Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиб, бизларга илк бор АҚШга боришимизга имконият тақдим этиб берди😁
🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кеча чет элдаги оммавий ахборот воситаларида Humans компаниясининг Ўзбекистонга қарши давлат органларининг ҳаракатлари туфайли келтирилган зарарни қоплаш талабида ариза топширгани ҳақидаги маълумот эълон қилинди. Ариза Жаҳон банкининг Халқаро инвестициялик низоларни ҳал қилиш марказига (ICSID) топширилган.
Суд иши марказий банкнинг 2024 йили Humans компаниясининг Maroqand тўлов тизими (UPay бренди) фаолиятини чеклагани билан боғлиқ. Бу банк ҳисобларини ишлатиш орқали тўловларни қабул қилиш ва ўтказиш хизматларининг тўхтатилишига олиб келди.
«Биз ҳар доим Ўзбекистон ва унинг фуқароларига ишонганмиз ва ҳозир ҳам ишонмоқдамиз. Лекин иқтисодиётни муваффақиятли трансформация қилиш учун қонун устуворлиги ва очиқ бозор принциплари қўллаб-қувватланиши керак», — деди Владими Добрынин, Humans Group CEO асосчиси.
Humans томонидан топширилган аризада давлат органларининг, жумладан «Узбектелеком»нинг ҳаракатлари монополия шарт-шароитларини яратгани ва интернет сифатини пасайтиргани айтилади, бу эса бизнес олиб боришда қийинчиликлар келтириб чиқарган.
Компания зарарни қоплашни талаб қилиб, арбитраж иши фаолиятининг Ўзбекистонда адолатли тартибга солиш принципларини мустаҳкамлашга ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга ёрдам беришига умид билдирган.
Тўғрисини айтганда, бу воқеа яна бир бор шунчаки гўзал шиорлар эмас, балки мамлакатда бизнес ривожланиши учун аниқ қоидалар ва барча — ҳам давлат, ҳам хусусий компаниялар тушуниш мумкин бўлган ҳимоя механизмлари бўлиши кераклигини кўрсатади. Ҳаммамиз бу ерда ҳалол рақобат, шаффоф қарорлар ва эртанги кунга ишонч бўлишини истаймиз. Ушбу можаро якунида ҳар икки томон — давлат ва инвестор — улғайган, етук ёндашувни намоён эта олишига умид қиламан. Агар биз Ўзбекистонга замонавий технологиялар ва йирик компаниялар келишини истасак, ўзаро ишонч ва очиқликсиз бунинг иложи йўқ.

Ўзбекистон футбол терма жамоаси аъзолари унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди. Футболчиларга автомобил берилади
Президент Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ва Ўзбекистон футбол федерациясининг бир қанча ходимларини орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Хусусан, жамоа бош мураббийи Темур Кападзе ва футболчилар «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвонини, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов «Фидокорона хизматлари учун» орденини, собиқ бош мураббий Сречко Катанец ва унинг ёрдамчилари эса «Дўстлик» орденини қабул қилиб олишди.
Шунингдек, президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, миллий жамоа аъзолари шарафига ўтказиладиган тантанали маросимда уларга Президент совғаси — BYD автомобиллари топширилади.
Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА билан ўйинда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатига йўлланмага эга бўлди.

Ўзбекистон томони кўмаги билан бир гуруҳ украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди
Бу ҳақда Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.
Элчихонанинг маълум қилишича, 12 кун давомида улар учун махсус дам олиш ва психологик тикланиш дастурини амалга ошириш кўзда тутилган. Болалар Украинанинг жанговар ҳаракатлардан азият чекаётган турли ҳудудларидан, хусусан, Харков, Херсон, Николаев, Запороже, Суми, Хмелницкий, Лвов вилоятлари ва Киев шаҳаридан келган.
"Украина элчихонаси мурожаатига жавобан Ўзбекистон томонининг таклифи ва тўлиқ кўмаги билан ташкил этилган ушбу гуманитар миссия болаларга руҳий мувозанатни тиклашга ҳамда «ҳар кунги ҳаво ҳужумлари ва ракета зарбаларидан чалғиб дам олишга ёрдам беришни мақсад қилган. Уни амалга оширишда мамлакатнинг деярли барча тегишли вазирлик ва идоралари иштирок этмоқда.
Бундай комплекс ёндашув Ўзбекистон томонининг ушбу мураккаб даврда украиналик болаларга ҳар томонлама ёрдам ва кўмак кўрсатишдан чуқур манфаатдор эканини яққол кўрсатади", дейилади Украина дипломатик ваколатхонаси хабарида.

Трамп ва Маск ўртасида кескин зиддият юзага келди
Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп ва Tesla ҳамда SpaceX компаниялари эгаси Илон Маск 5 июн куни ижтимоий тармоқлар орқали очиқчасига уришиб кетди.
Можаро Трамп Оқ уйдаги матбуот анжуманида Маскни республикачиларнинг солиқ имтиёзлари ва бюджетни узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасига сўнгги ҳужумлари учун танқид қилиши билан бошланди.
«Мен унинг қонун лойиҳасини эмас, мени танқид қилишини афзал кўрган бўлардим, чунки қонун лойиҳаси ақл бовар қилмайдиган даражада ажойиб», – деди Трамп. У Tesla раҳбари «электромобил саноати учун миллиардлаб долларлик рағбатлар олиб ташланганидан жаҳли чиққани»ни тахмин қилди ва Маск ҳужжат билан «аввалбошдан яхши таниш бўлгани»ни таъкидлади.
Маск Трампга X ижтимоий тармоғидаги пости билан жавоб берди. У электромобил ишлаб чиқарувчиларга имтиёзларни бекор қилиш бўйича қонун лойиҳаси тафсилотларидан хабардорлиги ҳақидаги гап ёлғонлигини айтди, шунингдек, ўзининг қўллаб-қувватловисиз Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозона олмаган, республикачилар эса АҚШ Конгресси Вакиллар палатасида назоратни қўлга ололмаган бўларди, деб айтди. «Қандай ношукрлик», – деди у.
Трамп, ўз навбатида, Truth Social ижтимоий тармоғида Маск компанияларига субсидиялар беришни тўхтатиш мумкинлигига ишора қилди. «Бюджетдан миллиардлаб долларларни тежашнинг энг осон йўли – Илоннинг давлат субсидиялари ва шартномаларини тўхтатиш. Мен ҳар доим Байден нега бундай қилмаганига ҳайрон бўлардим!» – деб ёзди у. АҚШ президенти, шунингдек, ҳукуматни тарк этишни сўраганида Маск «ақлдан озаёзгани» ҳақида ёзган.
Маск бунга жавобан «ҳақиқий бомбани ташлаш» вақти келганини айтди ва Трамп «Эпштейн файллари» деб аталадиган ҳужжатларда борлигини ёзди – бу вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилиш мақсадида савдо қилиш ва уларни фоҳишаликка ундашда айбланган молиячи Жеффри Эпштейн ҳақидаги ҳужжатлар. «Бу файлларнинг ҳеч қачон нашр этилмаганининг ҳақиқий сабабидир», – деб ёзади Маск. У ўз сўзларига ҳеч қандай далил келтирмаган.
Шундан сўнг Маск ўзига тегишли SpaceX компанияси Dragon космик кемасини эксплуатация қилишни тўхтатишини маълум қилди. Ҳозирда бу NASA астронавтларини Россия «Союз» кемалари ёрдамига мурожаат қилмасдан Халқаро космик станцияга етказиб бера оладиган ягона Америка кемасидир.
«Президентнинг менинг давлат шартномаларимни бекор қилиш ҳақидаги баёноти муносабати билан SpaceX ўзининг Dragon космик кемасини зудлик билан эксплуатациядан чиқаришни бошлайди», – деб ёзди Маск. Шунингдек, у Трампга импичмент эълон қилиниши ва унинг ўрнига вице-президент Жей Ди Вэнс тайинланиши кераклигини айтди.
Маскка тегишли Tesla акциялари уч соат ичида 15 фоиздан кўпроққа тушиб кетди. Кейин улар бироз ўсди, кейин эса кескин пасайишда давом этди.
Трамп ҳозир Маск билан гаплашишга унчалик хоҳиши йўқлигини айтди ва уни “ақлини йўқотган одам” деб атади. Шу билан бирга, АҚШ президенти Маск у билан гаплашмоқчи эканлигини қўшимча қилди.
Илон Маск сайловолди пойгаси пайтида Доналд Трамп кампаниясининг энг йирик хайриячиларидан бири эди ва республикачи президент этиб сайланганидан сўнг дарҳол бюджет харажатларини, шу жумладан «самарасиз» амалдорларни ишдан бўшатиш орқали қисқартиришни мақсад қилган ҳукумат самарадорлиги департаменти раҳбари лавозимини эгаллаганди.
Оммавий ахборот воситалари Маскни «дунёдаги асосий сайланмаган етакчи» деб атаган ва у аслида Оқ уйдаги иккинчи энг қудратли шахс эканини таъкидлаган. Бироқ тадбиркорнинг DOGE раҳбари сифатидаги фаолияти кескин танқидларга сабаб бўлди, шундан сўнг уларнинг Трамп билан муносабатлари совуқлашди.
30 май куни Tesla эгаси DOGE раҳбари ваколатларидан халос бўлди – бу расман у махсус давлат хизматчиси лавозимини йилига 130 кундан ортиқ эгаллаш мумкин эмаслиги билан изоҳланди. Шу куни Трамп ва Маск қўшма матбуот анжумани ўтказиб, бир-бирига қарата мақтовли сўзлар айтганди.

Автомобилсозлик хавфсизлиги тарихи, ЙТҲ пайтидаги ҳолатингиз, ҳамда Ўзбекистоннинг энг машхур автомобилларининг crash тести!
Технопловнинг янги видеоси шу ҳақда бўлди:
https://youtu.be/yatHjUmvqF4?si=bXsiT8UqP-g28sEj
Технопловнинг янги видеоси шу ҳақда бўлди:
https://youtu.be/yatHjUmvqF4?si=bXsiT8UqP-g28sEj
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Nafas Sebzor — уй-жой харидида оқилона ёндашув
Сизнинг ҳаёт ритмингизга мослаштирилган пухта ўйланган шартлар:
— Бошланғич тўлов — 20% (105 млн сўмдан)
— 24 ой давомида ҳар ой 10,9 млн сўмдан тўлов
— Қолган 30% — 25-ойда бир марталик тўлов
Бу ечим режалаштиришни хуш кўрадиган ва молиявий шаффофликни қадрлайдиганлар учун айни муддао. Яширин шартлар йўқ — фақат аниқ жадвал ва бюджетга мос тўлов юкламаси.
Батафсил маълумотни мутахассисларимиздан олинг — тўғри танлов баъзан айнан аниқ маълумотдан бошланади.
📍 Манзил: Тошкент, Саъиба Хўжаев кўчаси, 11-уй
📞 Телефон: 1380
🌐 Сайт: nafastjm.uz
Telegram | Faceboock | Instagram
Реклама

Жаҳонда матбуот эркинлиги кўрсаткичлари пасаймоқда
Бу йилги Жаҳон Матбуот эркинлиги индексида журналистлар ва оммавий ахборот воситаларининг молиявий ҳолати эркинлигига таҳдид солувчи асосий омиллардан бири сифатида кўрсатилди. Индексда таъкидланишича, бугунги ахборот воситалари таҳририят мустақиллигини сақлаб қолиш ва иқтисодий омон қолиш ўртасидаги танлов остида кун кечирмоқда.
Индекснинг молиявий кўрсаткичи бир йил ичида икки баллдан ортиқ пасайгани, шунингдек, хавфсизлик, ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий ҳолатни ўлчовчи бошқа кичик индекслар ҳам 2024 йилдан бери маълум даражада ёмонлашгани сабаб, 2025 йилда умумий индекс илк бор "мураккаб" ҳолатга тушиб қолди.
"Матбуот молиявий мустақилликсиз эркин бўлиши мумкин эмас. Оммавий ахборот воситалари молиявий жиҳатдан қийин аҳволда бўлса, улар аудиторияни жалб қилиш пойгасига тортилади", дейди Чегара билмас мухбирлар таҳририят директори Анна Боканде. Ҳисоботга киритилган 180 мамлакатдан 160 тасида ОАВ молиявий барқарорликка "қийинчилик билан" ёки "умуман" эриша олмаганини маълум қилган. Барча мамлакатларнинг учдан бирида муҳим ахборот агентликлари ёпилгани қайд этилган, яъни бу ҳолат ҳам ривожланаётган, ҳам ривожланган мамлакатларда кузатилган.
Журналистлар учун хавфсизлик, ижтимоий ва ҳуқуқий муҳитнинг ўртача жаҳон кўрсаткичлари 58–67 балл оралиғида бўлиб, бу "мураккаб эмас" дея баҳоланади (55 баллдан паст кўрсаткич вазиятнинг мураккаблигини англатади). Шу билан бирга, оммавий ахборот воситаларининг сиёсий муҳити ўтган йилдан бери "мураккаб" деб баҳоланмоқда, иқтисодий ҳолат эса ундан ҳам аввал шундай ҳолга тушган. Аммо 2025 йилда у янада ёмонлашиб, рекорд даражада — 44.1 баллгача пасайди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илон Маск Қўшма Штатларда янги сиёсий куч — «Америка партияси»ни ташкил қилиш ниятида эканини айтди
Бу ҳақда миллиардер X ижтимоий тармоғида АҚШ президенти Доналд Трамп билан келишмовчиликлар ортидан маълум қилди.
Маскнинг таъкидлашича, янги партия «америкаликларнинг 80 фоизини марказчи қарашларини» ифодалаши мумкин.
«Қўшма Штатларда 80 фоиз мўътадил кўпчиликни ҳақиқий ифодаловчи сиёсий партия яратиш вақти келдими?», деб сўради у обуначилардан.
Сўровнома иштирокчиларининг 80,4 фоизи янги сиёсий куч яратиш ғоясини қўллаб-қувватлаган, 19,6 фоизи эса қарши чиққан.
«Халқ ўз фикрини айтди. Қўшма Штатларга мўътадил кўпчиликни ифодаловчи янги партия керак. 80 фоиз одам бунга рози. Бу тақдир», деб ёзди Маск овоз бериш натижаларини шарҳлар экан.
Аввалроқ, Маск Трамп ваъда қилган солиқ имтиёзларини амалга оширишга қаратилган қонунини танқид қилганди. Бунга жавобан Трамп уни ақлдан озганликда айблади. Шундан сўнг, иккаласи ўртасида ўзаро айбловлар билан оммавий можаро келиб чиқди.

Лос Анжелесда йирик намойишлар бўлиб ўтмоқда. Трамп шаҳарга 2000 нафар ҳарбийларни юборганини эълон қилди
Лос Анжелесда Миграция хизмати (ICE) томонидан ўтказилган рейдлар ортидан йирик оммавий норозилик намойишлари бошланиб кетди. Мана неча кундирки, намойишчилар АҚШ байроқларини ёқмоқда, автопилот таксиларини вайрон қилмоқда ва полиция билан тўқнашувларга киришмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бунга жавобан кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлардан фойдаланмоқда. Ҳозиргача 56 киши қўлга олингани маълум, ҳокимият томонидан шаҳар маркази «ноқонуний йиғилишлар ҳудуди» деб эълон қилинди.
Доналд Трамп Лос Анжелесга 2 минг нафар Миллий гвардия аскарини юборганини маълум қилди. Бу иш 1965 йилдан бери илк бор маҳаллий ҳокимиятнинг расмий сўровисиз амалга оширилмоқда. Президент “Лос-Анжелесни ноқонуний муҳожирлар ва исёнчилардан озод қилиш”ни ваъда қилиб, маҳаллий раҳбарларни ўз вазифаларини лоқайдлик билан бажараётганликда айблаб чиқди.
Калифорния губернатори Гэвин Нюсом эса Трампнинг аралашуви вазиятни янада оғирлаштириб юборганини айтди. У президентни ёлғончиликда ва зўравонликни қўзғашда айблаб, кескин танқид қилиб чиқди. Қаранг, демократик мамлакатларда шунақасиям бўлар экан)
Озод ва эркин жамиятларда одамлар ҳатто ноқонуний мигрантларнинг ҳуқуқларига бефарқ бўлмасликка ҳаракат қилишади. Америкалик маҳаллий аҳоли муҳожирларга қилинаётган ваҳшиёна хатти-ҳаракатлардан дарғазаб бўлиб, ўз жонини хатарга қўйиб бўлса ҳам уларнинг ҳимояси учун кўчаларга чиқди. Аслида, бу ҳаракатлари билан улар нафақат муҳожирлар, балки ўзларининг келажаги учун ҳам курашмоқдалар. Хорижлик ишчиларни уриб-тепиб, хор қиладиган халқ ўзи ҳам эртага ана шу ҳокимият дастидан репрессияга учраши мумкинлигини Россия мисолида кўриб турибмиз.

Словакия Бош вазири Роберт Фицонинг Ўзбекистонга расмий сафари ҳақида “Ахборот”ни кўряпман. Ҳар доимгидек, стратегик ҳамкорлик келажаги ҳақида оғиз кўпиртириляпти, лекин контекст ё таҳлил йўқ. Словакия ўзи иқтисодий жиҳатдан ҳамкорлик қилса арзийдиган, ишлаб чиқариши кучли давлат, мингдан ошиқ ўзбеклар ўтган йил у ерга ишлашга ҳам борибди. Унинг устига бу Европа Иттифоқи аъзоси билан қўрқмай ҳамкорлик қилаверсак бўлади - эртага Путин дарров Матвиенко ё Лавровни жўнатмайди Тошкентдаги танобларни тортиб қўйиш учун.
Чунки, жаноб Фицо - Путиннинг муҳлиси. Россиядаги 9 май парадига Европа Иттифоқидан келган ягона лидер ҳам Фицо бўлди. Ўшанда Братиславада минглаб одамлар “Ўша ерда қолиб кет!”, “Словакия - Европа”, “Фицодан тўйдик!” деган шиорлар билан кўчаларга чиқдилар. Кеча эса Фицо Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкцияларига вето қўйишини билдирди. Яқинда Фицо Украинага ҳарбий ёрдамни ҳам тўхтатди. Словакияда ноҳукумат ташкилотлар, судлар ваколатларини чеклаш каби турли нодемократик қонунлар ҳам қабул қилиняпти.
Хуллас, Словакияни Европа Иттифоқи аъзоси дея унчалар ҳам олқишлаш шарт эмас, шекилли. Назарий аъзо бўлса-да, моҳиятан бошқача давлат.
Ибрат Сафо
🔥 @fayzboguz
Чунки, жаноб Фицо - Путиннинг муҳлиси. Россиядаги 9 май парадига Европа Иттифоқидан келган ягона лидер ҳам Фицо бўлди. Ўшанда Братиславада минглаб одамлар “Ўша ерда қолиб кет!”, “Словакия - Европа”, “Фицодан тўйдик!” деган шиорлар билан кўчаларга чиқдилар. Кеча эса Фицо Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкцияларига вето қўйишини билдирди. Яқинда Фицо Украинага ҳарбий ёрдамни ҳам тўхтатди. Словакияда ноҳукумат ташкилотлар, судлар ваколатларини чеклаш каби турли нодемократик қонунлар ҳам қабул қилиняпти.
Хуллас, Словакияни Европа Иттифоқи аъзоси дея унчалар ҳам олқишлаш шарт эмас, шекилли. Назарий аъзо бўлса-да, моҳиятан бошқача давлат.
Ибрат Сафо
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Москвада ўз фуқароларига нисбатан қўпол муносабатда бўлингани сабаб Россия ТИВга расмий нота юборди
10 июн куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Россия томони билан ҳар ой миграция масалалари бўйича ўтказиладиган навбатдаги учрашув ташкил этилди, деб ёзади ТИВ матбуот котиби.
Учрашувда Россия Федерацияси ҳудудида айрим ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан рухсатсиз текширувлар, ҳурматсизлик ва қўпол муомалалар кузатилаётгани тўғрисидаги хабарлар ташвиш уйғотаётгани таъкидланган. Бундай ҳолатлар икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларга асло тўғри келмаслиги, уларнинг олдини олиш учун аниқ чора-тадбирлар зарурлигига эътибор қаратилган.
«Шу муносабат билан, Россия Федерациясининг тегишли идораларини Ўзбекистон фуқароларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмасликка чақириб қоламиз. Москвадаги ҳолат юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлигига Элчихонамиз томонидан нота юборилиб, Россия ТИВдан ушбу ҳолатга изоҳ бериш ҳамда инсон ҳуқуқлари яққол бузилганлиги акс этганлиги, бу эса қабул қилиб бўлмас ҳолатлиги таъкидланиб, куч ишлатар ташкилот вакилларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш сўралган», — дейилади хабарда.
8 июн куни ижтимоий тармоқларда Россия кучишлатар тузилмалари Москвада ўтказган рейд тадбирларида мигрантларни ҳақоратлаб, куч ишлатаётгани акс этган видеолар тарқалди. Санкт-Петербургдаги рейдда эса 200 киши кўчада тунашга мажбур бўлган. Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ҳолат назоратга олинганини айтиб, жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари бўлса мурожаат қилишни сўраган.

Алифбони ўзгартиришнинг баҳоси қанча?
“Буни ҳисоблаш бўйича расмий топшириқ берилган, аммо натижасидан бехабарман. Доим ҳамма нарса янгиланади. Бизнинг йўқотадиган катта ресурсларимиз, бой манбаларимиз ҳам йўқ. Мен ўйлайманки, буни баҳоси катта бўлмайди”, демоқда таниқли фаол Шаҳноза Соатова.
Қўштирноқ подкастида доим қолдирилиб келинаётган муҳим мавзу бўйича тилчилар билан суҳбат ўтказилибди. Кўриб чиқишни тавсия қиламан
Батафсил:
👉 https://youtu.be/U2fnZgwycOc

«Бунёдкор»да футболдаги азалий рақиб — Қатар устидан қозонилган ғалаба мундиал йўлланмасидан кейин яна бир байрамга уланиб кетди
Кун давомида Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этган давлат раҳбари миллий терма жамоани қўллаб-қувватлаш учун стадионга ташриф буюрди.
Шавкат Мирзиёевга Болгария президенти Румен Радев ва Словакия Бош вазири Роберт Фицо, Тошкент инвестиция форумига келган Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов, Қирғизистон ҳукумати раиси Адилбек Касималиев, Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода, Озарбайжон Бош вазири Али Асадов, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Нокергули Атагулиев ва бошқа расмийлар ҳамроҳлик қилди. Бу, албатта, Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган дўстона ва очиқлик сиёсати натижасидаги қардошлик алоқаларининг намунасидир.
Футболдан кейин терма жамоа аъзолари BYD автомобили ҳамда кўкрак нишонлари билан тақдирланди, мушакбозлик ва гала-концерт ташкил этилди.

Ўзбекистонда такси ҳайдовчилари фақат ўз ҳудуди ва қўшни вилоятларда ишлаши мумкин бўлган чекловлар қўллана бошланди
Тармоқларда «Энди ҳамма ўзининг вилоятида таксичилик қилади. Тошкентда фақат “01” рақамли автомобилларгагина лицензия беришади», деб айтилгани акс этган видеолар тарқалди. Видео муаллифининг айтишича, кўпчилик ҳозир «Лицензия оламиз, Тошкентда ишлаймиз», деса, уларга рад жавоби берилмоқда.
Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматовнинг тасдиқлашича, ушбу тартиб кучга кириб бўлган.
«Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йилда қабул қилинган йўналишли таксилар фаолиятини тартибга солувчи 139-сонли қарорида қайд этилган. Ўша қарор билан тасдиқланган низомда йўналишли таксилар учун ягона таниш белгилари ва уларнинг фаолият юритиши учун қўйилган талаблар бор. Ўша низомнинг 5-боб 9-бандида ҳайдовчи йўловчиларни йўналишсиз таксида ташишни лицензия карточкасида белгиланган ҳудудда амалга оширилади деб ёзилган. Бу қарор ҳозир ўзининг кучини йўқотган. Мазкур қарор ўрнини босувчи 2025 йилда чиққан қарорга кўра, ҳайдовчининг ўз ҳудудида, яъни лицензия карточкасида кўрсатилган ҳудудда фаолият олиб бориши белгилаб қўйилди. Бу олдиндан бўлган нарса ва аллақачон кучга кириб бўлган», — дейди вазирлик вакили.
Унинг қўшимча қилишича, таксичилик қилувчилар лицензия варақасида кўрсатилган ҳудуд ва унга туташ ҳудудда таксичилик қилиши керак.
«Соддароқ қилиб тушунтирганда, сизнинг машинангиз бор ва унинг давлат рақами белгиси Тошкент вилояти ҳудудидан рўйхатдан ўтган, яъни “10” рақамли номер берилган. Шунда сиз Тошкент вилояти ҳудуди ичида ва унга туташ бўлган ҳудуд: Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Наманган вилоятлари ичида йўналишсиз такси фаолияти билан шуғулланишингиз мумкин. Ёки Самарқанд вилояти давлат рақами белгиси олган машина эгалари Самарқанд вилояти ичида ва унга чегарадош бўлган бошқа вилоятлар ҳудудида таксичилик қилиши мумкин», — дейди Ашурматов.