Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ибн Сино ҳақида сохта кино олинганини билармидингиз?

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4176

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍8❤‍🔥32
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ангренда даҳшатли автоҳалокат: 7 нафар фуқаро қурбон бўлди, Ҳукумат комиссияси вазиятни ўрганмоқда

Бугун - 7 сентябрь куни соат тахминан 12.20 ларда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” халқаро автомобиль йўлининг 93 километрида “Shacman” русумли юк автотранспорти темир йўл кесишмасида тўхтаб турган иккита юк автомашинаси ҳамда бешта енгил автоулов билан тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.


Ҳалокат оқибатида 7 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, шунингдек, 5 нафар фуқаро турли тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасаларига ётқизилган. Бундан ташқари, 4 нафар фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.

Вазият Бош вазир ўринбосари бошчилигида тузилган Ҳукумат комиссияси томонидан ўрганилмоқда.


Расмий саҳифаларимиз
:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
😢21😱1
#Кун_иқтибоси

Америка икки сабабга кўра кучли:
Биринчидан, у мамлакатда ватан хоинларини излаб топади ва қатл қилади.
Иккинчидан, бошқа мамлакатдаги ватан хоинларини излаб топади ва ўзи учун ишлатади.


✍️ Генри КИССИНДЖЕР

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍721
ФИФА президенти Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси таклифига кўра, ФИФА Президенти Жанни Инфантино мамлакатимизга келди. У ташрифи давомида масъуллар билан Ўзбекистонда футболни янада ривожлантиришга доир лойиҳаларни муҳокама қилади, Миллий футбол маркази билан яқиндан танишади.

Шунингдек, “CAFA Nations Cup 2025” мусобақасининг бугун соат 19:30 да бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Эрон терма жамоалари ўртасидаги  финал учрашувини бевосита “Олимпия” стадионидан кузатади.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍41
Келгуси йилдан автомобиль рақамлари аукционга чиқарилмайди

Ҳукумат авто, мототранспрот авторақамлар бериш тартибини соддалшатиришга доир қарорни қабул қилди. Унга кўра, 2026 йил 1 январдан айрим тартибларга ўзгартириш киритилмоқда.

Жумладан, келгуси йилдан авторақамларни оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда биржа тизимида аукцион ўтказиш тартиби бекор қилинади.
Шунингдек, харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тартиби ҳам тугатилади.

Бунда автомототранспорт воситалари учун харидоргир бўлмаган ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга давлат рақами белгилари беришнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.

2025 йил 1 октябрдан эса “Ўзбекистон товар хом ашё биржаси”да авторақамларнинг аукцион савдолари тўхтатилади.


Қолаверса, 1 январдан бошлаб, автомобиль сотилганида, маълум тўлов эвазига ўз авторақамини сақлаб қолиш имконияти берилади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍31👏1
Андижон вилоят ҳокимлиги Ангрендаги аянчли “авария”да вафот этганларнинг хонадонларидан хабар олди

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг топшириғига кўра, ҳокимлик Ишчи гуруҳи аъзолари Жалақудуқ туманидаги 5 нафар кўнгилсиз ҳодиса қурбонлари оилаларидан хабар олди.

Вилоят ҳокимлиги гуруҳи томонидан вафот этганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириш билан биргаликда маънавий ва моддий кўмак берилди.

Кеча 7 сентябрь куни Ангренда содир бўлган юк машинаси ва енгил автомобиллар тўқнашуви иштирокида бахтсиз ҳодиса рўй берган эди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
😢1
Қорақалпоғистонда “Нукус-2” лойиҳаси амалга оширилади

Осиё тараққиёт банки ва Саудиянинг ACWA Power компанияси Қорақалпоғистонда “Нукус-2” шамол электр станцияси лойиҳасини амалга оширишда ҳамкорлик қилади. Улар 51 миллион долларлик кредит шартномасини имзолади.

Мазкур маблағ 200 мегаваттлик шамол электр станцияси ҳамда 100 мегаватт-соатлик аккумулятор энергия сақлаш тизимини қуришга йўналтирилади.

Бу Марказий Осиёда аккумуляторли энергия сақлаш тизимига эга биринчи кичик миқёсдаги коммунал лойиҳа бўлиши айтилмоқда. Мазкур лойиҳа орқали йилига тахминан 728 минг МВт/соат тоза энергия ишлаб чиқарилади ва 406,2 минг тонна иссиқхона гази чиқиндилари камайтирилади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍321
#Кун_ҳикмати

📌 Қаерда мулоҳазали гаплар тугаса, ўша ерда бақириқ-чақириқ бошланади.

✍️ Леонардо да Винчи.

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5💯21❤‍🔥1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТОШКЕНТДА СУВ 50 МИНГ?! НАҲОТКИ?

Статистик маълумотларга кўра, 2050 йилга бориб Ўзбекистонда 15 миллиард куб метр сув танқислиги кузатилиши мумкин. Бу — сув ресурсларидан нотўғри фойдаланиш, қишлоқ хўжалигидаги исрофгарчилик давом этса сув нархлари кескин ошиш эҳтимоли  бор дегани.

Биз Тошкент шаҳрида ўзгачароқ эксперимент ўтказдик: агар ярим литр сув нархи 50 минг сўм бўлса, одамлар уни сотиб олишадими? Аслида, биз сувни нималарда кўпроқ исроф қиляпмиз? Одамларнинг сув танқислиги муаммосига бўлган муносабати қандай?  Мана шундай саволлар билан уларга микрофон тутдик.


▶️ ВИДЕО: https://youtu.be/92JE2zCfW74

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31❤‍🔥1🔥1
Автомобиллар учун экостикер жорий этилиши кечиктирилди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, автомобилларга ташланмалар зарарлик даражасига қараб яшил, сариқ ёки қизил стикер бериш тизими 2026 йил 1 январдан йўлга қўйилади.

«Экологик транспорт» тизими босқичма-босқич амалга оширилади:
• 2025-2027 йиллар – Тошкент шаҳрида;
• 2028-2030 йиллар – Нукус ва вилоятлар марказларида, шунингдек, зарурат бўлса, махсус экологик зоналарда;
• 2031-2034 йиллар – барча ҳудудларда.

Автотранспортнинг экологик меъёрларга мувофиқлиги ишлаб чиқарувчининг «Евро» стандартига асосан баҳоланади. Агар экологик синф аниқланмаса, махсус диагностика текшируви ўтказилади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍211
Йил бошидан буён давлат даромадлари 19,2 фоиз, харажатлари эса 16 фоизга ошди

Иқтисодиёт ва молия вазири Ж.Қўчқоровнинг Қуйи палата депутатларига берган ҳисоботига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Давлат бюджети даромадлари 144,2 трлн сўмни ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 19,2 фоизга ошган ва деярли барча солиқ турлари бўйича белгиланган режа кўрсаткичлари тўлиқ бажарилган.

Давлат бюджетининг харажатлари эса ҳисобот даврида 173,3 трлн сўмни ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 16 фоизга ўсган.

Бунда, ижтимоий соҳа харажатлари давлат молиявий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида сақланиб қолаётганлиги таъкидланди.

Хусусан, ҳисобот даврида ижтимоий харажатлар учун бюджетдан 86,2 трлн сўм ёки 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 12,1 трлн сўмга кўп маблағ йўналтирилган. Бу эса жами харажатларнинг 49,8 фоизини ташкил этади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
22
Шавкат Мирзиёев таълим соҳасида кескин ўзгаришлар қилди: қатор раҳбарлар ишдан олинди

“Тўғри, мактабгача ва мактаб таълимида ўзгаришлар бўляпти, дастурлар ишлаяпти, натижалар бор. Лекин касб-ҳунар ва олий таълимга масъул мутасаддилар ҳалигача таълимдаги ислоҳотлар мазмунини тўлиқ тушуниб етгани йўқ”, – деди давлат раҳбари.

Шу муносабат билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг барча ўринбосарлари – биринчи ўринбосар Шохруҳ Далиев, ўринбосарлар Отабек Маҳкамов ва Сарвархон Бузрукхонов ишдан олинди.

Президент фармонига кўра, қатор бошқарувчилар ҳам ўз лавозимидан озод этилди:

Президент Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори Адҳам Худайкулов – бошқа ишга ўтгани муносабати билан;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори Шароф Ражаббаев – лавозимидан озод этилди.


Расмий саҳифаларимиз
👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
2👍2
Ҳокимларга 1 ноябргача муддат берилди

Жорий йилда болалар боғчаси ўринлари 182 мингтага кўпайтирилиши режалаштирилган, шунинг 82 мингтаси янги боғчалар ҳиссасига тўғри келади. Бироқ, туман ҳокимларининг айримлари бу ўринларни яратиш ва боғчаларни таъмирлашда кечикишларга йўл қўймоқда:

▪️ 118 та боғчадаги 255 та хона ҳозирда таъмирга муҳтож ва бўш турибди;
▪️ 8 та боғча қурилиши ва таъмири 2–3 йилдан бери чўзилмоқда;
▪️ Чимбой, Ғаллаорол, Қизириқ, Бойсундаги ҳар бири 1 та боғча ҳали ҳам таъмирдан чиқмаган;
▪️ Деҳқонобод, Сариосиё, Бўстонлиқ, Нурафшонда ҳар бири 1 та янги боғча қурилиши якунланмаган.

Президент фармонига мувофиқ, вилоят ва туман ҳокимларига 118 та боғчадаги хоналарни таъмирлаб жиҳозлаш ва 8 та боғчани тўлиқ ишга тушириш учун 1 ноябргача муддат берилди. Акс ҳолда тегишли чоралар кўрилиши айтилди.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
2👍2
Ташкилотга қисқартириш келганда кимлар ишда қолади?

Корхонада меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши натижасида ходимлар қисқаришга учрайдиган бўлса, ишда қолиш имконияти Меҳнат кодексига биноан аввало, меҳнат унумдорлиги юқори бўлган ходимларга берилади.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4199

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 12 йиллик мактаб таълими тизимига ўтилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Ражабовнинг сўзларига кўра, бугунги кунга келиб мактаб олдидаги тайёрлов гуруҳлари қамрови 100 фоизга яқин. Шу боис мактаб таълими тизимида ҳам тайёрлов гуруҳларини жорий этиб, 12 йиллик тизимга ўтиш бўйича кўрсатма берилган.

Маълум қилинишича, тизим уч босқичдан иборат бўлиб, болалар 6 ёшдан мактабга боради.
Шунда:
• 1 йиллик тайёрлов ва 4 йиллик бошланғич таълим;
• 5 йиллик умумий ўрта таълим (5–9-синфлар);
• 2 йиллик тўлиқ ўрта таълим - мактабларда, академик лицейларда, ҳарбий мактабларда ва техникумларда.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1👎1🍾1
“MyGov”даги шахсий маълумотлар уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади

Президентнинг ПФ–157-сон фармони билан жорий йил 1 ноябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (Ягона портал) жисмоний шахсларнинг белгиланган шахсга доир маълумотлари уларнинг шахсий кабинети орқали реал вақт режимида тақдим этилиши белгиланди.

Бунда:
– жисмоний шахснинг Ягона порталдаги шахсга доир маълумотлари уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади;
– ушбу маълумотлар Ягона порталнинг мобил иловасидан фойдаланган ҳолда кўрсатилганда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мазкур маълумотларнинг қоғоз шаклини талаб қилиш тақиқланади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
#Кун_ҳикмати

Кучга таянмаган адолат ожиз, адолатга таянмаган куч эса золимдир.

✍️ Блез Паскаль

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤‍🔥1
#КОНФEРЕНЦИЯ

Тошкентда халқаро конференция бўлиб ўтмоқда


Жорий йилнинг 10–11 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Халқаро меҳнат стандартларини илгари суришда касаба уюшмаларининг роли: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан ташкил этилмоқда.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4200

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5❤‍🔥1🎉1
2025/09/11 17:02:02
Back to Top
HTML Embed Code: