Telegram Web Link
Кечиришни ўрганинг

Кечирим сўрашнинг бойликка қандай алоқаси бўлиши мумкин? Айнан кечирим сўраш онгимизни хафалик ва ғазабнинг огир юкидан халос қилади, дунёни ижобий қабул қилиш учун янги яхшилик қувватига жой бўшатади. Бу эса ўз навбатида биз томонга бахт, омад, меҳр-муҳаббат ва пулни жалб этади. Ҳаммаси мана шундай оддий!

Биз хоҳласак ҳам, хоҳламасак ҳам, бошқаларга етказган зулмларимиз онг остида изини қолдиради ва муваффақият йўлидаги юришимизни тўхтатиб қўяди. Кераксиз ҳис-ҳаяжонлар юкидан қутилинг ва шунда жуда енгил тортганингизни ҳис этасиз. Доимий хафагарчилик ва хотирадаги “эски яралар”ни қўзғатиш одати ҳар хил касалликлар, шу жумладан, тузалмайдиган яраларни келтириб чиқариши тиббиётда исботланган. Бировдан ғазабланган киши бутун олам билан жангга киришади, бундай қилиш умуман мумкин эмас.

Ҳа, сизни қачондир оғринтирган киши ҳақиқатдан ҳам адолатсизлик қилганди. Сиз ҳақсиз, аммо, бу ҳолатни кўз олдингиздан қайта-қайта ўтказиб, фақат ўзингизга жабр қиласиз.

Адолатсизликларни эслаб сиқилиш сизнинг ниҳоятда муҳим бўлган ҳаётий қувватингизни камайтиради. Ўзингизни ҳалокатга ташламанг, яхшиси кечиришга ўрганинг ва ўтмишнинг ёқимсиз хотираларидан халос бўлинг!

@konspektor
1👍2🥰1
Бир киши ўзининг бахил ўртоғиникига меҳмонга борди. Уй эгаси ўғлини чақириб, “Ўғлим, уйимизга биз учун азиз бўлган дўстимиз меҳмон бўлиб келди. Қассобга бориб, бизга ярим кило энг яхши гўштдан олиб кел” деди. Бола қассоб олдига кетди. Орадан маълум вақт ўтиб қуруқ қўл билан қайтиб келди. Отаси ундан “Гўшт қани?” деб сўради.

Бола: “Қассобга бориб, “Бизга энг яхши гўштдан берар экансиз” дедим. У менга “Сенга сариёғдек гўшт бераман” деди. Мен ўзимча “Агар у шундай қиладиган бўлса, нега гўшт ўрнига сариёғ олмайин?!” дедим-да, баққол ёнига кетдим.

Бориб, “Бизга энг яхши сариёғингиздан берар экансиз” дедим. У “Мен сенга асалдек сариёғ бераман” деди. Ўзимча “Агар шундай қиладиган бўлса, яхшиси асал ола қоламан” деб ўйладим. Шу ўй билан асалфурушга кетдим.

Бориб, “Бизга энг яхши асалдан берар экансиз” дедим. Сотувчи “Мен сенга мусаффо сувдек асал бераман” деди. Ўзимча “Агар шундай қиладиган бўлса, уйимизда мусаффо сув бор-ку” дедим-да, ҳеч нарса олмай келдим” деб жавоб берди.

Ота ўғлининг гапларини эшитгач, “Нақадар ақлли боласан. Лекин бир нарсани ўйламабсан. Бир дўкондан бошқасига боргунингча поябзалинг эскиргандир” деганда, ўғли “Отажон, мен меҳмон амакининг поябзалини кийиб бориб-келдим” деди.

Бола бахилликда отасидан ҳам ўтиб кетган эди. Бу эса нотўғри, хунук тарбиянинг оқибатидир.

Ҳа, фарзандлар ота-оналари қандай тарбия қилса, нималарга одатлантирса, шундай тарбия топиб улғайишади. Шунинг учун ота-она фарзандларига гўзал ахлоқни ўргатишлари, ўзлари бу борада намуна бўлишлари керак.

“Вазиятларни бошқариш санъати” китобидан

@konspektor
1👍1👏1
Бир онадан сўрадилар:
— Қизингиз қандай яшаяпти?
— У жуда ҳам бахтли. Ажойиб эри бор. Қизимга машина, беҳисоб тақинчоқ совға қилган. Хизматкор ёллаган. Қизим тушга яқин уйғонади, эри эса нонуштани ётоғига олиб келади.
— Ўғлингизнинг ишлари қандай?
— Эсиз ўғлим. Бир вайсақига уйланган. У нима хоҳласа муҳайё қилган: машина, тақинчоқлар, хизматкор. Эрка хотин эса тушгача тўшакда, ҳатто эрига нонушта тайёрлаш учун ўрнидан турай демайди...

@konspektor
1❤‍🔥1🔥1🥰1👏1
• Ортиқча ватанпарвар бўлма! Бу ватаннинг ватанпарварлари етарли...
• Касал бўлдингми? Даволан!
• Чарчадингми? Дам ол!
• Ортиқча қаҳрамон бўлма! Бу ватаннинг қаҳрамонлари етарли...
• Ўзингни ўтга, чўғга уриб ишлайверма!
• Оилангга, дўстларингга эътибор қарат!
• Мен бўлмасам, ишлар тўхтаб қолади, деб ўзингни алдама!
• Бу ишлар сендан аввал ҳам тўхтаб қолмаган, ишонавер, сендан кейин ҳам тўхтамайди...
• Ватан фақат ишдан иборат эмас. Кўп вақтимни ишга бағишласам, юқори натижалар кўрсатсам, ватанпарвар деган ном оламан деб ҳам ўйлама.
• Ватан бу — оила, ёр-биродарлар...
• Сен асосийси тўғри бўл. Ҳалол яша. Бировнинг ҳаққига хиёнат қилма!
• Сенга ватанпарварлик деб кўрсатилаётган нарсаларнинг бари сароб. Сен билмайсанки, балки, кимларнингдир манфаати учун ишлаётгандирсан. Сенингча, шу ватанми...
• Кўзингни оч! Асл ватанни англа. Асл ватанпарварликни тушун!
• Асосийси, ўзингни асра!
• Бирор куни сендан фойдаланиб-фойдаланиб, ишлатилган буюмдек улоқтириб ташлаб кетишганида бу сўзларим нақадар аҳамиятли эканлигини англаб етасан, лекин у пайтда кеч бўлади. Шунинг учун бу сўзларнинг қадрини ҳозир англа!

Девонайи Ҳақгўй

@konspektor
1👍2👏1
— Отажон!
— Лаббай!
— Месси афсонами ёки Роналдоми?
— Аллохнинг изни ила Қуръони Каримнинг барчасини бир раъкатда ўқиган Усмон ибн Аффон афсонадир, болам!

@konspektor
1👏41👍1
Биз имтиҳондамиз. Исталган лаҳзада имтиҳон варақангиз сиздан олиб қўйилиб, Aллоҳ сиз учун тайинлаб берган вақт ўз ниҳоясига етиши мумкин.

Огох бўлинг. Кимнидир ранжитиб қўйган бўлсангиз то тирик экансиз кечирим сўранг. Қиёматда хисоб куни қўллари ёқангиздан тутмасин. Сизни хам кимдир ранжитган бўлса кечиришга харакат қилинг. Ўша ранжитганга охиратда азоб бўлмаслиги учун.

@konspektor
👍2
@konspektor

https://www.tg-me.com/boost/konspektor

👥️Овоз беришни унитманг канал ривожи учун овоз берганларга рахмат !!!
👍5👏1
Konspektor pinned « @konspektor https://www.tg-me.com/boost/konspektor 👥️Овоз беришни унитманг канал ривожи учун овоз берганларга рахмат !!!»
"Болаларим мен анча қариб қолдим. Бир-иккита сура ёдлаб қўйишинглар керак. Эрта-индин ўлиб қолсам, уялиб қолманглар дейман. Ўлигимнинг тепасида ўқийсизлар. Келди-кетти бўлади, ёдлаб олганинглар яхши-да, барибир".

Болалар дейишди: "Биттасини олиб келиб қўямиз, уч кун ўқиб ўтиради. Сиз ҳавотир олманг!"

Она лабини тишлади. Кўзларидан ёш думалади. Атрофида ўтирган болаларини олий маълумотлик қилди. Улар давлат ишхоналарида ишлашар эди. Энди эса кетар чоғида уч-тўрт қатор сурага муҳтож.

Фарзандларингизга фақат дунёни эмас, охират илмини ҳам ўргатинг! Фарзандларингизга фақат охиратни эмас, дунё илмини ҳам ўргатинг! Ҳам дунёларини, ҳам динларини ўргансинлар!

Зулфия Махмуд

@konspektor
👍2
Болам, мени эркаланг!

Болам, мен қариб, шундай вақт келибдики, мен эркаловчи она эмас, эркаланувчи боладек бўлиб қолибман. Болам, энди сиз мени отам бўлиб  эркаланг, онам бўлиб алқанг.

Болам бўлиб “Онам жоним” денг, кўзим қувончи, уйга кирсам офтобим, кўчадаги қуёшим, дунёим ичидаги дунёим денг. Тиззаларимга ётиб олиб эркалаб кулинг, оёқларим тагидан қитиқ ахтариб кулдиринг. Келбатдек бўйингиз билан кураш тушиб, енгилиб беринг.

“Кучлигим онам”  денг. Бир дона мен яхши кўрган атиргулни ётоғимга қўйиб , табассумимни кутинг. Оёқ кийимга эгилсам, қаддимни кўтариб “мен борманку онам” денг. Таомга тўйиб қўл артсам, “самалёт-самалёт” қилиб ош улашинг. Мен эса сизни жажжи болалигингиз таъмини тотиб, яйраб кетай. Ғамингизни остонада қолдиринг, токи сизни ғамингиз эгилаётган қаддимни янада букиб қўймасин.

– Мен учун шунча пулга бекор олибсизда ўғлим, десам
– Онангизга бўлса пул олмаймиз, дейишди деб “алданг”

Мени шу ширин “ёлғонларга” ишонтиринг. Болам, менга жаннат ҳақида гапиринг. Ўз Расулини соғинган онангизга малҳам бўлинг. Сизни туғиб берган Бувимга нима олиб берсамикан деб кулдиринг. Бизни катта қилиб ўзингиз кичрайдингиз она денг. Набиралари қувончида қувнаётган  Онангизни пешонасидан ўпиб айтинг: “Сиздек Онани берган Роббимга ҳамдлар бўлсин”!

Болам, биласизми бундай ихтиёрингиз мени бахтли қилади, Сизга эса икки дунё Саодатини беради. ИншааАллоҳ! Болам, мени эркаланг!

@konspektor
11
Ҳар саждага боришингизда ота-онангизга мағфират сўраб, бир марта "Аллохуммағфирлий валивалидайя" (Аллоҳим ота-онамни мағфират қил!) деб, дуо қилиб қўйишга одатланинг! Шунда, улар учун бир кунда 64 марта Истиғфор айтган бўласиз! Агар улар вафот этган бўлса, номаъи-аъмолига савоб ёзилиб туради! Тирик бўлсалар, гуноҳлари кечирилиб туради! Қиёмат куни кишига нотаниш бўлган, улкан савоб тақдим этилар экан! "Бу, қаердан келди менга?"деб сўралса, "Фарзандингни сенга айтган истиғфори!" деб, жавоб берилар экан! Бу - бизнинг, дунёга келишимизга сабабчи бўлган инсонлар учун арзийдиган совғадир! Саждада қилинган дуо эса, ИншаАллох, қайтарилмайди!

Аллоҳ учун сизга илиндим, сиз ҳам кўпроқ тарқатинг ҳамма ўқисин! Амал қилганнинг савобидан сизга ҳам тегиб туради. ИншаАллоҳ!

@konspektor
👏1
Эр ва аёлнинг ўртасида низо пайдо бўлгандан кейин аёл хонасига кириб, чидай олмай йиғлашга тушибди. Шу маҳал аёлнинг қариндошлари аёлдан ҳол-аҳвол сўраб келиб қолишди. Қарашса аёлнинг кўзлари жиққа ёш эмиш. Аёлдан хавотир олиб, нима сабабдан йиғлаганини сўрашибди.
Аёл:
- Ишонасизларми йўқми, сизларни ўйлаб ўтирган эдим. Сизларни жуда хам соғиниб, кўргим келган эди. Субҳаналлоҳ, сизларни менга Аллоҳнинг Ўзи етказди дебди.

Эр эса аёли кўз ёшларини оқлаётганини тинглаб, унга нисбатан хурмати янада ошиб, унинг кўзларида аёли янада буюклашибди. Шахсий сирларини фош этмай асрагани учун, аёлидан кечирим сўраб, уни маҳкам бағрига босибди...

@konspektor
👍1👏1
Бир эркак Жаннатга кирибди. Ўзига аталган қасрнинг биринчи хонасига кирса, ниҳоятда гўзал бир париваш турган экан.
- Кейинги хонада мендан минг чандон гўзал сизни кутяпти, - дебди пари.
Кейинги хонага кирса ҳақиқатда унданда гўзал париваш турган экан. У ҳам:
- Кейинги хонада мендан минг чандон гўзал сизни кутяпти, - дебди.

Кейинги хонага кирса ҳақиқатда унданда гўзал париваш турган экан. Шундай қилиб хонадан хонага ўтаверибди. Бир-биридан гўзал париларга дуч келибди. Сўнгра охирги хонанинг эшигини очган экан, не кўз билан кўрсинки, ўзининг аёли турган экан. Шунда эр ўз аёлини кўриб, бошқа париларни унутиб юборибди...

@konspektor
👍2👏2
- Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини олишинг муқаррар. Шундай экан кибрланмасдан одобли ва ахлоқли инсон бўлиб яшагин.

- Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар...

- Ҳар бир кунингизни гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади...

- Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонмагин. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади )))

- Ҳозирги замонда "қаҳрамон" деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон" деса ярашади.

- Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина хотираларимиздан ўчира олади...

- Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан...

- Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди.

- Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, тшуниб етишимиз БАХТдир.

«Ҳикматлар саодатга етаклар » китобидан

@konspektor
👍1👏1
Икки дўст

Тарихнинг қайсидир саҳифасида икки дўст бўлган экан. Иккаласи бир жойда таҳсил олиб, илм-маърифатда маълум даражага етибдилар. Олим бўлиб етишибдилар. Аммо, улар икки хил йўлни танлабди. Биринчи дўст таркидунёчиликни ихтиёр қилибди. Тоғларга чиқиб кетиб, кечаларини ибодат, зикр, Қуръон қироати билан, кундузларини рўза билан ўтказишни бошлабди. Бутун борлиғини Аллоҳга бағишлабди. Иккинчи қаҳрамонимиз эса илмини халққа етказиш учун ваъз-насихат қилибди, шогирдлар етиштирибди. Оила қурибди, касб-ҳунар қилиб бойлик тўплабди. Катта боғ, масжидлар, мадрасалар қурдирибди. Халққа соф ислом таълимотларини етказиш билан умрини ўтказибди. Аҳли солиҳ фарзандлар тарбиялаб, юзлаб шогирдларни камолга етказибди.

Орадан йиллар ўтибди. Таркидунё қилган қаҳрамонимиз, асли шариат таркидунё қилишга тарғиб қилмаган бўлса ҳам, қалбидаги мустаҳкам эътиқоди ва Аллоҳга бўлган ишқи туфайли авлиёлик даражаларини топибди. Хатто, қушлар тилини тушунадиган кароматга эга бўлибди.

Бир куни зикр қилиб ўтирса, иккита қуш гаплашаётгани қулоғига чалинибди. Улар бир-бирига, мана бу авлиёнинг бир дўсти бўлар эди ўша олим вафот этибди, дейишаётган экан.
Бу хабарни эшитиб махзун бўлган авлиё унинг қишлоғи томон йўлга тушди. Йўлда ўзини ўзи койиб борар эди, у бола-чақасидан ошиниб келолмагандир, нега мен бир бора ҳол-аҳвол сўраб зиёрат қилиб қўймадим?! Энди ҳеч бўлмаса аҳли оиласига таъзия билдириб қўяй, деди.
Қишлоқда бир катта боғга кўзи тушди. Бу кимники, деган саволга, фалон олимники, кеча ул зот вафот қилдилар, деб жавоб қилишди. Намоз учун масжидга кирди. Бутун жамоат ул зотни ҳаққига дуолар, таҳлиллар айтаётган эди. Мадрасаларни ҳали кўрмаган экан, кириб кўрди. Юзлаб, минглаб шогирдлар ул зотга бағишлаб хатми Қуръонлар қилмоқда. Ниҳоят дўстининг уйига борди. Фарзандлари ва аҳллари ҳам такбир-таҳлил, хатми Қуръонлар билан банд. Вафот қилган дўстининг ҳаққига қилинаётган дуолар, хатмлар тинмас эди. Ул зотдан моддий ва маънавий яхшиликлар кўрган қанча-қанча инсонлар у кишига бағишлаб эҳсон ва дуои хайрлар қилмоқда.

Бу ҳолатни кўрган авлиё зот одамларга шундай хитоб қилибди:
Огоҳ бўлинг, ибрат олинг! Мен бу киши билан бирга илм олганман. Аммо, иккаламиз икки хил йўл танлаганмиз. Бугунгилик кунда менга маълум бўлдики, дўстим танлаган йўл афзалроқ экан. Вафот қилганидан кейин ҳам унинг амал дафтари тўхтамаётганини кўряпман. Бу амал дафтари қиёматгача ҳам тўхтамаса ажаб эмас. Қанийди мен ҳам шу йўлни танлаган бўлсам эди. Аллоҳ сенга Ўз раҳматини ёғдирсин дўстим, сен ютдинг ИншаAллоҳ!

@konspektor
👍3
Бир насроний бир яҳудийдан 1 доллар қарз сўраб келса, яҳудий:
— Майли, мен сенга 1 доллар қарз бераман, фақат бунинг икки шарти бўлади. Биринчиси, менга нимангнидир гаровга қолдириб кетишинг керак дебди.
— Менда болтамдан бошқа ҳеч нимам йўқ, — деб жавоб берибди.
— Майли, болта бўлаверади.
— Унда болтани олгин-да, менга бир доллар бер, — дебди.
— Хўп, фақат иккинчи шарт, менга бу бир долларни бир ойдан кейин 2 доллар қилиб қайтарасан, — дебди.
— Майли, — дебди насроний.

Болтани топшириб, бир долларни олибди. Кейин ҳалиги яҳудий:
— Менга қара, сен бир ойдан кейин 2 долларни қайтаришга сал қийналиб қоласан, шунинг учун, ҳозир пулинг борлигида 1 долларни ташлаб кетавер-да, бир ойдан кейин яна бир долларни олиб келиб бераверасан, — дебди.
— Хўп, — деб бир долларни топшириб қайтиб кетибди ва йўлда:
— Болта йўқ, бир доллар йўқ, у хам етмагандай яна 1 доллар қарз бўлиб қолдим, лекин ҳаммаси — тўғри, — дермуш…

@konspektor
👍2😁2
"Дунё ишлари чала қолади!" - деб, Роббингни тарк этма. Зеро мозорлар, ишлари чала қолганлар билан тўладир.

Жалолиддин Румий

@konspektor
1👍1
Муҳим тавсиялар:

Аёл учун:

1. Эрнинг эҳтиёжларини беринг!
2. Сўзига қулоқ солинг!
3. Ота-онасини ҳурмат қилинг!
4. У билан тортишманг!
5. У доим тўғри иш қилишини эътироф қилиб туринг!
6. Телефонини титманг!
7. Унга тааллуқли масалаларни ёдда тутинг!

Эркак учун:

1. Аёлингизга пул беринг!
2. Доимо унга пул бериб туринг!
3. Пул беришни унутманг!
4. Берадиган пулингизни беришни ёддан чиқарманг!
5. Сўрамасидан туриб пул беринг!
6. Унга пулим йўқ, деманг!
7. Пул беришни тўхтатманг!

@konspektor
👍1
Одамларга нисбатан узр майдонини кенгайтиринг

– Ўқитувчи эдим. Мудиримни танқид қила бошладим. Кейинчалик ўзим ҳам мудир бўлгач унга қийин бўлганини ҳис этдим.
– Талаба эдим. Устозимни танқид қила бошладим. Кейинчалик ўзим ҳам устоз бўлгач унга осон бўлмаганини ҳис қилдим.
– Кичкина эдим, отамнинг синчковлигидан жаҳлим чиқар эди. Кейинчалик билсам, отамни ҳақиқий маънода қадрламаган эканман.
– Оилалик бўлдим. Хотинимни уйидагиларининг сўзларидан жаҳлим чиқар эди. Ўзим ҳам қиз узатгандан кейин куёвимни сўзларимдан таъсирланиб жаҳли чиқишини кўрдим. Оқибатда дунё чархпалак эканини билдим. Замон ғилдираклари айланишидан олдин узр қидиринг, шунда фақат сиз эмас, бошқалар ҳам ҳақ эканини биласиз. Шунинг учун узр майдонини кенг қилинг.

Қадрланг, эҳтиром кўрсатинг, ҳурмат қилинг, афв этинг, ўзингизни билмаганга солинг, буларнинг савобни Аллоҳдан кутинг.

@konspektor
1👍1🥰1
2025/10/25 08:17:23
Back to Top
HTML Embed Code: