Telegram Web Link
Исроил армияси Эрон ядро дастурига қарши ҳарбий операцияни кенгайтирмоқда

Бу ҳақда Исроил бош вазири девони маслаҳатчиси Дмитрий Генделман маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, зарбалар «ўнлаб муҳим объектлар», жумладан, баллистик ракеталарни учириш қурилмалари, ҳарбий базалар ва стратегик инфратузилма объектларига амалга оширилмоқда. Бу «аниқ разведка асосида» бажарилмоқда, деди Генделман.

Нетаняҳунинг маслаҳатчиси «Исроилни йўқ қилишга очиқдан-очиқ чақираётган режим»нинг оммавий қирғин қуролларини яратишга яқинлашишига йўл қўйилмаслигини таъкидлади.

Ушбу хабардан кўп ўтмай, Меhr агентлиги Эрон шимоли-ғарбидаги Табризда кучли портлашлар содир бўлганини хабар қилди. Озодлик радиосига кўра, Исроил самолётлари у ердаги нефтни қайта ишлаш заводига, шунингдек, ҳарбий базага ҳужум қилган бўлиши мумкин.

Эрон АҚШ, Франция ва Буюк Британияга Исроилга янада кенгроқ кўламда зарбалар беришини расман маълум қилди, дея хабар бермоқда Мehr ахборот агентлиги.

«Теҳрон Вашингтон, Париж ва Лондонга агар улар Исроилга ёрдам берса, уларнинг Яқин Шарқдаги объектлари зарбалар нишонига олинишини айтди. Бундан ташқари, Эрон Исроилни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилган, давлатларнинг кемаларига ҳужум қилиши», — дея аниқлик киритди агентлик манбаси.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агар Исроил ҳужуми муваффақиятсиз бўлса-чи? Эроннинг ядровий иншоотлари жуда чуқур жойда, жуда яхши ҳимояланган дейилади. Агар унинг 400 кг 60%га бойитилган урани, яъни тўлиқ қурол даражасида бўлишига озгина қолган ядро ёқилғиси, ўнта бомба учун етарли бўлса-чи? Исроил баъзи атомчи олимларни ўлдирган бўлиши мумкин, аммо ҳеч қандай ҳаво зарбаси Эроннинг билим ва тажрибасини йўқ қила олмайди.

Агар Исроил ҳужуми Эрон раҳбариятини кейинги ҳужумларни олдини олишнинг ягона йўли янаям тезроқ ядровий бомбани ясаш эканлигига ишонтирса-чи? Агар Эрондаги янги ҳарбий раҳбарлар ўзларининг ўлдирилган ҳамкасбларига қараганда анча қатъиятли ва эҳтиёткорликка берилмайдиган бўлишса-чи? Исроил Эрон режими қулашини орзу қилади, аммо у қуласа, ўрнида пайдо бўлган вакуумда ва бошбошдоқликда нима бўлиши мумкин? Ироқни эсланг.

Шубҳасиз, Исроил кейинги ҳужумларга тайёр. Бу эса минтақани доимий зарбалар ва қарши ҳужумлар саҳнасига айлантиради. (Исроилликлар бу стратегия учун шафқатсиз иборага эга - улар буни "ўт ўриш" деб аташади.) Ҳозирча жавоблардан саволлар кўп.

Ибрат Сафо

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бой ва камбағал одамлар орасидаги фарқ фақат молиявий эмас. Баъзида уларнинг генетик фонида ҳам кичик фарқлар бўлиши мумкин — масалан, стрессга чидамлилик, соғлиқ билан боғлиқ мойиллик ёки энергия сарфи даражаси. Аммо бу фарқларни муҳит, таълим, овқатланиш ва турмуш тарзи янада кучлироқ шакллантиради. Яъни генлар муҳим бўлса-да, одамнинг ким бўлиши фақат генлар билан эмас, балки ҳаётдаги имкониятлар ва ҳаракатлар билан белгиланади.

Топлес инсон генетикаси ҳақида қизиқарли видео ишлади. Ҳавола:
👉 https://youtu.be/4g_RofmAeq8?si=WQb0F6cGUdLA2tkM
Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршилик тобора кескин тус олмоқда

Исроил ва Эрон ўртасидаги кенг кўламли ракета ҳужумлари алмашинуви учинчи кундан буён давом этмоқда. Эрон зарбалари тобора ҳалокатли тус олмоқда ва Исроил фуқаролари орасида жиддий талофатларга олиб келмоқда.

Исроил армияси эса бомбардимон қилинаётган объектлар тармоғини кенгайтирмоқда — ҳарбий ва ядровий инфратузилмадан ташқари, энди Эрон иқтисодиётининг асосий тармоқларидан бири бўлган нефт-газ саноати ҳам ҳужум остида қолмоқда.

Можаронинг учинчи куни Исроил Эронга навбатдаги йирик ракета зарбасини берди

14 июн оқшомида Ислом Республикасининг энг йирик газ кони — Жанубий Парс ҳужумга учради, натижада у ерда газ қазиб олиш вақтинча тўхтатилди. 15 июнга ўтар кечаси эса Теҳрондаги Шаҳран нефт омбори, Эрон Мудофаа вазирлиги штаб-квартираси, Мудофаа инновациялари ва тадқиқотлари ташкилоти (SPND) биноси ва бошқа объектларга зарбалар берилди.

Халқаро Атом Энергетикаси Агентлиги (МАГАТЭ) маълумотларига кўра, нишонлардан бири Исфаҳон шаҳридаги уранни қайта ишлаш заводи бўлган, у ерда уранни конвертация қилиш ва ёқилғи пластиналари ишлаб чиқариш цехлари ҳамда яна тўртта муҳим бино жиддий шикастланган. Эрон матбуотига кўра, баъзи зарбалар тинч аҳолига тегишли объектларга ҳам зарар етказган — Теҳроннинг шимоли-шарқида жойлашган турар жой биноси ракета зарбасидан бутунлай вайрон бўлган. Fars агентлиги хабар беришича, бинонинг қулаб тушиши оқибатида 10 нафар бола ҳалок бўлган.

ЦАХАЛ маълумотларига кўра, бу тунда Эрондаги 80 дан ортиқ объект нишонга олинган. Сўнгги уч кун давомида Исроил ҳарбийлари Эронда 170 дан ортиқ нишонни йўқ қилган.

Эрон эса ўз ҳудудига қилинган ҳужумларга жавобан сўнгги уч кун ичида энг ҳалокатли ракета ҳужумини амалга оширди

ЦАХАЛ маълумотларига кўра, 15 июнга ўтар кечаси Исроил ҳудудига 80 га яқин баллистик ракета учирилган. Мазкур зарбалар натижасида камида 10 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган. Хусусан, Эрон зарбаси натижасида Тел-Авив яқинидаги Бат-Ям шаҳридаги кўп қаватли уй бутунлай вайрон қилинган. 15 июн куни эрталаб Бат-Ямдаги қутқарув ишлари кетаётган ҳудудга Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ташриф буюрди ва Эронни жазолашга ваъда берди.

Ҳужумлар натижасида Исроил бўйлаб 200 дан ортиқ киши жароҳат олган. Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси хабарига кўра, зарбалар Исроил қирувчи самолётларига ёқилғи ишлаб чиқарувчи корхоналар ва энергия марказларига қаратилган бўлган, аммо ЦАХАЛ бу маълумотларни тасдиқламади.

Иккала давлатда ҳам тинч аҳоли орасида қурбонлар сони ошиб бормоқда

Исроил учун сўнгги тун энг ҳалокатлиси бўлди. Эрон зарбалари оқибатида мамлакатда уч кун ичида камида 13 киши ҳалок бўлди. Исроил зарбалари эса Эроннинг 80 дан ортиқ фуқаросининг, жумладан, ядро дастури олимлари ва юқори мартабали ҳарбийларнинг ўлимига олиб келди. Исроил уларни қонуний нишонлар деб ҳисоблашини таъкидлаган.

15 июн куни кундузи Исроил Эрон ҳудудига ҳужумларни қайта бошлади. ЦАХАЛ вакили форс тилидa Эрон фуқароларига мурожаат эълон қилди. Мурожаатда фуқаролардан қурол ишлаб чиқариш корхоналари ва уларнинг атрофидаги ҳудудлардан хавфсиз жойларга вақтинчалик эвакуация қилиш тавсия этилди. Орадан бир неча соат ўтиб, Теҳронда бир неча кучли портлашлар юз берди. Тhe Jerusalem Post нашрига кўра, зарбалардан бири пойтахтнинг Меҳрабад аэропортига қаратилган бўлиши мумкин.

Эрон АҚШ билан ядровий битим юзасидан музокараларни давом эттиришга тайёрлигини билдирди

Мамлакат ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи 15 июн куни берган баёнотида, Эрон Қўшма Штатларнинг Исроил зарбалари режалаштирилишидаги иштирокига ишонч билдираётганини, аммо шунга қарамай, Трамп маъмурияти билан Эрон ядро дастури бўйича муросани излашга тайёрлигини айтди. Айни пайтда Оқ уйдан бу баёнотга жавоб берилганича йўқ.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Исроил Эрон давлат телевидениеси бош офисига ҳужум уюштирди

Зарба берилган лаҳза жонли эфирда намойиш этилди.

Маълумотларга кўра, ҳужум натижасида 16 киши ҳалок бўлди, яна ўнлаб одамлар жароҳатланган.

Аввалроқ, Исроил мудофаа вазири режалаштирилаётган ҳужум ҳақида ишора қилиб, “Эроннинг тарғибот минбари йўқ бўлиш ёқасида турибди”, деган эди.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Исроилликлар орасида кайфият ўзгарган, дея хабар беряпти Тел Авив яқинидаги Пета Тиква шаҳридан BBC мухбири. Аввал кўплар Исроилнинг “Темир гумбаз” ҳаво мудофааси тизимини ёриб ўтиш имконсиз деб ишонишарди, лекин энди бу ёлғон бўлиб чиқаётганидан хавотирдалар. Ҳукумат энди бу тизимни “ишончли, лекин мукаммал эмас” дея тасвирламоқда. Мукаммал нарса бор эканми? (Фақат GM Кобальт мукаммал.)

Эрон жумада қарши ҳужумларни бошлаганидан бери Исроилда 24 киши ўлдирилди. Бугун тонгда Пета Тиквадаги 20 қаватли 300 хонадонли бино бурчагидан Эрон ракетаси каттагина дарча очди. Унда камида 4 киши ҳалок бўлган.

Исроилда бундай замонавий уйлар бомбадан яшириниш учун махсус бошпаналар билан жиҳозланган, исроилликлар уларни мерҳав муган деб аташади. Сирена янграши билан шиппакларингизда югуриб бориб, ичида озиқ-овқату сувлари бор бошпанангизга кирволасиз. Аммо улар ҳам дош бермаётган кўринади - илк текширувларга кўра, Эрон ракетаси икки бошпана ўртасидаги деворга урилган ва яширинган одамларни нобуд қилган.

Ибрат Сафо

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Росатом» Ўзбекистонда йирик АЭС ҳам қуриши мумкин

Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги АЭС қуриш бўйича лойиҳа кенгайтирилди. Мамлакатда нафақат кичик, балки катта АЭС ҳам қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Иқтисодий ривожланиш вазирлиги хабар берди, лекин кейинчалик пресс-релизнинг бу ҳақидаги қисмини ўчириб юборди.

«Ўтган йили кичик қувватли атом электр станцияси қурилиши бошланди, бу йил эса мамлакатлар раҳбарлари лойиҳани қайта форматлаш ҳамда икки блокли катта, икки блокли кичик қувватли станция қуриш бўйича келишувга эришди», — дея вазирликдан иқтибос келтирган ОАВ.

Россия вазирлиги хабарида Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида бўлиб ўтган Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси ҳажмини ошириш бўйича ишчи гуруҳ йиғилишида Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ва унинг ўринбосари Дмитрий Вольвач Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов билан учрашгани айтилади.

Оммавий ахборот воситалари манбалари бу учрашувда ҳақиқатан ҳам катта АЭС қуриш масаласи муҳокама қилинганини тасдиқлади. Катта АЭС қурилиши бўйича хабарни Россия ОАВлари ҳам эълон қилди, лекин кейинроқ уларнинг баъзилари бу хабарни ўчирди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Атом энергияси агентлигидан бу масала бўйича изоҳ бермади.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎨 Янги ранглар, янги қулайликни – уйингиздан бошланг!

👤 AloqaBank томонидан xонадонингизни таъмирлаш учун махсус кредит: энди орзудаги интерьерни ўзингиз яратасиз!

— Кредит фози: Йиллик 27%
— Муддати: 10 йилгача
— 200 млн сўмгача — кўп квартирали уйдаги квартирани таъмирлаш учун
— 300 млн сўмгача — якка тартибдаги уй-жойни таъмирлаш учун

Таъмирни ортга сурманг — қулай шартларда бошланг!

📞 71 230-77-77

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/04 21:31:33
Back to Top
HTML Embed Code: