Кимчи ва рамён
Photo
#Реклама

Тўйхона, чойхона ва мини-стадион бизнинг оилага тегишли. Пулга жиддий зарурат юзага келгани сабабли сотувга қўйдик.
Қизиққанларга етказиб қўйсангиз улуғ кунларда савобга қолардингиз.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл муҳтожларга таом пишириб тарқатибди.
Овқат мутлақо текин. Пули тўланган.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
Яқинлашаётган 10 апрелда Жанубий Кореяда парламент сайловлари ўтказилади. Очиқ ва шаффоф маълумотларга кўра, сайловдаги номзодлардан ҳар учинчиси судланганлар ҳисобланаркан. Уларнинг мулклари эса 2 миллиард 440 миллион вон (1 миллион 800 минг АҚШ доллари) суммага тенг экан. Яъни, 32% депутатликка номзодлар "судланганлик ўтмиш"га эга.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
Эски буюмлар йиллар ўтгани сари нархи ошиб бориши бор гап. 1966 йил август ойида чиққан биринчи корейс телевизори "Кумсонг ВД-191" оқ-қора тасвирли телевизор бўлиб, куни кеча худди шу телевизор кимошди савдосида 34 миллион вон (25 минг АҚШ доллари)га сотилибди. Ўша даврларда бу телевизорнинг нархи 60 минг вон бўлган. Ўз даврида жуда қиммат бўлган. Солиштирадиган бўлсак: ўша пайтларда Жанубий Кореяда ўртача ойлик маошлар 12 минг вон атрофида бўлган. Яъни, ҳаммаям телевизор олишга қурби етмаган. Лотeрея ўйинларининг гултожи бўлган бу телевизор. Ўтди давру давронлар. Миллий бренд бўлган бу телевизор ўз ўрнини бўшатганига анча бўлди.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
Умримнинг ўн йилини ўтказган мамлакатим - Жанубий Корея янгиликларини доимий кузатиб бораман. Қизиқ гаплар чиқиб туради.
Оналар қарисаям уларнинг фарзандларга бўлган севгиси қаримас экан. Буни Жанубий Кореялик 92 ёшли собиқ ўқитувчи Чо Ки Жу исботлади. Шу ёшида:"Болаларимдан қутулдим, бўлди, энди кексалик гаштини сурииииб ётаман", демади. 10 апрел Жанубий Кореяда парламентга сайловлар бўлади. 92 ёшли Чо Ки Жу бувининг 58 ёшли ўғли Ким Сон By катта ишнинг бошини тутган: "Семире" партиясидан парламентга номзодини қўйган. Давоми янада қизиқ: парламентга депутатликка номзоднинг ишончли вакили эса Чо Ки Жу буви!
Шижоатидан ўт чақнайдиган бу кампир 1952 йили - ҳали Кореяда уруш чўққига чиққан вақтларда мактабда ўқитувчилик қилишни бошлаган. Cалкам эллик йилга яқин ўқитувчи бўлиб ишлади, ўзига ўхшаган фидойи шогирдлар етиштирди. Оилада эса 2 ўғил ва 5 қизни вояга етказди, ўқитди. Ҳозир фарзандларининг ҳаммаси раҳбар лавозимларда ишлаяпти. Кампир пенсияга чиққанидан кейинам қўл қовуштириб ўтирмади: аёллар ҳуқуқлари учун турли ижтимоий ишларда қатнашди.
Депутатликка номзод Ким Сон By ёши салкам бир асрга яқинлашиб қолган онасининг қўллаб-қувватлаши ва дуосини олиб, сайловга шай турибди.
ИМҲО: Онасининг дуосини, розилигини олган фарзанд кам бўлмайди.


@kimchiramyon
Суратда: Депутатликка номзод 58 ёшли Ким Сон Ву ва унинг онаси ҳамда ишончли вакили - 92 ёшли Чо Ки Жу буви.

@kimchiramyon
Тасаввур қилинг: кўчада кетаётиб катта миқдорда пул топиб олдингиз. Уни эгасига қайтаришда иккиланмайсизми?
Жанубий Кореядаги Ансан шаҳри полицияси оддий фуқаро Чон Чан Пёга ташаккурнома топширди. Гап шундаки, якшанба куни жаноб Чон бузуқ ва ташлаб юборилган электрли югуриш йўлакчаси ичидан нақд 48 миллион 700 минг вон (36 минг доллар) пул топиб олади ва дарҳол полицияга мурожаат қилади. "Ваай дурак", деяпсизми? 😊
Видеокамералар орқали бу топилма эгаси 60 ёшли аёл бўлиб чиқди. Тўғрироғи, бу аёлнинг отаси 90 ёшли чол бўлиб, ақли заиф экан. Чол қўлига пул тушса - пулни электрли югуриш йўлакчаси ичига солиб қўядиган одати бор экан. Уйдагилар эса бундан бехабар ҳолда бузилиб қолган аппаратни ташлаб юборишган.
Пул эгаси пулни қайтарган жаноб Чонга топилманинг 10% миқдорини беришга қарор қилди. Жанубий Корея қонунчилигига кўра, топилманинг 5% дан 20% гача миқдорида пул бериш белгилаб қўйилган.
Албатта, катта миқдорда пул топиб олганида одамнинг виждони синовдан ўтади.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
Суратдаги корейс актёри Ма Донг Сокнинг фильмларини жуда ёқтираман. Сиз ҳам биласиз бу актёрни. 53 ёшни уриб қўйган Ма Донг Сок 36 ёшли телебошловчи E Чон Хва билан уч йил муқаддам никоҳдан ўтган бўлса-да, ҳали тўй қилишмаган эди. Ниҳоят, бу бахтли жуфтлик 26 май куни Сеулда ёпиқ ҳолатда тўй ўтказадиган бўлди. Яъни, тўй саноқли яқин дўстлар иштирокида ўтади.
Эски корейс удумларига кўра, агар эр-хотин тўй қилишмаган бўлса улар 60 ёшга тўлганида фарзандлар ота-онанинг юбилейини ўтказиб бермас экан. Ёши 60 га қараб кетаётган Ма Донг Сок тўйдан нимани кўзлагани бизга қоронғу.
Аммо шу Ма Донг Соккаям қойил қолмадим. Ҳар бир фильми буёғи Амриқо-ю буёғи Жапон, уёғи Бразилия-ю уёғи Норвегиягача энг кассабоп фильмга айланиб турган бойвачча актёр ёпиқ ҳолатда камтарин тўй ўтказмоқчи бўлиб турса...
Дунёга машҳур бир бойвачча корейс актёр кичкина ташкилотда қоровул бўлиб ишлайдиган ўзбекчалик бўлолмасая... Бўлолмайдиям-да!

Каналга уланиш: @kimchiramyon
Обуначилар сони кескин камая бошлаганидан билинадики, "корейс ундоқ, ўзбек бундоқ" деган постларим одамларга ёқмаяпти, шекилли. Кескин камайиш деганда - охирги кунларда канал 20 нафар обуначига камайганини айтсам ўн минглаб обуначига эга канал эгалари мийиғида кулиб қўйса, не ажаб. Миттигина ва камтаргина бу каналимиз учун эса ҳар бир обуначимиз қадрли.

Каналга уланиш мутлақо текин ва ихтиёрий: @kimchiramyon
Рамазон Ҳайити муборак, дўстлар!
АРСЛОН ЧОРЛАГАНДИ...


Биз ҳам юксакларга тиккандик кўзни,
Бизда ҳам бор эди матонат, бардош.
Арслон чорлаганди қошига бизни,
Лекин қумурсқалар бўлди сафардош.

Жами тирикликка таниш шу хатар,
Қумурсқа яралган ёппа таларга.
Дўстим, алам қилар, арслон бехабар,
Ем бўлиб кетсак шу қумурсқаларга.

(Абдулла Орипов)

Суратда Жанубий Корея собиқ президенти Мун Же Ин тепаликда ўтирганча чуқур ўйга толиб ўтирибди.
Дарвоқе, жаноб Мун куни кеча амалдаги ҳукуматни нўноқликда айблаб, танқидий фикрлар билдирибди, уйқудан уйғонишга чақирибди.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
보리밥 (порипаб) таомини татиб кўрганмисиз? Корейслар нафақат техника соҳасида, балки овқатчиликда ҳам мақтагулик ишларга эга.
Бу таом қадимда фақат камбағал ва қашшоқлар ейдиган таом сифатида танилган эди. Ҳозир эса парҳезбоп таом бўлгани учун бойваччаларнинг севимли емагига айланган.
Дарвоқе, бу таомни японлар "сассиқ гуруч" дейишаркан. Хунук ном беришган бўлса-да, севимли таом севимлилигича қоларкан.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро талаба алмашинув дастури бўйича Жанубий Кореяга ўқишга борганимда Ҳиндистон, Таиланд, Франция, Индонезия, Тайван, Хитой, Япония, Португалия, Қозоғистон, Россия каби мамлакатлардан келган талабалар билан ўқиганман. Мана шу қўшиқ ўша пайтлардан қадрдон бўлиб қолган. Чунки корейс устозларимиз ва бирга ўқиган дўстларимиз билан ўтказган кўп учрашувларимиз шу қўшиқни қайта-қайта қўйиш ва рақсга тушишга уланиб кетарди. Рус курсдошларимиз қўшиқ ижрочилари ҳақида гап очилиб қолса: "Биздааан!"-деб қўйишарди.
Хотиралар ажойиб. Хотиралар абадий. "Блестяшие" гуруҳининг бу қўшиғи ҳақиқатан зўр чиққан.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
Ютубда Дауд Ким номи билан машҳур кореялик мусулмон блогер Инчон шаҳрида 136 минг доллар эвазига 283 квадрат метр ер сотиб олганлигини ва ерга масжид қурмоқчи эканини маълум қилди. 30 ёшли Дауд Ким Ютубда инглиз тилида Кореядаги мусулмон ҳаёти ҳақида видеороликлар қўйиб боради. Ҳозирги кунда унинг Ютубдаги каналида 5 миллион 520 минг нафардан ортиқ обуначи бор. Дауд Ким 2019 йил сентябрда расман христианликдан мусулмонликка ўтганини маълум қилган эди.
Дауд Кимнинг масжид қуриш режасидан кейин Инчон шаҳри расмийлари блогернинг ер олиш бўйича шартнома тузганини, лекин ҳали ер унинг номига ўтмаганини билдирди. Шунингдек, расмийлар маълумотига кўра, Дауд Ким диний фаолият кўрсатадиган бино қуриш учун ҳам рухсатнома олиши керак.

Суратда Дауд Ким ер олгани ҳақидаги ҳужжати билан.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
Индонезия мухлислари: «Шин Тэ Ён — Кореянинг энг яхши экспорти. Кечир, Samsung»

Шин Тэ Ён Индонезиянинг ҳам асосий, ҳам олимпия жамоасини муваффақиятли бошқармоқда.
Кореялик мураббий қўл остида Индонезия ўз тарихида илк бор ЖЧнинг сўнгги саралаш босқичига чиқишга яқин турибди, U-23 жамоаси эса Париж Олимпиадасига боришга яқин.

Постни тушунмаганлар учун: Индонезия терма жамоаси Корея терма жамоасини U-23 Oсиё кубогидан чиқариб юборди. Индонезия терма жамоаси бош мураббийи Шин Тэ Ён кореялик.

@kimchiramyon
2024/04/29 00:55:12
Back to Top
HTML Embed Code: