Telegram Web Link
****

Холиқо! Сабру тўзимсан, Холиқо.
Жанг, кураш урфин тузибсан, Холиқо!
Қай томон, қай эл, қаю куч енгса ҳам,
Оқибат ғолиб Ўзингсан, Холиқо!


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍18🔥6👏2
****

24 март – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев таваллуд топган кун.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👏9🔥4👍3
24 март – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев таваллуд топган кун.
* * ***
ВАТАН ВА ОЗОДЛИК ФАРЗАНДИ

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев
ҳақида хотиралар


****
Шукур Холмирзаев адабиёт учун ажралган шахс эди. Адабиётдан бошқа ҳаёти йўқ эди. Ижод учун ўзига қамалган бундай шахслар оз. У юртдаги сафдошлари билан мусобақа қилмас, балки жаҳон адабиётининг юксак намуналарини ўзига мезон қилиб олган эди. Зотан, ўзи айтган:

«Мен бу ҳикояларнинг ҳар бирини дунё адабиёти ҳикоячилигига бўйлаб ёзганман…»

Адибнинг сўз санъатидаги беназир даражасини камтарона ҳаёти, баъзи «эркалик»лари яшириб турар эди.

Ватанни севиш, юртга фидо бўлиш санъатида у барча ватанпарвар адибларнинг хос маънавий устозларидандир.
Ватан… деганда, озодлик деганда қалби оғрийдиган инсон эди у. Ҳар ким ҳам ватанни севади. Лекин Ўзбекистонни унингдек ёниб севган, унингдек ёниб куйлай олган қаламкаш оз. Ўзбекистон тимсолида Сурхон воҳасини, Бойсун тоғларини унингдек суйиб куйлаган ким бор?


Ватанни севиш ва куйлашни, юрт тарихига эътиборни тортиб, халқ қалбига миллий озодлик туйғуларини солишни кейинги авлодлар шеъриятда Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Рауф Парфидан ўрганган бўлса, насрда Шукур Холмирзаев бу бобда раҳнамо бўлган.


«БАҲОРГА ЧУЛҒАНДИ БИЗНИНГ
ЖАНУБЛАР…»

Шукур ака баъзи мақолларни шундай ўрни-ўрнида, воқелик онида ишлатар эдики, ҳайрон қолардик. Бировнинг томоғига сув учса: «Нон тиқилса – сувга бор; сув тиқилса – гўрга бор, дейдилар», дерди. Бирор ёш шогирдининг гапига юрса: «Туя қариса, бўталоғига эргашади», дерди. Бирор киши яширган нарсасини тополмаса: «Кўр яширганини соғ топмас» дерди.
Қуйидаги шеърий сатрларни бот-бот такрорлаб турар эди:

«Сурхон боғларида гул тўкди ўрик,
Баҳорга чулғанди бизнинг жанублар…»

«Пешонангнинг ёздиғидан айрилма, ёр,
Жоним чиқар, қўшиқ айтсам, қайрилма, ёр…»


Баъзи шеърий парчалар Шукур аканинг нутқидан эшитилганда таъсир кучи ортиб кетар эди. Масалан:

«Лекин мудом истадим бир яхши замонларни,
Даракларинг борми, ёр, Андижон томонларда»,

деркан, «бир яхши замонларни» иборасига кучли урғу берар эди.

Ҳар бир хотиранавис эсланаётган зотнинг ўз ижодига бўлган муносабатини баён этгиси келади. Бир куни Дўрмонга бориб, фақирона боғ-ҳавлим томон ўтиб кетаётсам, Шукур ака боғи ичидан мени чорлаб қолди.
– Ҳа, ўлманг, берман келинг! – деди. Борсам, боғдаги икки ёғочкурси ўртасидаги пастак стол устида «Ёшлик» журнали турибди. Очиқ саҳифада ўз шеърларимни кўриб, кўрмаганга олдим. Кўришгач: –
– Ўтиринг, шеър ўқиб бераман, – деди. Ўқий кетди:

Илоҳий, тоғларинг ҳаракатдадир,
Ўлик водийларинг тузгай зиёфат.
Минг ҳикмат хонқиздек бир санъатдадир,
Чирилдоқ унида – мангу зарофат…

«Юкинув»
деган шеър ҳақида Шукур ака теран ҳайратларини изҳор қилди. Шеърни унинг тилидан эшитиш мароқли эди.

УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍17😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хотира

Бугун, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев таваллуд куни.

Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов дўсти, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев ҳақида хотираларини сўзлайди.

https://www.tg-me.com/qashqadaryo_adabiyoti
👍19🙏2🤔1
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 25-куни.
Милодий 2025 йил, 25-март.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍9🔥6👏2🤝2
****
Оқил икки яхшилик ва икки ёмонлик орасини фарқлай олувчи кишидир. Токи икки яхшиликдан энг яхшисини танлай олсин ва икки ёмонлиқдан энг ёмонинини фарқлай олсин.

Ҳазрати Жаъфари Содиқ
қодассаллоҳу сирраҳул азиз

****
Чин муҳаббат улдирки, маҳбубдан бошқасини кўнглидан чиқаргай.

Ҳазрати шайх Усмон Хайрий
қуддиса сирруҳу

****

Маърифат улдирки, ўзингда заррача хусумат сақламагайсен.
Кўнгил аҳли бўлганлар доимий сукутни одат қилурлар, то қалблари тилга кирмагунча, сўзламаслар.


Шайх Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" китобидан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍16🔥6
****

Раббим! Ҳар ижодинг ҳикматга мосдир,
Коинот низоми бекаму костдир.
Йўқдан бор қилиш-ку мангу санъатинг,
Бордан йўқ қилиш ҳам Ўзингга хосдир.

Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍20🔥4🙏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
****

«РАББИМ! ҲАР ИЖОДИНГ ҲИКМАТГА МОСДИР»


✍️Устоз
Мирзо КЕНЖАБЕК,
🎙Рустамхон ҚУРБОНЗОДА.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍16🔥6
Бугун, анъанага кўра, Президент Шавкат Мирзиёев ифторлик тадбирида иштирок этади. Барча ҳудудларда ёзиладиган ифторлик дастурхонларига нуронийлар, меҳнат фахрийлари, уламолар ва зиёлилар, турли дин ва конфессиялар вакиллари, ногиронлиги бор ва эҳтиёжманд юртдошларимиз, жами 60 минг нафарга яқин киши таклиф қилинган.

Сегодня, по традиции, Президент Шавкат Мирзиёев примет участие в церемонии ифтарлик. На ифтар, организуемый во всех регионах страны, приглашены представители старшего поколения, ветераны труда, религиозные деятели и интеллигенция, представители различных конфессий, лица с инвалидностью и малообеспеченные граждане, всего около 60 тысяч человек.

Facebook|Instagram|X
👍10🔥3🙏1
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 26-куни.
Милодий 2025 йил, 26-март.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍11🤝2🔥1
ҲАЗРАТИ ИБРОҲИМ ИБН АДҲАМ
Қуддиса сирруҳу зикри

****

Бир куни Иброҳим ибн Адҳам, Имоми Аъзамнинг ҳузурига келганда, Имомнинг ёронлари унга таҳқир кўзи билан қарадилар. Шунда Абу Ҳанифа: «Саййидуна Иброҳим Адҳам» – «Бизнинг саййидимиз Иброҳим Адҳамдир», – деди.
« У Саййидликни нимадан топди?» – дейишди.
Имоми Аъзам:
- Доим Ҳақ билан машғул бўлмоқдан топди. Биз эса бошқа ишлар билан машғулдирмиз», - деб жавоб берди.

****

Иброҳим ибн Адҳам ҳазратларининг ҳикматли сўзларидан

****
«Мўъмин кишининг белгиси булардирким, сукути фикр бўлур; қараши ибрат бўлур; юргани тоат бўлур».

****
«Ҳар ким валийлар мартабасига восил бўлмоқ истаса, фақат ёлғиз Ҳақ таъолога қалбини бериб, ҳалол луқма есин».



“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК.

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍22😢14
****

Илоҳий, бу руҳим бақога ёндош,
Фанога қариндош қаттиқ вужудим.
Энг кичик зарраман – йўқликка номдош,
Дунёйи далилман – йўқдир ҳудудим!


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍28😢4🔥3
ЭЪТИКОФ САТРЛАРИ

Раббим! Ҳеч туганмас саховатинг бор,
Ҳар жонга ризқ учун кафолатинг бор.
Ҳар ишга Сен қодир, фақат Сен вакил,
Ҳар ишга бир Сенинг ваколатинг бор!..
(Ҳуд, 6; Анъом, 102; Зумар, 62).

Раббим! Ҳар оятинг қалбга нур бўлур,
Англайдиган қалблар бахтга ёр бўлур.
Қалблар англамаса ҳақиқатларни,
Демак, кўзлар эмас, қалблар кўр бўлур.
(Ҳаж, 46)

Раббим! Марҳаматинг ҳар жонзотгадир,
Неъматинг дўсту ёр, ёву ётгадир!
Лекин жаннатларинг – мангу боғларинг
Тавбакор қалб билан келган зотгадир!...
(Қоф, 32-33-34).

Раббим! Сен раҳматни Зотингга ёзиб,
Қуръон нозил қилдинг, англадик, кезиб.
Лекин Каломдаги эслатмалардан
Фақат қалби борлар олгайдир насиб!..
(Анъом, 12; Қоф, 37).

Раббим! Лутф айладинг дўсту ёрларга,
Дўстларни яширдинг сирли ғорларга.
Сўз ила ҳаммага хитоб қилсанг ҳам,
Хос икром кўргуздинг қалби борларга!..
(Каҳф, 10: Қоф, 32-33-34).

Раббим! Каломингда мангу паноҳ бор,
Қай ишда ажр бор, қайда гуноҳ бор.
Инсон феъли билан не иш қилса ҳам,
Қалблар тақводадир, қалблар гуноҳкор!..
(Ҳаж, 32; Бақара 28).

Раббим! Адолатни суйгувчи Сенсан,
Шафқат, марҳаматни ёйгувчи Сенсан.
Қайда мутакаббир, зўравон бўлса,
Қалбини муҳрлаб қўйгувчи Сенсан!..
(Муъмин, 35).

Раббим! Сенсиз ҳеч ким ҳаёт тополмас,
Сенсиз ҳеч ким сабру сабот тополмас.
Мўзъжиза сеҳрни ботил қилгайдир,
Сеҳргар ҳеч қайда нажот тополмас.
(Юнус, 77; Тоҳо, 69).

Раббим! Мағфиратинг билмас ниҳоя,
Гарчи авфинг бизга – мангу ҳимоя,
Банданг гуноҳидан хабардорлигинг
Ўзи кифоядир, ўзи кифоя!
(Исро, 17; Фурқон, 58).

2025

Мирзо Кенжабек.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍29😢19🔥8
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 27-куни.
Милодий 2025 йил, 27-март.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍12🤝4🔥2
ҲАЗРАТИ ФУЗАЙЛ ИБН ИЁЗ
қуддиса сирруҳу ҳикматлари



* * *
«Аллоҳдан қўрққан кишига ҳеч бир нарса зарар етказолмас. Аллоҳдан қўрқмаган киши ҳеч бир нарсадан фойда ололмас» (Муновий, I, 149).

* * *
«(Ё Раббим!) Иззатинга қасамки, мени дўзахга киритсанг, у ерда банда бўлсам, ҳеч қачон Сендан умид узмасман» (Муновий, I, 149).

* * *
«Сенинг қалбингда Аллоҳнинг қанчалик ҳайбати бўлса, инсонлар қалбида сенинг шунчалик ҳайбатинг бордир» (Муновий, I, 149).

* * *
«Қорнига тушадиган нарсага диққат қиладиган киши сиддиқ бўлур» (Муновий, I, 149).


“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍16🔥2😢2
****

Илоҳий, ҳар наки мангуликка эш,
Ҳар наки покликдан – Сендан далолат,
Унга ҳайратимни сочсам куну кеч,
Шукронам деб қабул қилгайсен фақат!

Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍20😢5🔥4😱1
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 28-куни.
Милодий 2025 йил, 28-март.


КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍12🔥4
* * *

«Эй ўғилгинам! Шубҳасизки, (қилган яхшлик ва ёмонлигинг) бир хардал донаси оғирлигича бўлса ҳам, бас, у бир қоятош ичида ёки осмонларда ёхуд ер тагида бўлса ҳам, Аллоҳ уни келтирур (ва жазо ёки мукофотини берур)! Чунки Аллоҳ Латифдир (лутф соҳибдир) ва (ҳамма нарсадан) хабардор зотдир».

ИЗОҲ. Аллоҳ ҳам лутфкор, ҳам Ўз илми билан энг яширин нарсаларни ҳам билгувчи, зарра миқдорича яхшилик ва ёмонликнинг ҳисобини кўргувчидир.

* * *

«Инсонлар(ни камситиб, улар)га юзингни буриштирма ва ер юзида гердайиб юрма! Чунки Аллоҳ ҳеч бир такаббур ва мақтанчоқ кимсани севмас».

* * *

«Юришингда меъёрли (ва камтарин) бўл. (Сўзлашганда) овозингни паст тут».



“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан
Мусанниф Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍19🔥8
****

Раббим! Ҳеч туганмас саховатинг бор,
Ҳар жонга ризқ учун кафолатинг бор.
Ҳар ишга Сен қодир, фақат Сен вакил,
Ҳар ишга бир Сенинг ваколатинг бор!..

(Ҳуд, 6; Анъом, 102; Зумар, 62).

Мирзо КЕНЖАБЕК




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍27🔥8😢7
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 29-куни.
Милодий 2025 йил, 29-март.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍10🔥2🤝1
2025/07/10 15:31:50
Back to Top
HTML Embed Code: