Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Транспорт воситаларини пиёдалар йўлакларидан юргизганлик учун жавобгарлик белгиланди

Қонунчиликда қуйидагилар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда:

🔹 ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан ҳамда уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонлардан юргизганлиги;

🔹 йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқлар ва бошқа қурилмалар ўрнатилишганлиги;

🔹 йўналишли транспорт
воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситалари ҳаракатланганлиги. Бу БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима солишга, агар ҳуқуқбузарлик 1 йил давомида такрор содир этилса, БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
📌ОКМКда Маҳаллийлаштириш дастури самарали амалга оширилмоқда

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида маҳаллийлаштириш дастури самарали амалга ошириб келинмоқда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги подстанцияда содир бўлган ёнғин юзасидан

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, бугун, 11 апрель куни соат 13:20 да Яшнобод тумани Мавлоно Риёзий кўчасида жойлашган Подстанцияда ёнғин содир бўлган. Воқеа содир бўлган жойга ёнғин қутқарув экипажлари соат 13:27 да етиб бориб, ёнғин соат 13:41 да ўчирилган.

Айтилган манзилда подстанция ҳудудидаги трансформатор кабеллари ёниб зарарлангани аниқланган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КОРРУПЦИЯ - сени ва оилангни хароб қилади !

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Умра лицензиясини бошқа турдаги лицензиялардан қандай фарқлаб олиш мумкин?

❗️ Бугунги кунда ноқонуний умра фаолияти билан шуғулланаётган турфирмалар Туризм қўмитаси ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган саёҳат қилиш имконини берувчи лицензиясини кўрсатиб, фуқароларни алдаб умра фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.

Қонунчиликка кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун талаб қилинадиган лицензия сиз видеода кўриб турган шаклда бўлиши талаб этилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Қонунчиликка кўра, меҳмонхоналарнинг мулкдорлари умумий хоналар фондининг камида 1 та хонасини ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай тарзда жиҳозлаши лозим.

☑️Шунингдек, мулкдорлар эшитиш ва кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахсларнинг тегишли эҳтиёжларига мувофиқ эълонлар учун дисплейлар ҳамда овозли қурилмалар ўрнатилишини таъминлаши шарт.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔘Осака шаҳридаги “Expo--2025” кўргазмасидаги Ўзбекистон павилиони маданият, технологиялар ва барқарор ривожланиш масалалари бир ҳикоя атрофида бирлашган макондир.

🔘Меъморчилик Хива шаҳридаги Жума масжидидан илҳом олган. Лойиҳа “Atelier Brückner” студияси томонидан ишлаб чиқилиб, “German Design Award”нинг олтин мукофоти билан тақдирланган.

🔘Павилион мавзуси – “Билимлар боғи”. Япон “суги” қарағайи ва ўзбек сополи каби экологик ашёлар табиат ва маҳаллий анъаналарга бўлган ҳурмат-эъзозни таъкидлайди.

🔘360 даражали медиа қурилма томошабинларни Янги Ўзбекистонга элтиб, таълим, яшил энергия ва замонавий технологиялар мавзуларини очиб беради.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги апрелни “Муҳандислик ойлиги” деб эълон қилди

“Муҳандислик ойлиги” доирасида техника йўналишидаги олийгоҳларда турли танловлар ва мусобақалар ўтказилади.

Шунингдек, 15-17 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Келажак муҳандислари” халқаро фестивали бўлиб ўтади.

“Келажак муҳандислари” халқаро фестивали доирасида иқтидорли ёшлар ўртасида турли мусобақалар ташкил этилади:
⁃ “Drone racing”
⁃ Ҳаво жанги
⁃ Ракета моделлаштириш
⁃ Роботлар жанги
⁃ Робототехника мусобақаси
⁃ 3D моделлаштириш мусобақаси
⁃ Муҳандислик ишланмалари кўргазмаси
⁃ Авиамоделлар кўргазмаси
⁃ “Art Engineering” намойишлари
⁃ “Саноат муаммолари учун ечимлар” ҳакатони

Муҳандислар сафига қўшилинг ва ўз келажагингиз меъморига айланинг!

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар етакчи таҳлилий марказларининг халқаро анжумани иш бошлади

Бугун, 2025 йил 14 апрель куни Тошкентда «Туркий давлатлар ташкилоти мамлакатлари ўртасида савдо салоҳиятини кенгайтириш: қўшма тадқиқотлар ва стратегик ечимлар» мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов табрик сўзи билан чиқди. Марказ директори ўз мурожаатида жаҳон бозорларида беқарорлик кучайиб бораётган бир шароитда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳимлигини таъкидлади ва Ўзбекистон ТДТни иқтисодий интеграцияни чуқурлаштиришнинг асосий платформаси сифатида кўришини таъкидлади.

О. Хакимов туркий маконда иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг 5 та асосий йўналишини белгилаб берди:

1️⃣ Транспорт ва транзит – “Ўрта йўлак”ни Осиё ва Европа ўртасидаги стратегик йўналиш сифатида ривожлантириш

2️⃣ Савдо тўсиқлари - чекловларни олиб ташлаш ва божхона тартибларини соддалаштириш

3️⃣ Инвестициялар - Туркий инвестиция фонди салоҳиятидан фойдаланиш (600 миллион доллар)

4️⃣ Сув ва энергия кун тартиби - экологик муаммолар ва биргаликдаги ечимлар

5️⃣ Рақамли трансформация – савдо ва логистика соҳасида СИ ва рақамли платформаларни жорий этиш

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚠️Қонунчиликка кўра, ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш анча миқдорни ташкил этса:

🔸БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача (18 млн 750 минг сўмдан 28 млн 125 минг сўмгача) миқдорда жарима;

🔸300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланган.

📝Агар ўша ҳаракатлар кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиш мумкин.

✔️Аммо, етказилган моддий зарар 3 карра миқдорида қопланса, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида океанариум қурилади. Чирчиқ дарёси бўйида 20 гектарда мўлжалланган ушбу океанариум сайёҳларни жалб этадиган яна бир маскан бўлади. Ёнида савдо-меҳмонхона мажмуаси ҳам қурилиб, уларда жами 1,6 мингта иш ўрни очилади.

Шунингдек, Яккасарой туманида турар-жой ва ишбилармонлик маскани барпо этиш мўлжалланган. Унда кўп қаватли уйлар, боғча ва мактаблар, спорт ва соғломлаштириш масканлари, меҳмонхона ва савдо офислари бўлиши кўзда тутилган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✔️ Мудофаа вазирлиги Ахборот–коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида ўтказилган VII Халқаро илмий-амалий конференция доирасида илк маротаба “КИБЕР СПОРТ”, “CTF”, “DRONREYSING” ҳамда “РОБОТЛАР ЖАНГИ” каби мусобақалар ўтказилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи йўл велоспорт мусобақаси ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 15-16 апрель кунлари маълум муддатга ёпилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Шавкат Мирзиёев бугун Андижон вилоятига ташриф буюради.

Ташриф давомида янги корхоналар фаолияти, саноат, энергетика, шаҳарсозлик ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, жойлардаги қурилиш ва бунёдкорликни кўздан кечириш режалаштирилган.

Шунингдек, давлат раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқлардаги букмекерлик хизматларини реклама қилаётган шахсларни аниқлаш ҳамда уларга нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан Киберхавфсизлик марказига маълумот киритади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти

🌷 Уйчида баҳор нафаси: Лолақизғалдоқлар дашти


Наманган вилояти Уйчи тумани, Янгиҳаёт маҳалласидаги қир-адирликлар баҳорда ҳақиқий гўзаллик манзилига айланади. Уч гектардан зиёд майдонни қоплаган лолақизғалдоқлар ҳудудни ранг-баранг қилиб, табиат бағрида ҳордиқ чиқариш учун ажойиб масканга айланган.

Бу табиий манзара нафақат ҳузур, балки ички туризм учун ҳам улкан салоҳиятга эга. Ҳар йили бу ерга нафақат маҳаллий фуқаролар, балки қўшни вилоятлар ва Қирғизистондан ҳам меҳмонлар ташриф буюришади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бухоро_вилояти

Бухоро ихтисослаштирилган «Жайрон» питомниги


Бу ерда нафақат жайронлар, балки пржевалский отлари, йўрға тувалоқлар, туркман қулонлари, Бухоро тоғ қўйлари ва ҳатто, Бухоро буғуси каби йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган жониворлар бор. Улар ярим эркин шароитда боқилади, кўпайтирилади ва сўнгра очиқ табиатга қўйиб юборилади ҳамда ҳайвонот боғларига берилади.

Ташриф буюрувчиларга ҳайвонлар ҳаёти билан яқиндан танишиш, табиий муҳитда кузатув олиб бориш ва 20 кишилик меҳмонхонада тунаш имкони яратилган.

У Бухоро шаҳридан 42 км узоқликда Бухоро туманида жойлашган. Кириш 18 750 сўмдан, талабалар ва ўқувчиларга 50 фоиз чегирма берилади.

Локация

https://www.tg-me.com/hudud_inform
2025/07/08 01:46:34
Back to Top
HTML Embed Code: