Telegram Web Link
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиётнинг бирламчи бўғини ва ихтисослашган муассасаларда хизматлар сифатини янада ошириш, дори воситалари истеъмолини тартибга солиш ҳамда тиббий таълимни такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
🔼 Ўзбекистонга илк бор бир ойда 1 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди

2025 йилнинг апрель ойида Ўзбекистонга 1 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Бу рақам нафақат тарихий натижа, балки мамлакатимизда туризм соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, хусусан, очиқлик ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш натижаси.

Ўзбекистон Президентининг туризмни стратегик тармоқ сифатида ривожлантиришга қаратилган фармон ва қарорлари ҳамда соҳага инвестициялар жалб этилиши, визасиз режимларни кенгайтириш, халқаро туристик ярмарка ва форумларда фаол иштирок этиш мамлакатимиз жозибадорлигини янада оширмоқда.

Келгусида ҳам туризм соҳасини янада ривожлантириш, халқаро стандартларга мос хизмат турларини кенгайтириш ҳамда экологик ва барқарор туризм йўналишларини қўллаб-қувватлаш орқали Ўзбекистонни жаҳон миқёсида рақобатбардош ва жозибадор туристик йўналиш сифатида мустаҳкамлаш мақсад қилинган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда юқумли бўлмаган касалликлар иқтисодиётимизга ҳар йили 1 миллиард доллар зарар келтириши ҳисоб-китоб қилинган. Тез ёрдамдаги жами чақирувларнинг тўртдан бири сурункали касалликлари бор беморларга тўғри келмоқда.

Масалан, Фарғонадаги 12 та маҳаллада ўтказилган ўрганишда ҳар 10 нафар бемордан 8 нафари оилавий шифокорни четлаб ўтиб, шифохонага ёки хусусий клиникага бораётганини айтган. Хоразмда эса беморлар оилавий шифокорни эмас, тез ёрдамни афзал кўряпти. Содда қилиб айтганда, тез ёрдам худди поликлиникадек бўлиб қолган.

Андижон, Наманган ва Самарқанд шаҳрида поликлиника шифокори кунига 50-60 нафар беморни қабул қилаяпти. Бу ҳеч қандай тиббий стандартларга тўғри келмайди.

Бухорода оилавий шифокорлар профилактика, скрининг ва даволаш билан шуғулланиш ўрнига беморни шифохонага йўналтирувчи “диспетчер” бўлиб қолгани қайд этилди.

Бу масалаларни на соғлиқни сақлаш масъуллари, на ҳокимлар ўйлаб кўрмагани қайд этилди, президент раислигида ўтаётган йиғилишда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
❗️ Йўл қўйилган камчилик ва хатолар учун соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлари Д.Султанов, Ф.Шарипов лавозимидан озод этилди, вазир ўринбосари О.Омонов 6 ойда рақамлаштиришда ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Эндиликда тиббиёт бригадаси ҳамда унга бириктирилган аҳоли ўртасида ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи икки томонлама шартнома тузилади. Аҳоли оилавий шифокорни эркин танлайди, бу жараёнларга хусусий оилавий шифокорлар ҳам жалб этилади.

Тиббий ёрдамнинг кафолатланган пакети тасдиқланади ва пакет доирасида тиббий хизмат ва дори воситалари тўлиқ бюджетдан қопланади.

Шунингдек, поликлиникада акушер-гинекологлар 2 баробар кўпаяди. Ҳар 3 минг бола учун 1 тадан педиатр штати янгидан қўшилади.

Бундан буён бирламчи бўғинда ярим ёки 0,25 ставка бўлмайди. Барча шифокор ва ҳамширалар фақат тўлиқ ставкада ишлайди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
Ногиронликни белгилашда ВКК – врачлик-маслаҳат комиссиялари деган коррупцион тизимдан тўлиқ воз кечилиши белгиланди. Эндиликда ногиронлик оилавий шифокор расмийлаштирган ҳужжат асосида тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси томонидан белгиланади.

Мутасаддиларга бу тизимни 1 июндан Тошкент шаҳри ва Навоийда, 1 сентябргача қолган ҳудудларда тўлиқ жорий қилиш топширилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
❗️ "Тоза қўллар" дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари белгиланди


“Соғлиқни сақлаш ва таълим ташкилотларида ичимлик суви ҳамда санитария-гигиена инфратузилмасини кенгайтиришга қаратилган "Тоза кўллар" дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (297-сон, 06.05.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, "Тоза қўллар" дастури доирасида соғлиқни сақлаш ва таълим ташкилотларида:

🔹 санитария-гигиена воситалари билан етарли миқдорда таъминланади;

🔹 ичимлик суви таъминоти ва санитария-гигиена объектлари (ҳожатхона) инфратузилмаси яхшиланади, улар бинонинг ички қисмида жойлаштирилади;

🔹 аҳоли, жумладан, болалар ўртасида шахсий гигиена одатларини шакллантириш ва унга риоя қилиш бўйича тарғибот ишлари амалга оширилади.

✔️ Давлат сармояларини бошқариш геопортали маълумотларидан фойдаланган ҳолда умумий ўрта таълим ташкилотларининг санитария-гигиена инфратузилмаларини яхшилаш бўйича манзилли дастур шакллантирилади.

❇️ Шунингдек, умумий ўрта таълим ташкилотларини халқаро тажриба асосида сув таъминоти, санитария ва гигиенанинг "Уч юлдузли ёндашув" методикаси асосида баҳолаш тизими йўлга қўйилади.

📌 Маълумот учун: Президент Фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 майдан барча соғлиқни сақлаш ва таълим ташкилотларида «Тоза қўллар» дастури амалга оширилиши белгиланган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Адхам Юсупович Худойқулов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Шавкат Мирзиёев Владимир Путиннинг таклифига биноан 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, президент Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
🏢 Тошкентда “Янги рақамли технологияларни ўқитиш маркази” ва “Криптология мактаби” фаолиятини бошлади

Ўзбекистонда рақамли технологиялар ва ахборот хавфсизлиги соҳасини ривожлантиришга қаратилган яна бир муҳим қадам ташланди.

UNICON.UZ” Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази қошида “Янги рақамли технологияларни ўқитиш маркази” ва “Криптология мактаби” ишга туширилди.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини ҳаётга тадбиқ этиш доирасида ушбу икки муассаса мамлакатимизда рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш, юқори малакали IT мутахассисларини тайёрлаш ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги илмий салоҳиятни оширишга салмоқли ҳисса қўшади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
🇦🇿🇺🇿 АОКА вакиллари ҳамда давлат органлари матбуот котибларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Баку шаҳридаги ADA университетида бўлди.

Университетда ўзбекистонлик Ахборот хизматлари раҳбарлари учун "Стратегик коммуникация ва самарали PR" мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Медиа соҳаси тажрибали эксперти Шафаг Меҳралиева тренинг доирасида стратегик коммуникациянинг замонавий ва самарали механизмлари ҳақида тақдимот қилди .

Шунингдек, тренинг давомида иштирокчиларга оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва ички коммуникациялар орқали натижадор ва унумли PRни йўлга қўйиш ҳамда ишончли имижини шакллантириш кўникмалари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Ўзбекистонлик матбуот котиблар тренингда кўтарилган масалалар юзасидан Озарбайжон тажрибаси ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Шундан сўнг матбуот котиблар ихтисослашувига кўра давлат ташкилотларига йўл олишди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
2025/07/08 21:57:24
Back to Top
HTML Embed Code: