Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Бокуга етиб борди

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Боку шаҳрига етиб борди.

Ҳайдар Алиев номидаги аэропортда давлатимиз раҳбарини Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун икки мамлакат етакчилари Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказадилар, «Ўзбекистон» боғига тамал тоши қўядилар ва Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонаси янги биносини очиб берадилар.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1👍1
Устама олишга уринмаган маъқулми?

Устама жорий этилганидан буён 35–40 фоиздан кам устама олганимни эслай олмайман. Аммо ўтган йили натижаларим яхши бўлмади. Сарҳисоб қилинганда 10 фоизга тўғри келди. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари 35 фоиз, директоримиз эса ҳеч бўлмаганда 25 фоиз устама белгилашмоқчилигини айтишди. Ишчи гуруҳ аъзоси бўлган математика ўқитувчимиз ҳам уларнинг фикрига қўшилди. Аммо мен натижага яраша белгилангизлар деган фикримда қатъий туриб олдим. Хуллас, 10 фоиз устама белгилашди. Уччовлари ҳам мендан хафа бўлишди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4036

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍211💯1
Газетага «шарманда» дея устхат тортадиган раҳбарлар борми?

Ўтган йилнинг 28 октябрь санасида Андижон тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида» қарор чиқарди. 2025 йил 1 январдан кучга кириши назарда тутилган бу ҳужжатнинг 9-бандида «Мазкур қарор «Андижоннома» газетасида расман эълон қилинсин» дея қайд этилган.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4037

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍631💯1
#Кун_ҳикмати

📌 Ҳақиқатни тушуниш учун савол беришни ўрганиш керак.

✍️ Ричард Фейнман (1918-1988)

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍52🔥1
Боку шаҳрида Ўзбекистоннинг янги элчихонаси очилди

Президент Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг Боку шаҳридаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мирзиёев ва Алиев рамзий тасмани кесиб, дипломатик ваколатхонанинг янги биносини тантанали равишда очиб бердилар. Шунингдек, элчихонанинг Фахрий меҳмонлар китобига тилакларини ёзиб қолдирдилар.

Ўзбекистон етакчиси Илҳом Алиев ҳамроҳлигида “Sea Breeze” дам олиш мажмуаси фаолияти билан ҳам танишди.

Шавкат Мирзиёевга Каспий денгизининг ғарбий соҳилидаги ушбу йирик халқаро сайёҳлик маркази фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍2👏1
Илҳом Алиев Қорабоғни тиклашда кўрсатган ёрдами учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди

Озарбайжон етакчиси бу ҳақда Шавкат Мирзиёев билан биргаликда ўтказган матбуот анжуманида маълум қилган.

“Қорабоғни тиклашда кўрсатилаётган ёрдам учун алоҳида миннатдорлик билдирамиз. Ўзбекистон биринчи давлат, Президент Мирзиёев эса ўз ташаббуси билан Қорабоғ минтақасини тиклашга зудлик билан ёрдам кўрсатган дунёдаги биринчи раҳбардир. Ўзбекистон томонидан бунёд этилган ижтимоий таълим инфратузилмасининг биринчи объекти бўлган ушбу мактабни Шавкат Миромонович билан биргаликда очганман. Унга ўзбек халқининг буюк фарзанди Мирзо Улуғбек номини берганмиз Энди бу ерда унинг авлодалри таълим олади”, – дея Президент Илҳом Алиевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда AZERTAC.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍1👏1
Нодавлат ОТМлар учун қўшимча талаблар қўйилди

Жумладан, Ҳукуматнинг тегишли қарорига билан эндиликда Қарорга кўра, ҳар бир хусусий ОТМ очиладиган бино ва иншоотларнинг умумий майдони камида 5 000 квадрат метр бўлиши керак. Университет фақат аудитория эмас, кутубхона, лаборатория, спорт зали, ижтимоий майдонлар ва ҳоказо — талабанинг интеллектуал ва шахсий ўсиши учун керакли барча имкониятларни қамраб олиши зарур.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4038

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍51
Россияда ўзбекистонлик аёл хавфли жиноятчини қўлга олишда ёрдам берди

Россияда ўзбек аёлининг ёрдамида ўғирлик жиноятида айбланган шахс ушланди. Бунинг учун ўзбекистонлик Гулчеҳра Акбарова Россия ички ишлар органлари томонидан тақдирланди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4040

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍92
ЖССТ йилига 871 минг кишини ҳаётдан олиб кетаётган эпидемия ҳақида огоҳлантирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, дунё бўйича ҳар олти кишидан бири ёлғизликдан азият чекмоқда.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4041

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
😱2🔥1
Россия ва Япония зиддияти: Куриль ороллари ўзи кимники?

Кўпчиликни бир савол қизиқтиради: нега Россия одам деярли яшамайдиган, фойдали қазилмалари ҳам ҳаминқадар, ҳамиша давлат субсидиялари билан яшовчи, ўз ҳудудининг мингдан бирича келмайдиган кичик ороллардан воз кеча қолмайди?


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4039

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍311🔥1
Меросни қайтариш миссияси: Лондондаги нодир экспонатлар

Ислом цивилизацияси марказида ўтказилган навбатдаги кенгайтирилган йиғилишда Ўзбекистон маданий меросига оид муҳим масалалардан бири — хориждаги, хусусан Буюк Британиядаги хусусий коллекцияларда сақланаётган тарихий экспонатларни юртимизга қайтариш имкониятлари муҳокама қилинди.

Батафсил cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
21
✍️Ўзбекистонда Халқаро хаттотлик ва китобат санъати мактаби ташкил қилинмоқда

Мактабга 6 ёшдан 60 ёшгача бўлган ўқувчилар танлов йўли билан қабул қилинади. Ҳар бир гуруҳларда 12 нафаргача ўқувчилар бўлиши кўзда тутилган. Ўқувчилар шунчаки хаттотлик билангина шуғулланибгина қолмай, ёзув тарихи, ўзбек, араб, форс тиллари ва ёзуви, ҳуснихат, Ғарб мамлакатларида ҳуснихат (лотин ёзуви), Шарқ мамлакатларида ҳуснихат (араб, лотин, кирилл ёзувлари), Китобат санъати билан танишув каби фанларни ўзлаштиради.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтган илмий кенгаш йиғилишида ушбу мактабни ташкил қилиниши ва фаолияти тақдимот қилинди.

Батафсил cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🪙Қарийб 30 йил йиғилган қадимий тангалар Ислом цивилизацияси марказига топширилди

— 30 йилдан бери қадимий тангалар ва ёзувларга қизиқиб, уларни йиғиб келганман. Сўғд, турк ва араб ёзувларини ўқий олишим боис, юртдошларимизнинг қўлида сақланаётган буюмлар ёзувига шарҳ бериб келганман ва баъзиларини ҳадя сифатида туҳфа қилишган.

Бугун ана шу тангаларни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейига топширдим. Чунки Ўзбекистон тангаларга бой юртдир — 2500 йилдан буён бу заминда савдо алоқалари танга пуллар орқали амалга ошириб келинган. Яқинда ўзбек олимлари тангаларда “Турк хоқон пули” деган сўғдий ёзувни аниқлаб, дунё миқёсида катта эътирофга сазовор бўлди.

Шу муносабат билан барча юртдошларимизни тарихий тангалар ва муҳрларни ИЦМ музейига топширишга чақираман — бу тарихимизни бойитиш ва илм-фанга ҳисса қўшиш йўлида улкан қадам бўлади.


Ғайбулла Бобоёров
тарих фанлари доктори, профессор


Батафсил cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥21
Қимматга тушган рекорд: АҚШда 1986 йилда нима бўлганди?

1986 йил 27 сентябр куни АҚШнинг Кливленд шаҳрида нохуш воқеа рўй берди. Гиннеснинг рекордлар китобига кириш ва ҳайрия каби эзгу мақсадда ташкил этилган тадбир оқибатда тескари таъсирга учради. Бир пайтнинг ичида ҳавога 1,5 миллиондан ошиқ шар учирилди ва экологик фалокатга сабаб бўлди. Шарлар деярли бутун шаҳарни қоплаб олди, ҳаттоки дарёлар юзини тўсиб қўйди. Ўнлаб кишилар жароҳат олди, икки киши эса вафот этди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4042

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
🍾2🔥1
Касаба уюшмалари аёллар ва ёшлар манфаатларини ҳимоя қилади

Тизимдаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, гендер стратегиясини амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон энергетика, нефт, газ ва геология соҳаси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракати ташкил этилганининг 120 йиллигига бағишланган “Аёллар ва ёшлар форуми” ташкил этилди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4043

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
21🔥1
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

Россия дунёда биринчи бўлиб Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди.

"Толибон" вакиллари Москвадаги элчихона тепасига ўз байроқларини осиб қўйган.

Россиянинг Кобулдаги элчиси Дмитрий Жирновнинг айтишича, Путин Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таклифи билан Афғонистон Ислом Амирлигини тан олишга қарор қилган. Дипломатнинг сўзларига кўра, бу қарор "Россиянинг Афғонистон билан тўлақонли ҳамкорликни ўрнатишга бўлган самимий истагини кўрсатади".


Reuters агентлиги таъкидлаганидек, Россия Афғонистондаги Толибон бошқарувини расман тан олган дунёдаги биринчи давлатга айланди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
🎉211🌭1
Ўзбекистон етакчиси яна бир бор Яқин Шарқ фожеаси ҳақида

"Фаластин-Исроил зиддиятини адолатли ҳал этмасдан туриб, Яқин Шарқдаги тинчлик ва барқарорликка эришиш мумкин эмас.

Биз Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш, очлик ва ғайриинсоний шароитдан азоб чекаётган аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатишга ҳеч қандай тўсиқ қўймаслик, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюцияларига мувофиқ мустақил Фаластин давлатини ташкил этиш тарафдоримиз".


Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонда бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги нутқидан


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍711🎉1
2025/09/10 11:24:26
Back to Top
HTML Embed Code: