Telegram Web Link
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" V халқаро саноат кўргазмаси очилиши ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудларининг I форумида иштирок этади.

Тадбирлар доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
Жарима баллари 1 май кунидан бошлаб кучга кирмайди

Жарима балларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат белгиланган тартибда ишлаб чиқилмоқда.

Шу боис, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг, йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун бериладиган жарима балларининг ҳисобланиш муддати ва тартиби аниқ белгиланади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Ўзбекистон вазирлик ва идоралари делегацияси меҳнат миграцияси ва мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича идоралараро ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун Россияга йўл олди.

Ишчи делегация таркибига Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Миграция агентлиги, Ташқи ишлар, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари киритилган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Наманган вилоятининг Давлатобод туманида аввал дашт бўлиб ётган ҳудудда энди “Янги Ўзбекистон” боғи барпо этилмоқда.

Бу ерга жами 13 мингта манзарали дарахт ва бута экиш режалаштирилган. Ҳозирча 9 мингдан ортиқ кўчат ўтқазилди. Уларга махсус замонавий суғориш тизими ўрнатилган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍2
Ўзбекистондаги биринчи илғор муҳандислик мактаби Олмалиқда ташкил этилди

Президентимиз ташаббуси билан MISiS Fan ва технологиялар университети ва ОКМК ҳамкорлигида "ГеоМетТех" илғор муҳандислик мактаби ташкил этилмоқда.

Айни кунларда пойтахтимизда ўтказилаётган Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-саноат ҳамкорлигининг муҳим тадбири - "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" В Халқаро саноат кўргазмаси давомида MISiS Fan ва технологиялар университети ректори Алевтина Черникова ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ бошқарув раиси Абдулла Хурсанов ўртасида мазкур мактаб фаолиятини ташкил этиш бўйича битим имзоланди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳар

🌿 Баҳор — янгиланиш, ёрқин тадбирлар ва эзгу ишлар фасли!

🌸 Сизларни 1 майдан 3 майгача ўтказиладиган Тошкент гуллар фестивалига таклиф этамиз.

Фестиваль жамият эътиборини экологик тарбия, табиатни муҳофаза қилиш, ёшларда экологик онгни шакллантириш ва "яшил иқтисодиёт" тамойилларини ривожлантириш масалаларига қаратишга йўналтирилган.

Фестивалда иштирок этиш учун экологик дизайн, барқарор тараққиёт ва "яшил иқтисодиёт" соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва ташкилотлар вакиллари таклиф этилади. Бу ўз лойиҳаларингизни кенг оммага намойиш этиш, ҳамфикрлар ва ҳамкорлар топиш, шунингдек, экологик ташаббусларингиз учун қўллаб-қувватлаш олишнинг ажойиб имкониятидир.

📍Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Миллий кутубхона майдони.

Қўшилинг - биргаликда яшил келажак сари қадам ташлайлик!

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан Ўрмонзорлаш ва Ўрмон тиклаш Декадаси ҳақидаги резолюцияни қабул қилди.

Резолюциянинг ҳаммуаллифлари 80 дан ортиқ давлат бўлиб, улар дунёнинг барча минтақаларини, жумладан Марказий Осиё давлатларини, Озарбайжон, Россия, Бразилия, Австрия, Германия, Финляндия, Португалия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, БАА, Қатар, Баҳрайнни ўз ичига олади.

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон президентининг асосий ташаббуслари, жумладан “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт йили” дастури, “Яшил макон” миллий лойиҳаси ва “Марказий Осиё Яшил камар” дарахт экиш акцияси асосида яратилган.

Резолюция 2027–2036 йилларни Ўрмонзорлаштириш ва Ўрмон тиклаш Ҳаракатлар Декадаси деб эълон қилади, куч ва ресурсларни мобилизация қилишга чақиради, шунингдек, давлатлар ва ташкилотларни тегишли чора-тадбирларни кучайтиришга тавсия этади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
❗️“Йил ўқитувчиси” ҳамда “Касбий маҳорат етакчиси” танловлари ўтказилади


“Умумий ўрта таълим соҳаси ходимлари ўртасида “Йил ўқитувчиси” ҳамда “Касбий маҳорат етакчиси” танловларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (264-сон, 28.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, 2026 йилдан ҳар 2 йилда 1 марта қуйидаги танловлар ўтказилади:

🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог ходимлари ўртасида “Йил ўқитувчиси” танлови;

🔹педагогик маҳорат марказлари директорлари ўртасида “Касбий маҳорат етакчиси” танлови.

✔️Қарор билан қуйидаги низомлар тасдиқланди:

▪️“Йил ўқитувчиси” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги;

▪️“Касбий маҳорат етакчиси” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги.

📝Танловлар якунларига кўра ғолиб деб топилган ҳар бир номзод QR-кодли сертификат билан тақдирланади.

💸Сертификат асосида ғолиблар БҲМнинг 1 400 баравари (525 млн) га тенг пул мукофоти билан тақдирланади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда туннель қазиганларга ҳукм ўқилди

Суд томонидан 1986 й.т. Қирғизистон фуқароси 6 йил муддатга, 3 нафар Ўзбекистон фуқароларининг ҳар бири 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Улардан олинган товар-моддий бойликлар ҳамда Хонобод шаҳри А.Навоий МФЙдаги хонадон ундаги “ер ости туннели” кўмиш йўли билан йўқ қилиниб, давлат фойдасига мусодара қилинди.

Бундан ташқари, 1984 й.т. Ўзбекистон фуқаросининг Хонобод шаҳар “А.Навоий” МФЙдаги хонадонида аниқланган иккинчи ерости туннели ҳам суд ҳукмига мувофиқ, тегишли тартибда йўқ қилиниб, мазкур уй ҳамда ашёвий далил сифатида олинган товар-моддий бойликлар давлат фойдасига мусодара қилинди. Қонунбузарга нисбатан эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллий гвардия Тошкент шаҳар Чавандозлар мактабида ОАВ ходимлари учун пресс-тур ташкил қилинди.

Мазкур тадбир, Миллий гвардия Ахборот хизмати ва АОКА ҳамкорлигида ўтказилиб, унда 20 га яқин оммавий ахборот воситалари вакиллари ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.

Улар Миллий гвардия Тошкент шаҳар Чавандозлар мактаби ҳамда унинг ҳудудида жойлашган камондан (паракамондан) отиш базаси комплекси, От спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби ҳудудида соҳанинг спорт йўналишида эришаётган ютуқлари ҳақида маълумотга эга бўлдилар.

Тадбир доирасида давлатимиз раҳбарининг Қарори ва спорт соҳасига оид белгилаб берган устувор вазифаларининг амалий ижроси юзасидан маълумот ва кўргазмали тақдимотлар ўтказилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
🛩Сариосиё аэропорти илк техник рейсни қабул қилди

Сурхондарё вилоятидаги Сариосиё маҳаллий аэропортида реконструкция ишлари муваффақиятли якунланди. Бугун мазкур аэропорт “Silk Avia” авиакомпаниясига тегишли ATR-72-600 самолётининг биринчи техник парвозини муваффақиятли қабул қилди.

Реконструкция доирасида аэродромнинг сунъий қопламаси тўлиқ капитал таъмирланиб, 1550 метр узунликдаги ва 35 метр кенгликдаги учиш-қўниш йўлаги икки қатламли асфальт-бетон билан мустаҳкамланди. Шунингдек, юриш йўлаги ва иккита ATR-72 русумли самолёт учун мўлжалланган перрон ҳам замонавий талабларга мос равишда янгиланди.

Сариосиё аэропортининг учиш-қўниш йўлаги 1976 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда ва уни капитал таъмирлаш парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ATR-72 ва ундан кичик тоифадаги ҳаво кемаларини қабул қилиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида зарур эди.

Бугунги техник рейс ушбу аэродромнинг тўлиқ парвозга тайёрлигини амалда кўрсатди.

Шунингдек, 100 нафаргача йўловчига мўлжалланган янги терминал биноси қурилиши ҳам якунланиш арафасида.

Реконструкция ишлари тўлиқ тугагач, бир ой ичида Сариосиё аэропортидан мунтазам йўловчи рейсларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍73🔥2
1-2 май кунлари 8 вилоятнинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида кутилаётган кучли ёғингарчилик сабаб сел-сув тошқин хавфи эълон қилинди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#samarqand_viloyati

Самарқандда металлургия соҳасида йирик инвестисиявий лойиҳа ишга туширилди

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яккасарой туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида ФВВ маълумоти

1 май куни соат 07:01 да Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қўшбеги кўчасида жойлашган Яккасарой кичик саноат зонаси ҳудудидаги Синтепон ишлаб чиқариш цехида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин -қутқарув экипажлари соат 07:04 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 07:45 да ўраб олинган ва соат 08:09 да ўчирилган.

Ёнғин бартараф этилгандан сўнг, ёнғин жойини ўрганиш давомида икки нафар фуқаронинг жасадлари аниқланган. Шунингдек, 5 нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага юборилган.

Ёнғин ишлаб чиқаришда технологик жараённи бузилиши натижасида юзага келганлиги тахмин қилинмоқда.

Ёнғинни бартараф этишга 11 та асосий, 6 та махсус турдаги ёнғин ўчириш техникалари жалб этилган.

Ёнғин натижасида цехнинг таҳминан 700 кв.м майдонда томи, шифти ва маҳсулотлари ёниб зарарланган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа жойига ФВВ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ва туман ФВБ раҳбар ходимлари ИИБ, ССБ, прокуратура масъул ҳодимлари чиқишган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
❗️Ал-Хоразмий университети ташкил этилади


“Ал-Хоразмий университетини ташкил этиш ҳамда ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-160-сон, 30.04.2025 й.) қабул қилинди.

🏛Қарорга кўра, муҳандислик ва IT соҳасида кадрлар тайёрлашга ихтисослашган Ал-Хоразмий университети ташкил этилади.

🔰Университетнинг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан

🔹математика, аэрокосмик технологиялар, муҳандислик, IT ва сунъий интеллект соҳалари учун замонавий билим ва малакага эга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш;

🔹ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги мавжуд эҳтиёжлардан келиб чиқиб, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, шунингдек, чет эллардаги нуфузли, тан олинган илмий марказлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, талабаларни илмий ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш.

📋Университетда таълим жараёни 2025/2026 ўқув йилидан ташкил этилади ҳамда талабаларни ўқитиш давлат ва инглиз тилларида кредит-модуль тизими асосида олиб борилади.

📝В.И.Романовский номидаги Математика институтининг Урганч филиали Университет биносида ташкил этилади ҳамда ҳар бир илмий ходимга талаба бириктириш амалиёти йўлга қўйилади

✔️Университетда таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍2
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюради.

Ташриф дастуридан саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида ишга туширилган янги объектлар, йирик транспорт инфратузилмаси ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишиш ва бошқа тадбирлар ўрин олган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
АҚШ расмийлари Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг 131 нафар фуқаросини депортация қилиш бўйича операцияни ташкил этгани ва молиялаштиргани учун миннатдорлик билдирди. Ички хавфсизлик вазирлигининг таъкидлашича, операция «АҚШ иттифоқчилари учун стандартни белгилайди».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ икки томонлама келишувлар доирасида АҚШ ҳудудида қонуний асосларсиз бўлиб турган ва депортация қилинадиган хорижликлар рўйхатига киритилган Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш мақсадида Нью-Йорк – Тошкент йўналиши бўйича махсус чартер рейси ташкил этилиши маълум қилинганди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
2025/07/09 16:40:30
Back to Top
HTML Embed Code: