Ўқиб кўзга ёш келди, ростан - неча бор нафрат билан воз кечилса ҳам доим унга қайтасан. Умид ҳеч қачон ўлмайди, яна-яна унга ишонасан, ҳақиқий биринчи муҳаббат шудир балки...
https://kun.uz/kr/14768621
https://kun.uz/kr/14768621
Kun.uz
«Сенсиз мен бўлмасдим...» – футболимиздаги энг муҳим кун
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси 5 июн оқшомида ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатига чиқиши мумкин. Бунинг учун БААга қарши сафар ўйинида мағлубиятга учрамаслик етарли.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Қўлга тушмас қасоскорлар"
1966-йил ишланган бу кино совет пропагандаси юзини очиб беради. Ретро ҳордиқ.

Ёшларни тушуняпман, деб хомхаёлларга берилувчи устозлар чучварани хом санашади холос. Ёшлик тушунилишни эмас, ўзлигича қолишни истайди. У билан дўстлик ришталарини боғлашга чиранаётган катта ёшли одам эгнига болалар либосини кийиб олгандек кулгили кўринади. Ёшларнинг ҳис-туйғуларини тушуниш мумкин, аммо, ёшлар ҳеч кимни тушунишни истамайди. Уларнинг нажот йўли ҳам шундадир, балки.
© Эрих Мария Ремарк - "Ортга йўл"
© Эрих Мария Ремарк - "Ортга йўл"
Inja Tuyg‘ular
Машраб, гапирдинг-а охири...
Консулликда бунчалик дух уйғониши, ўз иззат-нафси левелини англаши учун Украина Россияга яна қанча дрон учириши керак?
Ўз фуқаросини оила аъзоси, ака-укаси, опа-синглиси, ўз фарзанди ўрнида кўриб асролмайдиган, етарли даражада ҳимоя қилолмайдиган давлатда яшаётганингни ҳис қилиш нақадар аламли. Ваҳоланки қўрқишга асослар етарли эмас. Бироз шижоат кам холос...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шох Салтан. Носталжи)
Бўса
Гуноҳ кулар эди икки кўзида,
юзида ой нури кулиб турарди.
Кулар эди икки кўзида гуноҳ.
Ул сокин лабларнинг гузаргоҳида
кулиб турар эди шула бепаноҳ.
Уятчан ва гунг бир истакка лим-лим
нигоҳин қатида мастлик яширин.
Боқиб унинг икки кўзида дедим:
Кўтариш керакдир ишқнинг ҳосилин.
Соянинг устига эгилди соя,
туннинг сир асраган хилвати – қаро.
Бир нафас сирғанди гуноҳ юзида,
бир бўса порлади икки лаб аро.
© Фуруғ Фаррухзод
Гуноҳ кулар эди икки кўзида,
юзида ой нури кулиб турарди.
Кулар эди икки кўзида гуноҳ.
Ул сокин лабларнинг гузаргоҳида
кулиб турар эди шула бепаноҳ.
Уятчан ва гунг бир истакка лим-лим
нигоҳин қатида мастлик яширин.
Боқиб унинг икки кўзида дедим:
Кўтариш керакдир ишқнинг ҳосилин.
Соянинг устига эгилди соя,
туннинг сир асраган хилвати – қаро.
Бир нафас сирғанди гуноҳ юзида,
бир бўса порлади икки лаб аро.
© Фуруғ Фаррухзод
Мен бир гулни шу қадар яхши кўриб қолдимки, уни узиб ўзим билан олиб кетиш ўрнига, ўз ўрнида қолдиришни маъқул топдим.
- ОШО -
- ОШО -
Уруш ёмон лекин Эрон армияси бомбардимон қилаётган Исроил манзараси нақадар гўзал. Ҳеч қачон урушдан маза қиламан деб ўйламагандим..
"Ёлғизликнинг юз йили"
Колумбиялик ёзувчи Габриель Гарсиа Маркеснинг романи, реализм йўналишидаги энг характерли ва машҳур асарлардан бири. Романнинг биринчи нашри 1967-йил июн ойида Буенос-Айресда 8000 нусхада нашр этилган. Роман Ромуло ва Галгеос мукофоти билан тақдирланган. Адиб шу асари учун 1982-йилда Нобел мукофоти совриндори бўлган.

Габриэль Гарсиа Маркес ўзининг энг машҳур асари — «Ёлғизликнинг юз йили» романи устида ишлашни бошлаганида, унинг ҳаёти қийинчиликлар ва етишмовчиликлар билан тўла эди.
Ушбу буюк асарига ўзини бағишлаш учун у радикал қарор қабул қилди: уй-рўзғор ишлари ва сафарлар учун фойдаланишга яроқли бўлган ягона машинасини сотди ва бир ярим йил давомида ўз ишхонасига қамалиб олди. Бу даврда Маркес ҳатто энг яқинлари билан ҳам деярли барча алоқаларни тўхтатди, ўзи яратган Макондо оламига чўмган ҳолда, Буэндиа оиласи тақдирларини белгилади. Бу кунлар нафақат ёлғизлик ва ижодий танҳолик кунлари эди — бу шубҳалар ва туганмас қийинчиликлар билан тўлган оғир давр эди.
Ҳар ой ижара ҳақи қарзлари ортиб борди. Саккиз ой давомида уй эгаси унинг эшигини тақиллатиб, тўловни талаб қилди, аммо Маркес ва унинг оиласи ҳатто минимал тўловни қила олмас эди. Ҳавода қашшоқлик ҳиди анқирди, бироқ бу билан бирга меҳнатнинг қийматига бўлган мустаҳкам ишонч ҳам бор эди. Бу Нобель мукофоти бўлғуси лауреатининг ҳаётидаги энг қоронғу, аммо ҳал қилувчи паллалардан бири эди.
Роман ниҳоят якунланганда, янги, гўёки енгиб бўлмайдиган тўсиқ пайдо бўлди — Маркесда қўлёзмани нашриётга юбориш учун 160 песо етишмас эди. Бу маблағ уларнинг ҳаётидаги ўзгаришларга нисбатан жуда кичик туюлган бўлса-да, молиявий қийинчиликлардан чарчаган оила учун енгиб бўлмас девор эди. Оила кассасидан бор йўғи 80 песо йиғилди. Шу пайтда Маркеснинг жасур аёли саҳнага чиқди. У ҳурматга сазовор қатъият билан: «Фақат роман ёмон бўлмаса бўлди!» деди ва ҳар куни фойдаланадиган икки нарса - миксер ва соч қуритгични гаровга қўйди. Бу нафақат муҳаббат рамзи, балки Маркеснинг истеъдодига, улар берган қурбонликлар изсиз кетмаслигига мутлақ ишонч рамзи ҳам эди.
Маркес ҳаётининг бу даври ўз қийинчиликларимиз ҳақида ҳам ўйлашга мажбур қилади. Шундай мисолларни эслаганда, ҳақиқий ютуқлар осонлик билан эмас, балки қўрқувлар, муваффақиятсизликлар ва мужодалада туғилишини тушунасиз. Ва айнан шундай асарлар сизга куч ато этади.