Telegram Web Link
Президент топшириғи билан қўшработлик ўқувчилар учун 17 та мактаб автобуси совға қилинди

Бу ҳақда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

"Кеча биз Самарқанддаги 71-мактабда бўлдик, ушбу зиё маскани ёрқин натижаларни намоён этмоқда: битирувчилар орасида медал олаётган ва халқаро таълим муассасаларига ўқишга кираётган ёшлар кўп. Ўтган йили эса, мазкур даргоҳнинг барча битирувчилари олий ўқув юртлари имтиҳонидан ўтиб, талабаликка қабул қилинди. Ушбу мактабни ва Самарқанддаги бошқа мактабларни аъло баҳолар билан битирган ўқувчиларга олтин медалларни топшириш менга катта мамнуният бағишлади", дейилади хабарда.

Эътиборлиси, Президент топшириғига биноан, Қўшработ туманидаги ўқувчилар учун 17 та янги мактаб автобуси тақдим этилди. Ушбу ажойиб совға тумандаги 20 та олис мактабда таҳсил олаётган 750 нафардан зиёд ўқувчига хавфсиз ва қулай тарзда ўз синфхоналарига етиб бориш имконини беради.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍3721🔥18🎉1
Китобдаги олтин конларида 39 тонна захира аниқланган

Президент Кўкдала туманида ўтказган Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилишда ҳудуддаги конларга инвестиция жалб этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, бу қўшилган қиймат яратиш учун катта имконият бўли, масалан, Китобдаги 5 та истиқболли майдонда 39 тонна олтин, Чироқчида 10 минг тонна ноёб металлар захираси аниқланган. Қурилиш материаллари соҳасида 150 миллион долларлик 16 та лойиҳа тайёрланган.

Шунингдек, Муборакдаги Газни қайта ишлаш заводи атрофидаги инфратузилмадан фойдаланиб, 200 гектар майдонда инновацион саноат зонаси ташкил этилиши таъкидланди.
“Унда кластер тизими асосида нефть-кимё, электротехника, робототехника ва қурилиш материали бўйича 5 та йирик лойиҳа амалга оширилади”, – деди давлат раҳбари.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1🎉1
Ҳокимлар қаерда? Қишлоқда мевалар чириб кетмоқда

«XXI аср» газетасида эълон қилинган Рўзимбой Ҳасаннинг “Боғлардаги бойликларни бой бермайлик” сарлавҳали мақоласини ўқир экансиз, мева-сабзовотга бой туман ва қишлоқларимизда маҳсулотларни қайта ишлайдиган корхоналар, кичик цехлар жуда зарурлигини, аммо негадир бу ишга бел боғлайдиган одам топилмаётганини англаб етасиз.

Мақола ўз ҳудудида тадбиркорни кўпайтираман, иш ўрни яратаман, деган ҳокимлар учун яхшигина «шпаргалка» бўлибди.

Ishonch.uzнинг газеталар шарҳида батафсил билиб олинг.


▶️ВИДЕО:  https://youtu.be/xFgObIuN--c?si=EHK4Zm2IBiGnys9C

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍911🔥1
#Кун_ҳикмати

Ҳақиқатни топишдан кўра, хатоларни топиш осон бўлади.

✍️ ГЁТЕ

Расмий саҳифаларимиз
👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🎉2
Янгиер давлат муҳандислик ва агротехнологиялар институти ташкил этилади

Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали ва Гулистон давлат университетининг қишлоқ хўжалиги ҳамда муҳандислик-техника йўналишлари ва мутахассисликлари негизида Янгиер давлат муҳандислик ва агротехнологиялар институтини ташкил этиш режалаштириляпти.

Бу борада жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган Ҳукумат қарори лойиҳасига мувофиқ институт муҳандислик, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамда ҳудуднинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжига мувофиқ олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлайди.

Институтга Боёвут, Оқолтин ва Ховос туманларидаги политехникумлар бириктириб берилади.
Белгиланишича, институт Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади ва 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб битирувчи курс талабаларига Институт дипломи берилади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍21
Диктаторга насиб қилмаган бункер: сирли объектдан очиқ кўргазмагача

Тарих кўплаб авторитар ҳукмдорларга гувоҳ бўлган ва улар қулай ва хавфсиз бўлган ерости бункерлари барпо этишган. Уларнинг энг улканлари, айниқса, XX асрда катта саҳнага чиқди. Гитлер, Сталин, Муссолини, Мао Цзедун, Ким Ир Сен кабилар шулар жумласидан.

Батафсил:
 http://ishonch.uz/news/4011

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1🔥1
Туркманистон орқали Эрондан 60 га яқин ўзбекистонлик Ватанга қайтди

Исроил ва Эрон можароси давом этаётган бир пайтда Туркманистон раҳбарияти ташаббуси билан ушбу давлат ўз ҳудудини транзит мақсадлари учун тақдим этиб, халқаро гуманитар ёрдам кўрсатишда фаоллик кўрсатмоқда.

Жумладан, бугунги кунга қадар Эрондан Туркманистон орқали жами 60 га яқин Ўзбекистон фуқаролари Ватанга қайтарилган.

“Дунё” АА, ўз навбатида, ушбу чора-тадбирлар минтақадаги давлатлар ўртасидаги яқин қўшничилик ва ҳамжиҳатликни яна бир бор тасдиқлашини, Ўзбекистоннинг ҳеч бир фуқароси эътиборан четда қолмаслигини таъкидлаган.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍4🔥1
Ўзбекистоннинг Швейцарияси Шоҳимардонга келганмисиз?

Шоҳимардон — бориш керак бўлган манзиллардан бири. Атрофи тўлиқ Қирғизистон ҳудуди билан ўралган Шоҳимардон Ўзбекистоннинг эксклави. Тоғлар бағридаги қишлоқ бетакрор табиати билан ҳар қандай кишини ҳайратини ошириши табиий. Бу ерга келган киши борки, дилига яна келишни тугиши шубҳасиз.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4012

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍2❤‍🔥1🥰1👏1
Ҳокимлар қаерда? Қишлоқда мевалар чириб кетмоқда

«XXI аср» газетасида эълон қилинган Рўзимбой Ҳасаннинг “Боғлардаги бойликларни бой бермайлик” сарлавҳали мақоласини ўқир экансиз, мева-сабзовотга бой туман ва қишлоқларимизда маҳсулотларни қайта ишлайдиган корхоналар, кичик цехлар жуда зарурлигини, аммо негадир бу ишга бел боғлайдиган одам топилмаётганини англаб етасиз.

Мақола ўз ҳудудида тадбиркорни кўпайтираман, иш ўрни яратаман, деган ҳокимлар учун яхшигина «шпаргалка» бўлибди.

Ishonch.uzнинг газеталар шарҳида батафсил билиб олинг.


▶️ВИДЕО:  https://youtu.be/xFgObIuN--c?si=EHK4Zm2IBiGnys9C

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2😱2❤‍🔥1
#Кун_ҳикмати

Сен менга жамият ёшларининг мияси нима билан банд эканини айтсанг, мен сенга кейинги авлод характерини айтиб бераман.

✍️ Эдмунд Бёрк

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍21
ЖИН ЎЛГАН КУН

Хайрият, ўша кун келди:
у «ўлди»... Ҳамма хурсанд, ҳамма шод!


➡️Узоқ кутилган «АЗА»
➡️«Кома»дан кейинги кескинлик
➡️Ким қай даражада қаҳрамон?
➡️Ҳали кўпларнинг «кетмони учади»
➡️Ярашиқли якун
➡️Бор бўл, бирдамлик!

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4013

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👌1
#Кун_ҳикмати

Эҳтиёт бўл!
Ҳаммага ҳам ишонаверма!
Мардлик ҳақида кўпинча қўрқоқлар, яхшилик ҳақида эса ичиқоралар тўлқинланиб гапирадилар.

✍️
Лев Николаевич Толстой

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍51
Дераза ортидаги бахт

Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар ёшлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланмоқда. Хусусан, Instagram ва TikTok сингари платформаларда инсонлар ўзларининг гўёки мукаммал, бахтли ҳаёти билан бўлишмоқда. Бу эса кўплаб ёшларда ўз ҳаётини бошқаларники билан солиштириш, реал ҳаётидан норозилик ва руҳий тушкунлик ҳолатларини келтириб чиқармоқда.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4014

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍2🔥21
“Ishonch” саволи

Суғурта тўлови замон нафасини нега ҳис қилмаяпти?

Автотранспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш мажбурият сифатида белгилаб қўйилган. Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган тақдирда, учинчи шахсларга етказилган зарар эса суғурта компанияси томонидан қоплаб берилиши керак. Аммо бу тартиб назаримизда анчайин эскириб қолди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4015

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍3😱1
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Мўғулистонга боради

Ташриф Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан 24-25 июнь кунлари амалга оширилади.

Қайд этилишича, ташриф дастуридан Улан-Батор шаҳрида олий даражадаги икки томонлама учрашув ва музокаралар жой олган. Шунингдек, Ўзбекистон билан Мўғулистон ўртасидаги дўстлик ва амалий ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва номенклатурасини кенгайтириш, саноат тармоқлари, қишлоқ хўжалиги, кончилик, транспорт соҳалари ва бошқа устувор йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш, фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш эътибор марказида бўлади.

Саммит якунида келишувлар тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍2
Мавсум бошланди: репетиторга талаб юқори
Ёхуд мaктaб тaълими етaрли эмасми?


Ҳар йили ёз фасли яқинлашгани сайин репетиторлик хизматларига талаб ошади. Абитуриентлар олий ўқув юртларига кириш учун дарслардан ташқари машғулотларга боришади. Бугун репетиторга мурожаат қилмаган ўқувчи, болаларининг қўшимча дарслари учун пул сарфламаётган ота-она қолмади, ҳисоб. Савол туғилади: Хўш, нега бугун унга эҳтиёж шу қадар юқори? Нима, мактаб таълими олий ўқув юртларига кириш учун етарли бўлмайдими?


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4016

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍5💯1
Мўғулистон пойтахтидан Тошкентга тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади – Транспорт вазирлиги

23 июнь, душанба куни Улан-Батор шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Мўғулистон бизнес-форумида томонлар Улан-Батордан Тошкентга тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш билан боғлиқ масалани ҳам муҳокама қилдилар.

Музокарада мазкур қатновни амалга оширувчи “Hunnu Air” авиакомпаниясига керакли слотлар ажратилиши масаласига аниқлик киритилди ҳамда транзит йўловчиларга хизмат кўрсатиш механизми ва тартибини мувофиқлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланди.

Тегишли келишувга мувофиқ “Hunnu Air” авиакомпанияси жорий йил сентябрь ойидан Улан-Батордан Тошкентга илк парвозни амалга ошириши керак.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍41👏1
2025/09/11 14:00:34
Back to Top
HTML Embed Code: