Telegram Web Link
⚡️Дональд Трамп: Президент Мирзиёев - бир сўзли инсон

Трамп Ўзбекистон 8 млрд долларга АҚШдан 22 та самолёт харид қилганини эълон қилди.

АҚШ Президенти Дональд Трамп "Truth Social" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида қуйидаги постни ёзиб қолдирди:

"Шу ой бошида мен Ўзбекистон Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашган эдим. Бугун мен Президент Мирзиёевни "Boeing" билан УЛКАН битим имзолангани билан табриклайман! "Uzbekistan Airways" 8 миллиард доллардан ортиқ маблағ эвазига 22 та 787 Dreamliner самолётини харид қилади. Бу Қўшма Штатларда 35 000 дан ортиқ иш ўринларини яратади. Президент Мирзиёев - бир сўзли инсон ва биз бошқа кўплаб масалалар устида биргаликда ишлашда давом этамиз! Бу масалага эътиборингиз учун ташаккур".


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube|X
👍4010🔥9😱3🙏31
ОТМлар учун тўлов-контракт нархлари эълон қилинди

Давлат олий таълим ташкилотларида битта талабани (бакалавриат, магистратура) базавий тўлов-контракт асосида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари тасдиқланди.

Бунда энг қиммат йўналишлар жаҳон сиёсати, ҳуқуқ ва молия соҳаси (11,2 млн сўмдан 13,7 млн сўмгача) бўлган бўлса, гуманитар фанлар, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқаришда бакалавр нархи 7,4 млн сўмдан 9,4 млнгача, соғлиқни сақлашда 10,5 млн сўмдан 12 млн сўмгача тўлов-контрактлар белгиланди.

Транспорт ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда контрактлар 10 млн 450 млн сўмгачани ташкил этди.

Магистратур босқичи учун нархлар эса 12–14,6 млн сўм оралиғида этиб белгиланган.


Маълумот учун, 1-курслар контракт тўлов миқдорининг камида 25 фоизини 30 октябргача тўлаши мумкин.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube|X
1👍1🕊1
Жамоат транспортида электрон тўлов жорий этилгач, кунлик тушум 1,7 млрд сўмдан 2 млрд сўмга ошди

Бу нақд пулдан кўра, электрон тизимдан давлатга ўрта ҳисобда ҳар ой қўшимча 10 млрд сўм маблағ тушмоқда, дегани.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4250

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍321🕊1
Ўзбекистонда тунги “тинч соатлар” вақти узайтирилиши мумкин

Парламент Қуйи палатасида депутатлар аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишга доир қонун лойиҳасини муҳокама қилди.
Лойиҳа билан фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузишга йўл қўйилмайдиган вақтлар оралиғини амалдаги етти соатдан (соат 23:00 дан 06:00 гача) саккиз соатга (соат 23:00 дан 07:00 гача), дам олиш кунлари ва қонунчилик билан белгиланган ишланмайдиган байрам кунлари эса соат 22:00 дан 09:00 гача бўлган вақт оралиғига ўзгартириш таклиф этилмоқда. Ушбу вақт оралиғида ҳуқуқбузарлик содир этганларга нисбатан эса жавобгарлик чоралари кучайтириляпти.

Шунингдек, аҳоли истиқомат қиладиган кўп квартирали уйларда шовқининг йўл қўйиладиган даражасидан ошадиган қурилиш ва таъмирлаш ишларини иш кунлари соат 09:00 дан 18:00гача амалга ошириш мумкинлиги белгилаб қўйилмоқда.


Мазкур қонун лойиҳасини маромига етказиш учун масъул қўмитага қайтарилди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍4😱2
Ўзбекистонда туғилишлар камайиб, ўлим ҳолатлари кўпайди

Ўтган 6 ой ичида қарийб 85 минг нафар фуқаро вафот этди

Ҳисобот даврида 209,6 минг нафар ўғил бола (51,7%) ва 195,9 минг нафар қиз бола (48,3%) дунёга келди. Шаҳар жойларида 197,8 минг (48,8%), қишлоқларда эса 207,7 минг (51,2%) бола туғилган.


Шу вақт оралиғида вафот этганлар сони 84,1 минг нафарни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 минг нафарга кўпроқ.

Маълумотларга кўра, вафот этганлар орасида 46,2 минг киши эркаклар (54,9%), 37,9 минг киши аёллар (45,1%) ҳиссасига тўғри келди. Шаҳарларда 45,6 минг (54,2%), қишлоқларда эса 38,5 минг (45,8%) ҳолат қайд этилган. Ўлим ҳолатининг асосий кўрсатгичи ҳам эълон қилинган. Унга кўра қон айланиш системаси касалликлари энг кўп қайд этилган. Яъни I чоракда 24,8 минг, II чоракда эса 49,7 минг ҳолат рўйхатга олинган.

Кейинги ўринларда онкологик, ҳазм қилиш органлари ва бошқа касалликлар бўйича ўлим қайд этилган.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😱41
ОТ – ИНСОННИНГ ЭНГ ЯҚИН ДЎСТИ.

Хўш, у илк маротаба қаерда, қайси маконда қўлга ўргатилган?
Яқинда Ренессанс кино уйида Ўзбекистон поло Федерацияси билан ҳамкорликда бўлиб ўтган конференцияда Ўзбекистон Фанлар академияси тарих институти ва бошқа қатор илмий даргоҳларнинг етук олимлари «Туронда отчилик тарихи» мавзусида жиддий чиқишлар қилишди.


Мазкур тадбирда Ishonch.uz мухбири ҳам иштирок этиб, отлар қўлга ўргатилган илк ҳудуд – Турон эканини илмий исботлаб берган ва отларда иккита муҳим ген пайдо бўлиши ҳақида қизиқарли чиқиш қилган олим – Суръат КУБАЕВга микрофон тутди.

▶️ ВИДЕО: https://youtu.be/VfobDW3ycgA

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍31
Эркак киши уйда ўтирмайди ва фойда ундириш пайида бўлади

Раҳбар ҳам шундай, давлат, халқ ҳам битта катта оиладек. Шавкат Мирзиёевнинг Америкага ташрифи кўпчиликнинг диққат марказида турибди. Энг қизиғи – 8 млрд долларлик “Боинг” самолётлари сотиб олингани бўлди. Трамп бу келишув билан 35 мингта иш ўрин яратгани билан мақтанган бўлса , бизнинг президент 25-30 та самолётни буюртма қилгани зўр бўлди. Boeing 747-8 нархи ўртача 380-400 млн доллар!


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4252

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👏3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
50 ёшдан кейин ўқитувчига пенсия берайлик – Алишер Қодиров

“Миллий тикланиш” партияси раҳбари Алишер Қодиров педагогларга 50 ёшдан пенсия берилиши кераклигини айтди.

“Учувчига, махсус хизмат ходимларига 45 ёшдан кейин пенсия берасиз, нимага? Улар оғир шароитда ишлагани учун.

Педагог оғир шароитда ишламайдими? Педагогга шароитини яратиб бермагансиз. 50 та болани қаршисига қўйиб қўйгансиз. У уч йил яшаганда 30 йил яшагандек бўлади. Нимага унга пенсия 50 ёшдан йўқ?” –
дейди Қодиров.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍91
«Оилавий ажримларга илмсизлик ҳам сабаб бўлмоқда» – мутахассис

Оила – жамиятнинг энг муҳим бўғинидир. Мустаҳкам оила – соғлом авлод, маънавий барқарорлик ва иқтисодий ривожланиш гарови. Бироқ кейинги йилларда мамлакатимизда ажримлар сони ортиб бораётганини яширишга ҳожат йўқ.


Мутахассислар бу жараёнга иқтисодий қийинчиликлар, ишсизлик, миграция ва турмуш ўртоқлар ўртасидаги келишмовчиликларни сабаб қилиб айтишади.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4251

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда доллар курси кескин пасаядими?

Иқтисодчи Тўлқин Бобоқулов доллар, сўм, иқтисодиёт ҳақида ishonch.uz мухбирига интервью берди

▶️ ВИДЕО: https://youtu.be/je05UGFcm-w

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍1😱1
Мирзиёев БМТ БАнинг 80-юбилей сессиясида нутқ сўзлади

Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош қароргоҳида ўз ишини бошлаган БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси умумсиёсий мунозараларида нутқ сўзлади.

Президент Мирзиёев сўзининг аввалида иштирокчиларни БМТ Бош Ассамблеясининг юбилей анжумани – 80-сессияси билан самимий қутлади. Мазкур йиғилиш шиддат билан ўзгараётган мураккаб глобал вазиятда ўтаётгани, бу эса Ташкилот фаолияти ва унинг келажагига янгича ёндашувлар билан қарашга чорлаётганини қайд этди.

– Ҳозирги кунда дунёда халқаро институтларнинг ўрни ва роли заифлашмоқда, қарама-қаршилик, низо ва урушлар кучаймоқда, технологик ва ижтимоий тенгсизлик кескин ошмоқда, иқтисодий ва гуманитар инқирозлар ортиб бормоқда. Буларнинг ҳаммаси мутлақо янги, хавотирли геосиёсий воқеликни вужудга келтирмоқда, – деди Ўзбекистон раҳбари.


Нутқнинг тўлиқ матни ушбу ҳаволада

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍271🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нью-Йоркда Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби ҳамда Корея, Албания, Иордания ва Чехия етакчилари билан учрашди.

Расмий саҳифаларимиз
:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев БМТ минбарида глобал ва минтақавий хавфсизлик борасида фикр билдирди

Президент Мирзиёев глобал ва минтақавий хавфсизлик борасида фикр юритар экан, Афғонистондаги вазиятга тўхталди. Афғон халқининг тинч ва осуда ҳаётга бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш учун халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга чақириб, бу давлатнинг яккаланиб қолишига йўл қўймаслик ўта муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Ғазо секторидаги тобора ёмонлашиб бораётган гуманитар инқироз ҳақида гапирар экан, Президентимиз ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва сиёсий музокараларни давом эттиришга чақирди.

– Биз БМТ резолюцияларига мувофиқ, “икки халқ учун – икки давлат” тамойилини амалга оширишнинг қатъий тарафдоримиз, – деди у юксак минбардан туриб.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
2👍21👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик спортчилар МДҲ ўйинларида иштирок этади

25 сентябрь – 9 октябрь кунлари Озарбайжонда навбатдаги МДҲ ўйинлари бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада қатнашиш учун Ўзбекистон терма жамоаси Озарбайжонга жўнаб кетди.

Делегациямиз таркибидан ўрин олган 254 нафар атлет нуфузли халқаро мусобақада спортнинг 23 та тури бўйича медаллар учун кураш олиб
боради.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
2👍21
Жаҳон чемпионатида энди 64 та жамоа иштирок этиши мумкин

«Diario Ole» нашрининг хабар беришича, ФИФА футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа иштирокида ўтказишга тайёр. Ташкилот KONМEBOL (Жанубий Америка футбол конфедерацияси)нинг илк мундиал ташкил этилганига 100 йил тўлиши муносабати билан чемпионатни янада кенгроқ миқёсда ўтказиш таклифини қўллаб-қувватламоқда.

Бу бежиз эмас, чунки ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам шу каби нуфузли мусобақаларнинг янгича форматлари бўйича ташаббусларни илгари суриб  келмоқда.  


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4253

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41
Шерали Жўраев ҳам унинг мухлиси бўлган: бор-йўғи 33 йил умр кўрган Аҳмад Зоҳир ижоди ва ҳаёти

Шундай ижодкорлар борки, санъатга чақмоқ каби кириб келади. Улар оз яшайди, лекин ижоди тарихда ўчмас қолдиради. “Афғон булбули”, “Шарқ булбули”, “Афғон Элвис Преслиси” каби номларни олган хонанда Аҳмад Зоҳир ҳам шундай эди. У бор-йўғи 33 йил умр кўрди, сирли тарзда ҳалок бўлди. Аммо Зоҳир қисқа умри давомида баракали ижод қилиб, ўнлаб албомлар чиқарди. Қуйида сермаҳсул афғон санъаткорининг умр йўли ва ижод қирралари ҳақида сўзлашамиз.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4229

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4👍1
Олтин нархи 44 фоизга ошди

Олтин нархи  тез суръатларда ўсмоқда. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йил январь ойига нисбатан  қарийб 44 фоизга кўтарилган. Шу билан бирга, декабрь ойига нисбатан ойлик ўртача нарх 34,6 фоизга ошди.

Экспертлар бу ўсишни глобал иқтисодий ва сиёсий ноаниқликларнинг кучайиши билан боғламоқда. Геосиёсий кескинликлар, савдо урушлари, иқтисодий ўсиш бўйича кутилмаларнинг ёмонлашуви — асосий омиллар сифатида кўрсатилмоқда. Шунингдек, дунё марказий банклари, хусусан Хитой, олтин харидларини сезиларли даражада оширган.


Маълумотларга кўра, 1833 йилдан буён олтин нархи ўсиши бўйича 2025 йил олтинчи энг йирик кўрсаткичга эга бўлмоқда.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1🤔1😱1🎉1
“ЁШИНГИЗ КАТТА, ЭНДИ ЁШЛАР ИШЛАСИН!”

Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасида ҳамшира лавозимида ишлаб келган Нагима Тўйчибекова билан тузилган меҳнат шартномаси 2025 йил 23 июнь куни бекор қилинди.

Шундан сўнг у руҳан чўкиб қолди. Раҳбарнинг “Ёшингиз катта, энди ёшлар ишласин!” деган иддаоси қалбини қаттиқ яралади. Ўзини қўлидан бир юмуш келмайдигандек ҳис этди.


Батафсил:  http://ishonch.uz/news/4255

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥31🎉1🌭1
Касаба уюшма талабини писанд қилмаган тиббиёт муассасаси судда икки марта ютқазди

Хива туман тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимида навбатчи ҳамшира сифатида ишлаб келаётган Гулшод Исмоилова иш ҳақи бошқаларникидан кам тўланаётгани ҳақида бухгалтерияга бир неча бор шикоят қилди, лекин натижа бўлмади.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4256

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2🔥2🎉1
2025/10/25 18:39:38
Back to Top
HTML Embed Code: