Telegram Web Link
Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Хонкенди шаҳридаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Шаҳбоз Шариф билан учрашув ўтказди. Унда икки томонлама турли даражалардаги мулоқотлар фаол кечаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Шунингдек, савдо-иқтисодиёт, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги кооперация лойиҳалари ва дастурларини жадаллаштириш, шу жумладан Трансафғон темир йўли қурилишини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форумини самарали ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1🎉1
Бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, давлат ва жамоат арбоби, сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг туғилган куни

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, ҳурматли Қудратилла Мирсоатович!

Фурсатдан фойдаланиб, Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлида амалга ошираётган эзгу ишларингиз – жамиятга янгича дунёқараш ва замонавий фикрлашни ўргатаётганингиз, барчамизга инсонийлик мезонларидан сабоқ бераётганингиз, шу билан бирга, матбуот ва маънавиятга қаратаётган юксак эътиборингиз учун ўз ташаккурларимизни билдирамиз.

Миллат ва Ватан равнақи йўлидаги масъулиятли ва шарафли ишларингизда омад ва муваффақиятлар ёр бўлсин!

Камоли эҳтиром ила,
“Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари ҳамда ishonch.uz сайти жамоаси

Қудратилла Рафиқов 1947 йил 4 июлда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Қ.Рафиқов кўп йиллар мамлакатимиз равнақи йўлида хизмат қилган, жумладан, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари, Учтепа (собиқ Акмал Икромов) ҳамда Олмазор (собиқ Собир Раҳимов) туманлари ҳокими, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Қарийб 20 йил Жиззах вилоятида турли лавозимларда меҳнат қилиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига катта ҳисса қўшган. Жумладан, вилоят касаба уюшмалари кенгаши раиси ҳамда «Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик жамияти Бош директори лавозимларида кўплаб ёшларга устозлик қилган. 2016 йилдан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан 2017 йилда «Фидокорона хизматлари учун» ордени, 2021 йилда «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланган. 2020 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍85🔥3🎉3👏2🍾1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📝 2025 йил 3 июль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент шаҳар кенгашининг IХ ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Анжуманда дастлаб шаҳар кенгашининг 2021-2025 йиллардаги фаолияти таҳлил қилинди, Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланди.

➡️ Муҳокамаларда кенгашнинг ўтган даврдаги фаолияти қониқарли деб баҳоланди.

Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловда  Сайфулло Аҳмедов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси, Аброр Турсуналиев унинг ўринбосари лавозимига сайланди.

Конференцияда кенгаш ва тафтиш комиссияси аъзолари, тафтиш комиссияси раиси, Тошкент шаҳри кенгашининг Ижроия қўмитаси аъзолари, шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг IХ Қурултойига делегатлар, Федерация бош кенгаши таркибига вакиллар сайланди.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👏2👍1🎉1
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қашқадарё вилояти кенгашининг IX ҳисобот-сайлов конференцияси  бўлиб ўтди.

Кун тартибида вилоят кенгашининг 2020–2025 йиллардаги фаолияти ҳисоботи ҳамда вилоят касаба уюшмаларининг навбатдаги устувор вазифалари муҳокама қилинди. Шунингдек, кенгаш тафтиш комиссиясининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган ҳисобот-сайлов конференциясида Бахтиёр Жўраев раислик, Исоқ Аҳмедов унинг ўринбосари лавозимига сайланди.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4045

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
3👍2👏1🎉1
#Кун_ҳикмати

📌 Ёлғон ўзи унча хавфли эмас, унинг ҳақиқатга ўхшаб кетиши хавфли.

✍️ Асқад Мухтор

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍4❤‍🔥21
Тошкентда сўнгги 150 йилдаги энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди

Тошкент шаҳрида кеча, 4 июль куни сўнгги 150 йилдаги энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди.

Ўзгидрометнинг “Тошкент-Обсерватория” станциясида ҳаво ҳароратининг максимал қиймати +43.5 даражага етган. Бу эса пойтахт учун 4 июль кунларида кузатилган рекорд иссиқ ҳарорат қийматидир. Тошкентда 1868 йилдан буён ҳеч қачон 4 июль кунларида бу каби юқори ҳаво ҳарорати қиймати қайд этилмаган.

Мутахассиснинг эслатишича, пойтахтда кузатувлар даврида энг юқори ҳарорат қиймати 1997 йил 18 июлда қайд этилган ва ўшанда термометр устунчаси +44.6 даражага кўтарилган.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍2
Санъатда мўъжиза яратган 25 ногирон инсон

Статистик маълумотларга кўра дунёда 650 миллион инсоннинг имконияти чекланган. Уларнинг кўпчилиги қийинчиликларни енгишда қийналади, ўзига ишонмайди ва қайғуга енгилади. Бироқ улар орасида бошқа йўлни танлаганлар ҳам бор. Улар ўз ҳунарларидан фахрланишади!

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4047

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи подполковник А.Ахмедов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

Фарғонада рафиқаси номига келган юздан ошиқ жарима бекор қилинган раҳбар ишдан олинди.

Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи подполковник А.Аҳмедов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда давлат рақами 40 081 SBA бўлган «Malibu-2» автомашинаси ҳайдовчиси 100 тадан ортиқ қоидабузарлик содир этгани ва уларнинг 106 таси «охирги зарурат ҳолатида қоида бузган» деб топилиб, жарималар бекор қилингани хабар берилган.

Маълумотларга кўра, ушбу автомобил эгаси А.Аҳмедовнинг турмуш ўртоғи бўлган. Ишдан олиш қарори шахсан Ички ишлар вазири томонидан қабул қилингани айтилади.

ЙҲХХ маълумотига кўра, ҳозирда иш юзасидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
🎉3👍2💯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида сув тошқини хавфи эълон қилинди

Шаҳарни тошқиндан ҳимоя қилувчи тўғонлар ёпилган. Тўғоннинг ташқи томонида сув сатҳи 180 см дан ортиқ кўтарилган. Фин кўрфази ва Кронштадт сув йўлларида қатнов тўхтатилган.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
😱3
#Кун_иқтибоси

Гап шундаки, Одамзодни ҳайвонотдан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи "маънавият" деб аталади.

✍️ Ўткир ҲОШИМОВ

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍6
Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар МТЖ Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкент шаҳридаги Бунёдкор стадионида ўтказилган қизғин баҳсларда Непал билан 3:3 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида драматик ғалабага эришди ва Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди.

Гуруҳнинг 5 июль куни бўлиб ўтган сўнгги ўйинида асосий вақт 3:3 (пенальти — 4:2) ҳисобида якунланди.

Навбатдаги турнир 2026 йилда Австралияда ўтади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍5🔥1
Жазирама кунлари “Тез ёрдам”га 247 мингдан ортиқ чақирув бўлган – ССВ

Ўтган ҳафтада республика бўйича тез тиббий ёрдам хизматига жами 247 минг 459 та чақириқ келиб тушди. Уларнинг 172 минг 676 тасини шошилинч кўрсатма, 65 минг 163 тасини эса сурункали касалликлар билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этди.
Бу ҳақда Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Ғофуров маълум қилди.

– Ёзнинг иссиқ кунларида, энг аввало, сурункали касаллиги бўлган, диспансер назоратида турувчи беморлар, ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва кексалар саломатлигига алоҳида эътибор талаб этилади.
Шу боис, улар соғлигини тиббий назоратга олиш, зарурат бўлганда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш лозим, – дейди Ғофуров.


ССВ, ўз навбатида, зарурат бўлмаса, аҳолидан жазирама пайти ташқарига чиқмасликни, тез-тез суюқлик ичиш, имкон қадар ёғли, дудланган таомлар тановул қилмаслик, аксинча, кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилишни тавсия этмоқда.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍21🤯1
Аномал иссиқдан сўнг ҳарорат пасайиши кутилмоқда – Ўзгидромет

Бугун ҳаво ҳарорати 36-41 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. 8-9 июль кунлари 33-38 даража, 10-11 июль кунлари эса 31-36 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Жанубий ҳудудларда ҳам ҳарорат аста-секин тушади ва ҳафта охиригача 37-40 даражани ташкил этади.

Республика бўйлаб, асосан, қуруқ об-ҳаво сақланади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍3
ОТМларга кириш имтиҳонлари 14 июлдан бошланади

Ўзбекистонда 2025/2026 ўқув йили учун давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари 14 июлдан 23 июлга (10 кун) қадар бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилди.

Жараён 2 сменада 23 июлга қадар давом этади. Абитуриентлардан паспорт (ID-карта) ва чоп этилган абитуриент рухсатномаси билан 1,5 соат аввал белгиланган манзилга етиб келишлари талаб этилади.

Рухсатномада белгиланмаган бошқа ҳудуд, кун ва сменада тест синовларида иштирок этишга рухсат этилмайди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍41
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ўзбекистонликлар Ватан учун жон беришга тайёрми?

Бир пайтлар ватан учун жон бериш шараф эди. Буни шоирлар ёзар, фидойилар исботлар эди. Аммо бугун-чи? Юрт учун ўзини фидо қилишга тайёр инсонлар қолдими?

Моддий ҳаёт олдида маънавият ортга сурилган бир пайтда, ватанпарварлик қандай намоён бўляпти? Биз шу ҳақда одамлар фикрини тингладик.


▶️ Видео: https://www.youtube.com/watch?v=ilPWQlM6xEY

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🥱2🔥1🎉1🤣1🤨1
Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи корейс тилида нашр этилди

Ўзбек адабиётининг дурдонаси — Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи илк бор корейс тилида нашр этилди. Таржимани Кореянинг нуфузли Кэмёнг миллий университети профессори Ким Чун Сун амалга оширган.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4048

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍311
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 19 ёшли қиз ҳаракатдаги машинадан ўзини ташлади

Тошкент шаҳар ИИББ жорий йилнинг 7 июль куни ҳаракатланиб кетаётган “Nexia” машинасидан ўзини ташлаган қиз воқеаси юзасидан маълумот берди.

Унда айтилишиича, 19 ёшли қиз 24 ёшли таниши билан унинг бошқарувидаги автомашинада кетаётиб, ўзаро келишмовчилик оқибатида тортишиб қолган. Сўнг қиз ҳаракатланиб кетаётган автомашина эшигини очиб, йўл қатнов қисмига сакраган.

Шу ҳудудда хизмат олиб бораётган туман ИИБ ходимлари зудлик билан фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, шифохонага олиб боришган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказиляпти.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
😢31🔥1😱1
2025/09/10 16:39:32
Back to Top
HTML Embed Code: