This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учта нарсага чексиз қараб туриш мумкин: сувнинг оқишига, оловнинг ёнишига ва Пауэллнинг Трамп айтган сафсаталарга реакциясига :)
Видео: The New York Times
Видео: The New York Times
😁56❤5👍1
ЙТҲлар ортидан ҳеч ким ўлмаслиги имконли нарса экан
Cўнгги 12 ойда Финляндия пойтахти Хельсинкида йўл-транспорт ҳодисаларида ҳеч ким қурбон бўлмабди.
Тўғри, шаҳар маъмурияти бу вазиятни доимий эмас, истисно сифатида қабул қиляпти, лекин бу ЙТҲлар масаласида катта силжиш.
«Бу натижага кўплаб омиллар таъсир кўрсатди, лекин тезлик чекловлари энг муҳимларидан бири бўлди», — деяпти Шаҳар атроф-муҳит департаментининг транспорт ҳаракати бўйича муҳандиси Рони Утриаинен.
У берган маълумотларга кўра, ҳозирда Хельсинки кўчаларининг ярмидан кўпида тезлик чегараси 30 км/соат этиб белгиланган. Эллик йил олдин бу кўрсаткич 50 км/соат бўлган. Шу ёз бошида шаҳар маъмурияти мактаблар яқинидаги тезликни 30 км/соатгача туширишга қарор қилди. Мазкур чора ўқув йили бошидан кучга киради.
Бу натижага эришишда кўчалар дизайни ҳам муҳим роль ўйнаган. Шаҳарда сўнгги йилларда пиёдалар ва велосипедчилар учун инфратузилма сезиларли даражада янгиланган.
Утриаиненнинг айтишича, Хельсинкида жамоат транспорти жуда яхши ишлайди, бу эса автомобилдан фойдаланишни камайтиради ва натижада жиддий бахтсиз ҳодисалар сонини камайтиради.
Ижобий тенденция фақат ўлим ҳолатлари кузатилмагани билан чекланиб қолмаган. 2024 йилда Хельсинкида жароҳатлар билан боғлиқ 277 та бахтсиз ҳодиса рўй берган. 1980-йилларнинг охирида бу кўрсаткич 1000 га яқин бўлган ва ҳозиргидан кескин фарқ қилган. Ўшанда шаҳардаги йўл-транспорт ҳодисаларида одатда йилига 30 га яқин инсон ҳалок бўларди.
https://www.gazeta.uz/uz/2025/07/31/zero-traffic-deaths/

Газета.uz
Хельсинкида бир йил давомида ҳеч ким ЙТҲда қурбон бўлмади. Улар бунга қандай эришди?
Финляндия пойтахти ва энг йирик шаҳри бўлган Хельсинкида йил давомида ҳеч ким йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳалок бўлмади. Шаҳарнинг транспорт ҳаракати муҳандиси муваффақиятни тезлик чегараларининг пасайтирилгани ва ақллироқ дизайнлаштириш билан изоҳлади.…
❤4👍1
Трамп августга тугаши учун 31 кун муҳлат берибди. Агар бу муддат ичида ой охирига етмаса, АҚШ августга қарши 100 фоизлик бож жорий қилар экан.
😁85🔥5👏4
Тошкентдаги чироқ ўчишлари сенаторларнинг ҳам жонига тегди шекилли
Сенатор Сайёра Абдикаримова энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга пойтахт электр энергияси таъминотидаги узилишлар юзасидан тушунтириш сўраб, сенатор сўрови юборибди.
Сенат хабарида аҳоли ва тадбиркорлар электр таъминотидаги 3−4 соатлик узилишлар бўйича кўплаб мурожаатлар йўллаётгани айтилган.
Бу узилишлар фуқароларнинг кундалик ҳаётига ҳам, тадбиркорларнинг фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатяпти. Ижтимоий инфратузилма объектларининг барқарор ишлашида ҳам муаммолар юзага келтиряпти.
Светофорлар фаолиятидаги узилишлар йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соляпти. Ишлаб чиқариш ва савдо объектларида совитиш тизимларининг ишдан чиқиши натижасида тадбиркорлар беҳисоб зарар кўряпти, одамларнинг маиший техникалари ишдан чиқиши ҳолатлари аниқланяпти.
Сенат хабарида истеъмолчиларнинг бу борада қонун билан кафолатланган ҳуқуқлари борлиги эслатилган.
«Электр энергетикаси тўғрисида»ги қонуннинг 39-моддасига кўра, истеъмолчилар сифатли ва барқарор электр энергиясини олиш ҳуқуқига эга. Қонуннинг 61-моддасига кўра, таъминотни тўхтатиш ёки чеклаш фақатгина бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ёки аварияларни бартараф этиш мақсадида амалга оширилиши мумкин.
https://www.gazeta.uz/uz/2025/08/01/elektr-energiyasi/

Сенатор пойтахтдаги «свет ўчишлар» ҳақида тушунтириш сўраб энергетика вазирига сўров юборди
Сенатор Сайёра Абдикаримова Тошкент шаҳридаги электр энергияси таъминотидаги узилишлар юзасидан тушунтириш сўраб энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга сенатор сўрови юборди. Сўровда аҳоли ва тадбиркорлар электр таъминотидаги 3−4 соатлик узилишлар бўйича…
🤝2❤1👍1
Фан учун прогноздагидан камроқ маблағ ажратилиши кутилмоқда
2025 йил фан учун бюджет параметрларида кўрсатилган 2,3 трлн сўм ўрнига 2,2 трлн сўм (-100 млрд сўм) ажратилиши кутиляпти экан.
Тушунишим бўйича, Ўзбекистон шундоқ ҳам бевосита илм-фан учун жуда кам харажат қиладиган мамлакатлардан бири. Бунинг устига мўлжалланган бюджет ҳам қисқараётган бўлса, бунга изоҳ берилиши керак.
Фан учун харажатлар таркибида илмий тадқиқот муассасаларини сақлаш харажатлари ва илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратиладиган маблағлар ётади.
Илм-фанни молиялаштириш жамғармасининг пуллари эса бир қатор муҳим нарсаларга, жумладан, илмий лабораторияларни замонавий юқори технологияга асосланган асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш, ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий ташкилотлардаги (марказлар, университетлар ва бошқалар) илмий стажировкаларини молиялаштириш каби мақсадларга сарфланади.
2024 йил октябрида Сенат раиси Танзила Нарбаева бюджетни шакллантириш жараёнида илм-фан ва инновацион ривожланишга йўналтирилган инвестициялар ҳажмини оширишга эътибор қаратиш лозимлигини, парламентлар бу йўналишда бюджет харажатларининг ўсишига кўмаклашиши кераклигини айтганди.
Умид қиламанки, парламентимиз бюджет бўйича бу ўзгариш юзасидан изоҳ сўрайди ва бу нима билан боғлиқ эканини бизга ҳам тушунтиради.

2025 йилда илм-фанга белгиланганидан 100 млрд сўм камроқ маблағ ажратилиши кутилмоқда
2025 йил учун бюджетда фан учун 2,3 трлн сўм ажратилиши белгиланганди. Лекин, Фискал стратегияга кўра, бу йўналиш учун 2,2 трлн сўм (-100 млрд сўм) ажратилиши кутилмоқда. Бу маблағлар илмий тадқиқот муассасаларини сақлаш ва Илм-фанни молиялаштириш жамғармаси…
👎5❤2
Iqtisod4i
Давлат банкларини хусусийлаштириш суст кечяпти 2020−2025 йилларга мўлжалланган банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясида банк тизими активларининг умумий ҳажмида давлат улуши бўлмаган банклар активлари улушини ўша вақтдаги 15 фоиздан 2025 йилга келиб 60 фоизгача…
2022 йилда 5 йил ўтгач Ўзбекистонда фақатгина битта давлат банки қолиши ҳақида кутилмалар бўларди. Ҳозирги кутилмалар бўйича эса, 2028 йилда ҳам мамлакатда камида 5 та давлат банки мавжуд бўлади.
🥴7
Ўзбекистонда газ нархини субсидиялаш 2028 йилда ҳам давом этади. Тарифлар эса ҳар йили инфляция даражасида (лекин 10 фоиздан камроққа) ошиб боради.
https://www.gazeta.uz/uz/2025/08/07/subsidy-gaz/
https://www.gazeta.uz/uz/2025/08/07/subsidy-gaz/
Газета.uz
Ўзбекистонда, аввалги ваъдаларга қарамай, газ субсидиялари 2028 йилгача сақланиб қолади
Ўзбекистон, тарифлар ошишига қарамай, газ нархини субсидиялашда давом этмоқчи. Бу амалиёт 2028 йилда тугатилиши ваъда қилинганди, лекин у нафақат давом этмоқда, балки субсидия прогнозлари ҳам ортмоқда. Харажатларнинг самарадорлигигина эмас, уларнинг шаффофлиги…
👎22🤔4❤1👍1😢1
Iqtisod4i
Ўзбекистонда газ нархини субсидиялаш 2028 йилда ҳам давом этади. Тарифлар эса ҳар йили инфляция даражасида (лекин 10 фоиздан камроққа) ошиб боради. https://www.gazeta.uz/uz/2025/08/07/subsidy-gaz/
Мана бу пост ҳақида бир фикр билдирилди. Унга кўра, субсидияларни камайтириш йўлида ҳеч қандай ҳаракат қилинмаётгандек кўринмаслиги учун контекст тўлиқлоқ тушунтирилиши керак.
Мен бу фикрларда жон бор деб ҳисоблайман. Масалан, 2024 йилда бошланган ва 2025 да ҳам давом этган электр энергиясини сотиб олиш ва сотиш ўртасидаги фарқни қоплаш учун субсидиялар келаси йилдан бошлаб тўхтатилиши кутиляпти.
Табиий газни сотиб олиш ва сотиш нархидаги тавофутни қоплаш учун субсидиялар ҳам камайиб бормоқда (2023 йилда 18 трлн бўлган, 2025 да 7 трлн бўлиши ва 2028 йилгача 5 трлнгача тушиши керак).
Лекин асосий масала шундаки, энергоислоҳотлардан мақсад субсидиялаш каби қийшиқ амалиётдан воз кечиш ва бозорга ўтиш эди. Лекин ҳозиргача мен бозорга ўтиш бўйича жиддий қадамларни кўрмаяпман. Тарифлар икки марта сезиларли ошди ва яна ҳар йили ошиши кутилмоқда, лекин субсидиялашни тўхтатиш бўйича мўлжалланган муддатлар ортга қараб сурилиб, уларнинг прогноз суммаси яна ўсишни бошлаяпти.
Масаланинг яна бир муҳим томони: энергоресурслар ҳақида биз деярли ҳеч қандай маълумотлардан хабардор эмасмиз.
2024 йилда депутат Дониёр Ғаниев айтганидек, энергетика соҳаси ислоҳоти тарифларни ошириш кўринишидаги бир қадам бўлиб қолиб кетиши ва 2−3 йилдан кейин яна ўзининг таъсирини йўқотиши ҳавотирли.
Биз нархларни таннархга олиб келяпмиз дедик, лекин 2−3 йилда ҳозирги, энергияда шаффофлик йўқ тизим билан ким кафолат беради таннархлар яна икки баробар ошиб кетмаслигига?
Газни сотиб олаётганлар уни қазиб олаётганларга қанча тўлаяпти? Давлатникидан неча пулга оляпти, хусусийданчи? Буни аниқ билмаяпмиз, шаффоф рақамлар йўқ, афсуски. Биз шунчаки мана бу таннарх деб берилган биргина рақамга ишонишга мажбур бўляпмиз. Ва бу рақамлар субсидиялар ҳамда тарифлар ошишидан манфаатдор идораларнинг маълумотлари.

💯18👍5❤3
Навбатдаги катта интервью — Хайрулла Ҳамидов билан батафсил суҳбат
Журналистика ва жамият ҳақида гаплашиш учун энг яхши номзодлардан бири, албатта, Хайрулла Ҳамидов эди. Биз улар билан ҳам гаплашиб, имкон қадар янги, такрорланмаган фикрлар олишга ҳаракат қилдик.
Томоша қилинг, улашинг, фикр билдиринг:
https://youtu.be/X_REEmIClEc

YouTube
Xayrulla Hamidov bilan katta intervyu — jurnalistika, jamiyat va hayot yo‘li haqida | GAZETA
Gazeta’ning navbatdagi intervyusi mehmoni jurnalist, futbol sharhlovchisi, shoir Xayrulla Hamidov bo‘ldi.
Biz mehmonga imkon qadar boshqa yerda berilmagan savollarni berishga harakat qildik.
Intervyu oluvchi: Bahodir Abdullayev
Video: Ma’murjon Obrahmatov…

Тошкентнинг 5 та кўчасида тезлик чегараси оширилиши, свет йўқлиги учун светофорларга UPS ўрнатилиши кутиляпти
Қандайдир бошқа давр янгилигига ўхшаши мумкин, лекин бу рост.
Тошкентдаги ТҲАЙ, Аҳмад Дониш ва Янги Ўзбекистон каби бешта кўчада тезлик чегарасини 80 км/соатгача ошириш режалаштириляпти экан. Депутатларни эса мана шу ўзгариш қачон кучга кириши қизиқтиряпти.
Буни устига, сўнгги ойларда электр таъминотидаги узилишлар сабаб светофорларнинг тез-тез соатлаб ўчиб қолаётгани муаммосини узлуксиз қувват манбаларини ўрнатиш орқали ечишмоқчи.
Пойтахтдаги 500 та марказий чорраҳадаги светофор объектларига UPS мосламасини ўрнатиш таклифи бериляпти. Бу, албатта, уларнинг мавжуд вазиятдан келиб чиқиб бераётган реал таклифи. Улар энергия таъминоти бўйича вазият қачон яхшиланиши бўйича биздан аниқроқ кутилмаларга эга бўлишса керак.
https://www.gazeta.uz/uz/2025/08/12/speed/

Тошкентнинг айрим кўчаларида тезлик чегарасини 80 км/соатгача ошириш режа қилинмоқда
Тошкентдаги ТҲАЙ, Аҳмад Дониш ва Янги Ўзбекистон каби бешта кўчада тезлик чегарасини 80 км/соатгача ошириш ва 12 та кўчада бир томонлама ҳаракатланишни жорий этиш режа қилинмоқда. ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари Элмурод Алимовга кўра, 500 та светофор узлуксиз электр…
👍3😢1
Усмон Азим бугун 75 ёшни қаршилабди
«Меҳнаткаш» деб олганинг унвон,
Шоирларнинг ғариб хаёли.
Менинг эса, азалдан аён
Нафратим бор сенга, чумоли.
Ғивирлайсан. Терга ботасан.
Тирикчилик солар не кўйга.
Нима кўрсанг, уйга тортасан -
Уйга... Уйга... Қоронғу уйга.
Бошинг узра баҳор қуёши,
Таратади бир ипак зиё.
Ҳашаротлар ичра сен - тоши
Баҳорга ҳам боқмайсан қиё.
Уйга... Уйга! Тинмайсан бирпас,
Югурасан... Сенингча, юҳо,
Оғиз қалбни айтиш учунмас,
Овқат учун яралган гўё.
Уйга... Уйга! Жавдирар кўзинг,
Уйингда-ку чириб ётар дон.
Хаёлингда ўзинг, бир ўзинг,
Ютмоқчисан дунёни тамом.
«А» дедингми, токи «Ҳ»гача,
Очиқ айтмоқ замони етди.
Биз ҳаммани таниб бўлгунча,
Чумолилар кўпайиб кетди.
Чорсуни-ку қўйинг (у - бозор,
Ўйнар савдо ашуласига).
Чумолилар бормоқда қатор,
Идоралар машинасида.
Оғринишар - «чумоли» деманг.
(Ҳатто шоир бўлсанг ҳам, жим тур!)
Ғазаб билан улар солса чанг,
«Қарс» синади ҳақиқат қурғур.
Пештахтага бири ёнбошлаб,
Бошчасини қувноқ қашийди.
Бири эса гул каби яшнаб,
Фарзандига диплом ташийди.
Бири бизнинг ишхонамизда,
Ерга жами оёғин тираб
Мансабини тортгани-тортган,
Зўриққандан шўрлик қалтираб.
Бири эса: «Пахтакор халқим,
Тасанно» деб тўлдирар шеърин.
Унга халқи керакмас, балки
Бир орденми, мукофот беринг.
Ўраб олди махлуқлар чиндан,
Бузиб орнинг чегарасини.
Ҳатто она Ҳуррият қилган,
Васиятлар тегарасини.
Ҳаммасини топиб келиб, энг
Олий жазо бермоқ хаёлим...
Ўйлаб қолдим - шеър ўлдирар кенг,
Мана, ёздим: «Сизлар - чумоли!...»
Тугаяпти шеърим. Кетаман.
Узр, жоним бўғзимга етди.
Чумолини ўйлаб туринг. Мен
Ниначини кўргани кетдим.
https://youtu.be/thFWXzWwDZo
«Меҳнаткаш» деб олганинг унвон,
Шоирларнинг ғариб хаёли.
Менинг эса, азалдан аён
Нафратим бор сенга, чумоли.
Ғивирлайсан. Терга ботасан.
Тирикчилик солар не кўйга.
Нима кўрсанг, уйга тортасан -
Уйга... Уйга... Қоронғу уйга.
Бошинг узра баҳор қуёши,
Таратади бир ипак зиё.
Ҳашаротлар ичра сен - тоши
Баҳорга ҳам боқмайсан қиё.
Уйга... Уйга! Тинмайсан бирпас,
Югурасан... Сенингча, юҳо,
Оғиз қалбни айтиш учунмас,
Овқат учун яралган гўё.
Уйга... Уйга! Жавдирар кўзинг,
Уйингда-ку чириб ётар дон.
Хаёлингда ўзинг, бир ўзинг,
Ютмоқчисан дунёни тамом.
«А» дедингми, токи «Ҳ»гача,
Очиқ айтмоқ замони етди.
Биз ҳаммани таниб бўлгунча,
Чумолилар кўпайиб кетди.
Чорсуни-ку қўйинг (у - бозор,
Ўйнар савдо ашуласига).
Чумолилар бормоқда қатор,
Идоралар машинасида.
Оғринишар - «чумоли» деманг.
(Ҳатто шоир бўлсанг ҳам, жим тур!)
Ғазаб билан улар солса чанг,
«Қарс» синади ҳақиқат қурғур.
Пештахтага бири ёнбошлаб,
Бошчасини қувноқ қашийди.
Бири эса гул каби яшнаб,
Фарзандига диплом ташийди.
Бири бизнинг ишхонамизда,
Ерга жами оёғин тираб
Мансабини тортгани-тортган,
Зўриққандан шўрлик қалтираб.
Бири эса: «Пахтакор халқим,
Тасанно» деб тўлдирар шеърин.
Унга халқи керакмас, балки
Бир орденми, мукофот беринг.
Ўраб олди махлуқлар чиндан,
Бузиб орнинг чегарасини.
Ҳатто она Ҳуррият қилган,
Васиятлар тегарасини.
Ҳаммасини топиб келиб, энг
Олий жазо бермоқ хаёлим...
Ўйлаб қолдим - шеър ўлдирар кенг,
Мана, ёздим: «Сизлар - чумоли!...»
Тугаяпти шеърим. Кетаман.
Узр, жоним бўғзимга етди.
Чумолини ўйлаб туринг. Мен
Ниначини кўргани кетдим.
https://youtu.be/thFWXzWwDZo
YouTube
Усмон Азим - Чумоли ҳақида нутқ
Бугун ҳамма жойни чумоли босиб кетди. Усмон Азимнинг "Чумоли ҳақида нутқ" шеъри шу ҳақида.
ЧУМОЛИ ҲАҚИДА НУТҚ
«Меҳнаткаш» деб олганинг унвон, …
ЧУМОЛИ ҲАҚИДА НУТҚ
«Меҳнаткаш» деб олганинг унвон, …
❤11👏8🔥2
Исроил Ғазодаги очарчилик учун жавобгар
Бир гуруҳ иқтисодчи олимлар Исроил ҳукумати ва парламентига ҳамда Ғарб давлатларига очиқ хат йўллабди. Унда Ғазодаги очарчилик ва гуманитар инқироз ҳақида гап боради.
Хат муаллифлари Исроилнинг юз минглаб фаластинликларни тор ҳудудга мажбуран жойлаштириб, уларни эркин ҳаракатланиш ва бошқа базавий ҳуқуқларидан маҳрум қилишни назарда тутувчи «гуманитар шаҳар» режасини кескин танқид қилган.
БМТ ва бошқа ташкилотлар маълумотларига кўра, Ғазода озиқ-овқат нархлари охирги уч ой ичида 10 баравар ошган, ҳудуд аҳолисининг ҳар учинчиси бир неча кунлаб овқатсиз қолмоқда, гуманитар ёрдам етказиш тизими издан чиққан.
Олимлар бу вазият нафақат Ғазо учун ҳалокатли экани, балки Исроилнинг ўзи учун ҳам иқтисодий жиҳатдан катта талафот келтиришини таъкидлаган.
Хат муаллифлари Исроилдан зудлик билан озиқ-овқат ва тиббий ёрдам етарли даражада бўлишини таъминлаш, Ғазо аҳолисини лагерларга жойлаштириш режаларидан бутунлай воз кечиш, халқаро ва инсон ҳуқуқларига содиқлигини расман эълон қилиш ҳамда сулҳ бўйича адолатли музокаралар ўтказишни талаб қилмоқда.
https://x.com/DAcemogluMIT/status/1955995903174557881

👍23
2025 йил апрель ойида Трампнинг савдо уруши АҚШнинг ўртача бож ставкасини 28 фоизгача кўтарган, бу эса Қўшма Штатларни дунёдаги иккинчи энг юқори божларга эга мамлакатга айлантирган (маълумотлар мавжуд давлатлар ичида).
Тарифлар даражаси энг паст бўлган 15 та давлатда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми (ЯИМ) энг юқори тарифларга эга бўлган 15 та давлатга нисбатан 4,5 баравар кўп (43 502 долларга нисбатан 9 703 доллар).
https://www.fraserinstitute.org/sites/default/files/2025-08/us-economic-freedom-in-a-trade-war.pdf

🔥4❤3🤔1
Нима хомашё ва нима хомашё эмас? Шудир масала
Бугун президент арзон хомашё билан таъминлаш мақсадида 2028 йилгача аралаш мато ва газлама божхона божидан озод этилишини айтди. Шавкат Мирзиёев бундай муаммо саноатнинг бошқа соҳаларида ҳам борлигини таъкидлади.
Шу сабабдан президент 1 ноябргача ҳар бир тармоқ, ҳудудий корхоналар талабини ўрганиб, бошқа хомашё ва бутловчи қисмлар учун тарифларни қайта кўриб чиқишни топширди.
Умуман олганда, импортга қўйилган божлар нафақат одамларни сифатсиз ва қиммат товар олишга мажбурлаб, уларни камбағалроқ қилади.
Балки хомашёни қимматлаштиргани учун бу орқали экспорт рақобатбардошлигини ҳам туширади. Мана шу жойда асосий савол қуйидаги бўлиши керак: ўзи нима хомашё, нима хомашё эмас?
Иқтисодиётда барча товарлар қайсидир маънода хомашё. Масалан, нефтни ҳеч ким шундоқлигича истеъмол қилмайди, уни қайта ишлаш керак. Нонни эса одамлар шундоғича истеъмол қилади. Аммо бу нон хомашё эмас дейиш учун асос бўлмайди.
Завод ишчиси шу нонни еб, кейин бориб маҳсулот ишлаб чиқаряпти. Нон қимматлашса, ишчининг харажатлари ошади, бу унинг ишчи кучи нархини оширади. Шу орқали занжир бўйлаб якунда ўша заводнинг экспорт қилаётган маҳсулоти қиммат бўлади ва рақобатбардошлигини йўқотади.
Ëки, бошқа мисол: Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб 1000 доллардан қимматроқ телефонни четдан олиб келган одам, ўша қийматдан ошган қисмига 30 фоиз бож тўлаши керак.
Аввал айтилганидек, телефон қип-қизил меҳнат қуроли. Фаолияти давомида телефонидан фойдаланмайдиган одамни тасаввур қилиш қийин.
Шулардан келиб чиқиб, биз хомашё деган сўзни кенгроқ маънода тушунишимиз ва икки карра океанлардан чегараланган мамлакат сифатида ҳам барча божларимиздан воз кечишимиз ўзимиз учун жуда фойдали бўларди.

Жаҳон банки экспертлари ҳам ҳукуматга тариф сиёсати ишлаб чиқаришни рағбатлантириши кераклигини айтган. Очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида барча соҳалардаги тадбиркорлардан бу йўналишда 130 та мурожаат келиб тушган.
Шу сабабдан президент 1 ноябргача ҳар бир тармоқ, ҳудудий корхоналар талабини ўрганиб, бошқа хомашё ва бутловчи қисмлар учун тарифларни қайта кўриб чиқишни топширди.
Умуман олганда, импортга қўйилган божлар нафақат одамларни сифатсиз ва қиммат товар олишга мажбурлаб, уларни камбағалроқ қилади.
Балки хомашёни қимматлаштиргани учун бу орқали экспорт рақобатбардошлигини ҳам туширади. Мана шу жойда асосий савол қуйидаги бўлиши керак: ўзи нима хомашё, нима хомашё эмас?
Иқтисодиётда барча товарлар қайсидир маънода хомашё. Масалан, нефтни ҳеч ким шундоқлигича истеъмол қилмайди, уни қайта ишлаш керак. Нонни эса одамлар шундоғича истеъмол қилади. Аммо бу нон хомашё эмас дейиш учун асос бўлмайди.
Завод ишчиси шу нонни еб, кейин бориб маҳсулот ишлаб чиқаряпти. Нон қимматлашса, ишчининг харажатлари ошади, бу унинг ишчи кучи нархини оширади. Шу орқали занжир бўйлаб якунда ўша заводнинг экспорт қилаётган маҳсулоти қиммат бўлади ва рақобатбардошлигини йўқотади.
Ëки, бошқа мисол: Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб 1000 доллардан қимматроқ телефонни четдан олиб келган одам, ўша қийматдан ошган қисмига 30 фоиз бож тўлаши керак.
Аввал айтилганидек, телефон қип-қизил меҳнат қуроли. Фаолияти давомида телефонидан фойдаланмайдиган одамни тасаввур қилиш қийин.
Шулардан келиб чиқиб, биз хомашё деган сўзни кенгроқ маънода тушунишимиз ва икки карра океанлардан чегараланган мамлакат сифатида ҳам барча божларимиздан воз кечишимиз ўзимиз учун жуда фойдали бўларди.
Газета.uz
Президент хомашё ва бутловчи қисмлар учун тарифларни қайта кўриб чиқиш топшириғини берди
Шавкат Мирзиёев 1 ноябргача ҳар бир тармоқ, ҳудудий корхоналар талабини ўрганиб хомашё ва бутловчи қисмлар учун тарифларни қайта кўриб чиқишни буюрди. Шунингдек, 2028 йилгача аралаш мато ва газлама бождан озод этилади.
🔥10👍4❤2💯1
Давлатнинг инсоний қиёфаси
Судья Фрэнк Каприо вафот этибди.
«Умид қиламанки, одамлар ҳукумат муассасалари ўз фаолиятида меҳрибонлик, адолат ва раҳм-шафқатни намоён этиб, жуда самарали ишлаши мумкинлигини англаб етади. Биз жуда зиддиятли жамиятда яшамоқдамиз. Шундай бўлса-да, одамлар бизнинг зулм ўтказмай, адолатни қарор топтира олишимизни кўришидан умидворман».
https://www.gazeta.uz/uz/2025/08/21/frank-caprio/

«Дунёнинг энг меҳрибон судьяси» Фрэнк Каприо 88 ёшида вафот этди
Суд ишларини кўришдаги раҳм-шафқати ва эмпатияси билан танилган америкалик судья Фрэнк Каприо 88 ёшида ошқозон ости бези саратонидан вафот этди. У 40 йиллик фаолияти давомида асосан кичик ҳуқуқбузарликларни суд қилган ва кўрсатган илиқ муомаласи билан ёдда…
❤21😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Muhrim aka, men ham siz bilan :)
https://www.tg-me.com/muhrim2022/5065
https://www.tg-me.com/muhrim2022/5065
😁22👍1
Хайрулла Ҳамидов билан интервью матн кўринишида, кимгадир ўқиш қулайроқ бўлса қуйидаги ҳавола орқали топиш мумкин:
https://www.gazeta.uz/uz/2025/08/22/xayrulla-hamidov/
https://www.gazeta.uz/uz/2025/08/22/xayrulla-hamidov/
Газета.uz
«Журналист — футбол майдонидаги ҳакам. Унга ҳеч кимнинг таъсири бўлмаслиги керак». Хайрулла Ҳамидов билан катта интервью
Gazeta`нинг навбатдаги интервьюси журналист, футбол шарҳловчиси, шоир Хайрулла Ҳамидов билан бўлди. Биз меҳмонимиз билан унинг ҳаётидаги муҳим даврлар, журналистика соҳасидаги масалалар, ўқиш керак бўлган китоблар, тутиш керак бўлган принциплар ва бошқа мавзуларда…
👍5❤2🔥2