Telegram Web Link
АҚШ махсус вакили Ўзбекистонга келади

АҚШнинг Марказий ва Жанубий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ҳамда давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради.

Кун тартибида – муҳим минераллар ва энергетика соҳасидаги савдо-сотиқ, инвестициялар ва С5+1 форматидаги ҳамкорлик масалалари.

👉 https://kun.uz/kr/52407534

Kun.uz расмий канали
👍788246🤔65😁36🤯31😢18🔥7😍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазодаги АҚШ дронлари, Европадан қўллов олган Зеленский ва 93 ёшида вафот этган қиролича – кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/34030426

Kun.uz расмий канали
212👍75😢21🤔17🔥14🤯5😁3
Испанияда класико, Италияда фаворитлар жанги. Ҳафта ўйинлари анонси

Европа футболида бу сафарги уикенд «Реал» ва «Барселона» учрашуви билан безалади. Аммо бошқа қизиқарли ўйинлар ҳам бор.

👉 https://kun.uz/kr/52174758

Kun.uz расмий канали
224👍42🔥18😁17😍14😢6
Янги Galaxy A07 ва A17 LTE — сиз кутган ақлли янгилик!

🔹 6.7″ 90 Hz силлиқ экран
🔹 AI функциялари: Gemini, Circle to Search
🔹 Катта 5000 mAh батарея + IP54 ҳимоя
🔹 6 марта OS янгиланиши

Технология энди янада ақлли, тез ва сизга яқин.

👉 https://kun.uz/kr/54763328

Реклама
192😁45👍31🤔16🔥7😢3🤯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Гул деб ўйлабман” – Ургутда томорқасида 229 туп каннабис етиштирган аёл озодликдан маҳрум қилинди

43 ёшли аёл гиёҳванд ўсимликни ўз хонадонидаги маккажўхори орасига эккан. У судда ўсимлик уруғини деҳқон бозорида нотаниш аёлдан гул уруғи деб сотиб олганини айтган. “Униб чиққанидан сўнг гулламади, аммо каттароқ бўлгач гуллаши мумкин деб парваришлаб келдим”, деган аёл. Суд уни 3 йил 8 ойга озодликдан маҳрум қилди.

👉 https://kun.uz/kr/65390389

Kun.uz расмий канали
😁1.74K382😢110🤔80👍64🤯35🔥17😍8
Тошкентда иссиқ сувдаги зангга изоҳ берилди

Пойтахтнинг қатор туманларида иссиқ сув таъминотида зангли сув келиши кузатилди. Veolia буни иситиш мавсумига тайёргарлик билан изоҳлаб, мурожаат қилган истеъмолчилар билан далолатнома асосида қайта ҳисоб-китоб қилинишини маълум қилди.

👉 https://kun.uz/kr/97604941

Kun.uz расмий канали
😁339210🤯44👍37🤔17😢10🔥9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Шифохона, мактаб ҳамда Тошкент ҳалқа йўли лойиҳалари тендерларида қатнашяпмиз» – француз гигант корпорацияси президенти

Шавкат Мирзиёев Брюсселда учрашган бизнес доиралари сафида қиймати 25 млрд доллардан ортиқ бўлган гигант француз корпорацияси – «Meridiam» президенти ҳам бор эди. Тиерри Донинг Kun.uz мухбирига айтишича, айни пайтда компания Ўзбекистонда шифохона, мактаб ва Тошкент ҳалқа йўли бўйича тендерларда қатнашмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/51683696

Kun.uz расмий канали
👍496220😁34🤔23🤯16😢8🔥3
Қуруқ октябрнинг охири ҳам қуруқ бўладими?

Октябрда рўй бермаган ҳақиқий – хазонрезги ёмғирли куз об-ҳавосига ноябрнинг биринчи ўн кунлигида гувоҳ бўлишимиз мумкин. Биз октябр охиридан кутган ёмғирлар эса ёғмаслиги аниқлашмоқда. Фақатгина баланд тоғларда яхшигина ёмғир ёғиши ва ҳатто қор бўронлари бўлиши кутилмоқда. Kun.uz'да об-ҳаво прогнози билан – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
263😢214👍75😁26🤯21🤔6🔥3
АҚШ сулҳни назорат қилиш учун Ғазо осмонида дронлар учирмоқда

АҚШ Марказий қўмондонлиги янги «мувофиқлаштириш маркази»да Ғазодаги вазиятни реал вақт режимида кузатиш имкони мавжудлигини билдирди. Таҳлилчиларга кўра, бу разведка фаолияти – АҚШ Исроилдан мустақил равишда секторни ўрганаётганини англатади.

👉 https://kun.uz/kr/14055331

Kun.uz расмий канали
👍469251🤔71😢45😁34🤯10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Геосиёсий вазият ўзгаряпти, бизга кучлилар керак” – Еврокомиссия комиссари

Президент Мирзиёевнинг Белгияга ташрифи доирасида ўтказган бизнес доиралари билан мулоқотида Брюссел томонидан қатнашган Европа комиссияси комиссари фикрича, Ўзбекистон билан шериклик – тўғри йўл. Чунки геосиёсий вазият кундан кунга ўзгармоқда, Европага эса кучли ҳамкорлар керак.

👉 https://kun.uz/kr/35424779

Kun.uz расмий канали
407👍252😁76🔥34🤔21🤯16😢10😍1
Ички ишлар вазирлигини кимлар бошқарган?

25 октябр куни мустақил Ўзбекистоннинг Ички ишлар вазирлиги ташкил этилганига 34 йил тўлди. Ўтган вақт давомида тизимга 6 нафар генерал раҳбарлик қилди. Биринчи ва энг узоқ ишлаган ички ишлар вазири – Зокиржон Алматов. У тизимни 14 йилдан кўпроқ бошқарган. Вазирлардан яна бири бу лавозимда 8 ой ишлагани билан, бошқа бири эса жиддий сиёсий айбловга учрагани билан ажралиб туради.

👉 https://kun.uz/kr/97492804

Kun.uz расмий канали
495👍105😁59🤯43😢37🤔20🔥11😍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Темир хотин ишдан чиқди, аёл чидаяпти: трагикомедия ҳақиқати

Робот хотин ишдан чиқди, яъни бузилиб қолди. Чунки у бир неча кун давомида ўзбек аёли умри давомида қилиб келган вазифаларни бажаришга уринганди. Ваҳоланки, робот ҳеч қачон чарчамаслиги, шикоят қилмаслиги керак эди. Шароф Бошбековнинг "Темир хотин" асари нафақат эзилган аёллар ҳаёти, балки бутун жамият тақдирини акс эттиради. "5 дақиқа"нинг навбатдаги сонида шу ҳақида гаплашамиз.

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
694👍402😢98😁51🤔36🔥20😍12🤯7
Камала Ҳаррис яна АҚШ президентлигига номзодини қўйиши мумкинлигини айтди

«Мен бутун фаолиятимни жамиятга хизмат қилиш билан ўтказдим ва бу менинг қонимда бор», деб тушунтирди у.

👉 https://kun.uz/kr/67189874

Kun.uz расмий канали
👍623😁266258🤯55🤔26😢20🔥19😍15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москвада мигрантларнинг оммавий муштлашувидан кейин 40 киши ушланди

«Прокшино» турар-жой мажмуасида мигрантлар оломони белкурак, таёқ ва йўл белгилари кўтарган ҳолда жанжаллашган. 4 киши жабрланган.

👉 https://kun.uz/kr/57021837

Kun.uz расмий канали
287😁181😢162🤯92👍70🤔65🔥16😍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шина олинг – Дамас ютинг

1 сентябрдан 31 октябргача ASKO дўконларидан 4 дона Didar ёки Yallama шинаси харид қилган мижозлар ўртасида қимматбаҳо совғалар ўйналади.

Асосий соврин: Damas
Қўшимча совғалар:
— 2 та диск комплекти
— 5 та антирадар
— 15 та аккумулятор
Ғолиблар 1 ноябрь куни аниқланади.
📞 Маълумот учун: 1339
👉Акция шартлари

Республика бўйлаб 55 дан ортиқ ASKO дўконларидан автомобилингиз учун сифатли шиналар, дисклар, аккумулятор, антирадар ва бошқа жиҳозларни топиш мумкин.
ASKO — ҳамёнбоп нархлар ва профессионал хизмат.

Реклама
311😁110👍47🤔28🤯11🔥3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чустдаги «заправка»да портлаш оқибатида бир киши вафот этди

Ҳодисага 10 тонналик ёнилғи сақлаш цистернасини бошқа жойга кўчириш жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмагани сабаб бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/02880626

Kun.uz расмий канали
😢391211🤔20🔥15🤯15😁8👍7
Ўзбек тилидаги сиёсий китоблар ва Европа билан катта битим — ҳафта дайжести

Ўзбек тили байрамига совғалар: ҳукумат эҳтимол илк марта лотин ёзувида қарор чиқарди. Евроиттифоқ билан тарихий шартнома: ўзаро яқинлашув энди юридик асосга эга. Яна Фарғона ва яна ИИБ: нопок ходимларнинг “ҳунарлари” серияли тус олди. Педофилларга бағрикенг судялар: уч кун ичида икки норасида нобоп тизим қурбони бўлди.

Ортда қолаётган ҳафтанинг долзарб мавзулари – Kun.uz дайжестида.

👉📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
270👍99😢31🔥27😁14🤔10🤯8
Бекор қилинган учрашув ва келажаги мавҳум Ғазо | “Геосиёсат”

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кенгайтирилган битим Тошкентнинг праграмик дипломатиясида янги марра бўлди. Ғазодаги режалардан Туркия четлатилиши мумкин. Путин ва Трамп учрашувининг бекор бўлиши Украина бўйича музокараларни яна мураккаблаштирди. Венесуэла АҚШдан хавфсираб, ракета тизимларини жойлаштирмоқда.

Якунланган ҳафтанинг халқаро майдондаги муҳим мавзулари муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” ҳафталигида.

📱 Telegram'да кўриш

📱 YouTube'да кўриш

📱 ВКонтакте'да кўриш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
274👍24😁17🤔16🔥10🤯8😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Ўзбекистон университетида Сунъий интеллект кластери ишга туширилади

Университет биринчи проректори Баҳодир Аҳмедов мактабларда барча ўқувчилар ва ўқитувчилар сунъий интеллект бўйича ўқитилишини маълум қилган.

Янги кластер илмий тадқиқотлар, IT стартаплар ва инновацион лойиҳаларни бирлаштиради. Шунингдек, университетда сунъий интеллект ва информатика бўйича халқаро докторантура дастурлари ишга туширилиб, ёш мутахассислар учун янги имкониятлар яратилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/19741318

Kun.uz расмий канали
265👍95😁45🤔18🔥11😢7
«Ливерпул»да инқироз, «Челси» ҳам ютқазди, «МЮ»да ғалаба

«Брентфорд» ва «Ливерпул» баҳсида ҳакам алмаштирилди, Италияда «Наполи» чемпионлик ўйинида устун келди. Шанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.

📹 👉 https://kun.uz/kr/20758588

Kun.uz расмий канали
180👍63😁23😢11🤔10😍5🔥4
2025/10/28 02:31:34
Back to Top
HTML Embed Code: