Шавкат Мирзиёев ЕОИИ йиғилиши ва 9 май тадбирларида иштирок этиш учун Москва шаҳрига етиб борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига келди.

“Внуково” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг юбилей йиғилишида ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади, шунингдек, икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
#ФОТОРЕПОРТАЖ

Ҳарбийларнинг намойишкорона пиёда юриши ўтказилди

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент шаҳрида Мудофаа вазирлиги қўшинларининг намойишкорона пиёда юриши ўтказилди

Батафсил: http://ishonch.uz/news/1817

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
#Кун_ҳикмати

Қайси бир миллатнинг она тили ўз ҳожатини ўтаёлмай, бошқа ёт тиллар олдида мағлубиятга учраб тиз букар экан, ундай миллат кўп узоқламаёқ, инсоний ҳуқуқларидан ажраган ҳолда ҳаёт дафтари устига инқироз қалами чекилиши шубҳасиздир. Ундай миллатлар ёлғизгина Ватанларидан эмас, балки бутун борлиғи билан тарих юзидан йўқолишга мажбур бўладилар.

✍️ Алихонтўра Соғуний

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ishonch.uz сайти жамоаси барча юртдошларимизни 9 май - Хотира ва қадрлаш куни билан чин юракдан қутлайди!

Бугунги доруломон кунлар учун курашган, ёруғ келажагимиз учун жон куйдирган аждодларимизнинг ёрқин хотирасини доим қалбимизда сақлаймиз.

Илоҳим, жамики ўтганларнинг руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин!

Юртимизда фақат тинчлик бўлсин!


Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
Мирзиёев Москвага ташриф доирасида Путин билан учрашди

Ўзбекистон етакчиси бундан аввал кузатувчи давлат раҳбари сифатида Москвада бўлиб ўтган Евроосиё иқтисодий кенгашининг юбилей мажлисида иштирок этиб, нутқ сўзлаган эди.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/1821

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
9 май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан Жиззах вилоятининг Бахмал туманида ҳам ҳарбий парад ташкил этилди.

Марказий кўча бўйлаб ўтказилган парадда бахмалликлар ҳарбий оркестр садолари остида зирҳли техникалар намойиши, пиёда аскарларнинг саф тортиши, ҳарбий жанг спорти каби чиқишларнинг гувоҳи бўлишди.

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
⚡️ Бухоролик ўқувчиларнинг қирувчи самолёти фашистларга қандай зарба берган эди?

Иккинчи жаҳон уруши энг даҳшатли паллага кирган 1942 йил фронтга ҳарбий самолётлар тайёрлаб жўнатиш собиқ СССР учун мушкул масалага айланиб қолади. Шу даврда бутун иттифоқ мамлакатларида мактаб ўқувчилари, пионерлар, умуман меҳнаткашлар томонидан фронт учун пул йиғиш оммавий ҳаракати бошланади.

▶️ ВИДЕО: http://ishonch.uz/news/1820

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мураккаблашаётган бошпаналик муаммоси: уйлар нархи арзонлаётгани ростми?

Сўнгги пайтларда кўпчиликни шу савол қизиқтирмоқда – уйлар нархи тушаётгани ростми, энди бошпаналик бўлиш осон ва арзон бўладими?


Батафсил: http://ishonch.uz/news/1818

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
Музейлар маънавий ёдгорликлар сақланадиган жойми ёхуд кўнгилочар маскан?

9- май – Хотира ва қадрлаш куни олдидан бир гуруҳ ЎзЖОКУ талабалари, назм ва насрда бирдек қалам тебратган адиб, ўзбек ва жаҳон китобхонларига Навоийни теран танитган буюк ёзувчи “Ойбек уй-музейи”га бордик.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/1823

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
Шавкат Мирзиёев Москвадаги ҳарбий парадда иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.

Шу билан Россияга амалий ташриф якунланди. Аэропортда Президентимизни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
"Қалай, қишлоғимиз ёқдими?!" – туризм қишлоғидан фотоҳикоя

Баҳор ҳар ерда гўзал, аммо Сентобнинг ўз баҳори бор. У Навоий вилояти Нурота тумани марказидан 120 км узоқликда жойлашган, 3 минг йиллик тарихга эга қишлоқ. 2023 йил октябр ойида жаҳондаги энг яхши туризм қишлоқларидан бири, деб эълон қилинган.

Ishonch.uz мухбири Сентобга йўл олиб, ушбу мўъжаз макон ҳақида фотоҳикоя тайёрлади.

Батафсил: http://ishonch.uz/photo_news/1824

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
2024/05/09 19:23:49
Back to Top
HTML Embed Code: