Telegram Web Link
****

БЕРКИНИШ

Мени ҳам соғинган бирон зот борми?
Дунёда ҳижрондек истибдод борми?
Сизиб гул юзиндан умрим ўтарми? –
Тиниқ кўз ёшингга беркингим келди.

Учаман, юксакроқ чорлар самолар,
Тубанга тортолмас мени иғволар.
Ғаюр ғийбатчилар, шум бенаволар,
Бас! Само тўшингга беркингим келди.

Ерда на зўрим бор менинг, на зарим,
Қуллик не? Зулм не? Узлатим, қаърим –
Ҳақ йўл иморати – Қуръони карим,
Шаффоф оғушингга беркингим келди.

Дўстлардан юз бурдим, эркдан беркиндим,
Чангидим, тилсимот сочига индим,
Ёмон парчаландим, мен ёмон синдим –
Бир шафиқ очунга беркингим келди.

Сиз мени на шовқин-ғавғодан изланг,
На исён, на шеър, на дунёдан изланг,
Ёронлар, Мирзони Мирзодан изланг,
Ўз ичу тошимга беркингим келди!

1990 й


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1447 йил.
Муҳаррам ойининг 7-куни.
Милодий 2025 йил, 2-июль.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Бу дам ғаниматдир, нечун билмасмен,
Чиқса дам, кирмоғи гумон кўринар.
Биздан бурун келган кўчибдир тонгла,
Йўл узоқ, қоронғу, тумон кўринар.

Оқил бўлсанг, иста бу йўлда бир пир,
Ризқингга кафилдир Аллоҳ, Муқтадир,
Олтин-кумуш, олмос, ёқут ила дур,
Ҳақдан ғайри тамом зиён кўринар.

Аллоҳни унутиб, ақлинг йитирма,
Ҳар нафас огоҳ бўл, ғафлат кетирма.
Беҳуда, бефойда умринг ўтирма,
Дунё бақосиздир, аён кўринар.

Хожа, саййид, подшо – сўралмас насаб,
Ҳашр-нашр бўлса, оларлар ҳисоб,
Ҳаромга азоб бор, шубҳага итоб,
Мунда яхши, унда ёмон кўринар.

Махтумқули, ўқиб билдим Қуръондан,
Асар йўқдур аввал кетган карвондан,
Гўрда ёлғиз ётажагинг макондан,
Эй дўст, илон билан чаён кўринар...



Туркман тилидан ўзбек тилига мувофиқлаштирувчи
Устоз Мирзо Кенжабек.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
#ҳикмат

****

« Маърифат дарахтини фикрат суви билан суғормоқ керак.

Ғафлат дарахтини бедорлик суви билан суғормоқ керак.

Тавба дарахтини эса пушаймонлик суви билан суғормоқ керакдир... »

ҲАЗРАТИ ШАЙХ АҲМАДИ МАСРУҚ
қуддиса сирруҳу


❁•┈•┈•┈•❁ ✿ ❁•┈•┈•┈•❁


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" китобидан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Эй дўст! Бир маънига етсанг бўлмасми!
Нурли оламларга ўтсанг бўлмасми!
Кўнгул изҳорига бефарқ бўлгунча,
Садқаи муҳаббат кетсанг бўлмасми!


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1447 йил.
Муҳаррам ойининг 8-куни.
Милодий 2025 йил, 3-июль.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
#ҳикмат

****

«Одамзоднинг асли-зуваласи сувдан ва тупроқдандир.

Бир кишининг табиатида сув унсури ғолиброқ бўлади.
Уни латифлик ва риёзат билан тарбият қилмоқ лозим. Агар унга дағаллик билан муомала қилинса, у ўзгаради – айнийди, сўнг мақсадга етиб бўлмайди.

Бошқа бир кишининг табиатида эса тупроқ унсури ғолиброқ бўлади.
Уни оёқ билан тепкилаб, унга қаттиқлик билан муомала қилмоқ лозим, токи у бир нарсага ярасин».


Ҳазрати Абу Бакр Варроқ Термизий
қуддиса сирруҳу


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•


Устоз Мирзо Кенжабекнинг
"Буюк Термизийлар" китобидан
.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Қуёш йўқ ғарб билан шарқнинг ҳукмида,
Ой йўқ осмон деган тахтнинг ҳукмида.
Ой, қуёш, коинот: замину само,
Жонлар ҳам, қалблар ҳам – Ҳақнинг ҳукмида!


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1447 йил.
Муҳаррам ойининг 9-куни.
Милодий 2025 йил, 4-июль.


КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
#мужда

****

«Аллоҳ таолонинг бир ажиб шамоли бор, тонг чоғи эсгай. Ул шамол ошиқларнинг оҳу нолаларини Аршга олиб чиққай ва ундан жаноби Парвардигорга етказгай».


ҲАЗРАТИ ШАЙХ АБУ БАКР КАТТОНИЙ
қуддиса сирриҳу


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг,
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Худовандоки, лутфинг бирла
гўё қил забонимни,
Мушарраф айла дийдорингга чашми хунфишонимни.

Мени шавқингда Иброҳими
Адҳам қил бу оламда,
Ва ишқинг бирла куйдиргил
бу мағзи устихонимни.

Агарчи кўп гуноҳкорман,
умидим мағфират доим,
Ба ҳаққи Саййиди олам,
ато қил ул жаҳонимни.

Худоё, жон берар вақтим
бошимға келса ул шайтон,
Лаъиннинг макридан, ё Рабб,
Ўзинг асра имонимни.

Ба ҳаққи Зоти покингу
яна саккиз сифотингдан,
Манга ул Жаннатул-Маъво
муяссар қил маконимни!

Ман ул бечора Жомийман,
умидим мағфират доим,
Сақардан қил узоқ, ё Раб,
бу жисми нотавонимни!


Форс тилидан Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК таржимаси



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзо Кенжабек

"ТЎРТЛИКЛАР"

****

Ҳаёт йўлларида дўст бор, ғаним бор,
Дунё матоидан қандай ғамим бор?
Раббим бор, меҳрибон Пайғамбарим бор,
Бас, менинг оламда нима камим бор?!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН АШУРО:
Шанба.
Ҳижрий 1447 йил.
Муҳаррам ойининг 10-куни.
Милодий 2025 йил, 5-июль.

АЗИЗ ДЎСТЛАР!
АШУРО КУНИ БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

« Дунё тубсиз денгиздир. Унинг қирғоғи охиратдир.
Эр улдирким, бу денгизни тақво кемаси билан сузиб ўтгай! »


ҲАЗРАТИ ШАЙХ ИСҲОҚ НАҲРЖУРИЙ қуддиса сирруҳу



•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Раббим! Марҳаматинг ҳар жонзотгадир,
Неъматинг дўсту ёр, ёву ётгадир!
Лекин жаннатларинг – мангу боғларинг
Тавбакор қалб билан келган зотгадир!...
(Қоф, 32-33-34).


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
* * *
Умринг ўтди зебу зийнат, ёқут билан,
Ҳамроҳ бўлдинг шайтон билан, тоғут билан.
Ўлган кунинг Яратганни ёд айладинг,
Масжидга ҳам келиб қолдинг тобут билан!

©Мирзо КЕНЖАБЕК

•┈❁✿❁┈•
@m_kenjabek
•┈❁✿❁┈•
****

Майсалар, болалик томиндан кетма,
Даштлар, дил тонгию шоминдан кетма.
Азиз дашту далам, эй пок кенглигим,
Мен сендан кетганман, сен мендан кетма!..


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1447 йил.
Муҳаррам ойининг 11-куни.
Милодий 2025 йил, 6-июль.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

ТОШКЕНТ. ЭСКИШАҲАР

Нажмиддин Комиловга бағишлов

Эски, нақшин дарбозаларни
Осмон босар, замин тортмоқда.
Чордоқларнинг деразаларин
Ранги ўнғиб, чанги ортмоқда.

Дарахтлар ҳам яланғоч, холи,
Билмас, яшар қайси замонда.
Шохлар тарқоқ илдиз мисоли,
Илдизлари очиқ – осмонда.

Бир-бирига туташган томлар
Олис, хира сувратга ўхшар.
Эскишаҳар, айниқса, тонглар
Сувратдаги Ҳиротга ўхшар.

Омон қолган гумбазлар – бошлар,
Бу – Тарихнинг дубулғалари.
Очиқ қолган синчлар, оғочлар –
Эскишаҳар қобирғалари.

Ҳайрат берар ва ҳайрат олар
Сайёҳларнинг кўзи ўнгида.
Эскишаҳар янги туюлар
Йигирманчи аср сўнгида.

1987


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
VID_20240712_192022_484
<unknown>
****

ЮНУС ЭМРО
қуддиса сирруҳу

****

Дарвишлик деганлари
хирқа билан тож эмас,
Кўнглин дарвиш этган зот
хирқага муҳтож эмас.

Хирқанинг не айби бор,
сен ҳақ йўлда юрмасанг,
Боргил, йўлингда юргил,
эр йўли "қолмош" эмас.

Дерсан: шайхман ишқ ила, ялангоёқ, ялангбош,
Эр бор - ҳаёт тирикдир,
ялангоёқ оч эмас.

Туриб маърифат сўйлар
эранга, Юнус Эмрам
Йўл марди-ла йўлдадир,
йўлсизга йўлдош эмас!.


✍️Усмоний турк дилидан Устоз Мирза Кенжабек
таржимаси.
🎙Матнни Олимжон домла Абиджонов ўқиганлар.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
2025/07/06 20:34:21
Back to Top
HTML Embed Code: