Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Америка Қўшма Штатларининг Шимолий Каролина штатида океан соҳилида жойлашган бешта уй кучли тўлқин туфайли атиги бир соат ичида бутунлай вайрон бўлди.

___

Йиллаб қилинган меҳнатни бир сония ёки бир неча дақиқа йўққа чиқариши мумкин. Кўнгил ҳам худди шу иморатлар кабидир: агар дилозор бўлсангиз, тилингиздан чиққан аччиқ сўзлар тўлқин каби уни вайрон қилади. Кўнгилнинг вайронаси кўзга кўринмайди, аммо сезилади. Шу боис, ҳаётда куч ва меҳнатни нимага сарфлашни яхши билиш керак — токи уни ҳеч қандай тўлқин бузолмасин. Хайрли тун!

@jurnalistuz
16🔥9👏4👌1
2026 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилганига 50 йил бўлган машиналардан фойдаланиш тақиқланади

Ўзбекистон ҳукуматининг айрим қарорларига йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳада бу назарда тутилган.

___

Шундоқ ҳам ўзимизда ишлаб чиқарилаётган машиналар 50 йил тугул, 10 йилга бормай шалдироқ арава бўлиб кетади-ю, бу ҳам қандайдир монопол ташкилотнинг ўйини эмасмикин? "Жигули", "Москвич" каби машиналардан кеча олмаётган, ёки ярим асрлаб авайлаб ҳайдаб келаётган фуқароларни транспорт воситасидан маҳрум қилиб, янгисини олишга мажбурлашдек бўлиб қолмаяптими?

Автомобил ишлаб чиқариш соҳасида рақобат йўқ, ички бозорда сифатли, узоқ муддат хизмат қилувчи машиналар яратилмаса ҳам керак бу чекловдан кейин. Шу сабабли, эски машина эгалари янги, сифатсиз ва қиммат автомобилларга ўтишга мажбур бўлишадиёв?

@jurnalistuz
🥴25😢17💯10👍83👀2🤣1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитой йўлларида ҳаракат фалажланди

Бунга миллионлаб одамларнинг ХХР тузилган кун муносабати билан узоқ таътилга оммавий равишда отланиши сабаб бўлди.

___

Хитой шундоқ ҳам аҳолиси жуда кўп, шаҳар ва йўллари гавжум мамлакат. Лекин шаҳарларида тартиб барқарор. Бизни Ўзбекистондаги айрим жойларда эса йўллар ҳамиша тирбанд.

Йўллар қанчалик катта ва замонавий бўлмасин, аҳоли оммавий ҳаракатланганда тизимга юк ортиши муқаррар.

@jurnalistuz
21👍11😎3
Кунига 11 соатдан кўп ишлаган, шанба якшанба куни ишлаганлар ишдан ҳайдаларкан

Британияда меъёрдан ортиқ меҳнат қилган фаррош ишдан бўшатилди, ха Британияда, ривожланган давлатлар шунақа экан.

Аёл 16 йил давомида кунига 17 соатдан ишлаган. Бу Британиянинг сменалар орасидаги минимал 11 соатлик дам олиш тўғрисидаги қонуни бузилиши ҳисобланади.

___

Туш ўнг бўлмас, ўнг туш бўлмас. Сарлавҳани ўқиб ишониб кетманг. Бу фақат Британияга тегишли...

@jurnalistuz
😁534😢2
Биз сизга энг яхшисини раво кўрамиз

Ахборот тарқатувчилар сони ортгани сайин улар орасидан холис ва муҳимларини топиш қийинлашиб бораверади.
Биз сиз қийналмаслигингиз учун энг керакли блоглар рўйхатини туздик.
Аъзо бўлинг ва ортиқча вақтингизни тежанг.

Ҳавола: 👉 https://www.tg-me.com/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥5👍21🤡1
Наманганда отасининг фермер хўжалиги еридан бир қисмини 360 млн сўмга пулламоқчи бўлган йигит ушланди

У харидорга ер ҳужжатларини танишлари орқали боғдорчилик йўналишидаги ер майдонига алиштириб беришини айтган.

@jurnalistuz
🙈14😁11🥴71
Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасидаги маоши маълум бўлди

Манба: Спорт экспресс.

___

Соатига 6 567 000, кунига 157 608 000 сўм оладиган мураббий Ўзбекистон учун нима бера олиши мумкин? Ахир халқимизнинг кўпчилиги шу пулнинг ярмидан ҳам камига бир ой қора терга ботиб ишлайди, кейин яна ярмини кредитга тўлайди.

Четдан келганларга бундай катта маош бергунча, ўзимизда опен бюджетда овоз тўплай олмаётганларга йўналтирилса, қанча мактаблар таъмирланар, қанча маҳаллалар обод бўлар эди.

@jurnalistuz
👍82💯53😢138😁4🤔2🤨2👀2👏1
Ўзбекистонда бир ойда 80,5 млрд сўмлик газ ва электр токи талон-торож қилинди

Сентябрда 33,6 млн кВт/соат электр энергияси, 9,4 млн метр куб газдан ноқонуний фойдаланилган. Қоидабузар истеъмолчиларга чора кўрилиши билдирилган.

@jurnalistuz
😁31🥴14👍3😢2🤗2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизнингча тўғри қарорми?

Агар мактаб ўқувчиси дарс жараёнида телефондан фойдаланса, унинг ота-онаси 4 120 000 сўмгача ЖАРИМА тўлаши мумкин

___

Агар ўқитувчи фойдаланса-чи...?

@jurnalistuz
🤣52👏8🤔6🤡3😐3🤷‍♂2🥴21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"50 йилдан бери пахта экиб бунақанги ҳосилни кўрмаганман".

Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида етиштирилган пахталарни кўринг, мўл-кўл ҳосил деб шуни айтса керак…

___

Иссиқхона, дорилар ҳисобига юртимизда йил, 12 ой тўкин-сочинчилик ва арзончилик. Мана, ҳатто пахта далаларини ҳам бегона ўтлардан тоза қиладиган дорилар ҳисобига пахталар мўл-кўл. Шу дорилардан "пахта қўйиб", ҳеч нарсани билмасада, давру даврон қилиб юрганларга ишлатса ҳам бўлмасмикан, мабодо?

@jurnalistuz
🤣508🙈3🗿2
Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари қанча даромад топади?

Pinkod нашри очиқ манбалардан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда фаолият юритадиган бир қанча ОАВларнинг 2024 йилдаги даромади, соф фойдаси ва тўлаган солиқларини ўрганди.

___

Даракчи.уз билан спорт.уз нашри солиқ тўламаганми ё очиқ манбада кўрсатилмаганми?

@jurnalistuz
🤣22👀74👍3😎2
Бу хабар шунда ёлғонми?

Равшан Эрматов:

"Каннаваро 4 миллион евро олар экан, деган хабарлар чиқди. Аслида бунинг ярими ҳам эмас. Лекин этикага кўра, маошни ошкор қила олмаймиз"

___

Хўп, ўша суммани ярими ҳам қанча маош бўлади?

2 000 000 евро тахминан 28 323 560 000 сўм бўлади (1 евро ≈ 14 161,78 сўм).

Агар ҳозирги банк курсини олсак (мисол учун 14 545,97 сўм) , 2 000 000 евро ≈ 29 091 940 000 сўм.

Рақамларни ўқий олдизми?

@jurnalistuz
🤣45😱15🗿83👏3😁2
ИЭМ куз-қиш мавсумига тайёр(ми?)

Олмалиқ кон-металлургия комбинати таркибидаги Иссиқлик электр маркази куз-қиш мавсумига тўлиқ тайёрланди. Бу йил 2 та буғ ва 1 та сув иситиш қозони капитал, қолган 5 та қозон жорий таъмирдан чиқди.

2025 йилнинг январь–сентябр ойларида 144 млн кВт/соат электр ва 623 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилди. Марказда табиий газ тежалиши ҳам таъминланиб, барча технологик ускуналар янги мавсум учун тайёр ҳолатга келтирилди.

___

Куз- қиш мавсумига кўп ташкилотлар, айниқса коммунал ташкилотлар тайёр, дея ахборот беришади. Аммо битта совуқ тушиб, қор ёғса, тайёргарлик даражаси ошкор бўлиб қолади.

Катта корхоналарда бу сезилмас, аммо оддий халққа доим сезилган, ё газ пасаяди, ё электр ўчади, ёки ёқилғи қуйиш шохобчаларида муаммо бўлади. Натижада нархлар ошиб, норозилик кўпаяди. Балким бу йил чиндан яхши бўлар...

@jurnalistuz
😁182👍1💯1🤣1
Энди вазир ёки ҳоким бўлмоқчи бўлган номзодлар коррупцияга қарши режасини тақдим этади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Лойиҳага кўра, ҳокимликка ёки Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодлар номзоди кўриб чиқилаётганда ўз фаолият дастури билан бирга коррупциянинг олдини олиш бўйича ҳаракатлар режасини ҳам тақдим этади.

Бу талаб янги келаётган раҳбарларнинг жавобгарлигини оширади, жамиятда коррупциянинг камайишига сабаб бўлади дейилмоқда.

___

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилгандан буён, коррупция ҳолатлари кўпайгандек? Энди уни камайтириш учун каттакон лавозимда ишлайман, деганлар ҳам бош қотиришларига тўғри келади. Лавозимга кўтарилиш учун пул беришнинг ҳар хил йўлларини ўйлаб топишмаса бўлгани...

@jurnalistuz
😁41🤣37👍4🤔21😎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ховос ва Карманада ҳокимлик масъуллари пора билан ушланди

1️⃣ Сирдарё вилояти Ховос туманида ҳоким ўринбосари ва вилоят инвестициялар бошқармаси мутахассиси фермердан 10 минг доллар пора олган вақтда ушланди. Улар фермерни текширувдан “ҳимоя қилиш” ва шоли етиштиришга рухсат бериш баҳонасида жами 30 минг доллар талаб қилган. Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди.

2️⃣ Навоий вилояти Кармана туманида ҳоким ёрдамчиси 40 млн сўм пора билан қўлга тушди. У хизмат мавқеидан фойдаланиб, 12 кв.м ерни фуқаро номига расмийлаштириб бериш учун 100 млн сўм талаб қилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳар икки ҳолат Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан фош этилган.

___

Булар қайси юрак билан шунча катта суммани сўрашган экан? Кунда бўлмаса ҳам, кунора порахўрлар ушланаётгани хабарини эшитса ҳам шу ишни қилишганми, демак, ё ишонганлари бор, ёки пулни яримини ёнга қолдириш йўлини билади.

@jurnalistuz
💯19😁14😱2🥴2😐21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Журналистга ҳам осон эмас

"18 минг оламни шодлиги бир жойга йиғилса ҳам бугун Олотликларга татимайди."

"Мен нима дедим, нима деганимни эслолмайман"

___

Жонли эфир вақтида вазиятдан чиқиб кетиш энг муҳим ҳолат ҳисобланади. Журналист маҳорати техник носозликларда синовдан ўтади.

@jurnalistuz
😁72👍246🤝6💯3👏2🥴2
#РАСМАН

‼️«Бош вазирдан бошлаб ҳокимгача, ижро органи раҳбарига тўй-маросимларга бориши ман этилади. Чойхоналарнинг ёнида давлат машинаси турганини кўрган куним ишдан олиб ташлайман, жиноий жавобгарликка тортаман. Тўй энг кўпи 150 кишига, ош 200 кишига бўлади. Бирорта раҳбар уйида туғилган кунини ҳам, тўйини ҳам мендан бошлаб нишонламайди.

Бўлди, у замонлар тугади энди, одамларнинг ғашини келтиряпмиз, лаънатини келтиряпмиз. Маросим ҳам, тўй ҳам раҳбарларсиз бўлади. Бош вазир боради ғўддайиб, ҳамма муовини билан, ҳамма туради... Сен ўша қилган 20 килограмм гўштингни пулига битта камбағалнинг уйига бориб краска қилиб бер, телевизор олиб бер, ноинсоф.

Қарор чиқади, қарор! Президент қарори эмас, сенатнинг қарори чиқади. Қани бирортанг ғинг деб кўр. У тўйга бориш энди ман этилади. Мен ўзим юрагимдан билган ҳолда шуни айтяпман. У ҳаммаси хиёнат бизнинг халқимизга, иккинчидан, тўй қилишнинг меъёрини ҳам ёзиб берамиз.

Тошкентда тўрт қизи бор одам ўзини осиши керак, тўй қилиш учун. Оддий одам, оилали, бюджетдан ойлик оладиган одам ўзини осиши керак! Тўртта қизини эрга бериш учун ўзини осса тўғри бўлади. Нимага?! Ҳеч қандай имконияти йўқ, барибир бечора қарз олади, ўзига қарамайди, дўхтирга бормайди, фақат шу тўйга йиғади. Кимга керак бу тўй? Бўлди, биз олдин ташвиқот қилиб кўрдик, бўлмади бу ташвиқот. Хиёнат қиляпмиз халқимизга, тўйларни агар жойига қўйсак, коррупция бўлмайди, адолат пайдо бўлади. Ҳамма бир хил тўй қилади. Агар бирорта раҳбар, прокурорми, ҳокимми, солиқчими, чегарачими, шу меъёрдан чиқса, ўша куни кўрасизлар, қамайман ҳаммани"

Ш.М.МИРЗИЁЕВ.

15.09.2025


Гап йўқ. Энди камбағал оилаларни елкасига шамол тегадиган янгилик бўлибди.

@jurnalistuz
👍86😁40💯119🤡9🏆3👀2❤‍🔥1👏1
2025/10/25 07:51:40
Back to Top
HTML Embed Code: