Telegram Web Link
Битирувчи. Бу сўз маъноси нима эканлигини мактабни битиргандан сўнг тушуниб етилади. Барибир энг яхши давр мактаб даври, юзлаб курсдошинг, минглаб ҳамкасбинг, миллионлаб танишинг битта синфдош ўрнини босолмайди. Энг беғубор, самимий давр улар билан ўтади. Орадан йиллар ўтса-да соғинасан. Бугун қарашлар ўзгардандек, биронта йиғлаган битирувчини кўрмадим. Билмадим, бизда 13 йил олдин шу кунда баъзилар йиғлаган, кўпчилик хурсанд тугатгандик. Вақт ортга қайтмайди. Лекин хотиралар биз билан абадий.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Бир куни мен футбол ўйнаш учун оёқ кийимим йўқлигидан йиғладим, кейинроқ эса оёғи йўқ одамни учратдим»

© Зайниддин Зидан.
Бирлашайлик 🥺
Биз ҳалиям биринчи танишгандек телеграмда бахтли севишиб ёзишамиз. Кўришганда бунчалик узоқ гаплашиш қийин, нега бунақа?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сабо келтир хабар. Санобар Рахмонова ижросида. Олтин мерос Умарчаев…
Олтин мерос к,ýшик,лар Умарчаев.М.А
Сабо келтир(моқда) хабар қишлоқларимдан,
Мени ўстирган ул гулбоғларимдан... 😁😍
Сигаретинг сўнггиси бўлса,
Икки тортим қолдир, оғайни.
Қандай яхши
Кўкда ой тўлса,
Сайр-у суҳбат пайтидир айни.
Шодон эсанг, яширма ҳаргиз,

Кулишайлик,
Суҳбатни безат.
Ғаминг бўлса тортмагин ёлғиз,
Икки тортим менга ҳам узат...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Равот қашқирлари".
"Ўзбекфильм", 1927-йил.

Россиялик режиссёр Казимир Хертель томонидан суратга олинган. Фильмда таниқли шоир, Совет Иттифоқи Қаҳрамони Мусо Жалилнинг амакиваччаси актёр Халил Абжалилов рол ўйнаган.
Фильмда шоли пахта далаларидан тортиб жонсиз қумларгача, шовуллаб оқаётган тоғ оқимларидан тортиб,  ўзбек қишлоқларининг тор кўчалари ва девор ёриқларигача кўриш мумкин. Ўша давр реал ўзбек ҳаёти қандай бўлса, шундай.
Оммавий суратга олишда эпизодик ролларни фақат ўзбеклар ижро этади. Тасвирга олишда бутун қишлоқ аҳли қатнашган.
Inja Tuyg‘ular
"Равот қашқирлари". "Ўзбекфильм", 1927-йил. Россиялик режиссёр Казимир Хертель томонидан суратга олинган. Фильмда таниқли шоир, Совет Иттифоқи Қаҳрамони Мусо Жалилнинг амакиваччаси актёр Халил Абжалилов рол ўйнаган. Фильмда шоли пахта далаларидан тортиб…
1928 йил январ ойида махсус комиссия ушбу филмьни армия клубларида намойиш этишни таъқиқлади.

“Равот қашқирлари" фильми чиққанидан кўп ўтмай, К. Хертел ва А. Дорн Ўзбекистонда 1916-йил воқеалари ҳақида ҳикоя қилувчи “Масжид гумбазлари остида” фильмини суратга олишни бошладилар. Бу сафар Казимир Александрович мени бош ролга - қўзғолончилар раҳбари Умарга тайинлади. Гуласал ролидаги шеригим ленинградлик актриса Олга Спирова эди. Бой ролини қозонлик театр актёри, кейинчалик СССР халқ артисти Халил Жалилов ижро этган. У ҳам бош бошқарувчи эди. Бу ўзига хос одам билан дўстлашдик, гарчи дўстлик жанжалдан бошланган бўлса-да: Халил мени босмачи деди, мен унга тухум қайнатилган қайноқ сув солинган чойнак отдим.  Бу фильмда илк бор ёрқин ўзбек қаҳрамони Раҳим Пирмухаммедов рол ўйнаган. Сюжет давом этар экан, бой пахтакор Обручев полицияга пора беради ва полиция Умарнинг севган Гуласалини қишлоқдан мажбурлаб олиб кетишади. Умар Обручевнинг уйига киради ва ишлаб чиқарувчи билан жанжаллашиб, қизни қутқаради. Бу фильмнинг марказий эпизодларидан биридир".

© Комил Ёрматов
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Русни кўрганда яхши билмасак ҳам қийналиб русча гапиришга уринамиз. Бирор бошқа чет элликка кўз тушиб (иш тушганда) инглизча ёки бошқа тилда гапиришга ҳаракат ҳам қилмаймиз. Лекин, Аббоснинг бу иши зўр. Муаммо тил билмаслигида эмас, айнан ўзбек тилида ватандан ташқарида гапираётгани. Керак бўлса маъносини тушуниб олишсин)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Zafarello
Ярим соат олдин рок эшитиб, қоним қайнаб, ёрвораман режаларимни бажариб деб туродим. Ҳозир уже уйқум келяпти бля.

@Zafarello
2025/07/03 22:57:02
Back to Top
HTML Embed Code: