Telegram Web Link
Манзил колониядан қочган педофил 3-синф қизни зўрлагани айтилмоқда

Таъкидланишича, шахс шу куннинг ўзида ҳуқуқни муҳофазаси қилувчи органлар томонидан процессуал тартибда ушланган ва унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

👉 https://kun.uz/kr/98243602

Kun.uz расмий канали
🤯1.93K😢620311👍96🔥33🤔28😁27😍5
«Орзу қилавер» – Эрон раҳбари Трампнинг сўзларига жавоб қайтарди

Али Хоманаий шунингдек, АҚШ билан музокаралардан бош тортди.

👉 https://kun.uz/kr/38197116

Kun.uz расмий канали
👍995288😁117🔥35🤔24🤯14😢8😍8
Ургутда ўқувчи қизлар жанжали ортидан 12 ота-она жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ мактаб ўқувчи қизлари бир-бирининг сочидан юлиб, жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат Ургут туманида кузатилгани маълум бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/90865541

Kun.uz расмий канали
😁612👍303249🤯140😢133🤔32🔥14
Ўзбекистон ва Озарбойжон ҳарбий ҳамкорликни кенгайтиради

Кеча, 20 октябр куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Шуҳрат Холмуҳаммедов Озарбойжон мудофаа вазири генерал-полковник Закир Гасанов билан Самарқанд шаҳрида икки томонлама учрашув ўтказди.

👉 https://kun.uz/kr/14551678

Kun.uz расмий канали
👍738290🔥47🤔46😁19🤯18😢12
Японияда илк бор аёл киши бош вазир бўлди

Япония парламенти Япония Либерал-демократик партияси (ЛДП) раҳбари Санаэ Такаичини Япония Инновация партияси билан коалиция тузилгач, бош вазир лавозимига тасдиқлади. Ўзининг ўта консерватив қарашлари билан танилган Такаичи бу лавозимни эгаллаган биринчи аёлдир.

👉 https://kun.uz/kr/98513775

Kun.uz расмий канали
👍522286🤔67😁41🔥30🤯24😢17😍12
«Урушнинг якунига яқинлашдик» – Зеленский Трамп билан учрашувдан кейин

АҚШ ва Украина президентлари учрашувининг янги тафсилотлари маълум бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/99277133

Kun.uz расмий канали
👍400202😁94🤔43🔥18🤯6😍6😢4
«Агар Нетаняҳу Канадага келса ҳибсга олинади» — Марк Карни

«Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу мамлакат ҳудудига кирса, Халқаро жиноий суд чиқарган қамоққа олиш ордери бажарилади», деди Канада бош вазири Марк Карни. ХЖС ўтган ҳафта исроиллик амалдорлар ишига доир расмий Тел-Авив шикоятини рад этган ва ордерларни ўз кучида қолдирганди.

👉 https://kun.uz/kr/63686444

Kun.uz расмий канали
👍2.16K440🔥83😁68🤔19😍5🤯4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оқ уйдаги экскаваторлар, Японияда илк аёл бош вазир ва Хитой ўрнига Австралияга ишонган Трамп – кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/36513744

Kun.uz расмий канали
256👍72🤔16🔥11😁9🤯2
21 октябр – Ўзбек тили байрами куни

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 36 йил тўлди. Бугундан эътиборан Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида юрита бошлади.

Kun.uz rasmiy kanali
👍546242😁67🔥32🤯12😢1😍1
Президент Тошкентда IT-парк лойиҳасининг 2-босқичига тамал тоши қўйди

Мирзо Улуғбек туманидаги IT-парк ҳудуди 1,5 баробар кенгайтирилади. Бу ерда Саудиянинг “Data Volt” компанияси билан ҳамкорликда 12 MW қувватли, 150 млн долларлик дата-марказ барпо этилади. Кейинги босқичларда яна 3 млрд доллар инвестиция киритилиб, қувват 500 MWга етказилади. IT-парк ҳудудида Сунъий интеллект маркази, Космос ва келажак технологиялари марказлари ҳам қурилади.

👉 https://kun.uz/kr/76763266

Kun.uz расмий канали
👍1.04K348😁54🤔23🤯18🔥13😢13😍3
Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпурга – кўпроқ қулайлик ва афзалликлар

Йўловчилар учун қулай шароитлар мавжуд: замонавий Boeing 787 Dreamliner ҳаво кемаларида парвоз, қулай жадвал, багаж ташишнинг оширилган меъёри ва талабалар учун махсус чегирмалар.

👉 https://kun.uz/kr/30794126

Реклама
212👍71🤯14🤔13😍7🔥5😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Парламентлараро иттифоқ ассамблеясида Ўзбекистоннинг инсонпарварлик соҳасидаги ташаббуслари илгари сурилди

Парламентлараро иттифоқ 151-ассамблеясининг “Инқироз шароитида инсонпарварлик меъёрларига риоя қилиш ва инсонпарварлик ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги ялпи мажлисида Сенат раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон парламент делегацияси иштирок этди.

👉 https://kun.uz/kr/51748505

Kun.uz расмий канали
249😁96👍26🤔25🔥5🤯5😍5
Ўзбекистонда 2026 йилдан йўлдошли интернет операторлари фаолияти йўлга қўйилади

СИ инфратузилмасига 100 млн доллардан ортиқ сармоя киритган компаниялар учун Қорақалпоғистонда электр энергияси нархи 5 цент этиб белгиланади (ҳозирда юридик шахслар учун — 8,3 цент). 2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонда олис ҳудудлар учун сунъий йўлдош интернет операторлари ишга тушади, деди президент.

👉 https://kun.uz/kr/99920439

Kun.uz расмий канали
👍739280🔥90😁55🤔27😢10🤯9😍2
АҚШда йилига 500 минг доллар пул топадиганлар ҳам «ойликдан ойликкача» яшай бошлаган. Нега?

Goldman Sachs компанияси ҳисоботига кўра, йилига 300 мингдан 500 минг долларгача пул топадиган америкалик ишчиларнинг 41 фоизи, 500 минг доллардан ортиқ топадиганларнинг 40 фоизи ўзларини «ойликдан ойликкача яшаяпмиз» деб ҳисоблайди. Ўз навбатида, харажатларини қоплашда қийналаётганлар орасида йиллик даромади пастроқ бўлган ишчиларнинг улуши сезиларли даражада кам.

Тадқиқотчилар бу парадоксни «ҳаёт тарзи инфляцияси» билан боғлаган. Яъни илгари ҳашамат ҳисобланган нарсалар айрим даромад гуруҳларида аста-секин заруратга айлана бошлаган.

👉 https://kun.uz/kr/39260901

Kun.uz расмий канали
😁466419🤔59👍39😢33🤯26🔥8😍4
Доллар курси 12 минг сўмгача қулади

Валюта биржасидаги бугунги савдолардан кейин, Ўзбекистон Марказий банки АҚШ долларининг 22 октябр учун сўмга нисбатан расмий қийматини 12 011 сўм деб белгилади. Бу – “бир марталик тўғриланиш” рўй берган 2023 йил 11 августидан кейинги давр учун минимум кўрсаткич.

👉 https://kun.uz/kr/96118946

Kun.uz расмий канали
👍649286😢93😁54🔥36🤯28🤔8😍6
Ўзбекистонда бутун дунёдаги ўзбек тилида сўзлашувчи тадбиркорларни бирлаштирувчи “Birinchi” бизнес-клуби очилди

“Birinchi”нинг имтиёзли резидентлари 14 та мамлакатдаги тадбиркорлар билан тўғридан тўғри алоқа қилиш имкониятини берувчи мобил иловадан фойдалана оладилар.

👉 https://kun.uz/kr/64231070

Реклама
489👍334😁52🔥34🤔13😍7😢4🤯2
Николя Саркози қамоқхонага келди

Франциянинг собиқ президенти у ерда беш йиллик қамоқ жазосини ўтайди. Қамоқхона яқинда таъмирланган ва барча камераларда душ ва стационар телефон мавжуд. Саркози ойига 14 евро эвазига телевизор кўриши мумкин. Унда хоҳласа ўзи овқат пишириши, кир ювишга бериш имконияти ҳам бўлади.

👉 https://kun.uz/kr/70788708

Kun.uz расмий канали
😁755299👍163🤔45🤯20😢8🔥6
Ўқувчиларнинг ташаббусли бюджети – “Менинг мактабим” лойиҳаси бошланмоқда

Юқори синф ўқувчилари ўзи ўқийдиган мактабга керакли шарт-шароитларни ўз ташаббуслари билан қўлга киритиш имкониятига эга. 22 октябрдан бошлаб, улар “Менинг мактабим” лойиҳасига ўз таклифларини киритиши мумкин.

Таклифлар мактаб ўқувчилари орасида овозга қўйилади ва энг кўп овоз олганларини рўёбга чиқариш учун ҳар бир мактабга 62 млн сўмдан пул ажратилади.

👉 https://kun.uz/kr/49132455

Kun.uz расмий канали
313😢79👍69😁48🤔23🤯18🔥11
2025/10/28 05:48:17
Back to Top
HTML Embed Code: