Telegram Web Link
Фронтдаги кекса кўнгиллилар ва Москвада ҳарбий ўлжалар кўргазмаси. Уруш суратлари

Урушнинг 798-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.

📸👉 https://kun.uz/kr/71975889

Kun.uz расмий канали
9 миллиондан ошиқ уй ташлаб кетилган – нега Япониядаги ҳар 8 уйдан бирида ҳеч ким яшамайди?

Мамлакатда барча уйларнинг 14 фоизида ҳеч ким яшамайди. Бўш уйлар “Акия” деб аталади. Бу уйларнинг ҳар бирига 3 кишидан жойлаштирилса, бутун Австралия аҳолисини уй билан таъминлаш мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/06260056

Kun.uz расмий канали
“От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим – ўзга элда ёлғиз қолиб кетган одам (Ҳаётий ҳикоя)

Пул масаласида муаммо йўқ, мени қийнаётган ҳолат ёлғиз қолганим. Ўзбекистонда қолиб кетган қизим турмушга чиққан, ҳозир фарзандлари бор. У бошқа бировни ота деб улғайди. Украинадаги ўғлим ҳам 16 ёшга кирди, у ҳам мени умуман танимайди. Ҳозир ҳувуллаган квартирада бир ўзим яшайман. Соғлигимда муаммо йўқ, бироқ иссиқ жон, билиб бўлмайди. Бехосдан ўлиб қолишдан қўрқаман.

👉 https://kun.uz/kr/10749681

Kun.uz расмий канали
Тошкентда совуқ қутили араваларда сотилаётган музқаймоқлар бўйича рейд ўтказилди

Санэпидқўм Тошкент шаҳар бошқармаси кўчаларда ғилдиракли араваларда музқаймоқлар сотилишида санитария талабларига риоя этилиши ҳолати юзасидан рейд ўтказди.

👉 https://kun.uz/kr/34814841

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги ноёб Усмон мусҳафи реставрация қилинади

Халқаро мутахассислар жамоаси дунёдаги энг қадимий Қуръон қўлёзмаси – Усмон мусҳафи (Тошкент Қуръони)ни реставрация қилади. Лойиҳани президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева қўллаб-қувватламоқда.

👉 https://kun.uz/kr/85254286

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2 майнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган воқеалар ва ҳодисалар

Тошкентда иш бошлаган халқаро инвестиция форуми, судда ёпиқ тарзда кўриладиган Жўраевлар иши, пуллик йўл қурмоқчи бўлаётган хорижий компаниялар, 100 млн сўм жаримадан қочиб юрган автомобил — кун давомида Kun.uz’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан танишинг.

👉 https://kun.uz/kr/50720334

Kun.uz расмий канали
«Нега доим Украина ён бериши керак?» Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди

Украина ТИВ раҳбари «тажовузкорни тинчлантириш» сиёсати янада каттароқ урушга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

👉 https://kun.uz/kr/96226045

Kun.uz расмий канали
Кэмерон: Украина Россияга Британия қуроллари билан зарба беришга ҳақли

Британия ташқи ишлар вазири Киевга ташрифи чоғида Лондон ўзининг барча техника ва қурол-яроғ захираларини тугатганини тан олди, бироқ Украинага ҳар йили 3,5 миллиард евро миқдорида ёрдам беришини ваъда қилди.

👉 https://kun.uz/kr/95040371

Kun.uz расмий канали
Қирғизистон ҳукумати ўз фуқароларига Россияга бормасликни тавсия қилди

Россияга сафар қилиш учун «ўта муҳим сабабларга эга бўлмаган» Қирғизистон фуқароларига сафардан тийилиш тавсия этилди.

👉 https://kun.uz/kr/57753462

Kun.uz расмий канали
Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонлик доимий иш билан таъминланиши мумкин

Жиддада араб ишбилармони Аҳмад Алхутами билан музокаралар бўлиб ўтди. Унда тил ва турли касбларга ўқитиш марказлари ташкил этиш ҳамда 100 минг нафаргача ўзбекистонликни Саудия Арабистонида доимий иш билан таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/97983038

Kun.uz расмий канали
“Саноат рақобатининг хавфли босқичидамиз” — Ар-Риёддаги форумда энергетика вазирлари нималар деди?

Саудия Арабистони пойтахтига, Халқаро иқтисодий форумга йиғилган қатор давлатларнинг энергетика вазирлари энергия борасидаги ечимлар устида қандай бош қотирилаётгани ва барқарор энергияга ўтиш масалаларини муҳокама қилди.

👉 https://kun.uz/kr/68827161

Kun.uz расмий канали
Амударёда сувни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилиши кутиляпти

Ўзбекистоннинг Туркманистонда жойлашган сув хўжалиги объектлари хатловдан ўтказилади ва «Туямўйин» гидроузелининг «Султонсанжар» тўғонида «сув филтрациясига қарши девор қуриш» лойиҳалари жадаллаштирилади.

👉 https://kun.uz/kr/83865701

Kun.uz расмий канали
Тошкент қувур заводи янги станцияни ишга туширди

Тошкент қувур заводи Ўрта Осиёда биринчи бўлиб, диаметри 426 мм дан 1420 мм гача бўлган тўғри чокли қувурларни ишлаб чиқарувчи пайвандловчи станцияни ишга туширди. Бу станция нефт ва газ, саноат, қурилиш ҳамда коммунал соҳалар учун муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур станция қувурларни ички ва ташқи томонидан изоляциялаш имкониятини таъминлайди, бу эса қувурларнинг узоқ муддат хизмат қилишини ва коррозияга қарши туришини кафолатлайди.
Янги станция фаолияти билан видеода танишинг:

👉 https://kun.uz/kr/28834762

Реклама
Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди

Франция президенти ўзининг аввалги позициясини такрорлаб, Россиянинг ғалабасини олдини олиш учун ҳеч нарсани истисно қилмаслигини айтди. Макрон The Economist нашрига берган интервюсида қайси ҳолатда Украинага қўшин юборишга тайёр бўлишига аниқлик киритди.

👉 https://kun.uz/kr/31112809

Kun.uz расмий канали
«ГУР» раҳбари ўринбосари: Россия Украинани беқарорлаштириш учун «уч даражали режа»дан фойдаланмоқчи

Вадим Скибицкийнинг сўзларига кўра, яқин ойларда Россия Украинани беқарорлаштириш учун «уч даражали режа»дан фойдаланади, жумладан, Украина Қуролли кучлари позицияларига кенг кўламли ҳужум ва мамлакат ичида дезинформация кампанияси кузатилади.

👉 https://kun.uz/kr/29946507

Kun.uz расмий канали
Kia К5 автомобилининг чекланган партиясига қулай шартлар эълон қилинди!

✔️1 кунда муддатли тўлов асосида Kia автомобили соҳибига айланинг!
- Бошланғич тўлов 30% дан;
- Ортиқча тўловларсиз 24 ойгача;
- Даромад ҳақида маълумотнома талаб қилинмайди.

- 7 та хавфсизлик ёстиқчаси;
- 4 та ҳар томонлама кўриш камералари;
- 18 дюймли дисклар;
- Премиум акустик тизим;
- 10,25 мультимедиа тизими дисплейи.

Батафсил маълумот учун Kia дилерлик марказларига ташриф буюринг.

📞 +998555001331

Автомобиллар сони чекланган

Реклама
Россияда одамларни ёнғиндан қутқарган ўзбекистонликка пул йиғиб берилди

Олимжон Иброҳимов учун маҳаллий аҳоли пул тўплаб берди.

👉 https://kun.uz/kr/96237216

Kun.uz расмий канали
Давлатободда юқори кучланишли ток линиясининг таги хизматлар кўчасига айлантирилмоқда

Юқори кучланишли электр тармоғи таги аукцион савдоларига чиқарилган. Ғолиблар ҳудудда сервис ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини амалга оширади. Лекин тармоқнинг ҳимоя зонасида бундай лойиҳаларни амалга ошириш хавфли ва белгиланган талабларга зид ҳисобланади.

👉 https://kun.uz/kr/70538602

Kun.uz расмий канали
Россиянинг Курск областида мигрантларга такси ҳайдовчиси сифатида ишлаш тақиқланди

Россия регионларининг тахминан учдан бир қисмида мигрантлар ишлаши мумкин бўлган соҳалар бўйича чекловлар мавжуд.

👉 https://kun.uz/kr/86324244

Kun.uz расмий канали
Чорсуда заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди

Эски жўва бозорида жойлашган заргарлик дўконига аёл 12 ёшли бола билан келиб, заргарлик буюмларини узоқ вақт кўрган. Сўнг у 49 млн сўмлик тилла буюмларни танлаган ва сотиб олиш истагини билдириб қўлига олган ҳолда ўғлига берган. 12 ёшли бола эса номаълум томонга қочиб чиқиб кетган.

👉 https://kun.uz/kr/38798586

Kun.uz расмий канали
2024/05/22 17:54:49
Back to Top
HTML Embed Code: