Telegram Web Link
Садриддин Ҳасанов дунёнинг энг яхши ёш футболчилари қаторига кирди

Ҳасанов чап қанотдан ёриб киришни ёқтиради, тезкор, кучли, интилувчан ва ғолиблик руҳиятига эга, дея “Бунёдкор” клуби ҳужумчисига таъриф берди The Guardian.

U-17 Осиё чемпионатининг энг яхши футболчиси келаси ой жаҳон чемпионатида ҳам ўзини кўрсатиб, Осиёда йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилса, топ клублардан жиддий таклифлар олиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/67549385

Kun.uz расмий канали
👍965319🔥57😁28🤔17🤯8😢8
Бактерияларнинг антибиотикка чидамлилиги кескин ортмоқда – ЖССТ

2018 йилдан 2023 йилгача бактерияларнинг антибиотикларга чидамлилиги 40 фоиздан кўпроққа ошган, яъни ҳар йили 5–15 фоизгача ўсиш кузатилган. 2019 йилда резистент бактериялар 1,27 миллион кишининг бевосита ўлимига сабаб бўлган.

Бактерияларнинг антибиотикларга чидамли бўлиб боришига асосий сабаблардан бири – антибиотиклардан ортиқча ва нотўғри фойдаланиш. Даволаш курсини чала ташлаб кетиш, рецептсиз дори олиш, вирусга қарши антибиотик ишлатиш шулар жумласидан.

👉 https://kun.uz/kr/51114725

Kun.uz расмий канали
296🤯120👍56😢45😁17🤔16🔥13
Трамп Киевга Tomahawk бериш билан «қўрқитмоқда». Бу ракета нимани ўзгартириши мумкин?

New York Times газетаси бир йил муқаддам Украина президенти Володимир Зеленский АҚШдан BGM-109 Tomahawk қанотли ракеталарини сўрагани ва рад жавобини олганини ёзганди: маъмурият унинг сўровини ҳам сиёсий, ҳам объектив сабабларга кўра мутлақо нореал деб топганди.

👉 https://kun.uz/kr/72701337

Kun.uz расмий канали
270👍152😁65🤔36🤯27😢17🔥3
“Yori-I” дастури доирасидаги навбатдаги ўқув машғулотлари бошланди

“Бизнесни ривожлантириш банки” AТБ Ямагата университети билан ҳамкорликда қорақалпоғистонлик тадбиркорларни Япония тажрибаси асосида ўқитишга қаратилган халқаро даражадаги таълим дастурини амалга оширмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/27618242

Реклама
187👍45😁14🔥11🤯6
Россия Одессани олиш мақсадида собитми?

Украинани Қора денгизга чиқиш имкониятидан маҳрум қилиш Россиянинг мақсадларидан бири сифатида кўрилади. Урушнинг айни шу палласига келиб рус армиясининг Одессани эгаллаш ва Украинани денгиздан узиб қўйиш режаси ҳали ҳам актуалми? Kun.uz студиясида таҳлилчилар Абдували Сойибназаров ва Шуҳрат Расул бу борада турлича фикрда эканини билдирди.

📹 ВИДEОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
245👍51🤯39😁31🤔25😢9🔥1😍1
АҚШ Мадурони ағдармоқчи: МРБга Венесуэлада махфий операциялар ўтказиш ваколати берилди

New York Times'нинг манбаларига кўра, янги ваколат – Марказий разведка бошқармасига Венесуэлада ўлимга олиб келувчи яширин операцияларни ўтказиш имконини беради. Бундан ташқари, АҚШ ҳарбийлари Венесуэла ҳудудидаги эҳтимолий зарбалар бериш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/49517602

Kun.uz расмий канали
🤯350243🤔66👍41😢27🔥17😁17😍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Темурбек» тарихий-бадиий фильмига ижодий танлов эълон қилинди

Болалар контентини ривожлантириш маркази буюк аждодларимизнинг болалик даврини ёритувчи «Темурбек» тарихий-бадиий фильми учун ижодий танлов эълон қилди.

📌 Танлов шартлари билан шу ерда танишишингиз мумкин.

Ҳужжатлар 2025 йил 16 октябрдан 1 ноябргача қабул қилинади.

Телефон: +998555111505 (ички 1005).
Манзил: Тошкент, Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 2-«А» уй

Kun.uz расмий канали
376👍146😁35🔥26🤔8😍6😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аш-Шаръа Россияда: Путин билан мулоқотда асосий мавзулар қайси?

Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шаръа кеча, 15 октябр куни расмий сафар билан Москвага борди. Сурияда режим алмашгандан бери Шаръа биринчи марта Россияга келмоқда ва Кремлда президент Владимир Путин билан мулоқот қилди.

👉 https://kun.uz/kr/21570740

Kun.uz расмий канали
255👍164🤔47😁18😍16🔥12🤯7😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Фақат овқат эмас, ноҳақликларни ҳам кўтаришга мажбурмиз”: официантлар ҳаётида бир кун

Гиргиттонлик – кўплаб ёшлар учун вақтинчалик даромад манбаи. Бу иш ташқи томондан осон кўринади, бироқ официантлар ҳаётининг парда ортидаги оғриқли жиҳатлари кўпчиликка номаълум.

📹 ТЎЛИҚ ВИДEОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
560👍386😢124🔥38😁31🤔10😍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоасининг апрел ойидаги қаҳрамонлиги эсингиздами? Ҳа, ўша турнир мезбони Саудия Арабистонига қарши Осиё чемпионатидаги финал ўйини. Икки киши кам бўлиб ҳам мезбонларни тор-мор қилган жамоа аъзоларидан бири Садриддин Ҳасанов дунёнинг энг иқтидорли ўйинчилари қаторидан ўрин олди.

Kun.uz расмий канали
👍1.17K356🔥72😁26😍14😢8🤔7🤯6
Ўзбекистон ҳукуматининг «махфий қарори» Қозоғистон цементига кескин зарба бўлди – QazCem раҳбари

Қозоғистондан Ўзбекистонга цемент етказиб бериш ҳажми кескин қисқариб кетган. Бунга Ўзбекистон ҳукумати томонидан қабул қилинган «махфий ҳужжат» сабаб бўлгани айтиляпти. «Ўзбекистонда Қозоғистондан келтирилаётган цементни 300 доллар нархда декларация қилишни ва айнан шу сумма асосида солиқ тўлашни мажбурий қилиб қўйишган. Аслида биз цементни 30 доллар нархда олиб кирамиз. Демак, солиқлар ҳам шунга яраша паст бўлиши керак», дейди QazCem раҳбари.

👉 https://kun.uz/kr/02162391

Kun.uz расмий канали
😁576498🤯199🤔116👍72🔥29😢26😍14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бозорда пичоқлаб ўлдирилган қизалоқ: бу қотиллик юз бермасди, агар...

Денов туманида 3 ёшли қизалоқ бозорда нотаниш аёл томонидан пичоқлаб ўлдирилди. Қотил руҳий хаста бўлиб чиқди: таассуфки, аёл аввал ҳам бозорда ўғирлик қилган, руҳий хаста бўлгани учун суд унга тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўллаган, ижросини эса Денов туман ИИБга юклаганди. Аёлни руҳий хастахонага жойлаштириши керак бўлган профилактика инспектори суд ажримини “иш столи устида унутиб қолдиради”. Афсуски, бу “унутиш”нинг оқибати узоқ куттирмади.

📹 ТЎЛИҚ ВИДEОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
😢854465🤯137🤔40🔥15👍10😁6😍1
Космик маълумотлар таҳлили орқали дарахтлар кесилишини аниқлаш жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 16 октябр куни аэрокосмик мониторинг орқали янги иқтисодий имкониятларни аниқлаш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

👉 https://kun.uz/kr/62255985

Kun.uz расмий канали
👍682😁412208🤔40🤯25🔥15😢2😍2
Трамп Венгрияда Путин билан учрашишини эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп 16 октябр куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди. «Бугунги телефон орқали мулоқотда катта силжиш бўлди, деб ўйлайман», деб ёзди Трамп.

👉 https://kun.uz/kr/25527756

Kun.uz расмий канали
👍440😁251237🤔38🔥28🤯16😍7😢6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Тошкент аэропорти қурилиши ва қишга тезак тайёрлашга чақирган ҳоким – маҳаллий дайжест

Кун давомида Kun.uz ёритган муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/01328398

Kun.uz расмий канали
😁387156👍68😢33🤯20🔥12🤔4😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мисрда тарихий келишув: минтақада узоқ муддатли тинчликка умид пайдо бўлди

Мисрнинг Шарм аш-Шайх курорт шаҳрида Ғазодаги урушни тугатиш бўйича сулҳ имзоланди. Ўт очишни тўхтатиш бўйича якуний келишувни АҚШ, Қатар, Туркия ва Миср имзолади. Учрашувга 30 га яқин давлат раҳбари борди, лекин Нетаняҳу иштирок этмади. Қуйида бу келишув нимани англатиши ҳақида.

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
👍321279😁36🔥34🤯19🤔14😢2😍2
Саудия Арабистони Ҳаж визасини бериш шартларини кучайтирди

Энди «Nusuk» платформасидан олинган соғломлик тўғрисида тиббий гувоҳнома бўлган тақдирда зиёратчига Ҳаж визаси берилади.

👉 https://kun.uz/kr/49242221

Kun.uz расмий канали
🤔318235👍136😢57🤯30😁29🔥15😍8
Тошкентнинг яна 10 та кўчасида метробус ҳаракати йўлга қўйилади

Президент Шавкат Мирзиёевга пойтахтни комплекс ривожлантириш, саноат ва транспорт инфратузилмасини яхшилаш масалалари юзасидан ахборот берилди.

👉 https://kun.uz/kr/80315423

Kun.uz расмий канали
👍758310😢50😁39😍25🤔19🔥17🤯17
Путин Ўзбекистон бош прокурорини «Дўстлик» ордени билан тақдирлади

Ниғматилла Йўлдошевнинг «МДҲ маконида қонунийлик, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, прокуратуралараро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси» эътироф этилди.

👉 https://kun.uz/kr/84750732

Kun.uz расмий канали
😁1.19K👍377265🤔252🤯177😢54🔥16😍9
Нон энг қиммат ва энг арзон бўлган мамлакатлар аниқланди

Дунёдаги энг қиммат оқ нон батони 134 минг сўмдан, энг арзони 2100 сўмдан сотилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/89999276

Kun.uz расмий канали
🤔279186👍89😁68🔥29🤯25😢25😍13
2025/10/24 17:17:31
Back to Top
HTML Embed Code: