Дубай амири Ўзбекистонга лочин овига келди
Дубай амири, БАА Бош вазири ва вице-президенти Шайх Муҳаммад бин Рошид Ал Мақтум бошчилигидаги делегация Бухорога келди.
Сафарнинг мақсади — ҳар йили кузда ўтказиладиган анъанавий лочин овида иштирок этиш. Ал Мақтумлар оиласи учун бу қадимий анъана.
Улар ҳар йили Бухорога келиб, драф қушларини овлаш орқали табиат бағрида дам олиб кетади.
Ов жараёни барча экологик меъёрларга мувофиқ амалга оширилади.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube

👎21❤10⚡2🎉2
⚡️ Ким қилади-ё, шугинани-ё?
Леонардо да Винчи, Рембрандт, Микеланджело, Пикассо, Камолиддин Беҳзод, Акмал Нур, Леким Иброҳимов, Анвар Бобо — уларнинг чизган расмлари ҳақиқий санъат асаридир. Дунёнинг ҳар бурчидан одамлар улар яратган мўъжизаларни кўришга ошиқишади.
Навоий вилоятида ҳам рассомчилик мактаби янги босқичга чиқиб бораяпти. Буни биргина Навоий шаҳрида жойлашган "Турон" маҳалласидаги кўп қаватли уйлар деворларига чизилган расмлар, рамзлар ва исмлар мисолида ҳам кўриш мумкин.
✍️ Умид Худойқулов
⏺️ Батафсил: http://ishonch.uz/news/4361

❤7🔥3⚡2😁2😱1
“DREAM HOUSE DESIGN” лицензиясидан маҳрум этилди
Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хабар берди.
2024 йил феврал ойида Олмазор туманидаги “Фаробий” ва “Ҳуррият” кўчаларида яшовчи фуқаролар “GLORIOUS CHIGATOY” МЧЖ қурилиш ишлари ва “DREAM HOUSE DESIGN” ишлаб чиққан лойиҳа ҳужжатларидан норозилик билдирган.
Қурилиш вазирлиги компанияга камчиликларни бартараф этиш учун муддат берган. Бироқ белгиланган вақт ичида қонунбузилишлар бартараф этилмаган.
Шундан сўнг вазирлик судга мурожаат қилган ва 2024 йил июлда лицензия вақтинча тўхтатилган.

❤6⚡2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО
ЁШ-ЁШ ЙИГИТЛАР "ПРОПИСКА" УЧУН КАМПИРЛАРГА ҲАМ УЙЛАНГАН ЭДИ
Тошкент — яқин ўтмишда халқ тақдиридаги аччиқ қисмат
Пойтахтда бугун бемалол эмин-эркин юриш мумкин, бироқ яқин ўтмишда...
Ishonch.uz Ўзбекистонда расман буткул бекор бўлган “прописка”нинг ўтмишига назар ташлади.
▶️ ВИДЕО: https://youtu.be/Weexeu30d4U
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
ЁШ-ЁШ ЙИГИТЛАР "ПРОПИСКА" УЧУН КАМПИРЛАРГА ҲАМ УЙЛАНГАН ЭДИ
Тошкент — яқин ўтмишда халқ тақдиридаги аччиқ қисмат
Эслайсиз, яқиндагина Тошкент шаҳрида ишлаш, мулк сотиб олиш, болаларни мактаб ва боғчага бериш, даволаниш... ҳамма-ҳаммаси “прописка”га боғлиқ эди.
Талаба фарзандини кўришга ёки бирор бир юмуш билан келган вилоятлик юртдошларимиз ҳам бу маконда ИИБ ходимларининг текширувларидан қўрқиб, юрак ҳовучлаб ўтирарди.
Пойтахтда бугун бемалол эмин-эркин юриш мумкин, бироқ яқин ўтмишда...
Ishonch.uz Ўзбекистонда расман буткул бекор бўлган “прописка”нинг ўтмишига назар ташлади.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁8❤6👎3😱2⚡1💯1
#ВИДЕО
БАНКИРЛАРНИНГ БАНДЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ИШТИРОКИ ТЎҒРИМИ? – Марказий банк раиси жавоби
Бугун Марказий банкда бўлиб ўтган асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Бошқарув йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжуманида МБ раисидан шу ҳақда сўрадим.
▶️ ВИДЕО: https://youtu.be/rF4WvN9T2NM
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
БАНКИРЛАРНИНГ БАНДЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ИШТИРОКИ ТЎҒРИМИ? – Марказий банк раиси жавоби
Бугун Марказий банкда бўлиб ўтган асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Бошқарув йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжуманида МБ раисидан шу ҳақда сўрадим.
Ростан ҳам негадир маҳалла еттилигидан холи тарзда бозорлар-у кўчаларда бандлик рўйхатига одам излаб юрган банкирларни кўрганда, хаёлимдан ўтган эди. Бу билан статистика ўзгарар, аммо бунинг реал аҳволга таъсири бўлармикан?
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5💯3😱2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ Бандихон ва Тахиатош туманларида ер майдонларини ноқонуний сотаётганларни қўлга олди
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
1️⃣ Хусусан, Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида яшовчи, 1987 й.т. шахс чорвачилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, туман ҳокимлиги захирасида бўлган 3,5 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 1 млрд 500 млн сўм талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 110 минг АҚШ доллари ва 100 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
2️⃣ Қорақалпоғистон Республикасида кузатилган ҳолатда эса, Қўнғирот туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи тадбиркор Амударё туманида яшовчи, 1983 й.т. шахснинг ишончига кириб, аслида бошқа бир фуқарога қуёнчиликни ривожлантириш учун Тахиатош тумани ҳудудидан ажратиб берилган 169 гектар ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканлигини айтади ва унинг 50 гектар қисмини ҳар гектарини 1 минг АҚШ долларидан жами 50 минг АҚШ долларига сотишини маълум қилади.
Аммо, тадбикор сўралган пул маблағини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3😱2⚡1
«ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ КАСАБА УЮШМАСИ ҚЎМИТАСИ»
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясида «Ўзбекистон касаба уюшмалари 120 йил халқ билан!» ғояси асосида Республика танлови.
➖Сизнинг-ча, қайси ташкилот бошланғич касаба уюшмалари қўмитаси фаол ва намунали ишламоқда?
➖Ишчи-ходимлар ўз тизимидаги касаба раисини "Энг яхши"и, деб эътироф эта оладими?
Буни жамоатчилик сўровномаси аниқлаб беради.
(Қуйида бошланғич касаба уюшмалари номлари қисқартириб ёзилган)
🔹 👉 Танлов шартлари
Мурожаат учун @ishonchuzaloqa_bot’, Тел: +998 70 037-77-34.
➡️ ОВОЗ БЕРИНГ ВА ФИКР БИЛДИРИНГ ⬅️

❤56😱2❤🔥1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6😱6⚡2👏1😁1
#Сўранг_жавоб_берамиз
Қисқартириш сабабли иш ҳақимнинг ярмини ушлаб қолишди...
⏺ Савол: Мен техник ходим бўлиб ишлайман. Иш хақимнинг ярмини огоҳлантиришсиз ушлаб қолишибди. Бунинг сабабини сўрасам, қисқартириш келган, дейишди. Айтингчи, огоҳлантиришсиз ҳам ойликдан ушлаб қолиш мумкинми?
⏺ Жавоб: http://ishonch.uz/news/4362
📤 Саволларингиз бўлса бизга юборинг!
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Қисқартириш сабабли иш ҳақимнинг ярмини ушлаб қолишди...
📤 Саволларингиз бўлса бизга юборинг!
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7🤨3🤔2⚡1
“Абдуллажон”да эсланган режиссёр, омадли ижодкор – Стивен Спилберг
⏺ Батафсил: http://ishonch.uz/news/4364
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
У жаҳоннинг энг машҳур ва омадли режиссёрларидан бири саналади. Стивен Спилбергнинг номи собиқ Иттифоқ даврларидаёқ Ўзбекистонда машҳур бўлганди. Барчамизга севимли бўлган “Абдуллажон” фильми ҳам айнан Спилберг номига ёзилган мактубдан бошланади.
Америкалик бу режиссёр айнан ғаройиб оламлар, динозаврлар ва бошқа фантастик мавзуларда фильмлар олиб, томошабин меҳрини қозонган эди. Дастлаб у кино саноати сабаб университетни ташлаб кетишга мажбур бўлди...
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонадан Жиззахга бориб қовун экамиз, лекин уни Бешариқда сақлаймиз
“Жиззахга бориб деҳқончилик қилишимизнинг сабаби у томонларнинг ери яхши, қовун ширин ва “гўштли”, узоқ турадиган қовун бўлади”, дейди деҳқон.
Йўлдошхўжа Воҳидов Бешариқ туманининг Андархон қишлоғидан. Унга деқончилик ота-бобосидан қолган мерос. 62 ёшли миришкор деҳқон ҳар йили Жиззах вилоятининг Фориш туманига бориб қовун экади. Бу йил ҳам 5 гектар майдонга баҳоргача турадиган қирқма, бўрикалла, беданапат, гулоби, кампирчопон навли қовунлар экди.
Қизиғи, деҳқоннинг қовун сақлаш омбори худди музейга ўхшайди.
Жамшид Эргашев,
Ishonch.uz
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
“Жиззахга бориб деҳқончилик қилишимизнинг сабаби у томонларнинг ери яхши, қовун ширин ва “гўштли”, узоқ турадиган қовун бўлади”, дейди деҳқон.
Йўлдошхўжа Воҳидов Бешариқ туманининг Андархон қишлоғидан. Унга деқончилик ота-бобосидан қолган мерос. 62 ёшли миришкор деҳқон ҳар йили Жиззах вилоятининг Фориш туманига бориб қовун экади. Бу йил ҳам 5 гектар майдонга баҳоргача турадиган қирқма, бўрикалла, беданапат, гулоби, кампирчопон навли қовунлар экди.
Қизиғи, деҳқоннинг қовун сақлаш омбори худди музейга ўхшайди.
Жамшид Эргашев,
Ishonch.uz
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
❤10👍10⚡1😱1
Наманганда IV Халқаро асал фестивали бошланди
Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” тематик парки тўртинчи бора халқаро асал фестивалига мезбонлик қиляпти. Наманган брендига айланиб бораётган фестивалда Хитой, Россия, Туркия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатлардан 150 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий асаларичилар ўз табиий маҳсулотларини намойиш этмоқдалар.
Эътиборлиси, республика миқёсида етиштирилган асалнинг деярли учдан бир қисми айнан наманганлик асаларичилар ҳиссасига тўғри келади. Айни вақтда вилоятда 4 мингдан ортиқ асаларичилар 348 мингта асалари оиласини парваришламоқда.
Бу йил улар 1,5 минг тонна асал етиштириб, 700 минг долларлик маҳсулот экспорт қилди.
Ушбу нуфузли тадбирга 2,5 мингга яқин хорижий, 10 мингдан ортиқ маҳаллий сайёҳлар ташрифи кутилаяпти. Фестиваль эртага — 26 октябрь куни якунланади.
Анваржон Ҳалимов,

❤8👍3⚡2😱1
Ўзбекистонда энг кўп маош олаётган соҳа эгалари эълон қилинди
Жорий йил бошидан бери Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 6,2 млн сўмни ташкил этган. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 19,2 фоизга ортиқ. Энг кўп ойлик маош Тошкент шаҳри аҳолисига тўғри келмоқда – 10,3 млн сўм. Энг кам иш ҳақи эса Сурхондарё вилоятида – 4,3 млн сўм.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, айни пайтда энг кўп маош банк, суғурта, лизинг ҳамда кредит воситачилиги ходимларига тўланмоқда – 16,8 млн сўм. Иккинчи ўринда эса, информацион технологиялар ва алоқа соҳаси ходимлари, улар ўртача 14,9 млн сўм маош олишмоқда.
Ташиш ва сақлаш соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 9,3 млн сўмни ташкил этган бўлса, саноат соҳасида ўртача 7,3 млн сўм тўланмоқда. Айни пайтда энг кам ойлик иш ҳақи таълим соҳаси ходимлариники – 4,2 млн сўм.

❤16👎11🤔7😱6👍4⚡1