Telegram Web Link
🌅 #ISHONCH_SOʻZI

Қуёш ҳар куни ботса ҳам, эрталаб яна чиқишни унутмайди. Сен ҳам шундай бўл.

Кунингиз хайрли ўтсин!


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
3👍2❤‍🔥1👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий автобус йўлакларидан фойдаланишнинг биринчи куни

Ishonch.uz мухбири  қулайликлар ҳақида йўловчиларнинг фикрлари билан қизиқди.

“Ярим соат тирбандликларда қолиб кетар эдим, аммо энди қисқа фурсатда манзилимга етиб келдим”

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👏3👌21👍1🔥1😱1
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган такси ходимлари сони 777 мингдан ошди

Сўнгги йилларда платформали бандлик кенгайиб бормоқда. Бугунги кунга келиб, Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар сони 5,5 миллиондан ошди.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4300

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥21
Bloomberg: Навоийда олтин ишлаб чиқариш кескин ошириляпти

Bloomberg нашрининг ёзишича, Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) келгуси беш йил ичида олтин ишлаб чиқариш ҳажмини 30 фоизга оширишни режалаштирмоқда. Қайд этилишича, бу қадам компаниянинг дунёдаги етакчи олтин ишлаб чиқарувчилар орасидаги мавқеини янада мустаҳкамлайди.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4301

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥21
Хоразмнинг чекка ҳудудларида ҳамширалар скутерда юришади

Янги тартиб қоида амалга кирди. Энди улар нима қилишсин?..

Зеваржон Хўжаниёзова Хоразмнинг энг чекка ҳудудидаги оилавий шифокорлик пунктида ҳамшира бўлиб хизмат қилади. У муассасадан уч километр олисда жойлашган Амударё бўйларида тарқоқ яшовчи аҳолига ҳам патронаж хизмати кўрсатади. Бу ерга пиёда бориб келиши учун ярим кун вақти кетади.

▶️ ВИДЕО: http://ishonch.uz/news/4302

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥4👌21
⚡️ Фарғонада мактаб директори Гулираъно Қосимова билан боғлиқ суд иши бошланди

Бугун жиноят ишлари бўйича Қува туман судида Фурқат тумани Ички ишлар бўлимининг мансабдор шахсларига оид жиноят иши бўйича дастлабки суд мажлиси бўлиб ўтди. Ishonch.uz мухбири бу судда кузатувчи сифати қатнашди.

Мазкур очиқ суд ишида шаъни ва қадр-қиммати топталгани ортидан ОАВга мурожаат этиб, кенг жамоатчиликнинг эътиборига тушган мактаб директори Гулираъно Қосимова жабрланувчи сифатида иштирок этмоқда.

Аввал айтилганидек, Фурқат туман ИИБнинг икки раҳбари А. Ходжаев ва унинг ўринбосари Ж. Расулов тергов органининг хулосасига кўра, бир нечта моддалар билан жиноят содир этганликда айбланган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда, ИИБнинг икки раҳбари ва бир қатор тезкор ходимлар Фурқат туман солиқ инспекцияси бошлиғи ҳамда мактаб директори бўлган аёлга нисбатан туҳмат уюштиргани, жисмоний куч ишлатгани айтилган.

Мазкур хабар ортидан ИИВ раҳбари маслаҳатчиси Зокиржон Алматов Фарғонада юз берган ҳолатга “Биз ўзидан кетиб қолган бундай раҳбарларни асло кечирмаймиз”, дея муносабат билдирди.

Бундан ташқари, Фурқат тумани ИИБ масъуллари томонидан содир қилинган ҳолат Сенат қўмитаси томонидан назоратга олинди.

Бугунги суд мажлисида жабрланувчининг кўрсатмалари тингланди. Навбатдаги суд 15 октябрь куни бўлиб ўтади.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍621🔥1👏1😱1😢1👌1
Сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионати совриндорлари кутиб олинди

Шу кунларда Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида сув спорти турлари Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

Мазкур мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб иштирок этиб, бир неча йўналишда ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олишди.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4303

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1❤‍🔥11
Ўйин куни

FIFA-2026 жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Рақиб эса Кувайт терма жамоаси.

Ҳамма Фабио Каннаваро бош мураббийлигидаги илк учрашув қандай натижа билан тугашига қизиқиб турибди. 


Ўйин соат 18:00 да Тошкент шаҳридаги “Олимпия” стадионида старт олади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍41
Фуқароларни уларнинг розилигисиз тасвирга олиш ман этилиши мумкин

Қонунчилик палатасида 7 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида кўриб чиқилган Қонун лойиҳасида айни шу масала кўтарилди ва иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4304

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍21
Ҳалигача давоси топилмаган камёб касалликлар

Тиббиёт шифокор кўригидан мунтазам ўтиб туриш, зарарли одатлардан йироқ юриш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш кераклигини бот-бот такрорлайди. Аммо шундай касалликлар борки, бу чораларнинг бирортаси уларнинг олдини ола билмайди. Яхшики бу камёб касалликлар жуда оз учрайди ва чуқур тадқиқотлар олиб борилишига қарамай ҳануз самарали давоси йўқ.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4298

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1🔥1😱1😢1🎉1
🗞 Ўзбекистондаги газета ва журналлар тиражи қанча?

Рўйхат эълон қилинмоқда.


Ishonch.uz Ўзбекистоннинг асосий ўзбек босма ОАВсининг тиражи йилнинг IV чорагига келиб нечи нусхада чоп этилаётгани билан қизиқди.

Бир вақтлар 50-100 минглаб нусхада чоп этилаётган нашрлар адади бугун 2 мингга ҳам етмайди. Болалар нашрларининг аҳволи эса жуда ачинарли ҳолатга келиб улгурган.

Газета ва журналлар тиражи рейтинги ⬇️

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4305

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5😱2😢21🔥1👏1🤯1
🌅 #ISHONCH_SOʻZI

📌 Одам ўзини енгмагунча, дунёни енголмайди.

Кунингиз хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31
💵 Доллар тушди, аммо пойтахтда ижара нархлари ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2025 йилнинг сентябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархларини таҳлил қилди.


Таҳлилларга кўра, АҚШ долларининг сўмга нисбатан қадрсизланиши уй-жойлар ижарасининг доллардаги қийматини ошишига олиб келган. Шунингдек, янги ўқув йили бошланиши билан ижарага берувчилар орасида нарх ошишига оид кутилмалар шаклланган бўлиб, бу ҳолат таклиф этилаётган нарх-наволарга бевосита таъсир қилган.


💬 Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси 👇

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4294

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯31
Форишда 37 нафар бола заҳарланди: Тошкентдаги ҳодиса масъулларга сабоқ бўлмадими?

Жиззах вилояти Фориш туманидаги 1, 3, 5 ва 7-сонли давлат боғчаларида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 37 нафар бола овқатдан заҳарланди. Болаларда иситма, кўнгил айниши, қорин оғриғи, ич кетиши ва ҳолсизлик белгилари кузатилган.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4306

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍1🔥1🤯1😱1😢1
ФИФА 2034 йилги жаҳон чемпионатини кўчириши мумкин

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган 2034 йилги жаҳон чемпионатини 2035 йилнинг январига кўчириш имкониятини ўрганмоқда.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4307

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21
Ishonch.uz | Rasmiy kanal
Форишда 37 нафар бола заҳарланди: Тошкентдаги ҳодиса масъулларга сабоқ бўлмадими? Жиззах вилояти Фориш туманидаги 1, 3, 5 ва 7-сонли давлат боғчаларида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 37 нафар бола овқатдан заҳарланди. Болаларда иситма, кўнгил айниши, қорин оғриғи…
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг БАЁНОТИ
 
2025 йил 9 октябрь куни Жиззах вилояти Фориш туманидаги бир нечта мактабгача таълим ташкилотларининг айрим тарбияланувчиларида енгил нохушлик, ҳароратнинг кўтарилиши, кўнгил айниши ва қисқа муддатли овқат ҳазм қилиш бузилиши белгилари кузатилган.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4308

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍211
Анор ва унинг шарбати экспорти Фарғона брендига айланмоқда

Қува туманида йилига ўртача 40–50 минг тонна анор ҳосили етиштирилади. жорий йилда 30 миллион долларлик маҳсулотни экспорт қилиш режалаштирилган.

Эътиборлиси, бу йилги мавсумда етиштирилган анорлар халқаро стандартларга жавоб берадиган сифатда тайёрланиб, замонавий қадоқларда Россия, Корея, Араб давлатлари, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга экспортга йўналтирилмоқда.

Экспортёр корхоналардан бири “Карим-А экспорт” МЧЖда замонавий технологиялар ёрдамида анордан табиий шарбатлар тайёрланиб, корхонанинг ўз бренди остида Россия ва Араб давлатларидаги харидорларга етказиб бериляпти.


Расмий саҳифаларимиз
:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍21
Олмаота яшаш қимматлиги бўйича Марказий Осиёнинг барча шаҳарларини ортда қолдирди

Тадқиқотларга кўра, Олмаотада ҳаёт кечириш нархи Тошкент, Бишкек ва Душанбе шаҳарларига нисбатан анча юқори, ҳаттоки айрим соҳаларда Шарқий Европа пойтахтларига яқинлашиб қолган.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4309

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21
2025/10/24 16:02:35
Back to Top
HTML Embed Code: