Telegram Web Link
Forwarded from Muslim.uz
Муфтий ҳазратлари Эрон ва Украина элчиларини қабул қилдилар

Бугун, 29 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Эрон Ислом Республикаси ва Украина давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиларини қабул қилдилар...

🖥 БАТАФСИЛ

#muftiy #mehmon #elchilar 
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍261👏1
Муфтий ҳазрат бутунжаҳон форумида иштирок этмоқдалар

Бугун, 1 май куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида “Тинчлик ва глобал хавфсизлик йўлидаги мулоқот” мавзусида Бутунжаҳон маданиятлараро мулоқотининг VI форуми ўз ишини бошлади. Очилиш маросимида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев иштирокчиларга муваффақият тилаб, мазкур анжуман маданиятлараро мулоқотнинг муҳим майдонига айланаётганини билдирди.

Халқаро анжуманда БМТ альянси, ЮНEСКО, АЙСЕСКО, Жаҳон туризм ташкилоти ва дунёнинг турли мамлакатларидан келган диний конфессиялар етакчилари, маданият соҳаси вакиллари, вазирлар, таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, давлат, жамоат ва дин арбоблари ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22105

Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍243🔥1
Forwarded from Muslim.uz
🌙 ДИН ПЕШВОЛАРИ ШУША ШАҲРИДА УЧРАШДИ

Бугун, 2 май куни Бутунжаҳон форуми доирасидаги тадбирлар Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида давом этди. Диний етакчиларнинг Шуша йиғилишда “Ғарб-Шарқ мулоқоти: янги чақириқлар ва мафкуравий таҳдидлар”, “Динни суиистеъмол қилишнинг олдини олиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш” каби мавзулар юзасидан нотиқлар маърузалар ўқиб, дин пешволари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Анжуманда диний конфессиялар етакчилари, маданият соҳаси вакиллари, уламолар, муфтийлар, профессор-олимлар, давлат, жамоат ва дин арбоблари ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбарлари бугун дунёда кечаётган мафкуравий таҳдидлар, дин ниқоби остидаги турли фитна ва ёвузликларнинг олдини олиш, диний бағрикенглик масалаларини муҳокама қилдилар.

Хусусан, сўнгги йилларда дунёнинг турли ҳудудларида хавотирли воқеалар тобора кескинлашиб бораётгани, бир қатор минтақаларда низолар кучаяётгани, бу каби қарама-қаршиликларнинг олдини олиш ҳар бир дин пешвосининг бурчи экани ҳамда ҳеч бир дин зўравонликни тарғиб қилмаслиги тўғрисида сўз борди.


🤝 Шунингдек, тинчлик-осойишталикни сақлаш йўлида диний бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини кенг ёйиш, адоват ва муросасизликка олиб борувчи ҳар қандай иллатни бартараф этиш муҳим аҳамият касб этишига урғу қаратилди. Шу боис, бугунги мураккаб бир даврда инсоният учун тинчлик, барқарорлик неъматлари қанчалик катта қийматга эга эканини бутун инсоният чуқур англаб етиши зарурлиги қайд этилди.

📝 Мулоқот якунида форум қатнашчилари дунёда кечаётган долзарб муаммоларни биргаликда ҳал қилишда мазкур йиғинлар муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар ва халқаро анжуманда кўтарилган масалалар юзасидан “Шуша декларацияси” ни қабул қилдилар.


📍 Шунингдек, Форум қатнашчилари Шуша шаҳрининг тарихий-маданий қадамжоларини зиёрат қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍225
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Sahobalarning darajasi

Bahodir Rahmatulloh

Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍156🔥2👏1💔1
2025/07/11 23:55:46
Back to Top
HTML Embed Code: