Telegram Web Link
Исроил Эронга кенг кўламли ҳужум уюштирди

12 июндан 13 июнга ўтар кечаси соат учда Исроил Эронга ҳужум бошлади. Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Натанз ва Фордодаги уранни бойитиш корхоналари, Кирмоншоҳ ва Ҳуррамободдаги ракета базалари, шунингдек, Теҳрон, Исфаҳон, Табриз ва Эроннинг бошқа йирик шаҳарларига зарбалар берди.

Мўлжал Эрон қуролли кучлари ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси раҳбарияти, шунингдек, ядро дастури устида ишлаётган олимлар бўлган. Шунингдек, ислом республикаси диний раҳбариятининг кўплаб вакиллари яшайдиган Қум шаҳрига ҳам зарбалар берилди.

Исроил мудофаа кучлари вакили Эфи Дефриннинг айтишича, бу Эрон «ядро қуролига эга бўлишга ҳар қачонгидан ҳам яқинлашгани» билан боғлиқ огоҳлантирувчи ҳужумдир. «Исроил давлатини йўқ қилишни мақсад қилган режимнинг оммавий қирғин қуролига эга бўлишига йўл қўймаймиз», — дея таъкидлади у.

Нетаняҳу Эрон билан уруш узоқ давом этишини таъкидлаб, исроилликларни сабрли бўлишга ва Исроилнинг ғалабасига ишонишга чақирди.

«Биринчи зарба муваффақиятли бўлди, аммо уруш узоқ давом этади, биз ўрганганимиздан узоқроқ. Эрон тўққизта атом бомбаси учун уран тўплаган ва уч йил ичида ўн минг баллистик ракета ишлаб чиқармоқчи эди. Биз бунинг олдини олдик», — деди Исроил бош вазири.

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) бош қўмондони Ҳусайн Саламий Исроилнинг Эронга уюштирган кетма-кет авиазарбалари оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда IRNA Эрон давлат агентлиги.

У билан бирга Эрон қуролли кучлари қўмондони ўринбосари генерал Ғолами Рашид, шунингдек, икки нафар ядрочи олим: физик Муҳаммад Меҳди Теҳранчи ва атом энергияси ташкилоти раҳбари Ферейдун Аббосий Давоний ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Шунингдек, тасдиқланмаган маълумотларга кўра, зарбалар чоғида Эрон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Муҳаммад Багерий ҳалок бўлган бўлиши мумкин.

Эрон Исроилнинг ҳужумларига қарши жавоб чоралари аллақачон бошланганини эълон қилди

«Қилинган ҳужум учун ноқонуний Исроил режимини афсуслантиришга қаратилган зарурий чоралар шу ондан бошлаб амалга оширилмоқда. Биз урушни бошлаб берган томон эмасмиз, аммо бу воқеалар тарихининг сўнгги бобини Эрон ёзади», дейилади Эрон ҳукумати баёнотида.

Бу хабарлар фонида Исроилда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Мактаблар, боғчалар, университетлар ва ҳаётий муҳим корхоналардан ташқари бошқа жойлар ишламаяпти. Мамлакат ҳаво ҳудуди ёпиқ. Эрон ҳам ўз ҳаво ҳудудини ёпган.

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Исроил Эронга ҳужумни «бир томонлама» амалга оширганини айтди. Бир кун аввал Давлат департаменти Яқин Шарқдаги америкаликларни ўта эҳтиёт бўлишга чақирган эди. Асосий бўлмаган ходимларга минтақадаги Америка элчихоналари ва ҳарбий базаларини тарк этиш буюрилган.

АҚШ Исроилни ҳимоя қилишга тайёр — Трамп

Президент Доналд Трамп АҚШ Эроннинг жавоб зарбаси юз берган тақдирда Исроилни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар учун бу воқеаларда “ҳеч қандай кутилмаган ҳолат бўлмаган”, бироқ АҚШ ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаган.

«Эронда ядро бомбаси бўлиши мумкин эмас, биз Теҳрон музокараларга қайтишига умид қиламиз. Эрон раҳбариятдан бир нечта одам ҳалок бўлди», — деди АҚШ президенти.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилояти ҳокими ҳужжатсиз бинони “ичидаги нарсаси ва одамлари билан кўмиб ташлаш”га буйруқ берди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бир гуруҳ амалдорларга боғча ҳудудида туриб қандайдир бинони бузиш бўйича топшириқ бергани акс этган видеолавҳа тарқалди. Унда ҳоким ўзи назарда тутаётган биноларни ҳатто ичидаги одами билан кўмиб ташлашни буюрган.

“Боғча ҳудудига кирганларнинг ҳаммасининг ҳуқуқий ҳужжатларини кўтарасан. Йўғини ҳеч кимни эшитмасдан бузасан, Мўмин (Бухоро шаҳри ҳокими ўринбосари Мўмин Амонов). Суд-пуд демасдан, бугуннинг ўзида бузиб ташлайсан. Нарсаси, ичидаги одами билан кўмиб ташлайсан. Бўлди энди, суд-пуд деб, ҳаммасини эркалатганимиз. Орқадан эшик очганнинг ҳужжатини кўрасан”, – деган у.

Вилоят ҳокими шу ернинг ўзида бу масалага жавоб берадиган шаҳар ҳокими ўринбосарига интизомий жазо қўллашини билдирган. “Агар шаҳар бўйича ижтимоий соҳа объектлари мен айтган нуқтайи назардан танқидий кўриб тузатилмаса, у кишига жавоб берилади. Бу шаҳар ҳокимининг ҳамма ўринбосарларига “урок” бўлсин”, деган Ботир Зарипов.

Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, Ботир Зарипов “ичидаги одами билан кўмиб ташла” деганда боғча ҳудудидаги ноқонуний кириш-чиқиш йўлагини назарда тутган. “Топшириқ бериш пайтида айрим раҳбарларнинг масъулиятини ошириш учун ҳиссиётли гапиришга тўғри келган”, дейилади ҳокимлик раддиясида.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилояти ҳокими ўзи билмаган ҳолда бугунги "ижтимоий-сиёсий об-ҳавони" айтиб юборди:

– Суд-пуд демасдан, бугуннинг ўзида бузиб ташлайсан! – деди.

Бу нима дегани? "Мен суддан устунман", дегани! "Суд, қонун деган нарсаларинг, анави қора халқ учун", дегани!

– Нарсалари билан, ичидаги одамлари билан кўмиб ташлайсан! – деди.

Бу нима дегани? Бу – "Менга ҳокимият керак, одам керак эмас", дегани! "Мен "тепа" учун ишлайман, халқ учун эмас", дегани!

Бу бизнинг ўзимизга хос ва ўзимиз мос учинчи ренессансимиз. Видеога тушиб қолгани бу ҳали... Иш кабинетида нима ҳунарлар кўрсатади, Худо билади.

Ўзини ҳурмат қиладиган, маданийлашган жамиятларда тирик одамларни кўмиб ташлашга буйруқ берадиган бундай зўравонларга ўша куннинг ўзида қонуний чора кўрилади. Аммо бизда эмас! Амалдорларнинг ҳақорати табаррук! Қонунлар фақат қора халққа қолганда ишлайди.

Биттаси Юридик университетнинг ўқитувчиларини "бечоралар" дегани учун "камситилди" деб 50 миллион сўм жаримага тортилиб ўтирибди. Бир вилоятнинг оқсоқоли – ҳокими "К чёрту… Суд-пуд деб эркалатиш етар! Тириклай кўмиб юборавер", деб таҳдид қилишга журъат қиляпти...

Нима деб ўйлайсиз, ҳоким қонун олдида жавоб берадими?

Алишер Назар

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Милоддан аввалги IV-асрда, қадимги дунё харитасида ўзгариш ясаган улуғ саркарда — Александр Македонский ўзининг машҳур Шарқ юришларини бошлайди. Бу юришлар нафақат сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан, балки маданий таъсир жиҳатидан ҳам беқиёс бўлди.

Александр милоддан аввалги 334-йилда Кичик Осиёдан бошлаб, Эрон, Месопотамия, Сўғдиёна, Бактрия ва Ҳинд водийсигача бўлган кенг ҳудудларни забт этди. У маҳаллий ҳокимлар, маданиятлар ва динлар билан бевосита алоқада бўлган ва бу минтақаларга юнон маданиятини олиб кирган. Бу ҳолат тарихда эллинизм деб аталадиган маданий даврнинг бошланишига сабаб бўлди.

"Худди Шундай" каналининг янги сонида шу мавзуда гап боради:

Батафсил: 👉 https://youtu.be/7pWx1eG1UUE?si=bdmKnEao2AxkaU90
Эрон Исроил ҳудудидаги нишонларга муваффақиятли зарбалар берилганини маълум қилди

Эрон оқшомда Исроилга уч марта, жами 300 га яқин баллистик ракеталар билан ҳужум қилди. Расмий баёнотга кўра, ракеталар Тел-Авивдаги режалаштирилган мақсадларга — жумладан, ҳарбий базалар ҳамда Мудофаа ва Миллий хавфсизлик вазирликларининг биноларига бориб урилган.

Fox News телеканали эфирида берилган маълумотда келтирилишича, зарбалар Исроил пойтахти марказида жойлашган Қуролли кучлари муассасалари тўпланган стратегик аҳамиятга эга ҳудудга қаратилган.

Бироқ Исроил расмийлари ҳужум натижасида асосан фуқаролик объектлари зарар кўрганини таъкидламоқда. Мамлакат Бош вазири Биньямин Нетаняҳунинг баёнотига кўра, Исроил Эроннинг баллистик ракета захираларининг "салмоқли қисмини" йўқ қилишга эришган.

Эрон Ташқи ишлар вазири Теҳрон АҚШ билан янги музокаралар бўйича маслаҳатлашувлар олиб борганини, бироқ Исроилнинг зарбалари мамлакатни "дипломатик йўлдан чекинишга" мажбур қилганини қайд этди.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Зарурий харажатлар кутиб турмайди!

Ҳаётда баъзи эҳтиёжлар борки, уларни орқага суриб бўлмайди. Ана шундай пайтда Zoomrad сиз билан!

Вақтингизни тежанг, муаммони кечиктирмай ҳал қилинг.

🔹 Кредит фоизи: 26% — 30% гача;
🔹 Муддати: 2 — 48 ойгача.

Иловани ҳозир юклаб олинг.

Реклама

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эрон ва Исроил ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда. Бугунгача қайд этилган қўшимча маълумотлар:

▪️ The Jerusalem Post хабарига кўра, Эрон томонидан амалга оширилган ҳужумлар натижасида камида 4 киши ҳалок бўлди, тахминан 70 киши жароҳат олди. Тел-Авив округи қўмондони «зарбалар оқибатида етказилган зарар жуда катта» эканлигини айтмоқда. Зарбалар, шунингдек, Қуддус, Беэр-Шева, Гуш-Дан ва бошқа шаҳарларга йўналтирилган;

▪️ МАГАТЭ раҳбари Рафаэл Гроссининг маълум қилишича, Исроил томонидан нишонга олинган Натанздаги Эрон уран бойитиш заводининг ер усти қисми ва унинг электр инфратузилмаси бутунлай йўқ қилинган;

▪️ Доналд Трамп Эроннинг АҚШ билан музокаралар олиб бораётган барча вакиллари Исроил томонидан йўқ қилинганини таъкидлади;

▪️ Эрон расмийларининг маълум қилишича, кеча амалга оширилган зарбалар 150 дан ортиқ нишонга қаратилган бўлиб, улар орасида F-35, F-16, F-15 қирувчи самолётлари, ёнилғи қуйиш ва транспорт учоқлари жойлашган ҳарбий авиабазалар ҳам бор;

▪️ Эроннинг БМТдаги доимий вакили Исроилнинг ҳаракатларини "уруш эълон қилиш билан баробар" дея баҳолади;

▪️ Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эроннинг баллистик ракеталари ва уларнинг учириш мажмуаларига зарбалар беришда давом этишини маълум қилди.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда халқаро эко-инновациялар намойиши — бундай имконият ҳар куни бўлмайди!

Eco Expo Central Asia 2025 — Марказий Осиёдаги илк экологик технологиялар кўргазмаси бўлиб, 19–21 июнь кунлари “CAEx Uzbekistan” мажмуасида ўтказилади. Туркия, Япония, Германия, Саудия Арабистони ва бошқа бир неча ўнта давлатдан келадиган иштирокчилар ўз илғор ечимларини намойиш этади.

Кўргазмада иштирок этиш фақат томоша қилиш эмас, балки фойдали мулоқотлар, янги ҳамкорликлар ва дунёдаги экологик трендлар билан танишиш имконияти ҳамдир.

Шу имкониятдан фойдаланинг ва рўйхатдан ўтинг: ecoexpo.uz
Бепул автобуслар жадвали: www.tg-me.com/ecogovuz/46910

Реклама
🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий Осиё Интеграциясининг Бошланиши ва Танаффуси

1991 йил 7 декабрдан 8 декабрга ўтар кечаси Совет Иттифоқи парчаланди. Шу кундан 5 кун ўтиб, Туркманистон пойтахтида Марказий Осиё республикаларининг 5 та президенти йиғилиб, ўзининг ягона интеграцион лойиҳасини эълон қилди. Бу лойиҳа 2006 йилгача жадал ривожланиб, минтақада ҳамкорликни кучайтириш учун муҳим қадамлар қўйилди. Бироқ, кейинги 10 йил давомида бу лойиҳа музлаб қолди.

Қурултой подкастида ушбу ҳолатнинг сабаблари ва Марказий Осиё интеграция лойиҳаларининг келажаги батафсил таҳлил қилинади .

▶️Ҳозироқ томоша қилинг:https://youtu.be/QO1_Q2R4p8Y
2025/07/05 16:19:42
Back to Top
HTML Embed Code: