Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева билан ёнма-ён. Миссия. # 8

Kun.uz расмий канали
👍1.46K😁488170🤔102🤯69😢64🔥12😍10
☀️ LONGi сизни UzEnergyExpo 2025 кўргазмасига таклиф этади!

📍 UzExpoCentre “Atrium”, Тошкент
🗓 21–23 октябр
🔢 Стенд: R04

Энергетика соҳасидаги йирик халқаро кўргазмада LONGi ўзининг энг сўнгги қуёш панеллари ва бинога ўрнатиладиган (BIPV) қуёш тизимларини тақдим этади.

👉 Батафсил

Қуёш энергетикаси бўйича бепул тренинглар, видео дарслар ва соҳадаги энг сўнгги янгиликлар учун:

Telegram | Instagram

Реклама
228👍26🤔13😁12🔥5🤯2😍2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Донбассни «бўлиш»ни айтган Трамп, сулҳни бузган Исроил ва тунаб кетилган Лувр музейи – кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/11589069

Kun.uz расмий канали
225😁60👍46🤔26🤯12😢11🔥7
Аксилкоррупция агентлиги UzPost'ни хусусийлаштиришда шаффофликни талаб қилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги “Ўзбекистон почтаси” АЖдаги давлат улушини хусусийлаштириш жараёнида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш талаби билан Давлат активларини бошқариш агентлигига тақдимнома киритди.

👉 https://kun.uz/kr/45834305

Kun.uz расмий канали
😁276👍182170🔥21🤔20🤯6
Саҳродан Буюк ипак йўлигача: ТЕSOL 2025 халқаро конференцияси илк бор Ўзбекистонда ташкил этилди

Тошкент шаҳридаги Вебстер университети ТESOL 2025 халқаро конференциясига мезбонлик қилди. Икки кун давом этган тадбир 10 дан ортиқ мамлакатдан 250 дан зиёд иштирокчиларни бир жойга жамлади ва Марказий Осиёда инглиз тилини ўқитишни ривожлантириш учун муҳим воқеага айланди.

👉 https://kun.uz/kr/27742591

Реклама
242👍58🔥12🤯10😁9🤔4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бундай йўлларни кўпайтириш керак» – президент BRT тизими ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри йўлларида BRT тизими бўйича йўллар ўртасида автобус учун алоҳида ажратилган йўлаклар кўпайтирилиши – одамлар иш кунлари шахсий автомобиллардан фойдаланишдан воз кечишини рағбатлантириши ҳақида гапирди.

👉 https://kun.uz/kr/15204703

Kun.uz расмий канали
👍891298😁118🔥36🤯29🤔25😢9😍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тирбандликни камайтириш учун Тошкент чеккасида юк машиналари учун тўхташ жойлари қурилади

Юк машиналари тиғиз вақтларда шундай нуқталарда кутиб туриши ва йўлларда ҳаракат оқими камайганида ичкарига ўтказилиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/81228898

Kun.uz расмий канали
👍776186😁159🔥34🤯16😢6🤔5😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Халқ ҳаммасини кўриб ўтирибди» – Самарқанд вилояти ҳокими амалдорлар орасидаги коррупция ҳақида

Раҳбарлар коррупцияга қарши курашишда шахсий намуна кўрсатиши керак, чунки коррупция юқоридан бошланиб, пастга қараб тарқалади, деди Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев. «Халқ ҳаммасини билиб турибди, ҳаммасини кўриб турибди. Ким қандай уй қурганини, ким қандай машина сотиб олганини билмайди деб ўйласизларми?» – деган ҳоким.

👉 https://kun.uz/kr/34303601

Kun.uz расмий канали
👍1.18K😁414327🔥36🤔26🤯11😢8
«Атиги 7 дақиқада ва безбетларча» – Лувр музейидан «бебаҳо» заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди

19 октябр куни ўғрилар Париждаги Лувр музейининг иккинчи қаватига нарвон орқали чиқиб, ойналарни синдирди ва куппа-кундуз куни дунёдаги энг машҳур музейга бостириб кирди. Жиноятчилар бир неча дақиқа ичида энг қиммат залдаги жавоҳирлар ва олмослар билан безатилган 8 та бебаҳо буюмларни олиб қочди. Эммануэл Макрон буни «тарихга қилинган ҳужум» деб атади ва «асарларни қайтариш учун ҳамма нарса қилинаётганини» айтди.

👉 https://kun.uz/kr/51374365

Kun.uz расмий канали
😁1.15K481👍115🤔45🤯30😢26🔥17
50 турдаги саратонни эрта босқичда аниқловчи қон таҳлили синовдан ўтказилди

Тест 99 фоиз ҳолларда инсонда саратон йўқлигини тўғри ташхислаган. Шунингдек, у ўсимта пайдо бўлган жойни 10 та ҳолатдан 9 тасида хатосиз топган. Эътиборга молик жиҳати, аниқланган саратонларнинг аксарияти ҳозирча махсус текширув (скрининг) дастури бўлмаган турларга тегишли. Масалан, тухумдон, жигар, ошқозон, сийдик пуфаги ва ошқозоности бези саратонлари шулар жумласидандир.

👉 https://kun.uz/kr/42032324

Kun.uz расмий канали
👍470336🤔23🔥21🤯11😢6
Цементни биржа орқали мажбурий сотиш ҳажми қисқартирилди. Бу нархларни янада ошириши мумкин

Корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган цементнинг камида 50 фоизини биржага чиқариш талаби 25 фоизга пасайтирилди. Бу йилнинг талаб юқори бўлган пайтларида нархларни янада қимматлаштириши мумкин. Ўтган йил нархларни тушириш важи билан цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактош бўйича солиқ ставкаси 4 баробарга камайтирилганди. Бу амалда ўз самарасини бермади. Хусусан, йил бошидан бери цементнинг биржа нархлари 30 фоизга қимматлашди.

👉 https://kun.uz/kr/19546623

Kun.uz расмий канали
362🤔135🤯86😁37😢27👍12🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўйда юрган педофиллар ёхуд “учдан кейин пуч” бўладими?

Наманганда жинсий зўравонлик қилиб 10 йилга ҳукм қилинган жиноятчи 1 йилда эркинликка чиқди ва бу жиноятни яна 2 марта такрорлади.

Жамоатчилик бундайлар кастрация қилинишини, педофиллар реестрини талаб қилишмоқда. Бу сўровлар ҳозирча жавобсиз қолаётган бўлса-да, уларни қўллаган мамлакатлар тажрибасида комплекс чора кўриш энг самарали усул деб топилган. Яъни кастрация, очиқ реестр ва психологик реабилитация бирга олиб борилиши керак.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
👍1.2K402🤯258😢86🔥45😁19🤔15
Ҳокимнинг маънавият ва давлат тили бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади

«Давлат тилини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/26764755

Kun.uz расмий канали
😁767👍225178🤯92🤔46😢30😍7🔥6
Ўзбекистондан Хитойга 9 ой давомида етказилган табиий газ миқдори маълум бўлди

Мамлакат Хитойга газ етказиб берувчилар орасида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

👉 https://kun.uz/kr/77049111

Kun.uz расмий канали
😢1.58K🤯406192😁136🤔66👍58🔥23😍10
Сабзи, метан, никоҳ узуги. Йиллик ҳисобда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар

Марказий банк маълумотларига кўра, йиллик нисбатда энг кўп нархи ошган озиқ-овқат маҳсулотлари: сабзи (+57,5 фоиз), лимон (+52,5 фоиз) ва пахта мойи (+35,9 фоиз). Ноозиқ-овқат маҳсулотлари таркибида никоҳ узуги (+33,4 фоиз), метан (+30,6 фоиз) ва газета (+15,3 фоиз) нархларида кескин қимматлашиш кузатилган.

👉 https://kun.uz/kr/69179455

Kun.uz расмий канали
😁472350😢86🤯51👍34🔥12😍7🤔6
Самарқандга кириш йўллари 30 октябрдан 14 ноябрга қадар ёпилади

Шаҳарда ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилади.

👉 https://kun.uz/kr/49852162

Kun.uz расмий канали
😁478🤯278231😢93👍78🤔52🔥17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Метробус йўлаклари ва биржада цемент ҳажмининг қисқариши – маҳаллий дайжест

Кун давомида Kun.uz ёритган муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/59846019

Kun.uz расмий канали
👍392189🤯28🤔16😁14🔥8😢4
2025/10/29 08:11:21
Back to Top
HTML Embed Code: