ХВЖ Ўзбекистоннинг иқтисодий ислоҳотлар соҳасидаги ютуқларини юқори баҳолади ҳамда мамлакатнинг макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, таркибий ўзгаришлар ва барқарор ўсиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.
Ўзбекистонда барқарор ички талаб иқтисодиётининг юқори ўсиш (2024 йилда ЯИМ +6,5 фоизга ўсди) темпларининг асосий омили бўлиб қолмоқда. ХВЖ инфляциянинг пасайишини кутмоқда ва иқтисодий ўсиш 6% даражасида сақланиб қолиши кутиляпти. Энергетикада субсидияларини қисқартириш ва ижтимоий харажатларнинг мақсадлилигини такомиллаштириш келгуси ислоҳотларнинг асоси бўлиб қолиши лозимлиги такидланган.
.
.
.
〰️〰️〰️〰️〰️
https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ахборот технологиялари ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бораётган бир пайтда, қизларнинг бу соҳадаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш алоҳида аҳамиятга эга.
Шу муносабат билан юртимиздаги барча илмга чанқоқ, мақсадли, орзуси йўлида интилаётган қизларимизни самимий муборакбод этамиз!
Технологиялар дунёсида ўз ўрнингизни топинг, янгилик яратинг, илмий изланишлар билан юрт шаънини юксалтиринг», — деб ёзди Президент ёрдамчиси ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида.
https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍38❤21🔥19
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманида чигиртка хавфи ортаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабар видеолавҳасидаги тасвирлар ёлғон ва эски бўлиб, бошқа вилоятларда ҳам худди шу лавҳа намойиши билан чигиртка босқини хабари тарқатилмоқда.
🛎 Таъкидлаш жоизки, Қашқадарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизматининг мутахассислари томонидан вилоятдаги чигиртка тарқалиш хавфи юқори бўлган барча ҳудудларда кимёвий ишловлар 24/7 иш режимида олиб борилмоқда. Тезкор штаб ташкил этилган ва ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди.
📞 Зарарли чигирткалар тарқалган ҳудуд хақида хабардор бўлсангиз 1288 ва 71 202 28 88 рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
https://www.tg-me.com/hudud_inform
https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
2024 йил якунлари бўйича Очиқлик индекси эълон қилинди
Таҳлиллар кўрсатишича, бу йил рейтинг натижалари ўртача 70 баллни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 8 баллга ошган.
Энг юқори самарадорлик кўрсаткичлари “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ (91 балл), Солиқ қўмитаси (90 балл), "Ўзавтосаноат" АЖ (89 балл) ва “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ (89 балл) томонидан кўрсатилган.
Энг юқори ижобий ўсиш “Uzbekistan Airways” АЖ (+42 балл), Транспорт назорати инспекцияси (+46 балл), Спорт вазирлиги (+47 балл), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (+52 балл) томонидан қайд этилган.
Энг паст кўрсаткичлар Андижон вилояти ҳокимлиги (28 балл), Кинематография агентлиги (30 балл) ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (32 балл) қайд этган.

👍3
⚡️Қонунчиликка кўра, Электрон рақамли имзолар (ЭРИ) калитлари эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ЭРИ калити эгаси қуйидагиларга амал қилиши шарт:
🔹ЭРИнинг ёпиқ калити хавфсизлигини таъминлаш учун барча мумкин бўлган чораларни кўриши;
🔹ЭРИнинг калити бошқа шахслар томонидан фойдаланилаётганлиги ёки кириш режимининг бузилганлиги аниқланган тақдирда, ЭРИ калитининг сертификатини берган рўйхатга олиш марказини дарҳол хабардор қилиши;
🔹тарқатилиши чекланган ахборотни ўз ичига олган электрон ҳужжатларга имзо қўйиш учун мўлжалланган ЭРИнинг калитидан фақат тегишли мақсадларда фойдаланиши.
✅ Шунингдек, ЭРИ калитининг эгаси қонунчиликка ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ҳамда унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

❤2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йил 24 апрель куни Бухоро шаҳри, Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилояти Ахборот-кутубхона маркази биносида “Ўзархив” агентлиги ва Озарбайжон Миллий архиви бошқармаси ҳамкорлигида тайёрланган “Ўзбекистон-Озарбайжон алоқалари фото ҳужжатларда” китоб-албоми” тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда “Ўзархив” агентлиги раҳбарияти, Озарбайжон Миллий архив бошқармаси бошлиғи Расулов Аскер Одил ўғли бошчилигидаги Озарбайжон делегацияси иштирок этдилар.
https://www.tg-me.com/hudud_inform
Тадбирда “Ўзархив” агентлиги раҳбарияти, Озарбайжон Миллий архив бошқармаси бошлиғи Расулов Аскер Одил ўғли бошчилигидаги Озарбайжон делегацияси иштирок этдилар.
https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍2❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_вилояти
Мағфиратга эришиш учун осийликдан тавба қилиш керак. Тавба - қайтиш деганидир.
Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати
https://www.tg-me.com/hudud_inform
Мағфиратга эришиш учун осийликдан тавба қилиш керак. Тавба - қайтиш деганидир.
Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати
https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍3
Президент Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев 26 апрель куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Иқтисодий кооперация йили доирасида самарали ишлар олиб борилаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 20 фоизга ошди. Автомобилсозлик, тўқимачилик, электротехника, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар фаол босқичга кирган.
Етакчилар минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак кўп томонлама, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Депутатлик сўровида Соғлиқни сақлаш вазирлиги олдига қуйидаги муҳим саволлар қўйилган:
➡️ Хусусий тиббиёт муассасаларида ушбу нохуш ҳолатлар кўпайишининг асл сабаблари нимада ва уларнинг олдини олиш бўйича вазирлик томонидан қандай чоралар кўрилмоқда?➡️ Хусусий клиникаларда рўй берган ҳар бир инсон ўлими, ногиронлик ёки соғлиққа жиддий зарар етказиш ҳолати вазирлик томонидан таҳлил қилинганми ва уларнинг такрорланмаслиги учун қандай амалий ишлар қилинган?➡️ Хусусий тиббиёт муассасаларида муолажаларнинг тўғри қўлланилиши ва тасдиқланган тиббий протоколларга амал қилиниши устидан тизимли назорат механизми мавжудми? Бу борада қандай аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?➡️ Вазирлик аҳоли саломатлигини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида хусусий клиникалар учун лицензия талаблари ва шартларини қатъийлаштириш бўйича қандай таклиф ва ташаббусларни илгари суришни режалаштирмоқда?
https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Ижтимоий тармоқлар ва “Телеграм” мессенжеридаги каналларда Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқланганига оид хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.
‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.
https://www.tg-me.com/hudud_inform
‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.
https://www.tg-me.com/hudud_inform
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" V халқаро саноат кўргазмаси очилиши ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудларининг I форумида иштирок этади.
Тадбирлар доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
https://www.tg-me.com/hudud_inform
Тадбирлар доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
Жарима баллари 1 май кунидан бошлаб кучга кирмайди
Жарима балларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат белгиланган тартибда ишлаб чиқилмоқда.
Шу боис, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг, йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун бериладиган жарима балларининг ҳисобланиш муддати ва тартиби аниқ белгиланади.

Ўзбекистон вазирлик ва идоралари делегацияси меҳнат миграцияси ва мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича идоралараро ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун Россияга йўл олди.
Ишчи делегация таркибига Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Миграция агентлиги, Ташқи ишлар, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари киритилган.
https://www.tg-me.com/hudud_inform
Ишчи делегация таркибига Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Миграция агентлиги, Ташқи ишлар, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари киритилган.
https://www.tg-me.com/hudud_inform
Наманган вилоятининг Давлатобод туманида аввал дашт бўлиб ётган ҳудудда энди “Янги Ўзбекистон” боғи барпо этилмоқда.
Бу ерга жами 13 мингта манзарали дарахт ва бута экиш режалаштирилган. Ҳозирча 9 мингдан ортиқ кўчат ўтқазилди. Уларга махсус замонавий суғориш тизими ўрнатилган.
https://www.tg-me.com/hudud_inform
Бу ерга жами 13 мингта манзарали дарахт ва бута экиш режалаштирилган. Ҳозирча 9 мингдан ортиқ кўчат ўтқазилди. Уларга махсус замонавий суғориш тизими ўрнатилган.
https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍2
Президентимиз ташаббуси билан MISiS Fan ва технологиялар университети ва ОКМК ҳамкорлигида "ГеоМетТех" илғор муҳандислик мактаби ташкил этилмоқда.
Айни кунларда пойтахтимизда ўтказилаётган Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-саноат ҳамкорлигининг муҳим тадбири - "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" В Халқаро саноат кўргазмаси давомида MISiS Fan ва технологиялар университети ректори Алевтина Черникова ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ бошқарув раиси Абдулла Хурсанов ўртасида мазкур мактаб фаолиятини ташкил этиш бўйича битим имзоланди.
https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳар
🌿 Баҳор — янгиланиш, ёрқин тадбирлар ва эзгу ишлар фасли!
🌸 Сизларни 1 майдан 3 майгача ўтказиладиган Тошкент гуллар фестивалига таклиф этамиз.
Фестиваль жамият эътиборини экологик тарбия, табиатни муҳофаза қилиш, ёшларда экологик онгни шакллантириш ва "яшил иқтисодиёт" тамойилларини ривожлантириш масалаларига қаратишга йўналтирилган.
Фестивалда иштирок этиш учун экологик дизайн, барқарор тараққиёт ва "яшил иқтисодиёт" соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва ташкилотлар вакиллари таклиф этилади. Бу ўз лойиҳаларингизни кенг оммага намойиш этиш, ҳамфикрлар ва ҳамкорлар топиш, шунингдек, экологик ташаббусларингиз учун қўллаб-қувватлаш олишнинг ажойиб имкониятидир.
📍Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Миллий кутубхона майдони.
Қўшилинг - биргаликда яшил келажак сари қадам ташлайлик!

БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан Ўрмонзорлаш ва Ўрмон тиклаш Декадаси ҳақидаги резолюцияни қабул қилди.
Резолюциянинг ҳаммуаллифлари 80 дан ортиқ давлат бўлиб, улар дунёнинг барча минтақаларини, жумладан Марказий Осиё давлатларини, Озарбайжон, Россия, Бразилия, Австрия, Германия, Финляндия, Португалия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, БАА, Қатар, Баҳрайнни ўз ичига олади.
Ушбу ҳужжат Ўзбекистон президентининг асосий ташаббуслари, жумладан “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт йили” дастури, “Яшил макон” миллий лойиҳаси ва “Марказий Осиё Яшил камар” дарахт экиш акцияси асосида яратилган.
Резолюция 2027–2036 йилларни Ўрмонзорлаштириш ва Ўрмон тиклаш Ҳаракатлар Декадаси деб эълон қилади, куч ва ресурсларни мобилизация қилишга чақиради, шунингдек, давлатлар ва ташкилотларни тегишли чора-тадбирларни кучайтиришга тавсия этади.