👨 Ёш эко-фаоллар иқлим бўйича ташаббусларини тақдим этишди✔️“Глобал иқлим муаммолари ва Марказий Осиё – умумий фаровонлик йўлида бирлашиш” мавзусидаги Самарқанд иқлим форуми доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия, Озарбайжон ва Венгрия ёш фаолларини Марказий Осиё давлатлари ва туркий дунё вазирлари ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарларини бирлаштирган ёшлар сессияси бўлиб ўтди.
✔️Мулоқот давомида иштирокчилар Барқарор ривожланишга кўмаклашиш ва ёшларни иқлим жараёнларига жалб қилиш бўйича халқаро стратегияни амалга ошириш, жумладан, экология ташкилотларида барқарор платформалар яратиш масалаларини муҳокама қилдилар.
✔️Ёш иштирокчилар ёшлар манфаатларини инобатга олган ҳолда Миллий қатъий ҳиссалар янги авлодини ривожлантириш бўйича таклифларини тақдим этдилар. Шунингдек, “Digital Green Start-up” ташаббуси – ёшларнинг экологик жиҳатдан барқарор тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган рақамли платформа
тақдим этилди.
https://www.tg-me.com/hudud_inform