****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 5-куни.
Милодий 2025 йил, 3-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 5-куни.
Милодий 2025 йил, 3-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍14🔥2🤝2
****
Раббим! Марҳаматинг ҳар жонзотгадир,
Неъматинг дўсту ёр, ёву ётгадир!
Лекин жаннатларинг – мангу боғларинг
Тавбакор қалб билан келган зотгадир!...
(Қоф, 32-33-34).
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Раббим! Марҳаматинг ҳар жонзотгадир,
Неъматинг дўсту ёр, ёву ётгадир!
Лекин жаннатларинг – мангу боғларинг
Тавбакор қалб билан келган зотгадир!...
(Қоф, 32-33-34).
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍20😢6🔥2👏1🙏1
РУҲНИНГ ОЗУҚАСИ МАЪНАВИЯТ БОЗОРЛАРИДАДИР
****
Адабиётнинг жамиятдаги ўрни, агар у ҳақиқий адабиёт бўлса, танадаги руҳ кабидир. Албатта, адабиётни маънавий ва ахлоқий жиҳатдан тартибга солиш яхши ва бу ҳар бир ижодкорнинг ўз иймони ва виждонида бўлиши керак.
Лекин шахсларни синдириш, халқнинг руҳини ўлдириш, сўзни, ижодни, илму фанни, тафаккурни, ҳатто, туйғуларни ва қалбни сиёсийлаштириш мустабид тузумнинг мажбурловчи услуби эди.
Баданнинг озуқаси бўлганидек, руҳнинг ҳам озуқаси бор. Баданнинг озуқаси табиат бозорларида бўлса, руҳнинг озуқаси маънавият бозорларидадир.
Шўро даврида руҳ озуқаси бўлган маърифат, миллий тарих хазиналари, илоҳий ҳақиқатлар, Қуръони карим, ҳадиси шарифлар тақиқланиб, халқнинг биргина маънавий таянчи адабиёт бўлиб қолган эди. Ҳатто, ҳинд кинофильмлари, ўта содда бўлишига қарамай, халқимизнинг миллий туйғуларига мувофиқ тушар, қайноқ инсоний ҳисларни сақлашга сабаб бўлиб, ёшлар ўзаро табрикномаларида бир-бирига “ҳиндуёна муҳаббат” тилар эди.
Шунинг учун истиқлолнинг илк даврида асл илоҳий манбаъларга йўл очилгач, Раҳмоний маърифат натижаси бўлган ҳақиқий адабиётга эҳтиёж ортди ва шайтоний илҳом маҳсули бўлган асарлар бозори касод бўлди.
Янги фикрли, заковатли, салоҳиятли, талабчан китобхонлар зумраси пайдо бўлди. Кўп шоир-ёзувчилар бу талабларга жавоб бера олмай қолдилар.
Энди бир фикр туғилади: Адабиётнинг жамиятдаги ўрни-ку, маълум. Адибнинг жамиятдаги ўрни қандай бўлиши керак? Адиб, баъзилар каби, эски маддоҳ, эски замонасоз, эски латифагўй, эски ичиб бижғиб юрувчи кимса бўлиб қолавериши керакми? Ёки ўзини янги замонга мослаб, оқлаб олиши керакми? Адибда субут бўлмаса, иззати ҳам, минбари ҳам қўлдан кетади.
Шўро даврида ўзини пуч, ёлғон ва ўткинчи ғояларга боғлаб берган адибларнинг аҳволи қандай бўлди? Бу каттаю кичик ҳамма ижодкорларга тарих сабоғидир.
Баъзи устозлардан ҳаётда нималар қилмаслик зарурлигини ўрганган бўлсак ҳам, ажаб эмас.
УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан

👍17😢6🔥4👏3
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 6-куни.
Милодий 2025 йил, 4-апрель.
КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

👍13🤝6🔥1🙏1
****
“Агар рухсат ва таъвиллар билан машғул бўлиб юрган бир олимни кўрсанг, билгилки, ундан ҳеч нарса чиқмайди”.
****
“Мен ўзимга одобдан бир ҳарф ўргатган кишининг қулидирман”.
****
“Жоҳилларга илм ўргатган киши илмнинг ҳаққини зоеъ қилган бўлур. Лойиқ бўлган кишидан илмни қизғонган кимса эса зулм қилган бўлур”.
****
“Кимнинг ҳиммати қорнига кирадиган нарса учун бўлса, унинг қиймати қорнидан чиққан нарсага тенг бўлур”.
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.

👍22🔥6
****
Раббим! Адолатни суйгувчи Сенсан,
Шафқат, марҳаматни ёйгувчи Сенсан.
Қайда мутакаббир, зўравон бўлса,
Қалбини муҳрлаб қўйгувчи Сенсан!..
(Муъмин, 35).
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Раббим! Адолатни суйгувчи Сенсан,
Шафқат, марҳаматни ёйгувчи Сенсан.
Қайда мутакаббир, зўравон бўлса,
Қалбини муҳрлаб қўйгувчи Сенсан!..
(Муъмин, 35).
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍26🔥5
****
ЁҒДУНИ ЁНҒИН ДЕГАНЛАР
Ҳазрат Навоийнинг қомусий даҳосига қарасак, ҳаётимиз маҳдуд, маърифатсиз бир равиш билан ўтаётгандек туюлади.
Тарих сабоқлари: оддий ҳаётий масалаларда сиёсий айбномалар тақаш, васваса билан халқ ичидан душман қидириш, бир ёғду кўрганда ёнғиндан бонг уриш, одамларга кўтаринки ҳаёт бахш этиш ўрнига, руҳни ўлдириш, шахсларни парчалаш, сохтакорлик – истибдод давридаги ҳаёт тарзимиз ана шу эди.
Мактаб фақат учинчи синфдан иборат эмас. Бошқарувчи устоз биринчи синфга ҳам, бешинчи ва ўнинчи синфга ҳам лаёқатли, қамровли, фаросатли, заковатли ва кенгфеълли бўлиши шарт. Тарих гувоҳки, бутун аҳолиси бир хил фикрлайдиган жамиятлар ҳалокатга маҳкумдир.
Ижодкор некбин ва тирикқалб бўлиши керак. Истибдод даврида ҳаётни “бугун”дан иборат деб билган адиблар алданиб қолди. Уларнинг сандғидан келажак учун ёзилган ҳақиқат асарлари ҳам чиқмади.
Улар зулм ва ноҳақлик пойдевори устига қурилган зулм салтанатини ҳаргиз емирлмайди, деб гумон қилдилар.
Лекин бир буюк ибрат, бир буюк сабр ва сабот намунаси бор: биз дарсликлардан билган ва таниган машҳур ёзарлардан ташқари, ҳаётнинг пинҳон қатламида яна бир тоифа замондош шоир ва адиблар зумраси бор эдики, уларнинг номлари ва асарлари истиқлол давридагина халққа маълум бўлди.
Алихонтўра Соғуний, Фақирий Шаҳрисабзий, Йўлдошхўжа Доғий, Назруллоҳхон Ғарибий, Дадахон Қори Суҳайлий, Мирзо Камол Охунд, Қул Азиз Туркистоний шулар жумласидандир.
Истибдод даврида “мулла” ва “эшон” деган тамғалар билан хаспўшланган бу азиз зотлар, бу мумтоз адиблар ижодини адабиёт дарсликларига киритиш вақти энди келгандир.
Адибнинг ҳаёти тириклик давридан иборат эмас. Ўлим баъзи тақиқларни бузади. Баъзан адибларнинг ҳаётда манъ этилган асарлари вафотидан кейин ҳаётга йўл топади.
Алихонтўра Соғунийнинг “Тарихи Муҳаммадий” асари тарихий-ҳужжатли адабиётнинг энг юксак намунасидир. Бу “роман” адиб вафотидан кейин дунё юзини кўрди. Чунки адиб зулм салтанатининг барбод бўлишини англаган ва келажакка ишонган эди.

👍29🔥4
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 7-куни.
Милодий 2025 йил, 5-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 7-куни.
Милодий 2025 йил, 5-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍12🤝4
****
Менинг назаримда оқил улдурки, қўлига бойлик кирса, севинмагай, қўлидан чиқарса, қайғурмагай.
Оқил яна улдурки, икки нарса учун ғам чекмас:
Биринчиси ул нарсадирки, ўзи унга келгайдир, келмаса, истамоққа ҳожат йўқдир.
Иккинчиси ул нарсадирки, ўзи келадиган эмас, бўлсин дея юз минг жаҳд этса ҳам, у келмас.
****
Ундан сўрадилар:
Сенинг давлатинг нимадир?
– Менинг давлатим Ҳақ ризосидир ва халқдан бениёз бўлмоқдир.
****
Бир кун Абу Ҳозим қассобнинг ёнидан ўтар эди. Қассобнинг семиз (лаҳм) гўшти бор эди.
– Ол! деди. Ҳозим:
– Пулим йўқ,– деди.
Қассоб:
– Ҳозир ол, пулини кейин берасан, сабр қиламан! – деди.
Ҳозим:
– Менинг нафсимга сабр қилмоғим сенинг менга сабр
қилмоғингдан кўра яхшироқдир, – деди.
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Менинг назаримда оқил улдурки, қўлига бойлик кирса, севинмагай, қўлидан чиқарса, қайғурмагай.
Оқил яна улдурки, икки нарса учун ғам чекмас:
Биринчиси ул нарсадирки, ўзи унга келгайдир, келмаса, истамоққа ҳожат йўқдир.
Иккинчиси ул нарсадирки, ўзи келадиган эмас, бўлсин дея юз минг жаҳд этса ҳам, у келмас.
****
Ундан сўрадилар:
Сенинг давлатинг нимадир?
– Менинг давлатим Ҳақ ризосидир ва халқдан бениёз бўлмоқдир.
****
Бир кун Абу Ҳозим қассобнинг ёнидан ўтар эди. Қассобнинг семиз (лаҳм) гўшти бор эди.
– Ол! деди. Ҳозим:
– Пулим йўқ,– деди.
Қассоб:
– Ҳозир ол, пулини кейин берасан, сабр қиламан! – деди.
Ҳозим:
– Менинг нафсимга сабр қилмоғим сенинг менга сабр
қилмоғингдан кўра яхшироқдир, – деди.
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍23😢4
****
Раббим! Сенсиз ҳеч ким ҳаётин топмас,
Сенсиз ҳеч ким сабру саботин топмас.
Мўъжиза сеҳрни ботил қилгайдир,
Сеҳргар ҳеч қайда муродин топмас.
(Юнус, 77; Тоҳо, 69).
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Раббим! Сенсиз ҳеч ким ҳаётин топмас,
Сенсиз ҳеч ким сабру саботин топмас.
Мўъжиза сеҳрни ботил қилгайдир,
Сеҳргар ҳеч қайда муродин топмас.
(Юнус, 77; Тоҳо, 69).
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍21👏5
****
ҚАЧОН СЎЗ САНЪАТГА АЙЛАНАДИ?
Мумтоз адабиётда “мажоз тариқи”, “ҳақиқат тариқи” деган тушунчалар бор. Бу кун буни англайдиган инсонларнинг ўзи оз.
Менимча, шарқ халқларининг, ўзбек халқининг адабиёти муайян ахлоқ ва ҳаё пардаларига ўралган бўлиши шарт. Денгиз ортидаги ҳурриятни (демократияни) ёки ғарб ва оврўпо ҳурриятини айнан бир мамлакатга, масалан, Ўзбекистонга кўчириш мумкин бўлмаганидек, баъзи адабий мезонларни ҳам айнан кўчириш мумкин эмас. Чунки уларда ҳамма нарсага – ҳаромга, фасодга, бузуқликка ҳам ҳуррият бор. Ислом маданияти тарқалган ўлкаларда эса ҳаққа ҳуррият бор, ботилга, фасодга, бузуқлик ва беҳаёликка ҳуррият йўқ.
Муҳтарам кишилар таржима қилган баъзи романлар борки, гарчи уларда “буржуа” разолати, фоҳишабозлик фош этилган бўлса-да, одамлар, ёшлар улардан яхшиликни ўрганади, деган гумонда эмасман. У китоблардан ёшлар ўша жирканч ҳаётни, бузуқликни, беҳаёликни ўрганади.
Телевидениедаги баъзи сериаллар ҳам шунга дохилдир. Қадим шарқ маданиятида гуноҳни ёзиш тугул, гапиришга рухсат бўлмаган. Чунки гуноҳ гапирилса, инсонлар унга кўникиб қолади, жирканч ишдан ҳазар қилмайдиган, уни тўхтатмайдиган бўлади.
Саҳна асарининг ҳам, қўшиқ санъатининг ҳам, бадиий фильмларнинг ҳам таянчи сўздир – адабиётдир. Бугунги эстарада санъат намунаси эмас, шаҳват намунаси бўлса, бас, ўша сўз санъат асари эмас, шаҳват асаридир.
Адабиёт азал-абад эзгуликни, одамийликни, меҳр муҳаббат ва дўстликни, покликни устун тутади. “Ўзимдаги ҳамма яхши хислатлар учун китобдан миннатдорман”, деганда атоқли адиб КИТОБнинг моҳиятини очиб берган.
Китоб муборак ва мўътабар нарсадир. У шармандали ҳаёт мажмуъи бўлиб қолмаслиги керак.
Шукур Хомирзаев Левь Тольстой тилидан: “Санъатнинг энг улуғ вазифаси эса – инсонларни бирлаштириш, бир-бирига биродар қилишдан иборат», дейди.
Бас, адабиётимизда мумтоз, аслий гўзал анъаналар давом этиб, нохуш иллатлар барҳам топишини истайман.

👍22👏6🤔2🙏1
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 8-куни.
Милодий 2025 йил, 6-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 8-куни.
Милодий 2025 йил, 6-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍10🔥2🤝2
* * *
Бир куни Ҳасан Басрий ёронларига: «Сизлар ҳазрати Расулуллоҳ алайҳи салоту ва вассаломнинг саҳобаларига ўхшайсизлар!» – деди.
Улар шодликларини изҳор қилдилар.
Ҳасан деди: «Фақат шакл ва равиш жиҳатидан айтурман, бошқа жиҳатдан эмас.
Агар сизлар саҳобаларни кўрсангиз эди, кўзларингизга ҳар бирлари дали-девона бўлиб кўринар эди.
Агар улар сизларни кўрсалар эди, сизлардан ҳеч бирингизни мусулмон деб ўйламас эдилар.
Чунки улар ўзувчи пешқадамдирлар, учқур отлар устида йўл юрурлар, худди учар қуш каби, шамол каби елурлар.
Биз эса (ўз сусткаш амалларимиз билан) яғир эшаклар устида қолгандирмиз».
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Бир куни Ҳасан Басрий ёронларига: «Сизлар ҳазрати Расулуллоҳ алайҳи салоту ва вассаломнинг саҳобаларига ўхшайсизлар!» – деди.
Улар шодликларини изҳор қилдилар.
Ҳасан деди: «Фақат шакл ва равиш жиҳатидан айтурман, бошқа жиҳатдан эмас.
Агар сизлар саҳобаларни кўрсангиз эди, кўзларингизга ҳар бирлари дали-девона бўлиб кўринар эди.
Агар улар сизларни кўрсалар эди, сизлардан ҳеч бирингизни мусулмон деб ўйламас эдилар.
Чунки улар ўзувчи пешқадамдирлар, учқур отлар устида йўл юрурлар, худди учар қуш каби, шамол каби елурлар.
Биз эса (ўз сусткаш амалларимиз билан) яғир эшаклар устида қолгандирмиз».
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍17😢9🔥3
****
Раббим! Мағфиратинг билмас ниҳоя,
Гарчи авфинг бизга – мангу ҳимоя,
Банданг гуноҳидан хабардорлигинг
Ўзи кифоядир, ўзи кифоя!
(Исро, 17; Фурқон, 58).
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Раббим! Мағфиратинг билмас ниҳоя,
Гарчи авфинг бизга – мангу ҳимоя,
Банданг гуноҳидан хабардорлигинг
Ўзи кифоядир, ўзи кифоя!
(Исро, 17; Фурқон, 58).
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍18😢5🔥2
****
ҲАЁТДА ҲАМ, АДАБИЁТДА ҲАМ ХИЛМА-ХИЛЛИК ЯХШИ
Ҳаётда ҳам, адабиётда ҳам хилма-хиллик, ранг-баранглик яхши. “Икки куни бир-бирига ўхшаган кишининг ҳолига вой бўлсин” деган ҳадиси шариф бор.
Ҳаётда ҳамма нарса янгилик бўлгани каби, ҳеч нарса янгилик ҳам эмас. Аслида биз учун янгилик бўлган баъзи шеърий оқимлар бошқа ўлкаларда аллақачон ўз умрини тугатиб бўлган.
Ижодкор ўз қалб хазиналарини турли шаклларда ошкор этаверади. Ҳақиқий ижод намунасига бир номни андаза қилиш шарт эмас. Янгилик, замонавийлик мазмун ва моҳиятдадир: ҳаётда ҳам, адабиётда ҳам шундай.
Узоқдан келган бир нарсага эргашганда биров эплаб эргашади, биров эпсиз эргашади. Истеъдод аҳли ўз сўзини айтишга имконият қидиради ва топади: ҳаётдаги ҳамма нарса унга имконият омили бўлаверади.
Бу кунги замонавий адабиётнинг энг юксак намуналари қадимий турк битиктошларида мавжуд эди. “Олтин ёруқ”, “Хўби битик” тошларидаги ёзувлар бу кунги замонавий шеъриятнинг олий намуналаридир.
Дунёдаги ҳамма “модернчи”лар бирлашса, ҳазрат Навоийнинг “Муножот” асарига етадиган бир асар ёза олмайди.
Чунки у фақат сарбаст эмас, у фақат фикр маҳсули эмас, пок қалб, комил иймон, илоҳий ишқ маҳсулдир. Демак, гап маънавий аҳволдадир.
РУҲИЯТИ СОҒЛОМ АВЛОДЛАРНИ ЕТИШТИРИШ ЗАРУР
Бугунги ўзбек адабиётини ривожлантириш учун фикри ва руҳияти соғлом авлодларни етиштириш, шоир ва ёзувчиларни аввалгилар мубтало бўлган балолардан: босқинчи золимлар орқали ҳаётимиза кириб келган ичкилик балосидан, ёлғон, сохтакорлик каби офатлардан, сохта мафкурадан асраш ва қутқариш керак.
Илму маърифати заиф ижодкор, ҳар қанча истеъдодли бўлса-да, маҳдуд бўлиб қолаверади.
Ўрни келганда бир ҳасратимни айтиб ўтай. Бир қанча қаламкашларни ичкилик барбод қилди. Улар, шубҳасиз, соғлом ва онгли фаолиятдан маҳрум бўлдилар. Чунки шоирнинг юмуши фақат шеърдан, ёзувчининг машғулоти фақат насрдан иборат эмас.
Халқ учун, Ватан учун қилинадиган ақлий меҳнат турлари беҳисобдир.
Шуур, идрок, виждон ва иймон билан қилинадиган ишлар беҳисобдир. Қалам аҳлининг имдодига муҳтож бўлган маърифий ишлар беҳисобдир.
Жаҳон адабиётининг энг улуғ вакиллари ҳаётига назар ташласак, улар маънавиятга тегишли кўплаб ишларни жамлаган ҳолда бошқарганларини кўрамиз.
Қуръони каримда “лаҳвал-ҳадис” деган ифода бор. Бу “беҳуда сўз” дегани. Беҳуда сўзни сотиб олувчилар ҳақидаги бу оятнинг замонавий таъвили шуки, «беҳуда сўзлар» одоб ва ахлоққа зид, шаҳватга ундайдиган тарзда ёзилган романлар, қиссалар, ҳикоя, қўшиқ, шеър каби нарсалардир. Ана шу ҳукмга тушиб қолишдан Аллоҳ ҳаммамизни асрасин.

👍21😢4🔥2
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 9-куни.
Милодий 2025 йил, 7-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 9-куни.
Милодий 2025 йил, 7-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍14🔥5🤝1
****
"ОЛГАНИНГНИ ҚАЙТИБ БЕР!"
****
Нақлдир.
Ҳазрати Абу Бакр Каттоний бир куни намоз ибодат ила машғул эди, бир ўғри келиб, эгнидаги ридосини ечиб, олиб кетди. Бозорда сотмоқ учун даллолга берди. Ўғрининг икки қўли қуриб қолди.
Дарҳол ридони даллолдан олди. Қайтиб келтириб, шайхнинг эгнига ташлади. Абу Бакр намоздан фориғ бўлгач, ўғри унинг пойига йиқилди.
Ҳазрати Абу Бакр:
- Муддао недур? – деди. Ўғри бўлган воқеани айтди.
- Аллоҳнинг иззати ва азамати ҳақи, на олганингни биламан, на келтирганингни! – деди.
Дуо қилди:
- Илоҳо! Бу олганини қайтиб берди. Сен ҳам олганингни қайтиб бер! – деди. Филҳол ўғрининг қўллари тузалди. Тавба қилди.
Шайх Фаридуддин Атторнинг
"Тазкират ул-авлиё" китобидан.

👍23😢7
****
Раббим! Ҳар ижодинг ҳикматга мосдир,
Коинот низоми бекаму костдир.
Йўқдан бор қилиш-ку мангу санъатинг,
Бордан йўқ қилиш ҳам Ўзингга хосдир.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Раббим! Ҳар ижодинг ҳикматга мосдир,
Коинот низоми бекаму костдир.
Йўқдан бор қилиш-ку мангу санъатинг,
Бордан йўқ қилиш ҳам Ўзингга хосдир.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍24🔥5👏2
****
ВАТАН ТАРИХИНИ ЎРГАНИШ
Ижодкор учун фақат болалик хотиралари ёки маҳдуд туйғулари етарли мавзу бера олмайди. Ижодкор асл ватан фарзанди бўлиши, халқини буюк ғоялар билан таъминлаши, инсонларга юксак фазилатлардан сабоқ бериши учун ўз ватани, ўз халқи тарихини ўрганиши зарур.
Тарих – чексиз мавзулар манбаъидир. Тарих – абадий ибрат мактабидир. Лекин унутмаслик керакки, қаламкаш ҳар қандай тарихий асари билан замон аҳлига ўз долзарб-замонавий сўзини айтади.
Кўҳна тарих – абадий ибрат,
У қалбларга отилган ўқдир.
Салтанатлиғ дунёда фақат
Ундан ибрат олгувчи йўқдир!..
Тарихий асар – бу музей жиҳозлари эмас. Музейда кўпинча бугунги даврда истеъмолдан қолган ашёлар жамланади. Лекин ўша тарихий ашёлар замон аҳлига нималарнидир сўзлайди, нималарнидир гапиради.
Тарихий асар эса, хоҳ наср, хоҳ достон, хоҳ шеър бўлсин, у давр аҳолисига ижодкорнинг айтаётган янги сўзи, замонавий хитоби, долзарб дардидир.
Ана шундай кенг имкониятга эга бўлиши, кенг мавзуларни қамраши, халққа ҳаққоният сўзини айтиши учун ижод аҳли ўз халқи, ўз ватани тарихини билиши шарт. Ўз ватанининг шарафли ва шарафсиз даврларини билиш ва англаш шоир ва ёзувчига улкан ғоя ва кенг мавзулар беради.
Улуғ муаррих олим – марҳум Ҳамид Зиёевнинг 14 жилдлик Ватан тарихи асарларини ўқимай туриб, буюк Ватан тарихи, меҳри ва ғоясини қалбга жойлаштириш имконсиздир.
“Туркистон Россия ва Чин оралиғида” деган асар бор. Ундан Шарқий Туркистон, Ғарбий Туристон тарихини билиш, кўҳна Хуросон тарихини ўрганиш орқали Жанубий Туркистон тарихини билиб олиш мумкин бўлади.
Бўрибой Аҳмедовнинг тарихий асарларини ўқимай туриб, ватанпарлик ғоясига эга бўлиш маҳолдир.
Алихонтўра Соғунийнинг “Туркистон қайғуси” асарини ўқимасдан туриб, ижодкор соғлом тарихий ҳақиқатларга соҳиб бўла олмайди.
“Муҳаммад Солиҳхожанинг “Таърихи жадидаи Тошканд” (“Тошкентнинг янги тарихи”) асарини ўқимай туриб, янги босқинчилик даврининг мудҳиш ёвузликларидан хабардор бўла олмайсиз.
Сўйласин Афросиёбу
Сўйласин Ўрхун хати,
Кўҳна тарих шодасида
Битта маржон, ўзбегим.
Қайсари Рум найзасидан
Бағрида доғ узра доғ,
Чингизу Боту тиғига
Кўкси қалқон, ўзбегим.
Тузди-ю Мирзо Улуғбек
Кўрагоний жадвалин,
Сирли осмон тоқига илк –
Қўйди нарвон ўзбегим.
Бу сатрларни битиш учун қанча тарихий ҳақиқатлардан хабардор бўлиш керак!
Миркарим Осим ва Ойбекнинг тарихий асарлари, Одил Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси”, “Кўҳна дунё” асарлари, Пиримқул Қодировнинг Бобур ва Бобурийлар ҳақидаги туркум китоблари фақатгина ватан тарихини билишнинг маҳсули эмас, балки ватанни севишнинг, миллат муҳаббатининг маҳсули ҳамдир.
Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
"Ёшларга дил сўзларим" китобидан.

👍19🔥4👏2
ДАБУСИЯ ҚАЛЪАСИ
Кўҳна тарих – абадий ибрат,
У қалбларга отилган ўқдир.
Салтанатлиғ дунёда фақат
Ундан ибрат олгувчи йўқдир!..
Зарафшоннинг ўнг қирғоғида
Дафн этилган буюк шаҳристон,
Оқ дарёни Қора дарёга
Қўшиб турган қадимий остон –
Дабусия қалъаси сокин,
Нишони оз ернинг устида,
Дунёнинг ҳар жойида лекин
Бир ватан бор ватан остида!
Аммо лолдир инсон идроки,
Кўмилмоққа не экан сабаб?
Фақат йиллар, асрлар хоки
Дафн этдими қалъани, ажаб?
Қай миллатнинг ҳаёт дарахти
Илдизига етди жароҳат?
Фай мулкининг қадим пойтахти
Топди нечун бундай ҳалокат?
Ҳақ қудрати инкор бўлдими?
Туғёнларми завол боиси?
Йигитларнинг руҳи ўлдими,
Топталдими қизлар номуси?
Авж олдими ишрат ва риё,
Зодагонлар ўйлаб ўз жонин?
Зулму гуноҳ кўпайганда ё
Ишга тушди Илоҳий қонун?
Ё бош бўлди юртга гумроҳлар?
Ё диёнат хорланди мутлоқ?
Ёки золим, мустабид шоҳлар
Халқ додига солмади қулоқ?
Ё миллатни босди жаҳолат,
Ё кўпайди иймон душмани?
Йўқса ерни титратган ғоят,
Не-не буюк қалъалар қани?
Ерда қолиб жузъий асари,
Уни барбод айлаган кимдир?..
Замон қалби додлаган сари,
Дабусия қалъаси жимдир!
Не ҳикмат бор, не маъно берар,
Не сир топар ундан Ғарбу Шарқ? –
Ундан ҳаёт ҳикматин терар
Илдизлари қуримаган халқ.
Ер остида мадфун қалъалар
Шуъурларга уриб зарбларни,
Ухлаётган халқни уйғотар
Ва тиргизар ўлган қалбларни!..
1997
Мирзо Кенжабек
ИЗОҲ. Дабусия қалъаси – милоддан аввалги III асрларга оид қадимий ёдгорлик. Зарафшоннинг ўнг қирғоғида, Оқдарё ва Қорадарёнинг туташган жойида, Зиёвуддин шаҳридан 7 чақирим шимоли-ғарбда жойлашган... Унда милоддан аввалги III аср ва милодий III асрга оид антик давр қадаҳлари, илк ўрта асрларга оид тош ва сополдан ишланган буюмлар, сирланган идишлар, IX–XII асрларга оид тангалар, шиша идишлар ва бошқа нарсалар топилган... Дабусия – VI–VII асрларда Буюк ипак йўлида турган Фай давлатининг маркази бўлган.
@m_kenjabek |instagram | youtube

👍18👏6😢4🔥2