Қатор рейтингларга кўра яшаш учун энг қулай давлатлар рўйхатидаги дастлабки ўринларни Сиргапур ва Янги Зеландия эгаллайди. Хўш, бу давлатларнинг муваффақият сири нимада?
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4060
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏3❤1👍1🔥1
Ўзбекистонликларнинг аксарияти бир кунлик тўйга йиллик даромадини сарфлаяпти – тадқиқот
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4064
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Кўпчилик оилаларнинг даромад даражаси билан тўй учун қилинаётган ёки режалаштирилган харажатлар ўртасида сезиларли тафовут кузатилмоқда.
Респондентларнинг катта қисми – 81,24 фоиз (айниқса, вилоятларда яшовчилар) – ўз оиласининг ўртача ойлик даромадини 5 миллион сўмдан 12 миллион сўмгача деб кўрсатган.
Лекин...
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4064
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
🤔3🎉1
"... Мен бу сафар глобал масалалар ҳақида эмас, кўпроқ оддий одамгарчилик, инсоний самимият, соддароқ айтганда, қўшниларнинг бир-бирларига бўлган меҳри, самимияти ўртадаги вазиятни қандай ўзгартириб юбориши хусусида гапирмоқчиман. Зотан, айни ҳодиса бугун икки халқ, икки мамлакат ҳаётида кузатаётганимиз дўстона муносабатларнинг буюгидир.
... Муҳими, бу ишларда барча-барчамизга давлатларимиз раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров ўрнак бўлмоқда".
"ТАРИХ СИНОВЛАРИДАН ЎТГАН ҲАҚИҚАТ
ўзбек ва қирғизни ҳеч ким ва ҳеч қандай куч бир-биридан айира олмайди"
мақоласидан.
Батафсил: 👇
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤🔥2👍2🔥2⚡1❤1👏1
Самурай ўғли асос солган бренд: Yamaha`нинг ривожланиш йўли
Yamaha бренди оддий ўқувчиларимизга ҳам таниш. Болаликдан ҳатто қишлоқ тўйларида ишлатиладиган мусиқа асбоблари устига ёзилган бу сўзни кўпчилик кўрган. Мазкур япон компанияси тарихи шуни кўрсатадики, муваффақият тинимсиз меҳнат ортидан келади.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4061
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Yamaha бренди оддий ўқувчиларимизга ҳам таниш. Болаликдан ҳатто қишлоқ тўйларида ишлатиладиган мусиқа асбоблари устига ёзилган бу сўзни кўпчилик кўрган. Мазкур япон компанияси тарихи шуни кўрсатадики, муваффақият тинимсиз меҳнат ортидан келади.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4061
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
❤3⚡1🎉1
Кусто таваллудига 115 йил: сув остига умрини бағишлаган тадқиқотчи
Кўпчилик ёшликда “Кусто сув ости кемасининг саргузаштлари” кўрсатувини кўриб катта бўлган. Таниқли актёр Ғайбулла Ҳожиев мазкур кўрсатувларга моҳирлик билан овоз берган. Кусто ва унинг жамоасининг хизматлари эвазига дунё аҳли улкан уммон қаъридаги кўплаб ажойиботлар билан танишди, оммада улар ҳақида кенг тасаввурлар ҳосил бўлди. Бу йил июнь ойида Жак Ив Кусто таваллудига 115 йил тўлди. Қуйида моҳир аквалангчи ва сув ости бўйича олимнинг ҳаёт йўлини кўриб чиқамиз.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4068
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Кўпчилик ёшликда “Кусто сув ости кемасининг саргузаштлари” кўрсатувини кўриб катта бўлган. Таниқли актёр Ғайбулла Ҳожиев мазкур кўрсатувларга моҳирлик билан овоз берган. Кусто ва унинг жамоасининг хизматлари эвазига дунё аҳли улкан уммон қаъридаги кўплаб ажойиботлар билан танишди, оммада улар ҳақида кенг тасаввурлар ҳосил бўлди. Бу йил июнь ойида Жак Ив Кусто таваллудига 115 йил тўлди. Қуйида моҳир аквалангчи ва сув ости бўйича олимнинг ҳаёт йўлини кўриб чиқамиз.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4068
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
❤5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“BO‘STON RESORT” – ЯНГИ ДАМ ОЛИШ ВА ДАВОЛАШ МАСКАНИ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл соҳилида “Bo‘ston resort” замонавий дам олиш маскани қад ростлади.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4069
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл соҳилида “Bo‘ston resort” замонавий дам олиш маскани қад ростлади.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4069
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
❤🔥1👍1🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Жадидчиликни ўрганишга қарши бўлганларнинг айримлари бугун жадидшунос бўлиб юришибди"
Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти директорининг ўринбосари Дилноза Жамолова "Юзма юз+" кўрсатувида "жадидлар фақат маърифатчи бўлганми?", "жадидлар совет хукуматининг миллий чегаралаш сиёсатини маъқуллаганми?", "мустақилликнинг дастлабки йиллари жадидлар меросини ўрганишга нега эхтиеткор муносабатда бўлинди?" каби саволлар атрофида мулоҳаза юритади.
▶️ Батафсил: https://youtu.be/0rnYI4yPKqE
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти директорининг ўринбосари Дилноза Жамолова "Юзма юз+" кўрсатувида "жадидлар фақат маърифатчи бўлганми?", "жадидлар совет хукуматининг миллий чегаралаш сиёсатини маъқуллаганми?", "мустақилликнинг дастлабки йиллари жадидлар меросини ўрганишга нега эхтиеткор муносабатда бўлинди?" каби саволлар атрофида мулоҳаза юритади.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5⚡1❤1👎1
БААда ўтган Кимё Олимпиадасида ўзбекистонликлар энг яхши натижани қайд этди
Дубайда бўлиб ўтган 57-Халқаро Кимё Олимпиадасида (IChO 2025) Ўзбекистон жамоа ҳисобидаги кўрсаткичи билан ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди.
Якуний натижаларга кўра терма жамоанинг барча аъзолари ғолибликни қўлга киритди — 2 та олтин ва 2 та кумуш, жами 4 та медаль:
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Дубайда бўлиб ўтган 57-Халқаро Кимё Олимпиадасида (IChO 2025) Ўзбекистон жамоа ҳисобидаги кўрсаткичи билан ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди.
Якуний натижаларга кўра терма жамоанинг барча аъзолари ғолибликни қўлга киритди — 2 та олтин ва 2 та кумуш, жами 4 та медаль:
– Далер Раҳимов — Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси — олтин медаль;
– Миржаҳон Мухаммадов — Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси — олтин медаль;
– Иброҳим Темуров — Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри Бухоро мактаби ўқувчиси — кумуш медаль;
– Билолиддин Зухриддинов — Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси — кумуш медаль.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
❤2🔥2🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“2030 йилгача асфалт қилинмаган йўл қолмайди” – транспорт авзири
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида берган ҳисоботида маълум қилди.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида берган ҳисоботида маълум қилди.
“Аниқ дастур бор: маҳалла, ички йўлларда 2030-йилгача асфалт қилинмаган йўл қолмайди. Яъни бугунги кунда биз 70 фоиз лой, тупроқ йўлларининг айримини шағалга, айримини асфалтга ўтказдик. Қолган 30 фоизини, умуман, тупроқ йўлларни икки йилда шағалга ўтказамиз ва 2030 йилгача юриб бўлмайдиган аҳоли пунктининг ўзи қолмайди. Бу амбициоз бўлган тақдирда ҳам, лекин мана, Молия ва иқтисодиёт вазирлиги билан бирга бўйнимизга олган тизим”, – дейди вазир.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
🥱3🔥2⚡1👍1
Президент Администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон имзоланди.
Бундан ташқари, Президентнинг стратегик ривожланиш, ташқи сиёсат бўйича янги маслаҳатчи лавозимлари киритилиб, молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект, креатив иқтисодиёт ва туризмни ривожлантириш, жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги, тадбирларни ташкиллаштириш, йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш бўйича, шунингдек, коммуникация департаментлари ташкил этилди.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон имзоланди.
Ушбу Фармонга мувофиқ, Президент Администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди. Натижада Администрация ва унинг таркибидаги ташкилотларда 284 та штат қисқартирилди, такрорланувчи лавозимлар оптималлаштирилди.
Фармонга асосан, эндиликда Президент Администрацияси фаолиятида 5 та устувор йўналиш белгиланди. Булар — таълим, бизнес, суд-ҳуқуқ тизими, тиббиёт ва сув ресурслари масалаларидир. Ушбу йўналишларда ислоҳотларни самарали амалга ошириш мақсадида Президент Администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди.
Бундан ташқари, Президентнинг стратегик ривожланиш, ташқи сиёсат бўйича янги маслаҳатчи лавозимлари киритилиб, молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект, креатив иқтисодиёт ва туризмни ривожлантириш, жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги, тадбирларни ташкиллаштириш, йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш бўйича, шунингдек, коммуникация департаментлари ташкил этилди.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
⚡2❤2🎉1
Вазирлик ва идораларнинг қарор қабул қилишдаги мустақиллиги оширилади – Президент фармони
Фармон билан вазирлик ва идораларнинг қарор қабул қилишдаги мустақиллиги оширилади. Бу билан боғлиқ бюрократик жараёнлар қисқаради, улар проактив фаолият юритиши учун имкониятлар кенгайтирилади.
Ҳукумат қарорлари, идоравий ҳужжатлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳужжатлари билан тартибга солинадиган масалалар рўйхати белгиланади.
Эндиликда идоралар ўзларига тегишли соҳани мустақил тартибга солиш ваколати доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қила олади.
Идоравий ҳужжатларни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказишда қайта ишлаш (таҳрирлаш) имконияти яратилади. Идоравий ҳужжатларни халқаро стандартларга мослаштириш жараёнида уларга ҳуқуқий нормаларни киритишга рухсат этилади.

⚡3
АОКА тугатилиб, унинг асосида Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилади
Фармонга мувофиқ, эндиликда ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва лойиҳа Президент Администрацияси ҳузуридаги илмий-таҳлилий институтлар тадқиқотлари, олимлар, маҳаллий ва хорижий экспертларнинг тавсиялари асосида ишлаб чиқилади.
Давлат идораларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлиги оширилмоқда. Матбуот котиблари институти янада мустаҳкамланади, аҳоли билан коммуникация қилиш ва оммавий ахборот воситалари билан ишлашнинг янги тизими жорий этилмоқда.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Фармонга мувофиқ, эндиликда ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва лойиҳа Президент Администрацияси ҳузуридаги илмий-таҳлилий институтлар тадқиқотлари, олимлар, маҳаллий ва хорижий экспертларнинг тавсиялари асосида ишлаб чиқилади.
Муҳим йўналишлар лойиҳа офислари орқали амалга оширилади. Администрация фаолиятида “комплаенс” тизими йўлга қўйилади. Бу эса шаффофликни таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ва коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.
Айрим йўналишларда Президент вакиллари лавозимлари жорий этилди. Шунингдек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) фаолияти тугатилиб, унинг асосида Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилмоқда.
Давлат идораларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлиги оширилмоқда. Матбуот котиблари институти янада мустаҳкамланади, аҳоли билан коммуникация қилиш ва оммавий ахборот воситалари билан ишлашнинг янги тизими жорий этилмоқда.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
🤔2⚡1❤1🎉1
Президент фармони билан қатор тайинловлар амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:
– Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимидан озод этилди;
– Тамила Анваровна Алиева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тиббиётни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;
– Тимур Нурйигитович Бутунбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;
– Нодира Жалаловна Хакимова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;
– Шерзод Фарход ўғли Озодзода Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тадбиркорлик лойиҳалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасида муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди;
– Дилноза Мурадовна Зиямухамедова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти мудири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси котибияти мудири лавозимидан озод этилди.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
🎉3❤1👍1
Ishonch.uz
Президент фармони билан қатор тайинловлар амалга оширилди Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан: – Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига…
Президент фармони билан амалга оширилган тайинловлар (давоми)
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
– Абдулазиз Ҳафизович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди;
– Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди;
– Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
– Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
– Мансурбек Полвонзода Оллоёров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимидан озод этилди;
– Русланбек Куролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍1
Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ об-ҳаво оқимлари кириб келади – Ўзгидромет
Жорий йилнинг 17-19 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.
17 июлда республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида, 18-20 июлда ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-45 даражагача кўтарилади.
Республика бўйича шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Жорий йилнинг 17-19 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.
17 июлда республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида, 18-20 июлда ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-45 даражагача кўтарилади.
Республика бўйича шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
ССВ бундай об-ҳаво шароитида болалар, кексалар, ҳомиладорлар, сурункали касаллиги борлар соғлиғига алоҳида эътибор қаратишни ва куннинг иссиқ вақтларида соя-салқинда бўлиш, кўпроқ суюқлик ичиш, пахтадан тикилган енгил кийимларни кийиш, бош кийим, қуёшдан ҳимояловчи кўзойнаклардан фойдаланиш ҳамда илиқ душ қабул қилишни тавсия қилмоқда.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
😱2❤🔥1🐳1