Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сирдарё_вилояти
🎞 Давлат хизматчилари компетентсиясини ривожлантириш бошқарув тизимида ислоҳотларни янада такомиллаштиришга замин яратади
https://www.tg-me.com/hudud_inform

❤1
26 февраль куни Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
https://www.tg-me.com/hudud_inform
https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти
🎞 Самарқандда “AGROPRO EXPO” халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмаси бошланди
https://www.tg-me.com/hudud_inform
🎞 Самарқандда “AGROPRO EXPO” халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмаси бошланди
https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍2
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар.
2024 йилда товар айирбошлаш ҳажми 400 миллион доллардан ошди, қўшма корхоналар сони 130 тага етди. Карачи ва Тошкентда савдо уйлари очилди. Тошкент ва Лаҳор ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланди.
Кейинги бир неча йилда "Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон" мултимодал йўлаги орқали юк ташиш ҳажми 5 баробар кўпайгани мамнуният билан қайд этилди. Юк айланмаси ҳажмини янада ошириш мақсадида қўшма транспорт-логистика компаниясини ташкил этишга келишиб олинди.
Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалда илгари суриш мақсадида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳим экани таъкидланди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф кўп қиррали Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган Қўшма декларация ҳамда икки томонлама Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузиш тўғрисидаги баённомани имзоладилар.
Икки мамлакат етакчилари ҳузурида ташриф давомида имзоланган қуйидаги ҳужжатлар алмашилди:
- Фан, техника ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Дипломатик паспорт эгаларининг визасиз сафарлари тўғрисида битим;
- Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Профессионал таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ёшларга оид сиёсат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Миллий ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- дипломатик академиялар, Тошкент ва Лаҳор шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар ва аҳдлашувлар ҳамда бошқа ҳужжатлар.

🌐 Қонунчиликка кўра, аҳоли учун барпо этилаётган пиёдалар ва алоҳида велосипед йўлаклари бўйида дарахтлар ва ўсимликларни экиш орқали "Сояли сайр кўчалари" тармоғи яратилиши, соҳил ва дарё бўйларида 80 та инфратузилма объекти ва 110 километрдан ортиқ соғломлаштириш йўлаклари қурилади.
✳️ Шунингдек, ёмғир ва оқова сувлардан самарали фойдаланиш, маҳаллалардаги дарахтларни замонавий сув тежовчи технологиялар орқали суғориш тизимини жорий этиш натижасида яшиллик даражаси оширилади.
https://www.tg-me.com/hudud_inform
✳️ Шунингдек, ёмғир ва оқова сувлардан самарали фойдаланиш, маҳаллалардаги дарахтларни замонавий сув тежовчи технологиялар орқали суғориш тизимини жорий этиш натижасида яшиллик даражаси оширилади.
https://www.tg-me.com/hudud_inform
БАЁНОТ
Маълумки, фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судида даъвогар Анора Содиқова жавобгар Мирсаид Ҳайдаровга нисбатан Uzdiplomat интернет-нашридан узр сўраш ва раддия бериш мажбуриятини юклаш ҳамда маънавий зарар ундириш бўйича даъво аризаси бўйича қўзғатилган фуқаролик иши кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланди.
Бугунги суд мажлисида жавобгар М. Ҳайдаров даъво ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан таништирилди.
Даъвогар А. Содиқова эса судга киритилган даъво аризасини тўлдириш ҳақида аризани тақдим қилган.
Шундан сўнг, даъвогарнинг адвокати томонидан Фуқаролик-процессуал кодексининг 208-моддасига асосан суд мажлисини очиқ тарзда ўтказилиши ҳамда оммавий ахборот воситаларида трансляция қилиниши ҳақида илтимоснома киритди.
Ўз навбатида, жавобгарнинг адвокати низо предмети жавобгарнинг шахси, унинг ҳаёти ва шахсий ёзишмалари билан боғлиқ бўлганлиги сабабли суд мажлисини ёпиқ тарзда ўтказиш ҳақида илтимоснома киритган.
Суд мажлисида даъвогар, жавобгар ва уларнинг вакилларининг илтимосномалари бўйича фикрлари ҳамда эътирозлари эшитилиб, раислик этувчи жавобгар вакилининг илтимосномасини қаноатлантириш, даъвогар вакилининг илтимосномасини эса Фуқаролик-процессуал кодексининг 12-моддаси 3-қисмига асосан рад қилиш, яъни, ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш ҳақида ажрим эълон қилинди.
Шу тариқа ушбу фуқаролик иши бўйича суд мажлислари ёпиқ тарзда бўлиб ўтиши белгиланди.

❗️Фуқаролар ва тадбиркорларнинг судларга мурожаат қилиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида Олий суднинг Интерактив хизматлари порталида жойлашган электрон тўлов тизими бўйича янгиланиш ишлари амалга оширилганлиги маълум қилинади.
Эндиликда:
Судларга мурожаат қилганлик учун тўланадиган давлат божи, почта ва видеоконференцалоқа харажатлари бўйича квитанция маълумотларига қўшимча имкониятлар яратилди:
✅ Мавжуд квитанциянинг қолдиқ суммаси ва сарфланган суммаларини кўриш имконияти
✅ Квитанциянинг қайси суд ишларида фойдаланилганлиги ҳақида маълумот олиш
✅ Давлат божи, почта ва видеоконференцалоқа харажатлари бўйича квитанция орқали сарфланган сумманинг судлар томонидан қайтарилиши юзасидан ахборот олиш имконияти яратилди
Бу янгиланишлар судларга мурожаат қилиш жараёнини янада қулай ва шаффоф қилишга хизмат қилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Уйимизга осонлик билан кираётган ёруғлик ортида қанча инсонларнинг меҳнати борлигини биласизми?
Сиз беҳуда ёнаётган битта лампочкани ўчириш орқали бир хонадонда чироқ ёнишини таъминлашингиз мумкин.
https://www.tg-me.com/hudud_inform
Сиз беҳуда ёнаётган битта лампочкани ўчириш орқали бир хонадонда чироқ ёнишини таъминлашингиз мумкин.
https://www.tg-me.com/hudud_inform
2025 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келади - президент қарори
https://www.tg-me.com/hudud_inform
https://www.tg-me.com/hudud_inform
Ахборот хизматлари раҳбарлари учун малака ошириш курслари ташкил этилди
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш белгиланган. Мазкур қарор ижроси доирасида «Ўзсувтаъминот» АЖ ва АОКА ҳамкорлигида ҳудудий сув таъминоти корхоналари ахборот хизмати раҳбар ва ходимлари учун уч кунлик ўқув курслари ташкил этилди.
Таъкидлаш жоиз, сув таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни жамоатчиликка тезкор ва ишончли етказиш ахборот хизматлари ходимларининг асосий вазифаларидан биридир. Шу боис курс давомида иштирокчиларга замонавий медиа ёндашувлар, самарали коммуникация усуллари ва инқирозли вазиятларда ахборот сиёсатини олиб бориш тамойиллари бўйича билим ва кўникмалар берилди.
Уч кунлик интенсив ўқув дастури қуйидаги йўналишларни ўз ичига олди:
✅ “Камера билан ишлаш ва интервью бериш маҳорати” (Журналист, телебошловчи Ҳамза Жумаев)
✅ “Ахборот хизмати фаолиятини баҳолаш мезонлари” (АОКА масъул ходими Дониёр Солиев)
✅ “Инқирозли вазиятларда ахборот хизматининг ўрни ва замонавий тенденциялар” (Медиа тадқиқотчи Гулноза Алимова)
✅ “PR технологиялар ва медиа билан ишлаш усуллари” (Медиа тадқиқотчи Наргис Қосимова)
✅ “ОАВ билан боғлиқ қонунчилик асослари” (Ҳуқуқшунос Ирода Қаҳҳорова),
Ўқув машғулотларининг қуйидаги муҳим жиҳатларини алоҳида эътиборга олиш лозим:
Иштирокчиларга амалий медиа-тадқиқотлар, реал иш жараёнидаги муаммолар бўйича спикерларнинг ўз тажрибаларидаги кейслар ва таҳлилий топшириқлар тақдим этилди.
Ҳар бир тингловчи инқирозли вазиятларни таҳлил қилиш, музокаралар олиб бориш ва медиа билан ишлаш бўйича амалий машғулотларда иштирок этди.
Шунингдек, "Ўзсувтаъминот" АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов ҳамда АОКА масъул ходими Дониёр Солиевлар тизимдаги ахборот сиёсатини янада такомиллаштириш механизмларига тўхталиб ўтди.
Айтиш жоиз, иштирокчилар эгаллаган билим ва кўникмаларини ўз фаолиятларида мунтазам татбиқ этиш, соҳага янада янгича ёндашувлар асосида киришиш орқали тизимда очиқлик ва самарадорликни таъминлашларини қайд этишди.
Ўқув курслари якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

👍2❤1😢1👌1
Сирдарёда тайинловлар
➖ Фахриддин Кушаков вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бойича биринчи оринбосари – иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Мазкур тайинловга қадар у иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
➖ Аброр Хидиров вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
➖ Олимжон Джураев Гулистон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Шу кунга қадар у туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи оринбосари – иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
➖ Абдурахим Умаров Мирзаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи оринбосари – иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Туманнинг аввалги ҳокими Ориф Раҳмонқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

👍3👌1
Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари кенгайтирилди
🔰 Қарорга кўра, енгил автотранспорт воситаларида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади ҳамда улар ушбу фаолият билан лицензия варақаси асосида шуғулланиши белгиланади.
🗓 2025 йил 1 апрелдан солиқ органлари ходимлари томонидан уларга бириктирилган корхоналарда ёки маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектларида белгиланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланганда қуйидаги тартиб жорий этилади:
🔹биринчи марта огоҳлантириш;
🔹огоҳлантиришдан сўнг 3 кун муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарлик бартараф этилмагани ёки такроран аниқлангани сайёр солиқ текширувини ўтказишга асос бўлиши;
🔹сайёр солиқ текширувини 24 соат ичида “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширишга рухсат этиш;
🔹сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома сайёр солиқ текшируви бўйича қарор қабул қилиш учун асос бўлиб ҳисобланиши.
https://www.tg-me.com/hudud_inform
❤1