Telegram Web Link
Президент қарори билан 2029 йил 1 январгача мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар импортида божхона божи 1 фоиз ставкада қўлланилади.

2025 йил 1 июлдан ўз хонадонида фаолият юритадиган ЯТТларга мебель маҳсулотларини тайёрлаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

2025 йил 1 августдан маҳаллий мебель технологлари учун ривожланган хорижий мамлакатлардаги нуфузли ташкилотларнинг соҳага тегишли бўлган малака сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
2025 йил 1 июлдан фуқароларга давлат пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашнинг қуйидаги соддалаштирилган тартиби жорий этилади:

🔹 фуқароларга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланганда пенсияларни алоҳида мурожаат талаб этмасдан проактив шаклда тайинлаш. Бунда фуқарога проактив шаклда тайинланган пенсияларни рад қилиш ҳуқуқи берилади;

🔹 кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга компенсацияларни электрон маълумотлар алмашинуви асосида проактив шаклда тайинлаш;

🔹 ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг камида 1 йил иш стажига эга бўлганда фуқаронинг пенсия миқдорини ҳар 2 йилда проактив шаклда қайта ҳисоблаш.

2025 йил 1 октябрдан давлат пенсия таъминотига оид ҳамда АТ “Халқ банки” томонидан пенсияларни нақд пул шаклида тўлаш билан боғлиқ хизматлар фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) ҳамда уларнинг имзосини электрон шаклда олиш орқали амалга оширилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида мудофаа соҳасида инновацион технологиялар фестивали бошланди.

Унда Қуролли Кучларга зарур бўлган замонавий технологиялар, металлургия, кимё саноати ҳамда текстиль соҳасида икки мақсадга мўлжалланган ишлаб чиқарувчи ташкилот, йирик корхоналар ва жисмоний шахслар ҳамда ихтирочилар ўзларининг маҳсулотлари билан иштирок этишмоқда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев ва Жоржа Мелони Стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилдилар.

Улар ҳузурида ташриф доирасида имзоланган, жумладан:

инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида;
стратегик аҳамиятга эга хомашё соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
миграция ва ҳаракатланиш эркинлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, маданий меросни сақлаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида;
Иқлим жамғармаси ва Италия қишлоқ хўжалиги конфедерацияси билан ҳамкорлик, "Sogesid" ва "Ansaldo" компаниялари билан "яшил" ривожланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
Тушиа, Пиза ва Турин университетлари билан шериклик тўғрисидаги икки томонлама битимларни алмашиш маросими ҳам ўтказилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан бугун Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё – Италия" форматидаги саммитда иштирок этади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2 июньжисмоний шахслар томонидан 2024 йил учун жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларация бўйича ҳисобланган даромад солиғини тўлашнинг охирги куни.

Солиқ мобил иловаси орқали тўлаш мумкин: Play Market, App Store.

Tўлов тизимлари ва бошқа мобил иловаларда:
▶️ жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосидаги даромад солиғи тўлов коди – 172;
▶️ жисмоний шахсларнинг мулкни ижарага беришдан олинадиган даромад солиғи тўлов коди – 182.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятида 20 нафардан зиёд тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди

Тадбиркор Умиджон Холиқов шу ҳақда сўз юритади

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Сариосиё аэропорти 20 йилдан сўнг фаолиятини тиклади

Бугун Сариосиё аэропорти “Silk Avia” авиакомпаниясининг илк рейсини қабул қилди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан, йўловчилар эса карнай ва сурнай садолари остида кутиб олинди.

“Тошкент – ​​Сариосиё – Тошкент” йўналиши бўйича ATR-72-600 самолётларида мунтазам қатновлар ҳафтасига икки марта – чоршанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
2025 йилда муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 июнь – жума кунига тўғри келади.

Аҳолининг Қурбон ҳайити байрамини муносиб ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2025 йил 7 июнь (шанба) куни олти кунлик иш ҳафтаси тартиби бўйича ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
⛔️ Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 июндан шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07.00 дан 21.00 га қадар амалга оширишга (дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно) йўл қўйилмайди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 июндан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастурини амалга ошириш учун ҳар ой 2-ҳафтасининг шанба ва якшанба кунлари “Оила ва жамоа билан саёҳатга чиқиш куни” этиб белгиланади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
"Agrobank" АТБга молиявий жарима қўлланилди

Рақобат қўмитаси томонидан ўрганишларда, “Agrobank” АТБ томонидан “Agrobank Mobile” иловасида шартноманинг асосий ва муҳим шартлари кўрсатилмаган реклама тарқатилгани аниқланди. Бу ҳолат “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддасига зид бўлиб, фойдаланувчиларни чалғитишга сабаб бўлиши мумкин.

Қўмита Махсус комиссияси мазкур қонунбузилиш ҳолати бўйича иш қўзғатиб, молиявий жарима қўллаш ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
🚫 Қонунчиликка кўра, янги қуриладиган кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларини белгиламасдан лойиҳалаштириш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.

🏬 Шунингдек, уйларнинг чиқинди тўплаш жойлари улардаги квартиралар сонига мутаносиб равишда ҳамда атрофдаги мавжуд чиқинди тўплаш шохобчалари қуввати ҳисобга олинган ҳолда лойиҳалаштирилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
📢 Ўзбекистон дунё графит бозорига қўшилди

🟢Ўзбекистон Европа илғор углерод ва графит материаллари уюшмасининг (ECGA) тўлақонли аъзосига айланди. Бу орқали мамлакат глобал графит саноати марказига Марказий Осиёдаги илк давлат сифатида қўшилди.

🟢Белгия пойтахти Брюсселда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон технологик металлар комбинати бошқарув раиси ўринбосари Амир Абидов халқаро ҳамжамиятга комбинатнинг илмий-тадқиқот ишлари, ишлаб чиқариш қувватлари ва технологик салоҳияти ҳақида тақдимот ўтказди. Технологик металлар комбинатининг илмга асосланган ёндашуви ва минтақавий етакчилик позицияси ECGA аъзолари томонидан юксак баҳоланди.

🟢Агар биргаликдаги ҳамкорлигимиз изcҳил давом этса, бу Европа Иттифоқи учун стратегик ресурслар таъминотида муҳим ўрин эгаллайди. Ушбу платформа технологик тараққиёт, саноат интеграцияси ва билим алмашинуви борасида катта имкониятлар яратади”, – дейди уюшма бош котиби Корина Хебестрейт.

🟢Ушбу уюшмага аъзолик Ўзбекистонга Европанинг етакчи илмий марказлари билан ҳамкорлик, Графит ва углерод технологияларини Ўзбекистонга трансфер қилиш, Халқаро малака дастурларида иштирок этиш, R&D ва яшил технологиялар йўналишида тажриба алмашинуви каби имкониятларни тақдим этади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БААдаги турли аэропортлар орқали мамлакат ҳудудига кириб келаётган хорижликларнинг, шу жумладан Ўзбекистон фуқароларининг текширувлари чўзилиб кетаётган ҳолатларни алоҳида мониторинг қилиб бормоқдамиз.

Айни пайтда фуқароларимизнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Мамлакатимизнинг Абу-Даби шаҳридаги элчихонаси ҳамда Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси БААнинг тегишли ташкилотлари билан ушбу масалада зудлик билан музокаралар ўтказди ва вазиятни яхшилаш бўйича доимий алоқада бўлиб турмоқда.

БАА томони маълумотларига кўра, мамлакатда турли халқаро тадбирлар муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилгани сабабли аэропортларда текширув вақтлари чўзилиб кетмоқда.

Ҳозирда фуқароларимизни тезлик билан текширувдан ўтказиш учун барча имкониятлар сафарбар этилган ва натижада улар мамлакат ҳудудига кириб келишни бошлаган.

Ташқи ишлар вазири матбуот котиби

https://www.tg-me.com/hudud_inform
2025/07/04 14:46:28
Back to Top
HTML Embed Code: