергияси ва газ учун янгиланган тарифлар жорий этилди. Республика бўйича ўртача ҳисобда электр энергияси 18,8 фоизга, газ 39,2 фоизга, суюлтирилган газ 25 фоизга, совуқ сув 10,2 фоизга қимматлашди (Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида тарифлар ошиши ҳисобига).

Автомобиллар учун метан нархи ўртача 27 фоизга ошди, пропан ва бензин 0,1−2,7 фоизга арзонлашди.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мўғулистонда бош вазир ўғлининг дабдабали ҳаёти акс этган суратлар ортидан юзага келган норозиликлар сабаб истеъфога чиқарилди — “Медуза”

Мамлакат парламенти бош вазир Лувсаннамсрайна Оюун-Эрдэнэни истеъфога чиқарди. Ҳукуматга ишонч бўйича овоз бериш натижасига кўра, ҳукумат раҳбари 44 та овоз олди, лавозимини сақлаб қолиши учун унга камида 64 та овоз керак эди, чунки парламентда жами 126 нафар депутат бор.

Бош вазирнинг ҳокимиятдан четлатилишига унинг 23 ёшли ўғли Темуулен ҳамда келини Угуумур сабаб бўлди. Май ойининг ўрталарида Мўғулистонда Угуумурга тегишли Instagram саҳифасидаги суратлар тарқалди. Мазкур суратда у 5 минг доллардан ортиқ турадиган кўйлакда, 50 минг долларлик автомобил рулида, 5 минг долларлик сумка, қимматбаҳо дўконлардан харид қилинган пакетлар, ҳашаматли узук ва вертолётда сайр қилаётган ҳолатларда тасвирланган. Ҳозир бу суратлар ўчирилган.

Мамлакатда нархлар ошиб бораётган бир пайтда Угуумурнинг бундай суратлари жамоатчиликда кескин норозилик уйғотди ва бу пойтахт Улан-Батор марказидаги Сухе-Батор майдонида, Ҳукумат саройи олдида намойишларга сабаб бўлди. Акция иштирокчилари “Истеъфо — бу оддий нарса” деган шиор билан чиқишди.

"Темууленнинг расман ҳеч қандай даромад манбаи йўқ. Намойишчилар унинг ҳашаматли харидларини бош вазир Оюун-Эрдене молиялаштирган, деб ҳисоблайди. Бу эса нафақат бош вазирнинг “халқдан чиққан одам” деган имижига зид, балки ноқонуний бойлик орттириш бўйича шубҳаларни ҳам кучайтиради", деб ёзади “Медуза”.

Оюун-Эрдене унчалик бой бўлмаган оиладан чиққан, бутун фаолияти давлат хизматлари ва партия ишлари билан боғлиқ. Бош вазирлик маоши эса ўғли ва бўлажак келини интернетда кўрсатган ҳаёт тарзини юритишга етмайди.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистондаги ННТлар хорижга чиқишда Адлияни хабардор қилиши шартлиги ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Вазирликнинг бу масалага аниқлик киритишича, бу талаб янги эмас. У нарса аввал ҳам амалдаги қонунда, яъни «ННТлар тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасида белгилаб қўйилганди. Унда ННТ вакиллари хорижий сафарга чиқмоқчи бўлса, бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органга хабар бериши кераклиги кўрсатилган.

Яқинда 2025 йил 26 май куни Адлия вазири томонидан имзоланган янги буйруқ эса бу тартибни янада аниқлаштирди. Энди бу хабарномалар e-ngo.uz деб номланган махсус онлайн платформа орқали берилади.

“Мазкур жараёнлар такомиллаштирилишининг энг асосий жиҳати шундаки, хабарномалар адлия органлари томонидан фақатгина маълумот, умумлаштириш, статистик ҳисобини юритиш учун қабул қилинади. Шу билан бирга, нодавлат нотижорат ташкилотларининг адлия органларига келиб тушган хорижий давлатларга уларнинг фаолияти билан боғлиқ ташрифлари юзасидан хабарномалар рад этилмайди ва ташкилот вакилларининг хорижий давлатларга хизмат сафарларига чиқишини чеклашга асос бўлмайди”, дейилади хабарда.

Хуллас, бу тартиб илгари мавжуд бўлган қонуний талабни рақамлаштириш ва соддалаштиришга қаратилган. У нодавлат ташкилотлар фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки чеклаш учун эмас, балки тартиб-интизомни таъминлаш ва қонунларни бир хил қўллаш учун жорий этилмоқда.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🧬 Исландияликлар нима учун генетик касалликлардан қўрқишади?

Исландия аҳолиси дунёдаги энг генетик жиҳатдан “яқин қариндош” миллатлардан бири ҳисобланади. Сабаби оддий: бу оролда яшовчилар асосан бир аср олдинги бир нечта аждодлардан келиб чиққан — яъни генлар айланди, лекин янгиланмади.

Шу сабабли исландияликлар ирсий касалликлардан ҳаддан ташқари эҳтиёт бўлишади. Ҳатто Исландияда шундай ёзилмаган қонун бор: икки одам учрашаётганида уларнинг қариндошлик даражасини текшириш учун телефонларини “уриштиришади” — агар улар жуда яқин қариндош чиқса, суҳбат шу ерда тугайди)

Бу ҳазил эмас — генетик хавфлар шу даражада реалки, мамлакатда геном базаси яратилган ва кўпчилик ўз ДНКси ҳақида аниқ тушунчага эга. Генетика ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун Топлеснинг янги видеосини кўриб чиқинг.

Видеога ҳавола:
https://youtu.be/4g_RofmAeq8?si=lh6eWcqWBwECHfkf
2025/07/06 08:20:27
Back to Top
HTML Embed Code: