Telegram Web Link
****

Шеър сиғмади кўнглимга ўзи,
Дарахтда гул кўрдим оқ, пушти.
Наврўз, яшил эркингни сезиб,
Шоирлигим ёдимга тушди...


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍17🔥3
НАВРЎЗ ҚЎШИҒИ

Ўргатиб ҳар дилга ҳурликни,
Кўклам исён қилаверади.
Намойишга чорлаб борлиқни,
Наврўз қайтиб келаверади.

Буюради маккор ҳокимлар,
Югурдаклар елаверади.
Зўр карвонга ҳурмайди кимлар? –
Наврўз қайтиб келаверади.

Манъ бўлса-да элнинг байрами,
Қорда чечак кулаверади.
На парвойи бордир, на ғами,
Наврўз қайтиб келаверади.

Тарих шоҳид: босқинчи зоти
Эл зийнатин юлаверади.
На кулгуси аён, на доди,
Наврўз қайтиб келаверади.

Биров сезар, биров сезмайди,
Табиатни талайверади.
Лекин халқдан сира безмайди,
Наврўз қайтиб келаверади.

Инсонларни тақдир кўтариб,
Саралайди, элайверади.
Янчилган дон узра кўкариб,
Наврўз қайтиб келаверади.

Ўксима, дил, Ватан ўлмайди,
Чарх чархлигин қилаверади.
Мирзо кетса, қайтиб келмайди,
Наврўз қайтиб келаверади.

1989

Мирзо Кенжабек

@m_kenjabek |instagram | youtube
👍16🔥3
ТИКЛАНГАН СЎЗ

Наврўз байрамининг қайта тикланиши муносабати билан


Маддоҳларнинг бунча кўп экан,
Мақтовулинг кўп бугун, Наврўз!.
Мен ҳам у кун бир сўз дегандим,
Сўзим синди. Ерда қолди сўз.

Қайда эди кеча бу зотлар
Тушганида бошингда кулфат?
Юрсанг, тупроқ ингранар, додлар,
Майсами бу, шишами, англат?

Йўқ, йўқ, элни сўкма аламда,
Эл сўз айтган! Йўқдир қилиғи!
Бу тупроқда ҳар бир қадамда –
Қатлам-қатлам сўзлар синиғи!

Қайга борсанг, гапирма, жим бор,
Ўтолмайсан, йўлингда чим бор!-
Дўстлар! Сўзи синмаган ким бор?!
Дўстлар! Ўзи синмаган ким бор?!

Осилмаслар сенга ҳам бежиз,
Этмагайлар бекор тошбўрон:
Сен – миллатсан, тарихсан, наврўз,
Эл бағрида илдизинг теран.

Сир қолмади. Фош бўлди бари.
(Урф этмадим таъна, миннатни).
Тарихга тош отгайдир, кимки
Ўлдирмоқчи бўлса миллатни.

Шеър сиғмади кўнглимга ўзи,
Дарахтда гул кўрдим оқ, пушти.
Наврўз, яшил эркингни сезиб,
Шоирлигим ёдимга тушди.

Кел, Наврўзим, уйғонсин ерим,
Ўзга инъом, ҳадям йўқ сенга:
Ердан синиқ сўзимни териб,
Тақиб қўяй бу кун кўксинга!

1989

Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍13🔥4
****

21 МАРТ - ҲАЗРАТ АЛИХОНТЎРА СОҒУНИЙ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍23👏2
“ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ” АСАРИ ЎЗБЕК РОМАНЧИЛИГИНИНГ ОЛИЙ НАМУНАСИДИР

Алихонтўра Соғунийнинг “Тарихи Муҳаммадий” асари ўзбек романчилигининг олий намунасидир. Улуғ адиб, аллома ва шоир бу асарни оғир мустамлака ва истибдод даврида ёзган.


Ҳозиргача ўзбек адабиётида бу қадар кўп ададда нашр этилган асар бўлмаса керак. Ориф ва ошиқ муаллиф мустамлака сиёсати буткул барбод бўлишига, озод ва мустақил замонлар келишига шубҳасиз қатъий иймон билан ишонган. Асарни ёзгач, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасига ундан нусха топшириб, илмий-ижодий фаолиятида бемалол давом этаверган!

Мана, иймоннинг қуввати! Мана, комил эътиқоднинг мукофоти!

Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
"Ёшларга дил сўзларим" китобидан.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍15🔥6
****

21 март — Ўзбекистон халқ шоири, устоз Абдулла Орипов таваллуд топган кун


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍12👏6
«ҚУМ ФА АНЗИР!»

Қум фа анзир!—Тур ва огоҳ эт,
Ёта берма мисоли танбал.
Қум фа анзир!— Тур ва огоҳ эт,
Зиммангга ол курашни дангал.

Қум фа анзир!—Тур ва огоҳ эт,
Олдиндадир ҳали машаққат.
Қум фа анзир!—Тур ва огоҳ эт,
Ўтда ёнгай мушриклар албат.

Қум фа анзир!—Тур ва огоҳ эт,
Айт, мўминлар бўлсинлар қойим,
Қум фа анзир!— Тур ва огоҳ эт,
Улуғлагин Роббингни доим.


Абдулла Орипов


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍20🔥9
НАВРЎЗ ҚАЙТИБ КЕЛАВЕРАДИ

Яна орадан йиллар ўтар, шунда ҳам бу миллат “Қадрият­ларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган хитоб­ни баралла айтаверади. Чунки Наврўз — ўз­лигимиз тимсоли!

Мирзо Кенжабекнинг 1989 йилда ёзилган
“Наврўз қўшиғи” шеърида айни шу ҳақиқат­лар куйланади:

Ўргатиб ҳар дилга ҳурликни,
Кўклам исён қилаверади.
Намойишга чорлаб борлиқни,
Наврўз қайтиб келаверади.

Бу баҳорий намойиш нафақат борлиқда, балки қалбларда ҳам юз беради. Инсонлар, даврлар ўтади, ўзбек номли халқ дунёда бор экан, қозонларда сумалак қайнайди, Наврўз сайиллари давом этади.
Шоир айтганидек:

Мирзо кетса, қайтиб келмайди,
Наврўз қайтиб келаверади.


Мустақиллик арафасида Наврўз халқ­ни бирлаштирувчи қадрият сифатида яққол намоён бўлди. Чунки баҳорий сайилларда эл бир-биридан ҳол-аҳвол сўрайди, қувон­чу ташвишлари, нон-тузини бўлишади. Бу эса одамларни ўзаро янада яқинлаштиради, миллат сифатида ҳам ўстиради.

Суҳроб ЗИЁ.
"ШЕЪРИЯТНИНГ НАВРЎЗИ" мақоласидан.
("Янги Ўзбекистон" газетаси, 2025 йил 21 март сони).
👍16🔥3🤔1
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 22-куни.
Милодий 2025 йил, 22-март.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍11👏2🔥1🤝1
****

ЁРУҒЛИК ОДАМИ – ВАТАН ФАРЗАНДИ
Садриддин Салим Бухорийни ёд этиб (1946–2010)


****
Қўлимда Садриддин Салим Бухорийнинг бир тахлам китоби турибди. Шеърлар, маърифий-тарихий асарлар, маноқиблар, таржималар... Бу дил аҳли, муҳаббат аҳли, маърифат аҳли бўлган шоир, олим ва таржимон умрининг ҳужжатлари: кечалари, кундузлари, соатлари, сониялари... Уларнинг ҳар бирида шоирнинг ўтли нафаси, кўз нури, юрак уришлари бор. Уларнинг ҳаммасида шоир иймонининг зиёлари бор. Уларнинг ҳаммасида Бухоронинг қалби бор...

Садриддин Салим камтарин, хоксор ва тавозуъкор шахс эди. Агар у ёзган китобларни бошқа одам ёзса, эҳтимол, даъволари билан оламни бузар эди. Лекин бизнинг Садриддин Салим даъволардан жуда йироқ, кўнгилга жуда яқин инсон эди. Инсон катталикдан қанча узоқ бўлса, Субҳонга шунча яқин бўлади. Мавлавий Жунуний айтганларидек:

“Бе шикасти нафс рафтан сўйи Субҳон мушкил аст...”
– “Нафсни синдирмай туриб Субҳон сари бормоқ мушкулдир”...


ТАХАЛЛУСИ ЯРАШГАН ШАХС

Улуғ зотларнинг лақаблари (тахаллуслари) ватан нисбасидир. Бухорий – Бухоролик дегани. Лекин ҳар ким ўзига Бухорий деган номни танласа, улуғлар сафига даъво қилгандек, ботиний эътирозга сабаб бўлиши мумкин. Садриддин Салимга эса бу тахаллуси жуда ярашиб тушди, бу ном унинг хоксорлиги ва фазилатини орттирди, китобхон халқ ҳам буни қабул қилди ва бунга кўникди.

Садриддин Салим тўлиқ маънода Бухорийдир. Умрининг кўп фасли уламо, фузало, азиз-авлиёлар маноқиби билан ўтди. Ҳаёти сўнгигача Ҳақ таолонинг дўстлари ёди билан яшади...


УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍19🔥2👏1
ЭЪТИКОФ САТРЛАРИ

* * *
Раббим! Ҳар ижодинг ҳикматга мосдир,
Коинот низоми бекаму костдир.
Йўқдан бор қилиш-ку мангу санъатинг,
Бордан йўқ қилиш ҳам Ўзингга хосдир.

* * *
Раббим! Қудрат ила ҳукм юргиздинг,
Ўлганидан кейин ерни тиргиздинг.
Кечанинг қисмини кундузга жойлаб,
Кундузнинг қисмини тунга киргиздинг!

* * *
Раббим! Қайтгувчидир ғоялар Сенга.
Ҳамд этар тоғу тош, қоялар Сенга.
Ҳукмингга юкинар бутун коинот,
Ҳатто, сажда қилар соялар Сенга!

* * *
Раббим! Не шоҳларни залил қилгансан,
Ҳазрат Иброҳимни халил қилгансан.
Қуёшнинг борлиги нуридан маълум,
Сен нурга сояни далил қилгансан!

* * *
Раббим! Сен инсонни мумтоз айладинг,
Қотилга жазони кўп соз айладинг.
Гўр қазиб, жасадни дафн этишда
Қарғани инсонга устоз айладинг!..

* * *
Раббим! Бу дунёда эллар хилма-хил,
Ранглар хилма-хилдир, тиллар хилма-хил.
Ҳар хилқат қудратинг аломатидир,
Бундан ажаброғи – диллар хилма-хил!

* * *
Раббим! Ҳар нарсага тўлов бор, филҳол,
Сенинг неъматларинг текин ва ҳалол.
Қуёш ва ҳавога тўлов бўлсайди,
Инсонда яшашга қолмасди мажол.

* * *
Раббим! Руҳ санъатинг нечоғ мангудир,
Тандан руҳ олмоғинг бизга қайғудир.
Қудратинг ҳақ: кичик ўлимдир уйқу,
Лекин ўлим эса узун уйқудир.


Мирзо КЕНЖАБЕК


1444 йил, 28-рамазон, Чоршанба.
2023 йил, 19-апрель.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍19😢8🔥6
Audio
Мирзо Кенжабек шеъри.
Ўқиган: Рустамхон Қурбонзода.

•┈❁✿❁┈•
@m_kenjabek
•┈❁✿❁┈•
👍13🔥4
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 23-куни.
Милодий 2025 йил, 23-март.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍13🔥2🤝1
БУЮКЛАР ҲИКМАТИ

****
«Мўъмин улдурки, ўз нафси билан бирга тургай, ориф улдурки, ўз Парвардигори билан бирга бўлгай.»

Ҳазрати ибн Муҳаммад Жаъфари Содиқ
розияллоҳу анҳу


****
«Қирқ йилдирки, кўнглимнинг ичида бир уй қилдим, шу уй эшигида ўлтирдим, ҳеч айрилмадим. Ва бу уйга ҳозирга қадар Аллоҳдан бошқа нарсани ва дунё андишасини қўймадим.»

Ҳазрати шайх Абу Бакр Каттоний
қуддиса сирриҳу



****
«Чин муҳаббат улдирки, маҳбубдан бошқасини кўнглидан чиқаргай.»


Ҳазрати шайх Усмон Хайрий
қуддиса сирруҳу


****
"Сен Ҳақни нақадар севсанг, халқ сени шу қадар севгайдир."
****
"Ҳақ таолони дўст тутганлар, ўз нафсига душман бўлур."


Ҳазрати Яҳё ибн Муъоз
қуддиса сирруҳу




Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍23🔥3😢2
****

Холиқо! Пок нур - Сенинг килкинг эрур,
Энг гўзал хулқ ҳам Сенинг хулқинг эрур.
Банданинг сарҳадлари беҳудадир,
Қай томон боқсам, Сенинг мулкинг эрур.


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍18🔥4😢3
****

Хабарда келадики, Аллоҳ таоло беш нарсани беш нарса ичига яширди:

(1) Солатул-вустони – ўрта намозни бошқа намозлар орасига яширди;
(2) Исми Аъзамни бошқа исмлар орасига яширди;
(3) авлиёни бошқа мўъмин ва мўъминалар орасига яширди;
(4) жумъа кунидаги дуо ижобат бўладиган соатни бошқа барча соатлар орасига яширди;
(5) қадр кечасини бошқа кечалар орасига яширди.


(1) Аллоҳ таоло солатул-вустони – ўрта намозни бошқа намозлар орасига яширди. Бунинг ҳикмати шундан иборатки, банда ҳамма намозларини ўз вақтларида адо этсин, ҳар бир намозда: шояд, ўрта намоз мана шу намоздир, деб умид қилсин.

(2) Исми Аъзамни бошқа исмлар орасига яширди, токи банда Аллоҳнинг ҳамма гўзал исмларини доимий зикр қилишни ўзига одат қилсин, зикр қилганда, балки, Исми Аъзам мана шу исмдир, деб умид қилсин.

(3) Аллоҳ таоло авлиёни бошқа мўъмин ва мўъминалар орасига яширди, токи банда Аҳли суннатнинг барчасини бирдай ҳурмат қилсин, ҳар бир кишини, шояд, валий зот шу киши бўлса, деб ўйласин.

(4) Аллоҳ таоло жумъа кунидаги дуо ижобат бўладиган соатни бошқа барча соатлар орасига яширди, токи банда жумъа куни Аллоҳга ҳеч осий бўлмасин – бирор гуноҳ иш қилмасин, дуо ижобат бўладиган соатга эришиш умидида доимо У Зотга дуо қилиб ёлвориб турсин.

(5) Аллоҳ таоло қадр кечасини бошқа кечалар орасига яширди., токи банда рамазоннинг ҳамма кечаларини, айниқса, охирги даҳанинг кечаларини иҳё қилсин – тоат-ибодатлар билан бедор ўтказсин, ва шояд, Қадр кечаси шу кеча бўлса, деб ўйласин.


Шайх Аҳмад Ғаззолий,
"Баҳрул-маҳабба" ("Муҳаббат денгизи") асаридан.
Араб тилидан Устоз Мирзо Кенжабек ва Абдумажид Исҳоқ таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍27😢8🔥2
NAVROZ+MIRZO AK (Nar) tanbur
<unknown>
****

НАВРЎЗ ҚАЙТИБ КЕЛАВЕРАДИ

Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
🎙Абдулҳай КАРИМОВ.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍14🔥2
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 24-куни.
Милодий 2025 йил, 24-март.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍12🔥4🤝3
#муножот

****
“Илоҳи! Агар мен дўзахдан қўрқиб Сенга топинсам, мени дўзахга ташла!
Агар жаннат умиди билан топинсам, жаннатни менга ҳаром қил!..
Агар Сенинг Ўзинг учунгина топинсам, менга дийдорингни насиб айла!..”

* * *
«Илоҳи! Дунёда менга неки берар бўлсанг, душманларга ҳам бер!
Охиратда менга не берар бўлсанг, дўстларга ҳам бергил!».

ҲАЗРАТИ РОБИЪАТУЛ-АДАВИЙЯ



“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан,
Мусанниф Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍19😢15
2025/07/11 17:55:23
Back to Top
HTML Embed Code: