Forwarded from Fitrat.uz
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ
🗣 Шу йил 8 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда масжидлар ҳолатини яхшилаш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ва имом-домлалар фаолиятини ривожлантиришга доир масалалар кўриб чиқилиб, бир қатор топшириқлар берилди.
📋 Маълумот ўрнида, Зайниддин Эшонқулов 1976 йилда туғилган. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Шунингдек, Миср Араб Республикасидаги “ал-Азҳар” университети малака ошириш курсини ўтаган.
📍 У меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги “Ҳофиз Кўҳакий”, “Имом Бухорий” жоме масжидларида имом-хатиб ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасида турли вазифаларда хизмат қилган. 2014 йилдан буён эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби ва Пайариқ тумани “Имом Бухорий” масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди.
🤲 Аллоҳ таолодан Зайниддин домла Эшонқуловга ушбу вазифада куч-қувват ва улкан муваффақиятлар тилаймиз.
#tayinlov
😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
😄 Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Унда, ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин Ҳамроқулов ўрнига Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
📋 Маълумот ўрнида, Зайниддин Эшонқулов 1976 йилда туғилган. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Шунингдек, Миср Араб Республикасидаги “ал-Азҳар” университети малака ошириш курсини ўтаган.
#tayinlov
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16❤8😢2😁1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21❤2
ЙҲХХ масжидлар атрофида жамоат тартибини сақлаш мақсадида қатор тавсиялар билан чиқди
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати жума намози ўқилиши вақтида масжидлар атрофида жамоат тартибини сақлаш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фуқароларга қатор тавсия билан чиқди.
Улар қуйидагилар:
- масжидларга жамоат транспортларидан фойдаланган ҳолда ташриф буюриш;
- шахсий транспорт воситасида ташриф буюрганда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этган ҳолда белгиланган жойларда тўғри тўхтатиш ва жойлаштириш;
- транспорт воситасини йўлларда бетартиб жойлаштириб қолган ҳаракат иштирокчилари учун ноқулайликларни келтириб чиқармаслик;
- ҳайдовчилар пиёдаларга эътиборли бўлиб ҳаракатланиш;
- пиёдалар йўлларни белгиланган жойлардан тўғри кесиб ўтиш;
- тартибга солувчиларнинг, светофорлар ҳамда йўл белгилари ва чизиқларининг талабларига қатъий риоя этган ҳолда ҳаракатланиш.
«Қоидаларни бузган ҳолда ҳаракатланиб ёки хатти-ҳаракатлар содир этиб, бошқа иштирокчилар учун ноқулайликларни юзага келтирманг. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этинг», дейилади ЙҲХХ хабарида.
🔗 https://islom.uz/maqola/22138
✅ Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube

👍24❤4🔥1💔1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19❤16⚡1🔥1🤩1😍1
Forwarded from Muslim.uz
🌙 ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ҚАЙСИ ФАНЛАРДАН ИМТИҲОН ЎТКАЗИЛИШИ МАЪЛУМ БЎЛДИ
🌙 Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида:
✅ Араб тили (тест синови) 30 х 3,1 – 93 балл;
✅ Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 х 2,1 – 63 балл;
✅ Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл.
🌙 Ҳадис илми мактабида:
✅ Араб тили (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;
✅ Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (оғзаки, ижодий имтиҳон) – 63 балл;
✅ Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.
🌙 Ўрта махсус диний таълим муассасаларида:
✅ Хорижий тил (тест синови) 30 х 3,1 – 93 балл;
✅ Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 2,1 – 63 балл;
✅ Маънавият ва маърифат (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл.
🗣 Маълумот ўрнида:
✅ Олий диний таълим муассасаларининг кириш имтиҳонларида Араб тили бўйича В2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.
✅ Ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг кириш имтиҳонларида эса Араб тили бўйича В1 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл тақдим этилади.
🗂Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш тартиби тўғрисида қўшимча хабар берилади.
📢 2024-2025 ўқув йили қабул жараёнлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни https://www.tg-me.com/qabulmuslimuz телеграм саҳифасида кузатиб боришингиз мумкин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими жорий йилда олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентлар қуйидаги фанлар бўйича ижодий имтиҳон ва тест синовлари топширишини маълум қилади.
🌙 Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида:
🌙 Ҳадис илми мактабида:
🌙 Ўрта махсус диний таълим муассасаларида:
🗂Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш тартиби тўғрисида қўшимча хабар берилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍28❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ўзбекистонлик ҳожилар ҳолидан хабар олди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари муборак Ҳаж зиёратига тайёргарлик жараёнлари, юртдошларимиз учун яратилган шароитлар, уларнинг саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўради.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22256
✅ Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари муборак Ҳаж зиёратига тайёргарлик жараёнлари, юртдошларимиз учун яратилган шароитлар, уларнинг саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍25❤7
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31❤14
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍27❤6
Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари
Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:
Андижон 05:00
Наманган 05:00
Фарғона 05:00
Тошкент ш. 05:10
Тошкент в. 05:15
Сирдарё 05:15
Жиззах 05:15
Самарқанд 05:20
Сурхондарё 05:20
Қашқадарё 05:25
Навоий 05:25
Бухоро 05:30
Хоразм 05:45
Қорақалпоғистон Рес. 05:50
Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

👍21❤1
Такбири ташриқни айтишни унутманг!
«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар валиллааҳил-ҳамд».
Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир».
Такбири ташриқ арафа куни, яъни 15-июнь бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19-июнь аср намозига қадар айтилади:
15-июнь – 5 маҳал;
16-июнь – 5 маҳал;
17-июнь – 5 маҳал;
18-июнь – 5 маҳал;
19-июнь – 3 маҳал.
Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.
Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

👍25❤3💯3🏆1
Forwarded from Islom.uz
Арафа кунининг фазилатидан бебаҳра қолманг!
Салафи солиҳлар эҳтиёжлари учун қиладиган дуоларини арафа кунига сақлаб қўйишар эди. Қанчадан-қанча орзу-умидлар ва дуолар арафа куни оқшомида ижобат қилинган.
Солиҳлардан бири: «Аллоҳга қасам! Арафа куни бирор дуо қилсам, бир йил ўтмасидан туриб, уни худди тонгни ёришгани каби амалга ошганини кўрдим», деб айтади.
Рамазон ойидаги қадр кечаси аниқ бўлмагани учун уни билмаймиз. Аммо Зулҳижжанинг Арафа куни ҳақида Аллоҳ таолодан Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳадислар орқали аниқ хабар бериб қўйганлар. Шундай имконият бўлса ҳам камчиликка йўл қўямизми? Агар арафа кунининг оқшомида, имкон қадар ҳоли қолиб дуо қилиш, фурсатни бой бермасдан фойдаланиб қолиш лозим. Бу вақт аср намозидан то шом намозининг азонигача бўлган фурсат оралиғидадир.
Абу Қатодадан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги ва ундан кейинги йиллардаги гуноҳларга каффорот бўлади деб Аллоҳдан умид қиламан», деб айтдилар.
Имом Муслим ривояти.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан арафа кунидаги рўза хусусида сўралди. Шунда у зот: «Ўтган йил ва қолган йилдаги гуноҳлар учун каффоратдир», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Шанба кунги арафанинг рўзасини тутиш фурсатини ўтказиб юборманг! Чунки у икки йиллик гуноҳлар учун кечирилиш фурсатидир. Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол, сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.
🔗 https://islom.uz/maqola/22295
🕋 @islomuz

👍26❤3💯1
Forwarded from Islom.uz
Мирзиёев Қурбон ҳайити арафасида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 15 июн куни, муборак Қурбон ҳайити арафасида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.
Зиёрат чоғида Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.
Қайд қилинишича, уламолар билан бўлган суҳбатда илм-маърифат ривожига яратилаётган шароитлар, ёшларни ватанпарварлик ва шукроналик, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳақида сўз юритилди.
Мажмуа ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда. Бу ердаги қурилиш-пардозлаш ишлари кўздан кечирилди.
Шу билан президентнинг Самарқандга ташрифи якунланди, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
@islomuz

👍17❤3