Telegram Web Link
Тошкентда ер ости қувури портлаши билан боғлиқ техноген ҳодиса юз берди

Бугун, 10 июль куни тахминан соат 11:00 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Фаробий кўчаси ҳудудидан ўтувчи дастлабки тахминларга кўра диаметри 800 мм бўлган сув қувури кучли босим остида ёрилиб кетган.

Ҳодиса жойига зудлик билан ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, вазият оқибатлари бартараф этилмоқда.

Пойтахт ФВБнинг маълум қилишича, ҳозирча тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
"Қўшимча маълумот тақдим этилади", – дейилади хабарда.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
😱311
Ishonch.uz
Тошкентда ер ости қувури портлаши билан боғлиқ техноген ҳодиса юз берди Бугун, 10 июль куни тахминан соат 11:00 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Фаробий кўчаси ҳудудидан ўтувчи дастлабки тахминларга кўра диаметри 800 мм бўлган сув қувури кучли босим остида…
❗️3 киши жабрланган – пойтахт ФВБ

Аниқланишича, ушбу ҳолат режавий тадбир асосида ўтказилган коммунал тармоқдаги иссиқ сув тармоғини босим остида текшириш жараёнида юзага келган.

Ҳозирда иссиқлик сув қувуридаги ушбу ҳодиса коммунал-техник авария-тиклаш бригадаси куч ва воситалари билан бартараф этилиб, носозлик оқибатларини тугатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ, ССБ ва коммунал соҳа ташкилотлари масъуллари ҳамда куч ва воситалари жалб қилинган.

Ҳодиса оқибатида 3 нафар фуқаро енгил тан жароҳати олган ва уларга воқеа жойида тиббиёт ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган. Уларни шифохонга олиб боришга эҳтиёж бўлмаганлиги сабабли, ўз уйларига рухсат берилган.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1😢1
Ислом меросининг бебаҳо хазинаси намуналари Ўзбекистонга тарихий қайтиши арафасида Лондонда намойиш этилди

Лондонда муҳим маданий воқеа бўлиб ўтди: Буюк Британияда илк бор Ўзбекистон тарихи билан боғлиқ, Ислом цивилизациясининг олтин даврларига оид ноёб Қуръон қўлёзмалари ва тарихий артефактлардан иборат коллекция намойиш этилди. Ушбу муқаддас ёдгорликлар йиллар давомида хусусий коллекциялар ва музейларда сақланган, эндиликда улар ўз диёри – Ўзбекистонга қайтмоқда.

Батафсил cisc.uz

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1
Олимпия ва Паралимпия коллежи ўқувчилари учун стипендия таъсис этилади

Ўзбекистон спортчилари Олимпия ва Паралимпия ўйинларига комплекс тайёрлашга доир ПҚ–221-сон қарор билан 2025/2026 ўқув йилидан Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази фаолиятини ривожлантириш белгиланди.

Марказда ўқиш жараёни 2 босқичда амалга оширилиб, бунда 1-босқичда 8–11-синфлар учун Олимпия ва Паралимпия мактаби, 2-босқичда 1–2-курслар учун Олимпия ва Паралимпия коллежи фаолият кўрсатади.

2026 йилдан эса Марказнинг Олимпия ва Паралимпия коллежи ўқувчи-спортчиларига Спорт вазирлигининг стипендияси учун назарда тутилган маблағлар доирасида ойлик стипендия таъсис этилади.


Олимпия ўйинлари ва ушбу мусобақа дастурига киритилган спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари олий ҳарбий (ихтисослаштирилган) таълим муассасаларига тўғридан-тўғри қабул қилинади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍1👏1
Ўтган 6 ойда “Тез ёрдам”га 850 тага яқин ёлғон чақирув бўлган

2025 йилнинг ўтган олти ойи давомида “103” хизматига жами 849 та ёлғон чақириқ келиб тушди.

ССВ матбуот хизмати маълумотига кўра, бу 2024 йилнинг айни шу даврига нисбатан 401 тага кам.
Ҳисобот даврида энг кўп ёлғон чақириқ Сурхондарё вилоятида кузатилиб, мазкур рақам 177 тани ташкил этган. Кейинги ўринларни Қашқадарё (140 та) ва Самарқанд (127 та) вилоятлари “банд” қилган.

Шунингдек, энг кам ёлғон чақириқ Сирдарё вилоятида (11 та) рўйхатга олинган бўлса, сўнгги олти ойда Наманган вилоятида бирорта ҳам ёлғон чақирув келиб тушмаган.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1👎1🤯1
Президент Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишмоқда

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларига ташриф буюриб, маҳаллалардаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, саноат корхоналари фаолияти билан танишади.

Давлат раҳбари, дастлаб пойтахтнинг Бунёдкор кўчасидаги шароитларни кўздан кечирди.

Қайд этилишича, гастротуризмни ривожлантириш мақсадида бу ердаги 90 та тадбиркорлик субъекти туну кун ишлаш тартибига ўтказилди. Шундан 45 та корхона янги ташкил этилди. 500 киши иш билан таъминланди.

Сўнгги пайтлар бу каби туризм қишлоқлари, меҳмон уйлари, гастрономик кўчалар қўллаб-қувватланаяти.

Пойтахтнинг Миробод, Олмазор, Чилонзор, Яккасарой, Янгиҳаёт туманларида ҳам шундай гавжум кўчалар ташкил этилган. Бунёдкор кўчаси эса мазкур туризм ҳалқасининг бир қисми бўлади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍2💯2
Microsoft, OpenAI va Anthropic ўқитувчиларни сунъий интеллектдан фойдаланишни ўргатиш учун миллионлаб маблағ сармоя қилмоқда

Мактаблар ва ўқитувчилар сунъий интеллект (СИ)ни синфларда қандай ва қай тарзда жорий қилишни ҳал қилишга уринаётган бир пайтда, учта етакчи технологик компания ўқитувчиларни тайёрлаш бўйича янги дастурга сармоя киритмоқда.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4058

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
21
Улуғбек Рашитов допинг қоидаларини бузгани учун икки йилга дисквалификация қилинди

Таэквондо бўйича икки карра олимпия чемпиони Улуғбек Рашитов допинг қоидаларини бузгани учун икки йилга мусобақалардан четлатилди.

Халқаро допинг синов агентлигининг (ITA) маълум қилинишича, Рашитов охирги 12 ой ичида уч марта ўз жойлашуви (геолокацияси) ҳақидаги маълумотни нотўғри тақдим этган. Бу ҳолат допинг қоидалари 2.4-моддасини бузиш сифатида баҳоланади.

Рашитов ушбу қоидабузарликни тан олган ва ITA таклиф қилган жазога рози бўлган. Дисквалификация муддати 2025 йил 13 майдан бошлаб ҳисобланади ва 2027 йил 12 майгача амал қилади.

Шунингдек, спортчининг 2025 йил 3 февралдан 13 майгача эришган барча натижалари бекор қилинади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
11👍1😱1
Мустақилликнинг 34 йиллиги юксак савияда нишонланади

Президентнинг ПҚ–222-сон қарорига мувофиқ, миллий истиқлолнинг 34 йиллик санаси Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт даражаси, жаҳон майдонидаги обрў-эътиборига ҳар томонлама муносиб тарзда, юксак савияда нишонланади.

Мустақилликнинг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилади.

Мустақиллик байрами Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ҳамда туманлар, қишлоқ ва овулларда муносиб нишонланиши таъминланади.

“Она диёр – ранглар жилосида”, “Ватан учун яшайлик!”, “Энг улуғ, энг азиз” каби анъанавий кўрик-танловлар юқори даражада ўтказилади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
🔥3👍1🕊1
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги нега тадбиркорларни қийнаб келмоқда?

Июль ойининг дастлабки кунлари кучли аномал иссиқ билан бошланди. Умуман, юртимизда иссиқ ва қуруқ кунлар кўпайиб бормоқда. Албатта, бу иссиқ ҳавода инсон салқин ичимликлар ва шунга ўхшаш маҳсулотларга эҳтиёж сезади. Музлаткичларда турган ичимликлар, музқаймоқлар, сут-қатиқ маҳсулотлари ва бошқа нарсаларнинг бозори чаққон бўлади. Аммо...

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4062

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
3🍾1
"Яна келиб ишлашни истасанг, “декретний”дан воз кечасан!"

Бўстонлиқлик Ситора Туроббоева ҳомиладорлик ва туғиш таътилига кетаётганида, унга тўланадиган пулдан воз кечиши учун ходимлар бўлими бошлиғи томонидан айнан шундай шарт қўйилди.

Батафсил:
http://ishonch.uz/news/4063

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍3😱3🤯2🎉1🙏1👌1
2025/09/09 17:19:24
Back to Top
HTML Embed Code: