Режа бажарилди дегани...
Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 377,8 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиниб, белгиланган прогноз 102,4%га бажарилди. Экспорт қилинган маҳсулотлар таркибида 33,1 минг тонна мис ва 18,3 минг тонна рух маҳсулотлари билан бирга, рений, кадмий ва мис купороси каби муҳим хомашёлар ҳам мавжуд. Бугунги кунда маҳсулотлар 19 та давлатга экспорт қилинмоқда.
___
Ҳар ойда экспорт режаларининг изчил бажарилиши – бу корхона барқарор даромад манбаи, ишчилар учун меҳнатга ҳақ тўлаш кафолати, янги инвестициялар ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш имконияти демакдир. Аммо ҳар ой ёки ҳар йили ойлик ошади, дегани эмас.
@jurnalistuz

🤔11🤣7❤3
Uz Auto Motors автомобилларини ҳеч ким сотиб олмаяпти. Ўтган йил билан солиштирганда сотув 20 фоизга пасайиб кетди.
Йил бошидан буён 9 ой давомида Ўзбекистонда 141 304 дона Uz Auto Motors брендига тегишли моделлар сотилган. Khorezm Auto бренди остида ишлаб чиқарилаётган Damas ва Labo моделларини қўшиб ҳисоблаганда, бу миқдор 245 141 донани ташкил қилган. Бу ўтган йилга нисбатан салкам 20 фоизга камроқ. Uzauto ўтган йил 9 ойи давомида жами 303 373 дона машина сотганди.
Айни вақтда ҳали ҳеч қачон бўлмаган чегирмалар, фоизсиз автокредитлар билан ҳам сотув фақат ва фақат пасайиб бормоқда.
___
Бугунги кунда бозорда ҳақиқий рақобат муҳити бўлмаса, маҳсулот сифати ҳам, хизмат даражаси ҳам орқада қолиши муқаррар.
Шундай экан, ички бозорни рақобатга очиш, истеъмолчининг танлов имкониятини кенгайтириш, чет эл автомобилларининг олиб кирилишида қулайликлар яратиш – бугунги вазиятда энг тўғри йўлдир.
Эндиликда очиқ, адолатли ва соғлом рақобат яратиш лозим. Чунки сифат – танлов бор жойда бўлади.

👏43💯21❤7👍5😁3🤨3❤🔥2😱2🤣1
Инстаграмда президентни ҳақорат қилган 18 ёшли йигитга ҳукм ўқилди
Оҳангаронлик фуқаро президентнинг Инстаграмдаги сурати остига изоҳ қолдирган, экспертиза уни давлат раҳбарига нисбатан ҳақоратли деб топган. Судда у ўз айбига иқрор бўлди ва бу хабарни оқибатини ўйламасдан ёзганини айтди.
Суд ҳукмига кўра, судланувчига ЖКнинг 158-моддаси 3-қисми билан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
___
Тил — инсоннинг дўсти ҳам, душмани ҳам бўлиши мумкин. Ҳар бир сўзнинг оқибати бор. Шунинг учун ҳар қандай фикрни билдиришдан аввал, унинг натижаси ҳақида ўйлаб сўзлаш зарур.

🤣20🥴10❤6🤡6😱4👀1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пиёдага йўл бермаган машиналарга 10 сонияда 6 та жарима ёзилди
Андижонда пиёдалар ўтиш йўлагида турган аёлга йўл бермаган машиналарга 412 000 сўмдан жарима келибди
Шу каби камералар 24 соат тўлиқ ишламоқда экан.
___
Камера пиёдага йўл бермаган ҳайдовчиларни 10 сониядаёқ “ушлаб” жарима ёзмоқда. Қонун устуворлиги учун бу яхши, албатта.
Аммо савол туғилади: нега бу тизимни ҳайдовчини жазолаш учун эмас, тартиб ва эҳтиёткорликни ўргатиш учун ҳам ишлатмаймиз? Ҳақиқий тартиб — рақамда эмас, инсон онгида бошланади.

💯33❤9😐7👍1🤣1🗿1
Ўт очишни тўхтатиш келишувидан сўнг, ўз уйига қайтган бир ғазолик Қассам мужоҳидлари қолдирган ушбу ёзув ҳамда пулга кўзи тушди:
Хатда, “Бу пул сизнинг уйингиздан олган шиппак учун. Сиздан кечирим сўраймиз”, дея ёзилган эди.
___
Бу воқеа уруш олови ичида ҳам инсонийлик ва виждон барҳаёт эканини эслатади. Ҳақиқий жасорат фақат курашда эмас, балки адолат ва инсофни йўқотмасликда намоён бўлади.

👏57😢21🔥3❤🔥2😁2
Америкаликлар тобора кўпроқ адвокатлар ўрнига сунъий интеллектдан фойдаланиб судда ғалаба қозонмоқда
Мисоллар мавжудлигига қарамай, ишлаб чиқувчилар сунъий интеллектни ҳуқуқий маслаҳатларнинг ягона манбаи сифатида ишлатишдан огоҳлантирмоқда.
___
Сунъий интеллект ҳуқуқ соҳасида ҳам инсон ақлининг ёрдамчисига айланмоқда, аммо у ҳали виждон ва масъулиятни билмайди. Адолатни таъминлашда технология эмас, балки инсоний масъулият ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши керак.

👍27🤔18💯9❤7😁1🤣1
Ойига 44 МИЛЛИОНДАН 103 МИЛЛИОНГАЧА
Ижтимоий тармоқларда ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси раҳбарияти ва ходимларининг маоши деб айтилаётган маълумотлар тарқалмоқда.
___
Битта хонада ўтириб олиб, шундоқ ҳам тўлов маданияти деярли 90 фоиз шаклланиб улгурган солиқ тўловчиларнинг тўловини назорат қилиб ўтириш учун 44 млн кўплик қилмасмикан?

😱72🙈22👍18❤9🤔7😁3😢3🤨3👏2🔥1
Афғонистон ва Покистон чегарасидаги қонли тўқнашувларда 250 дан ортиқ одам ҳалок бўлди — Аljazeera
Сўнгги кунларда икки томон ўртасидаги жанглар кескин авж олган. Толиблар 58 нафар покистонлик ҳарбийни йўқ қилганини айтмоқда, Покистон армияси эса 200 нафар толиб ва “уларга алоқадор террорчилар”ни йўқ қилганини хабар қилди.
Бу охирги йилларда Афғонистон–Покистон чегарасида кузатилган энг оғир тўқнашувлардан бири бўлди. Ҳар икки тараф ҳам можарони бошлаганликда бир-бирини айбламоқда.
___
Афғонистон ва Покистон чегарасидаги тўқнашувлар минтақада тинчликнинг нақадар нозик эканини яна бир бор кўрсатди. Бу можаро фақат икки давлат эмас, бутун минтақа хавфсизлиги учун ҳам таҳдид.
Биз бу урушларни шунчаки кузатувчи сифатида кузатаяпмиз, аммо ҳар бир қурбонлик чегара ортида эмас, яқинимизда бўлаётган воқелик. Инсоф бериб, қурол эмас, музокара эшиги очилсин — тинчлик ҳамма учун ягона йўл.

❤31😢14🤷♀1
Ҳамма вилоятларнинг генплани ишлаб чиқилди.
Вилоятингиздаги қайси жойлар бузилади, қайси жойлар реконструкция қилинади ва қайси жойлар қолади билиб олинг!
___
Сайт орқали ўз уйингизнинг тақдири — у реконструкция қилинадими, сақланиб қоладими ёки бузиладими — расмий маълумот олишингиз мумкин. Бу фуқаролар учун ўз мулкига оид қарорлардан хабардор бўлиш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим қадамдир.
Бироқ, ҳар қандай бош режа ҳақиқий ислоҳотга айланиши учун фуқароларнинг манфаати ва овози ҳам инобатга олиниши лозим.

❤12👀4
Америка Колумбия университети талабаси математика лекциясида ухлаб қолди.
Уйғониб доскада икки масала ёзилганини кўрди.
«Уйда ечаман», — деб ўйлади. Масала қийин экан. Талаба чекинмади — бутун кучини сарфлади.
Кейинги лекцияда кўрдики: профессор топшириқларни текширишга шошилмаяпти. Шунда сўради:
— Нега уйга берган масалани текширмаяпсиз?
Профессор:
— Улар вазифа эмасди. Шу вақтгача ҳеч ким ечолмаган математика намунасини кўрсатдим.
Талаба ҳаяжонланиб пичирлади:
— Лекин мен ечдим…
Ростдан ҳам ечимлар олинди. Масала бўйича тўртта илмий иш университетда сақланади — инсон руҳининг ҳайратланарли кучи исботи сифатида.
Ҳаммаси, у лекцияда уйқуга кетгани «Бу масала ечилмайди» ни эшитмади.
У «имконсиз» деган сўзни билмасди — ва шу сабабли уни мумкин қилди.
Ҳақиқат эса шундаки:
Сизга «қодир эмассиз» дейдиганларга ишонманг. Бошқаларнинг чегараларини ўзингизникига айлантирманг. Инсон ўзига ишонса, ҳаммасини қила олади.
Энг муҳими — олға интилиш, яна-янадан уриниш ва ҳеч қачон таслим бўлмасликдир.

❤45👍43👏7🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижоннинг Балиқчи тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари 300$ порани олмасдан, пора бермоқчи бўлган шахсни қамоққа олди
Андижонда бир йигитни "самосуд" қилиб, кийимларини ечиб видеога олиб, уни тарқатмоқчи бўлган шоввозлар бу ишни ёпиб юбориш учун Балиқчи тумани ИИБ бошлиғи ўринбосарига 300$ пора таклиф қилган. Ходим эса бу ҳолатни вилоят ИИБ раҳбариятига зудлик билан хабар қилган.
___
Ҳар ким ҳам порага мойил эмас. Айримлар қонунни бузиш эмас, қўллаш учун хизмат қилади. Шу воқеа ҳам шундан далолат — ҳалоллик бор ерда “ишни ёпиш” эмас, “ишни очиш” бошланади.

👍28🔥23😁10❤6👏5🤣3🫡2
Дукент нега комбинат ҳисобидан таъмирланмоқда?
Ангрен шаҳри Дукент қўрғонидаги “Дукент” маданият саройи Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳомийлигида тубдан янгиланмоқда. Ҳозирда бинода демонтаж ишлари деярли якунланган, деворларга гипсокартон ўрнатиш, фасадни травертин билан қоплаш ва ички таъмир ишлари амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, бинога видеокузатув ва ёнғиндан ҳимоя тизимлари ўрнатиш режалаштирилган. 60-йилларда қурилган бу маданият саройи реконструкциядан сўнг 500 ўринли замонавий томошалар зали ва янгиланган инфратузилмаси билан фуқаролар хизматига тақдим этилади.
___
ОКМК нега бошқа шаҳардаги маданият саройига ҳомийлик қилаяпти? Тошкент вилоятдаги таъмирталаб биноларни корхона “оталиғи”га топшириб, бюджет маблағини тежашмоқдами? Қизиқ, тежалган пул қаерга йўналтирилар экан-а?

🤣14❤6🤔4👏1