МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИ БИЛАН ВИДОЛАШУВ
Ориф ва ошиқ шоир – ҳазрати Бобораҳим Машрабнинг худди отадан етим қолган ўғилдек йиғлаб, муборак Рамазон ойи билан видолашиб ёзган мухаммас-шеъридан баҳраманд бўлинг!..
АЛВИДО
Алвидо, эй моҳи раҳмат, шаҳри ғуфрон, алвидо!
Айладинг азми сафар, бўлдук паришон, алвидо!
Афв қил нуқсонимиз, эй яхши меҳмон, алвидо!
Боиси савму солоту хатми Қуръон, алвидо!
Алвидо, эй раҳмати Ҳақ, моҳи тобон, алвидо!
Бир неча кун хони эҳсонингга ҳожатманд эдук,
Ҳам салоту хатми Қуръонинг билан хурсанд эдук,
Банд эди иблислар, меҳринг-ла шаккарханд эдук,
Сан ото маънидаким, бизлар санга фарзанд эдук,
Тифл янглиғ айладинг бизларни гирён, алвидо!
Ҳурматингдин кечаву кундуз дуо эрди қабул,
Ҳамди Аллоҳ, бизга бўлдунг хоси мероси Расул,
Келганингга шод этиб, кетгонинга қилдинг малул,
Гар ато азми сафар қилса, қолур йиғлаб ўғул,
Тез кел, бизларни қилгин шоду хандон, алвидо!
Шомдин илгори амр айлар малакларга Ғафур:
«Бир қаранг бандамға, таъом олдида, оби таҳур,
Бийм этиб Мандин, емайким, интизори шом эрур,
Ҳам таъому обин устига тўкунглар пок нур,
Афв қилдим қанча қилган эрса исён», алвидо!
Бир ажаб маҳсан – ҳама маҳлар аро қурбинг азим,
Ким сани эъзоз қилса, Ҳашрда бехавфу бийм,
Ҳурматингдин жаннат ичра бўлди ҳурлар кўҳликим,
Соҳиби ифтор эрур Маҳшарда озоди жаҳим,
Қайси моҳ сан каби соҳиб хайру эҳсон, алвидо?!
Ҳурматингдин ғарқи нур эрди бу жисму жонимиз,
Равшан эрди хатми Қуръонинг билан иймонимиз,
Хаста эрдук, сандин эрди неча кун дармонимиз,
Алвидо, эй раҳмати Ҳақ, кўп эрур нуқсонимиз,
Журми исёнимни қил – Ҳақ сўрса – пинҳон, алвидо!
Лағв қилиб эрдим, кетиб қилсанг мани ошуфта ҳол,
Гарчи бадман, яхши арз эт сўрса гар Вожиб Таъол,
Умрга йўқ эътимодим то келунча янги сол,
Хизматинг эрди манга айни ризойи Зулжалол,
Эй маҳи фархундайи нури шабистон, алвидо!
Ким санинг борингда беҳад эрди эҳсону савоб,
Эмди хуш кет, то келунча бўлди аҳволим хароб,
Ким сани эъзоз этар, жаннат эгаси – беҳисоб,
Хатм қилдим арзими, валлоҳу аълам бис-савоб,
Машрабингдин рози бўл, эй яхши меҳмон, алвидо!
БОБОРАҲИМ МАШРАБ
(раҳматуллоҳи алайҳ)
“КУЛЛИЁТ”дан.
Нашрга тайёрловчилар:
ЖАМОЛИДДИН ЮСУФИЙ,
УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

😢27👍10🔥3👏2🙏1
Audio
АЛВИДО РАМАЗОН!
✍️Бобораҳим Машраб қуддиса сирруҳу,
🎙Шайх Ёрқинжон қори раҳимаҳуллоҳ.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
✍️Бобораҳим Машраб қуддиса сирруҳу,
🎙Шайх Ёрқинжон қори раҳимаҳуллоҳ.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
😢13🔥4👍2
Forwarded from Yozuvchilar uyushmasi | Rasmiy
O‘zbekiston xalqiga Ramazon hayiti tabrigi
Qadrli yurtdoshlar!
Avvalo, siz azizlarni, butun xalqimizni ulug‘ ayyom – muborak Ramazon hayiti bilan chin yurakdan samimiy tabriklab, barchangizga o‘zimning yuksak hurmatim va ezgu tilaklarimni izhor etaman.
Batafsil 👉 https://yuz.uz/a/uz/120925

👍20👏1
ИЛОҲИЙ БАЙРАМ –
РАМАЗОН ҲАЙИТИ
МУБОРАК БЎЛСИН!
****
Аллоҳ таоло юртимизга қандай улуғ неъматларни ато қилди: юртнинг тинчлиги, халқнинг жисмоний ва маънавий саломатлиги, давлатимизнинг барқарорлиги – бу уч неъмат бошқа барча неъматларнинг бардавом бўлишига сабабдир. Халқимиз Илоҳий байрамни давлатимиз раҳбарининг табриклари билан ўтказиш имконига эга бўлиб турибди. Эски мустамлака даврини кўрган кишилар бунинг қандай улуғ бахт эканини яхшироқ ҳис этадилар.
Илоҳий байрамнинг башарий – инсоний байрамлардан фарқи нимада? Фарқи шундаки, инсоний байрамларни одамларнинг ўзлари бир-бирларини қадрлаш учун, инсонларнинг қадр-қимматини ўрнига қўйиш, уларни мукофотлаш, касбу корларини улуғлаш, дунё ҳаётига зийнат бериш ва мазмун бағишлаш учун ҳамда инсонлар тепасида давлат тасарруфи борлигини билдириб туриш учун жорий қилган бўладилар.
Икки Илоҳий байрамни эса яралмишларнинг қалбига қувонч бахш этиш, инсонларнинг дунё ва охиратига манфаат бўлиши учун Яратган Зотнинг Ўзи байрам қилиб бергандир. Бунда Яратган Зотнинг абадий салтанатини билдириш бор.
Шунинг учун бу байрамларга ғамгинлик тусини бериш, уларни таъзия ва мотамга айлантириш дуруст эмас. Ҳатто, ҳайит кунида махсус рўза тутиш ҳам макруҳ саналади.
Неча-неча неъматларга тўла ҳикматли ва фазилатли ой билан видолашиш, албатта, мўъмин қалбларга ғамгинлик берса, ана шу ғамгин қалблар энди ийди фитр, яъни Рамазон ҳайити билан таскин ва қувончга тўлиб, табрик ва олқиш кунлари бошланади.
Бу Илоҳий байрамни – Рамазон ҳайитини Яратган Эгамиз бутун дунё мўъмин-мусулмонлари учун, жумладан, Ўзбекистон халқи учун ҳам хайрли, баракотли, муборак айласин!
МИРЗО КЕНЖАБЕК

👍28🤔1
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 1-куни.
Милодий 2025 йил, 30-март.
ИЛОҲИЙ БАЙРАМ -- РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

👍25🤝3🔥2
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 2-куни.
Милодий 2025 йил, 31-март.
Суратда "Саид Оталиқ мадрасаси" Денов. Сурхондарё.

👍11🙏4🤝2🔥1
(Ҳазрати Хожа Алоуддин Аттор қуддиса сирруҳу мақбараси. Сурхондарё. Денов.)
****
Ҳазрат Аҳмаджон Махдум Нақшбандий раҳматуллоҳи алайҳ айтган эди: «Қаердаки, бир авлиёнинг қабри бўлса, Аллоҳ таоло унинг ҳурматидан ўша жойга баракот беради. Деновнинг баракоти Хожа Алоуддин Аттор ҳазратларининг ҳурматидандир».
* * *
Яна Ҳазрат Аҳмаджон Махдум, қуддиса сирруҳу, айтди: «Мен ёшлик пайтимда юрак хасталигига гирифтор эдим. Дардимга ҳеч даво топмадим. Хожа Алоуддин Аттор ҳазратларини зиёрат қилиб, у зотнинг қабрлари бошида Аллоҳга дуо-илтижо қилиб, даво сўрадим. Ҳали дуоим битмай туриб, юрагимдан хасталик буткул даф бўлди».
Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
«Буюк Термизийлар» китобидан.

👍22😢7🔥4🙏3
****
Раббим! Сен раҳматни Зотингга ёзиб,
Қуръон нозил қилдинг, англадик, кезиб.
Лекин Каломдаги эслатмалардан
Фақат қалби борлар олгайдир насиб! (Анъом, 12; Қоф, 37).
Мирзо КЕНЖАБЕК

👍20😢7🔥6🙏2
****
ЖАҲОНДАГИ ЭНГ ИШОНЧЛИ ДУО ВИРДЛАРИ КИТОБИ:
ДУО. АВРОДИ ШАРИФ
Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда келган дуолар
Тўлдирилган ва бойитилган янги нашри.
Китоб ояти карималарда ва Кутуби ситтада -- олти улуғ муҳаддиснинг энг ишончли ҳадис китобларида келган дуолардан иборат.
Уйда -- оилада, сафарда, ҳаж ва умра йўлларида ҳамиша энг яхши ҳамроҳ.

👍33🙏4🔥1
ҲИКМАТ ЁҒДУЛАРИДАН БАҲРАМАНД БЎЛИНГ:
ХОЖА АҲМАД ЯССАВИЙ
УМРИНГ ЕЛДЕК ЎТАРО...
Нашриёт: Qamar media
Тошкент, 2024.
Адади 1500 нусха.
Нашрга тайёрловчилар ва сўзбоши муаллифлари:
Иброҳим Ҳаққул (раҳматлик),
Нодирхон Ҳасан.
Масъул муҳаррир: Сайфиддин Сайфуллоҳ.
Тақризчи: Эргаш Очил.
* * *
Олтмиш учда суннат бўлди ерга кирмак,
Расул учун икки дунё фидо қилмак,
Ошиқларнинг суннатидур тирик ўлмак,
Эшитиб, уқиб, ерга кирди Қул Хожа Аҳмад.

👍17😢3🙏3
✨ «Маснавийхонлик дарслари»нинг 30-суҳбатига марҳамат
❤️ Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг «Маснавийи маънавий» асарини тушунишга ва ҳаётимизга татбиқ этишга қаратилган «Маснавийхонлик дарслари» суҳбатининг 30 дарси 1 апрелда бўлиб ўтади.
✔️ Суҳбатга Рустамжон домла Раҳматуллоҳзода ва Мирзо Кенжабек устоз ташриф буюрадилар.
Марҳамат, навбатдаги илм мажлисига ташриф буюринг! 😊
📆 1 апрел, 14:00
📍 «Hilol Nashr» нашриёти
@hilolnashr

👍20🔥4👏4
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 3-куни.
Милодий 2025 йил, 1-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 3-куни.
Милодий 2025 йил, 1-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍14🔥3🤝2
****
Уч нарса ихлос нишонасидир:
биринчиси – мадҳ ва замима (мақтов ва ёмонлов) унинг олдида баробар бўлур;
иккинчиси – яхши амалларини унутар, гуноҳларини эслар;
учинчиси – Аллоҳдан бошқасини кўнглидан чиқарар.
Зуннуни Мисрий қуддиса сирруҳу
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.

👍18🔥6😢4
****
Раббим! Ҳар оятинг қалбга нур бўлур,
Англайдиган қалблар бахтга ёр бўлур.
Қалблар англамаса ҳақиқатларни,
Демак, кўзлар эмас, қалблар кўр бўлур.
(Ҳаж, 46)
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Раббим! Ҳар оятинг қалбга нур бўлур,
Англайдиган қалблар бахтга ёр бўлур.
Қалблар англамаса ҳақиқатларни,
Демак, кўзлар эмас, қалблар кўр бўлур.
(Ҳаж, 46)
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍16😢5🔥4
ТАРОЗИНИНГ ЯХШИЛИК ПАЛЛАСИ
****
Шукур Холмирзаев ва Рауф Парфидан ватансеварлик сабоқларини ўргандик. “Илҳом” клуби, Усмон Азим, Эркин Аъзам, Хуршид Даврон, Муҳаммад Раҳмон суҳбатлари ва хонадонлари бизнинг ҳаракатдаги очиқ адабий муҳитимиз эди.
Йўлдош Эшбек “Гулистон” журналида чоп этилган бир туркум шеъри билан машҳур шоирга айланган.
Миръазиз Аъзам: “Кўп улуғ шоирлар фақат қатъий интизом билангина улуғлик даражасига етган”, деб таъкидлар эди. Шу сабаб, ҳали қилган ҳамма ишларимни халқимизга етказмаган бўлсам-да, ёшлигимдан ҳаётимда мустаҳкам иш-ижод интизомини ўрнатиб олган эдим.
Адабиёт газетасида хизмат қилганимда обуна ишлари билан Нукусга сафар қилгандим. Тўлепберган Қаипбергеновнинг уйида унинг иш интизомидан ҳайратда қолганман: эртадан кечгача, ўтириб ҳам, ётиб ҳам ёзаверар эди. Тафаккур қилар эди.
Шукур Холмирзаевни ёзишдан холи топиш қийин эди. У киши ўзини адабиёт учун қурбон қилган шахс эди. Маълум бўладики, сўз санъатининг талаби тинимсиз меҳнатдир.
Абдуқаҳҳор Иброҳим: “Ҳаётда тарозининг икки палласидан бирига тош қўйиш зарур бўлган ҳоллар дуч келади. Ҳамиша тарозининг яхшилик палласига тош қўйинг, агар яхшилик палласига тош қўйиш қўлингиздан келмаса, бир илож топиб, ёмонлик палласига тош қўйишдан сақланинг”, дер эди. Бу сўзни яшаш шиори қилиб олишга уриндим.
Эркин Воҳид: “Шоир сўзда ҳам, шеърда ҳам иссиқ нафас қилиши керак. Фаришта омин дейди, деган гап бор. Ўлимдан ёзган шоирларнинг кўпи ёш ўлган. Асқад Мухтор: “Кўнглим сезиб турар, узоқ бўлар умрим”, деб ёзган, мана узоқ умр кўрмоқда”, дея яхши ният тақдиротнинг яхшилигидан хабар беришини айтар эдилар.
Абдулла Орипов бир болалар шоири ҳақида: “Фалончининг оғзини саккиз йил пойладим, оғзидан бир ҳикматли гап чиқмади”, дердилар. Демак, билдимки, сўзда ҳам, шеърда ҳам ҳикматли сўз айтишга уриниш керак ва ҳаётдан ҳикмат излаб яшаш керак Албатта, булар ҳаёт сабоқларидир.
УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан

👍30🔥5👏2
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 4-куни.
Милодий 2025 йил, 2-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 4-куни.
Милодий 2025 йил, 2-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
🤝9👍4🔥2🙏1
****
Нақлдирки, бир киши Муҳаммад ибн Восиъдан бир насиҳат истади.
«Сенга дунё ва охиратда подшоҳ бўлмоғингни васият қилурман», – деди.
«Аллоҳ - Аллоҳ! Бу қай йўл билан бўлур?», – дея сўрагувчи ҳайрат-ла сўради.
Айтдики:
«Дунёда зоҳид бўл, яъни ҳеч кимдан ҳеч нарса талаб қилма. Шунда бутун халқни муҳтож ҳолатда кўрурсан, сен эса бой-беҳожат ва подшоҳ бўлурсан! Кимки шундай қилса, дунёда подшоҳ бўлур, охиратда ҳам подшоҳ бўлур!».
Ҳазрати Муҳаммад ибн Восиъ (раҳматуллоҳи алайҳ)
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Нақлдирки, бир киши Муҳаммад ибн Восиъдан бир насиҳат истади.
«Сенга дунё ва охиратда подшоҳ бўлмоғингни васият қилурман», – деди.
«Аллоҳ - Аллоҳ! Бу қай йўл билан бўлур?», – дея сўрагувчи ҳайрат-ла сўради.
Айтдики:
«Дунёда зоҳид бўл, яъни ҳеч кимдан ҳеч нарса талаб қилма. Шунда бутун халқни муҳтож ҳолатда кўрурсан, сен эса бой-беҳожат ва подшоҳ бўлурсан! Кимки шундай қилса, дунёда подшоҳ бўлур, охиратда ҳам подшоҳ бўлур!».
Ҳазрати Муҳаммад ибн Восиъ (раҳматуллоҳи алайҳ)
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍16😢4🔥2
****
Раббим! Лутф айладинг дўсту ёрларга,
Дўстларни яширдинг сирли ғорларга.
Сўз ила ҳаммага хитоб қилсанг ҳам,
Хос икром кўргуздинг қалби борларга!..
(Каҳф, 10: Қоф, 32-33-34).
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Раббим! Лутф айладинг дўсту ёрларга,
Дўстларни яширдинг сирли ғорларга.
Сўз ила ҳаммага хитоб қилсанг ҳам,
Хос икром кўргуздинг қалби борларга!..
(Каҳф, 10: Қоф, 32-33-34).
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍18🔥6😢4🙏1
****
Фиръавннинг (Рамзес-II) сажда қилган ҳолдаги жасади. Лекин азобни кўргандан кейинги иймони ва саждаси қабул қилинмаган.
Милоддан олдинги 1200 йиллар (Мусо алайҳиссалом даври). Лондондаги “British muzeum” ("Британия музейи").
Инсонларга абадий ибрат ва огоҳлантириш.

👍19😢6🔥3
ЗОЛИМ ФИРЪАВННИНГ ЖАСАДИ
Бу – худоликни даъво қилган золим Фиръавннинг сажда қилиб турган ҳолатдаги жасади. У ўз кушандаси чиқишидан қўрқиб, Бани Исроил қавмининг ўғил болаларини ўлдирар, мамлакатда мислсиз зулм ва фасод ишларни қилар эди. Аллоҳ таоло унинг манфур жасадини денгизда қолирмасдан, қирғоққа улоқтириб ташланишини ирода қилган.
Юнус сураси, 92-ояти (маъноси):
«Бас, бугун сендан кейингиларга ибрат бўлмоғи учун жасадингни (денгизда йўқолиб кетишдан) қутқарурмиз (қирғоққа улоқтирурмиз)». Тағин инсонларнинг кўплари Бизнинг оятларимиздан (қудратимиз нишоналаридан) ҳақиқатан ғофилдирлар».
Бу ояти карима Мусо алайҳиссалом даврида ўтган Фиръавннинг жасади денгизда қолиб, йўқолиб кетмасдан, инсонларга ибрат ва огоҳлантириш бўлмоғи учун қирғоққа чиқариб ташланганига ишора қилмоқда.
Дарҳақиқат, Инглиз илмий-тадқиқот экспедицияси томонидан Қизил денгиз қирғоғидаги Жабалайн деган манзилда қумлар орасидан топилган жасад милоддан олдинги 1200-йилларда (Мусо алайҳиссалом даврида) Қизил денгизда ғарқ бўлган Фиръавннинг (Рамзес-II) жасади эканлиги аниқланган ва у ердан Лондондаги “British muzeum”га («Британия музейи»га) олиб кетилган (“Файзул-Фурқон”).

👍25😢7🤔5