Telegram Web Link
Ижро ҳокимиятида 2141 та штат бирлиги қисқартирилади

Президент фармони билан ижро ҳокимиятининг 2141 та штат бирлиги қисқартирилади. Энг кўп қисқартиришлар Солиқ қўмитаси (498 та), Сув хўжалиги вазирлиги (224 та), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (200) ва Бандлик вазирлиги (163 та)да юз беради.

Бундан ташқари, қўмита, агентлик ҳамда инспекциялардаги 16 та ўринбосар штати тугатилди.

___

Камбағаллликни қисқартириш вазирлигига иш кўпайибдида...

@jurnalistuz
👍107😁25🤣9😱211🤡1🏆1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида прокуратура ходимлари 25 минг доллар олган пайтда қўлга олинди

Бекобод шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Гулистон туман бўлими бошлиғи ҳамда Бекобод шаҳар бўлими катта тезкор вакили фуқародан 25 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Маълум бўлишича, улар Зангиота туманида фаолият юритувчи 4 та МЧЖнинг норасмий раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 184-моддаси 3-қисми билан қўзғатилиб, ҳозирда жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судида кўрилаётган жиноят ишини уларнинг фойдасига ижобий ҳал қилишни ҳамда Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси томонидан 2 та МЧЖда ўтказилган камерал солиқ текширувларини ноқонуний деб топиб беришни ваъда қилишган.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, улар солиқ текшируви ўтказиш орқали аниқланган зарар миқдорини камайтириш эвазига МЧЖларнинг норасмий раҳбаридан аввал ҳам 108 минг АҚШ доллари олишган.

___

Суддан судгача...

@jurnalistuz
🤣26🤔62👏2🤡1👀1
Мубашшир Аҳмад 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди ҳукми билан Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов бир қатор жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Шу билан бирга Интернет тармоғидаги Facebook, Instagram ижтимоий тармоқлари, Telegram мессенжери ҳамда YouTube видеохостингидаги Mubaşşir Ahmad ва Azon Global – Муқобил ахборот-таҳлилий канали номли саҳифалар (каналлар) фаолияти тўхтатилиб, блокланиши белгиланди.

——-
Кимнингдир кўнгли жойига тушдими шу билан?

@jurnalistuz
😢63😱15👍115🤨5🙈3😎1
Электрон тарозилар

ОКМКда рақамлаштириш жараёнлари жадал суръатда амалга оширилмоқда. Хусусан, 2-МБФдаги Янчиш ва флотациялаш бўлимларига Германияда ишлаб чиқарилган 4 та ЭБW 10-ҲД электрон конвеер тарозилари ўрнатилди. Натижада ўлчов хатолиги 5–6% дан 0–2% гача қисқарди, энергия сарфи камайди ва хизмат кўрсатиш жараёни енгиллашди.

___

Электронлаштириш – замонавий тараққиётнинг муҳим йўналиши. Аммо ҳар қандай рақам ёки автоматлашган тизим ортида барибир инсон омили туради. Шу боис технология билан бирга ишонч, шаффофлик ва масъулиятни ҳам юксалтириш лозим. Фақат шундагина рақамлар ҳақиқатни акс эттиради ва ривожланиш самарасига ишонч мустаҳкамланади.

@jurnalistuz
💯107
Ўзбекистонда ярим йил ичида 50 га яқин талабалар наркотик моддалар савдосида иштирок этгани аниқланди

Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази мамлакатда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши ва уларнинг ёшлар орасида тарқалиши ҳолатлари ҳақида маълум қилди.

___

Бу хабарлардан кейин олийгоҳларда тарғибот тадбирлари кучайтирилади. Талабаларни бир залга йиғишиб, соатлаб лекция ўқишади. Бироқ айнан мавзуни эшитиши лозим бўлган ёшлар бунақа тарғибот йиғилишларига умуман киришмайди. Ота-онасини эшитмайдиган ёшлар, бошқаларни умуман тингламайди.

@jurnalistuz
💯36😢6👍5🍾1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КРЕДИТ олган шахс вафот этса, қолган қарзларни ким тўлайди?

___

Кредит олган шахс вафот этса, унинг кредити меросхўрларга ўтади. Агар меросхўр бўлмаса, қарзни кафил тўлайди.

Бу видеони кўрганлар энди кафил ҳам бўлишмайди. Кафил бўлиб бировларнинг кредитини тўлаб юрганлар қанча?

@jurnalistuz
🤡18💯18🤣133👀3😁2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ойлигим кам чиқмасин, стажим вақтида ёзилсин, пенсияга чиқишда муаммо бўлмасин десангиз my.mehnat.uz сайтига кириб бир қараб қўйинг.

Аввал ишлаган ва ҳозир ишлаётган жойларингиз ҳақидаги маълумот сайтга киритилганми? Бўлса яхши, агар бўлмаса, демак аввалги ишхонангиз сизни Ягона миллий меҳнат тизимига киритмаган.

___

Тизимдан маълумот олиш учун шахсий номингиздаги SIM-карта орқали OneID тизимига уланган бўлишингиз талаб этилади. Аммо сўнгги пайтларда электрон тизимлар жорий этилаётганига қарамасдан, аҳолининг 70–80 фоизи бу жараёнларни умуман тушунмайди. Бунинг асосий сабаби — фуқароларга содда ва тушунарли тилда тушунтириб берадиган тарғибот ишларининг йўқлиги.

Кўплаб лойиҳалар “Муҳокама порталига қўйилди” деган хабар билан эълон қилинади, аммо 36 миллиондан ортиқ аҳолининг атиги 300–400 нафаригина ушбу порталдан фойдаланади. Худи шу ҳолат OneID тизимига ҳам тааллуқли — кўпчилик ҳали бу тизимни ҳам тушунмайди, натижада my.mehnat.uz сайтига ҳам кира олишмаса керак?

@jurnalistuz
10👍8💯4😁3
Ўзбекистонда муддати ўтган маҳсулотлар сотилиши қатъиян тақиқланади — ҳатто истасангиз ҳам, касса чек чиқармайди!

2026 йил 1 мартдан бошлаб мамлакатда янги тартиб кучга киради:
маркировка қилинган маҳсулот агар истеъмол муддати ўтган бўлса, касса аппарати автоматик равишда чек расмийлаштира олмайди. Яъни бундай товарни сотиш ёки сотиб олишнинг иложи бўлмайди — тизим ўзиёқ автоматик равишда блоклайди.

Бу орқали истеъмолчиларни сифатсиз ва хавфли маҳсулотлардан ҳимоя қилиш кўзда тутилган. Шунингдек, жамоатчилик назоратининг янги механизми ҳам жорий этилади:
Нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННТ) назорат хариди (“махфий харидор”) орқали қоидалар бузилишини аниқлаш имкониятига эга бўлади.

___

Бугун кўплаб савдо дўконларида ҳали ҳам касса аппарати ўрнатилмагани, чек берилмаслиги ва ҳатто муддати ўтган маҳсулотлар бемалол сотилаётгани сир эмас. Янги тизим фақат маркировка қилинган маҳсулотлар учунгина эмас, балки барча савдо нуқталари учун мажбурий бўлиши керак.

Шунинг учун авваламбор ҳар бир дўконда касса аппаратини ўрнатиш ва уни ягона электрон тизимга улаш зарур. Шу билан бирга назоратни кучайтириш — “махфий харидор” амалиётини кенг жорий этиш орқали фуқаролар соғлиги ва ҳуқуқларини муҳофаза қилиш мумкин бўлади.

Янги тартиб тўғри ишласа, бу нафақат бозорни тозалайди, балки савдо соҳасида шаффофлик ва ишонч муҳитини ҳам мустаҳкамлайди.

@jurnalistuz
👏21👍6❤‍🔥5🤣53😁2
Пастда сиз суратда кўриб турган киши - ер юзида яшаган энг яхши одамлардан бири.

Уҳаёти давомида ҳаммадан кўра кўпроқ одамларга ёрдам бергани билан ном қолдирган. Эҳтимол сиз у ҳақида ҳеч қачон эшитмаган бўлсангиз керак. Абдул Саттор Эдҳи 1928 йилда Гужарат (Британия Ҳиндистони) да туғилган. 11 ёшида унинг онаси инсультдан сўнг фалаж бўлиб қолди ва у волидасига ғамхўрлик қила бошлади. 19 ёшида онаси вафот этгач, Абдул Саттор ҳаётининг қолган қисмини касалларга, қарияларга ва муҳтожларга ғамхўрлик қилишга бағишлашга қарор қилди. Покистонга камбағаллар учун ижтимоий таъминот йўқ эди. Эдҳи бепул касалхона қуришга пул йиғиш учун кўчаларда одамлардан пул йиға бошлади.

Ўшандан бери унинг жамғармаси 20 минг кўчадаги болаларни қутқарди, 50 минг етим болаларга ёрдам берди ва 40 минг ҳамширани ўқитди. Эдҳи дунёдаги кўнгиллилардан иборат энг катта тез тиббий ёрдам хизматини, бепул қариялар уйлари ва болалар уйлари, касалхоналар, аёллар бошпаналари ва гиёҳвандларни реабилитасия қилиш марказларини яратди. Уни покистонликлар "Тереза ота" деб аташган. У бутун умри давомида атиги иккита костюм кийган ва ҳеч қачон фондидан маош олмаган. Эдҳи: "Сиз ҳашаматли яшашни тўхтатганингиздагина, ҳаётнинг маъносини тушуна бошлайсиз," деган. 2009 йилда бағрикенглик ва зўравонликка қарши ғояларни илгари сургани учун у ЮНЕСКО нинг мукофоти билан тақдирланган.

Абдул Саттор Эдҳи 2016 йил 8 июльда 88 ёшида вафот этди. Унинг ҳаётдаги охирги орзуси муҳтожларга ўз тана аъзоларини бериш эди. Ҳатто ўлим тўшагида ҳам, у бошқаларга ёрдам бериш ҳақида ўйларди. Бу ажойиб одамнинг тарихи ҳатто биргина одам ҳам дунёни яхши томонга ўзгартириши мумкинлигидан далолат беради.

© ️Бирлашган Миллатлар Ташкилоти

@jurnalistuz
62👍34😢24❤‍🔥1👏1
Audio
#Мурожаат

Ҳурматли мутасаддилар, масъул раҳбарлар ва халқ таълими идораси вакиллари!

Биз, Хоразм вилояти Богʻот тумани 1-сон умумий ўрта таълим мактабида таълим олаётган бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналаримиз, сўнгги вақтларда мактабдаги айрим бошланғич синф ўқитувчилари томонидан йўл қўйилаётган жуда жиддий ва ташвишли ҳолатлардан чуқур хавотирдамиз.

Дарс жараёнларида айрим ўқитувчилар болаларга нисбатан агрессив, ноҳақ ва ғайрипедагогик муносабатда бўлишмоқда — болаларни ҳақорат қилиш, уриш, бақириш, ҳатто уларни руҳий жиҳатдан эзиш ҳолатлари мунтазам қайд этилмоқда. Бу ҳолатлар болаларнинг руҳиятига, уларнинг таълимга бўлган қизиқишига ва шахсий ривожланишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Аниқ маълумотларга кўра, мактабда қайнонаси ва келини биргаликда фаолият юритаётган ўқитувчилар, шунингдек, информатика фани ўқитувчиси дарс пайтида болаларга бақириб, таҳдидли тарзда сўзлар ишлатмоқда. Бу эса болаларда қўрқув ва ишончсизлик туғдирмоқда.

Савол туғилади:
— Бу ўқитувчиларга болаларни ҳақорат қилиш ёки уриш ҳуқуқини ким берган?
— Уларнинг психологик тайёргарлиги, касбий этикаси ва малакалари охирги марта қачон текширилган?
— Агар ўқитувчининг шахсий ёки оилавий муаммолари бўлса, нега унинг асабий ҳолати болаларнинг соғлом руҳияти эвазига “чиқиши” керак?

Биз ота-оналар сифатида талаб қиламизки:
Ушбу ҳолатни Халқ таълими бўлими, мактаб маъмурияти ва тегишли идоралар томонидан очиқ, холис ва адолатли тарзда ўрганиш таъминлансин.

Барча бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий ва психологик салоҳияти махсус комиссия орқали баҳоланиб, керак бўлса, қонуний чоралар кўрилсин.

Болаларнинг психологик хавфсизлиги ва ҳуқуқларини таъминлаш бўйича амалий чоралар кўрилсин.

Фарзандларимиз — бизнинг келажагимиз. Улар таълим муассасасида қўрқувда эмас, балки меҳр ва ҳурмат муҳитида ўсиши шарт. Шу боис, мазкур ҳолатни яширишга йўл қўймаслик, масалага жиддий ва масъулият билан ёндашишингизни қатъий талаб қиламиз.

Ота-оналар гуруҳи номидан
Хоразм вилояти, Богʻот тумани
1-сон умумий ўрта таълим мактаби

@jurnalistuz
🤔10💯105👍2😐2😢1🤣1
“Афғонистонда сақланиб қолаётган мураккаб вазиятни унутмаслигимиз керак” — Шавкат Мирзиёев

Президент МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида қўшни мамлакатда иқтисодий-ижтимоий инқироз чуқурлашаётганини айтди. Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ва барқарор тараққиётни таъминлашда кўмаклашиш зарурлигига урғу берди.

——-
Тўғри, қўшнинг тинч — сен тинч.

@jurnalistuz
👍96💯133🔥3😁2🤷‍♀1🤔1
2025/10/24 12:10:13
Back to Top
HTML Embed Code: