****
Раббим! Сенсиз ҳеч ким ҳаётин топмас,
Сенсиз ҳеч ким сабру саботин топмас.
Мўъжиза сеҳрни ботил қилгайдир,
Сеҳргар ҳеч қайда муродин топмас.
(Юнус, 77; Тоҳо, 69).
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Раббим! Сенсиз ҳеч ким ҳаётин топмас,
Сенсиз ҳеч ким сабру саботин топмас.
Мўъжиза сеҳрни ботил қилгайдир,
Сеҳргар ҳеч қайда муродин топмас.
(Юнус, 77; Тоҳо, 69).
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍21👏5
****
ҚАЧОН СЎЗ САНЪАТГА АЙЛАНАДИ?
Мумтоз адабиётда “мажоз тариқи”, “ҳақиқат тариқи” деган тушунчалар бор. Бу кун буни англайдиган инсонларнинг ўзи оз.
Менимча, шарқ халқларининг, ўзбек халқининг адабиёти муайян ахлоқ ва ҳаё пардаларига ўралган бўлиши шарт. Денгиз ортидаги ҳурриятни (демократияни) ёки ғарб ва оврўпо ҳурриятини айнан бир мамлакатга, масалан, Ўзбекистонга кўчириш мумкин бўлмаганидек, баъзи адабий мезонларни ҳам айнан кўчириш мумкин эмас. Чунки уларда ҳамма нарсага – ҳаромга, фасодга, бузуқликка ҳам ҳуррият бор. Ислом маданияти тарқалган ўлкаларда эса ҳаққа ҳуррият бор, ботилга, фасодга, бузуқлик ва беҳаёликка ҳуррият йўқ.
Муҳтарам кишилар таржима қилган баъзи романлар борки, гарчи уларда “буржуа” разолати, фоҳишабозлик фош этилган бўлса-да, одамлар, ёшлар улардан яхшиликни ўрганади, деган гумонда эмасман. У китоблардан ёшлар ўша жирканч ҳаётни, бузуқликни, беҳаёликни ўрганади.
Телевидениедаги баъзи сериаллар ҳам шунга дохилдир. Қадим шарқ маданиятида гуноҳни ёзиш тугул, гапиришга рухсат бўлмаган. Чунки гуноҳ гапирилса, инсонлар унга кўникиб қолади, жирканч ишдан ҳазар қилмайдиган, уни тўхтатмайдиган бўлади.
Саҳна асарининг ҳам, қўшиқ санъатининг ҳам, бадиий фильмларнинг ҳам таянчи сўздир – адабиётдир. Бугунги эстарада санъат намунаси эмас, шаҳват намунаси бўлса, бас, ўша сўз санъат асари эмас, шаҳват асаридир.
Адабиёт азал-абад эзгуликни, одамийликни, меҳр муҳаббат ва дўстликни, покликни устун тутади. “Ўзимдаги ҳамма яхши хислатлар учун китобдан миннатдорман”, деганда атоқли адиб КИТОБнинг моҳиятини очиб берган.
Китоб муборак ва мўътабар нарсадир. У шармандали ҳаёт мажмуъи бўлиб қолмаслиги керак.
Шукур Хомирзаев Левь Тольстой тилидан: “Санъатнинг энг улуғ вазифаси эса – инсонларни бирлаштириш, бир-бирига биродар қилишдан иборат», дейди.
Бас, адабиётимизда мумтоз, аслий гўзал анъаналар давом этиб, нохуш иллатлар барҳам топишини истайман.
УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан

👍22👏6🤔2🙏1
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 8-куни.
Милодий 2025 йил, 6-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 8-куни.
Милодий 2025 йил, 6-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍10🔥2🤝2
* * *
Бир куни Ҳасан Басрий ёронларига: «Сизлар ҳазрати Расулуллоҳ алайҳи салоту ва вассаломнинг саҳобаларига ўхшайсизлар!» – деди.
Улар шодликларини изҳор қилдилар.
Ҳасан деди: «Фақат шакл ва равиш жиҳатидан айтурман, бошқа жиҳатдан эмас.
Агар сизлар саҳобаларни кўрсангиз эди, кўзларингизга ҳар бирлари дали-девона бўлиб кўринар эди.
Агар улар сизларни кўрсалар эди, сизлардан ҳеч бирингизни мусулмон деб ўйламас эдилар.
Чунки улар ўзувчи пешқадамдирлар, учқур отлар устида йўл юрурлар, худди учар қуш каби, шамол каби елурлар.
Биз эса (ўз сусткаш амалларимиз билан) яғир эшаклар устида қолгандирмиз».
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.

👍17😢9🔥3
****
Раббим! Мағфиратинг билмас ниҳоя,
Гарчи авфинг бизга – мангу ҳимоя,
Банданг гуноҳидан хабардорлигинг
Ўзи кифоядир, ўзи кифоя!
(Исро, 17; Фурқон, 58).
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Раббим! Мағфиратинг билмас ниҳоя,
Гарчи авфинг бизга – мангу ҳимоя,
Банданг гуноҳидан хабардорлигинг
Ўзи кифоядир, ўзи кифоя!
(Исро, 17; Фурқон, 58).
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍18😢5🔥2
****
ҲАЁТДА ҲАМ, АДАБИЁТДА ҲАМ ХИЛМА-ХИЛЛИК ЯХШИ
Ҳаётда ҳам, адабиётда ҳам хилма-хиллик, ранг-баранглик яхши. “Икки куни бир-бирига ўхшаган кишининг ҳолига вой бўлсин” деган ҳадиси шариф бор.
Ҳаётда ҳамма нарса янгилик бўлгани каби, ҳеч нарса янгилик ҳам эмас. Аслида биз учун янгилик бўлган баъзи шеърий оқимлар бошқа ўлкаларда аллақачон ўз умрини тугатиб бўлган.
Ижодкор ўз қалб хазиналарини турли шаклларда ошкор этаверади. Ҳақиқий ижод намунасига бир номни андаза қилиш шарт эмас. Янгилик, замонавийлик мазмун ва моҳиятдадир: ҳаётда ҳам, адабиётда ҳам шундай.
Узоқдан келган бир нарсага эргашганда биров эплаб эргашади, биров эпсиз эргашади. Истеъдод аҳли ўз сўзини айтишга имконият қидиради ва топади: ҳаётдаги ҳамма нарса унга имконият омили бўлаверади.
Бу кунги замонавий адабиётнинг энг юксак намуналари қадимий турк битиктошларида мавжуд эди. “Олтин ёруқ”, “Хўби битик” тошларидаги ёзувлар бу кунги замонавий шеъриятнинг олий намуналаридир.
Дунёдаги ҳамма “модернчи”лар бирлашса, ҳазрат Навоийнинг “Муножот” асарига етадиган бир асар ёза олмайди.
Чунки у фақат сарбаст эмас, у фақат фикр маҳсули эмас, пок қалб, комил иймон, илоҳий ишқ маҳсулдир. Демак, гап маънавий аҳволдадир.
РУҲИЯТИ СОҒЛОМ АВЛОДЛАРНИ ЕТИШТИРИШ ЗАРУР
Бугунги ўзбек адабиётини ривожлантириш учун фикри ва руҳияти соғлом авлодларни етиштириш, шоир ва ёзувчиларни аввалгилар мубтало бўлган балолардан: босқинчи золимлар орқали ҳаётимиза кириб келган ичкилик балосидан, ёлғон, сохтакорлик каби офатлардан, сохта мафкурадан асраш ва қутқариш керак.
Илму маърифати заиф ижодкор, ҳар қанча истеъдодли бўлса-да, маҳдуд бўлиб қолаверади.
Ўрни келганда бир ҳасратимни айтиб ўтай. Бир қанча қаламкашларни ичкилик барбод қилди. Улар, шубҳасиз, соғлом ва онгли фаолиятдан маҳрум бўлдилар. Чунки шоирнинг юмуши фақат шеърдан, ёзувчининг машғулоти фақат насрдан иборат эмас.
Халқ учун, Ватан учун қилинадиган ақлий меҳнат турлари беҳисобдир.
Шуур, идрок, виждон ва иймон билан қилинадиган ишлар беҳисобдир. Қалам аҳлининг имдодига муҳтож бўлган маърифий ишлар беҳисобдир.
Жаҳон адабиётининг энг улуғ вакиллари ҳаётига назар ташласак, улар маънавиятга тегишли кўплаб ишларни жамлаган ҳолда бошқарганларини кўрамиз.
Қуръони каримда “лаҳвал-ҳадис” деган ифода бор. Бу “беҳуда сўз” дегани. Беҳуда сўзни сотиб олувчилар ҳақидаги бу оятнинг замонавий таъвили шуки, «беҳуда сўзлар» одоб ва ахлоққа зид, шаҳватга ундайдиган тарзда ёзилган романлар, қиссалар, ҳикоя, қўшиқ, шеър каби нарсалардир. Ана шу ҳукмга тушиб қолишдан Аллоҳ ҳаммамизни асрасин.

👍21😢4🔥2
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 9-куни.
Милодий 2025 йил, 7-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 9-куни.
Милодий 2025 йил, 7-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍14🔥5🤝1
****
"ОЛГАНИНГНИ ҚАЙТИБ БЕР!"
****
Нақлдир.
Ҳазрати Абу Бакр Каттоний бир куни намоз ибодат ила машғул эди, бир ўғри келиб, эгнидаги ридосини ечиб, олиб кетди. Бозорда сотмоқ учун даллолга берди. Ўғрининг икки қўли қуриб қолди.
Дарҳол ридони даллолдан олди. Қайтиб келтириб, шайхнинг эгнига ташлади. Абу Бакр намоздан фориғ бўлгач, ўғри унинг пойига йиқилди.
Ҳазрати Абу Бакр:
- Муддао недур? – деди. Ўғри бўлган воқеани айтди.
- Аллоҳнинг иззати ва азамати ҳақи, на олганингни биламан, на келтирганингни! – деди.
Дуо қилди:
- Илоҳо! Бу олганини қайтиб берди. Сен ҳам олганингни қайтиб бер! – деди. Филҳол ўғрининг қўллари тузалди. Тавба қилди.
Шайх Фаридуддин Атторнинг
"Тазкират ул-авлиё" китобидан.

👍23😢7
****
Раббим! Ҳар ижодинг ҳикматга мосдир,
Коинот низоми бекаму костдир.
Йўқдан бор қилиш-ку мангу санъатинг,
Бордан йўқ қилиш ҳам Ўзингга хосдир.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Раббим! Ҳар ижодинг ҳикматга мосдир,
Коинот низоми бекаму костдир.
Йўқдан бор қилиш-ку мангу санъатинг,
Бордан йўқ қилиш ҳам Ўзингга хосдир.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍24🔥5👏2
****
ВАТАН ТАРИХИНИ ЎРГАНИШ
Ижодкор учун фақат болалик хотиралари ёки маҳдуд туйғулари етарли мавзу бера олмайди. Ижодкор асл ватан фарзанди бўлиши, халқини буюк ғоялар билан таъминлаши, инсонларга юксак фазилатлардан сабоқ бериши учун ўз ватани, ўз халқи тарихини ўрганиши зарур.
Тарих – чексиз мавзулар манбаъидир. Тарих – абадий ибрат мактабидир. Лекин унутмаслик керакки, қаламкаш ҳар қандай тарихий асари билан замон аҳлига ўз долзарб-замонавий сўзини айтади.
Кўҳна тарих – абадий ибрат,
У қалбларга отилган ўқдир.
Салтанатлиғ дунёда фақат
Ундан ибрат олгувчи йўқдир!..
Тарихий асар – бу музей жиҳозлари эмас. Музейда кўпинча бугунги даврда истеъмолдан қолган ашёлар жамланади. Лекин ўша тарихий ашёлар замон аҳлига нималарнидир сўзлайди, нималарнидир гапиради.
Тарихий асар эса, хоҳ наср, хоҳ достон, хоҳ шеър бўлсин, у давр аҳолисига ижодкорнинг айтаётган янги сўзи, замонавий хитоби, долзарб дардидир.
Ана шундай кенг имкониятга эга бўлиши, кенг мавзуларни қамраши, халққа ҳаққоният сўзини айтиши учун ижод аҳли ўз халқи, ўз ватани тарихини билиши шарт. Ўз ватанининг шарафли ва шарафсиз даврларини билиш ва англаш шоир ва ёзувчига улкан ғоя ва кенг мавзулар беради.
Улуғ муаррих олим – марҳум Ҳамид Зиёевнинг 14 жилдлик Ватан тарихи асарларини ўқимай туриб, буюк Ватан тарихи, меҳри ва ғоясини қалбга жойлаштириш имконсиздир.
“Туркистон Россия ва Чин оралиғида” деган асар бор. Ундан Шарқий Туркистон, Ғарбий Туристон тарихини билиш, кўҳна Хуросон тарихини ўрганиш орқали Жанубий Туркистон тарихини билиб олиш мумкин бўлади.
Бўрибой Аҳмедовнинг тарихий асарларини ўқимай туриб, ватанпарлик ғоясига эга бўлиш маҳолдир.
Алихонтўра Соғунийнинг “Туркистон қайғуси” асарини ўқимасдан туриб, ижодкор соғлом тарихий ҳақиқатларга соҳиб бўла олмайди.
“Муҳаммад Солиҳхожанинг “Таърихи жадидаи Тошканд” (“Тошкентнинг янги тарихи”) асарини ўқимай туриб, янги босқинчилик даврининг мудҳиш ёвузликларидан хабардор бўла олмайсиз.
Сўйласин Афросиёбу
Сўйласин Ўрхун хати,
Кўҳна тарих шодасида
Битта маржон, ўзбегим.
Қайсари Рум найзасидан
Бағрида доғ узра доғ,
Чингизу Боту тиғига
Кўкси қалқон, ўзбегим.
Тузди-ю Мирзо Улуғбек
Кўрагоний жадвалин,
Сирли осмон тоқига илк –
Қўйди нарвон ўзбегим.
Бу сатрларни битиш учун қанча тарихий ҳақиқатлардан хабардор бўлиш керак!
Миркарим Осим ва Ойбекнинг тарихий асарлари, Одил Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси”, “Кўҳна дунё” асарлари, Пиримқул Қодировнинг Бобур ва Бобурийлар ҳақидаги туркум китоблари фақатгина ватан тарихини билишнинг маҳсули эмас, балки ватанни севишнинг, миллат муҳаббатининг маҳсули ҳамдир.
Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
"Ёшларга дил сўзларим" китобидан.

👍19🔥4👏2
ДАБУСИЯ ҚАЛЪАСИ
Кўҳна тарих – абадий ибрат,
У қалбларга отилган ўқдир.
Салтанатлиғ дунёда фақат
Ундан ибрат олгувчи йўқдир!..
Зарафшоннинг ўнг қирғоғида
Дафн этилган буюк шаҳристон,
Оқ дарёни Қора дарёга
Қўшиб турган қадимий остон –
Дабусия қалъаси сокин,
Нишони оз ернинг устида,
Дунёнинг ҳар жойида лекин
Бир ватан бор ватан остида!
Аммо лолдир инсон идроки,
Кўмилмоққа не экан сабаб?
Фақат йиллар, асрлар хоки
Дафн этдими қалъани, ажаб?
Қай миллатнинг ҳаёт дарахти
Илдизига етди жароҳат?
Фай мулкининг қадим пойтахти
Топди нечун бундай ҳалокат?
Ҳақ қудрати инкор бўлдими?
Туғёнларми завол боиси?
Йигитларнинг руҳи ўлдими,
Топталдими қизлар номуси?
Авж олдими ишрат ва риё,
Зодагонлар ўйлаб ўз жонин?
Зулму гуноҳ кўпайганда ё
Ишга тушди Илоҳий қонун?
Ё бош бўлди юртга гумроҳлар?
Ё диёнат хорланди мутлоқ?
Ёки золим, мустабид шоҳлар
Халқ додига солмади қулоқ?
Ё миллатни босди жаҳолат,
Ё кўпайди иймон душмани?
Йўқса ерни титратган ғоят,
Не-не буюк қалъалар қани?
Ерда қолиб жузъий асари,
Уни барбод айлаган кимдир?..
Замон қалби додлаган сари,
Дабусия қалъаси жимдир!
Не ҳикмат бор, не маъно берар,
Не сир топар ундан Ғарбу Шарқ? –
Ундан ҳаёт ҳикматин терар
Илдизлари қуримаган халқ.
Ер остида мадфун қалъалар
Шуъурларга уриб зарбларни,
Ухлаётган халқни уйғотар
Ва тиргизар ўлган қалбларни!..
1997
Мирзо Кенжабек
ИЗОҲ. Дабусия қалъаси – милоддан аввалги III асрларга оид қадимий ёдгорлик. Зарафшоннинг ўнг қирғоғида, Оқдарё ва Қорадарёнинг туташган жойида, Зиёвуддин шаҳридан 7 чақирим шимоли-ғарбда жойлашган... Унда милоддан аввалги III аср ва милодий III асрга оид антик давр қадаҳлари, илк ўрта асрларга оид тош ва сополдан ишланган буюмлар, сирланган идишлар, IX–XII асрларга оид тангалар, шиша идишлар ва бошқа нарсалар топилган... Дабусия – VI–VII асрларда Буюк ипак йўлида турган Фай давлатининг маркази бўлган.
@m_kenjabek |instagram | youtube

👍18👏6😢4🔥2
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 10-куни.
Милодий 2025 йил, 8-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 10-куни.
Милодий 2025 йил, 8-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍11👏2🤝2
* * *
«Аллоҳ қўрқувидан холи бўлмасликни умид қилмагунича, ҳеч бир зот содиқ бўлмас! Яъни, кишида хавф ва ражо – қўрқув ва умид баробар бўлсин, ана шунда у ҳақиқий содиқ ва мўъмин бўлур».
* * *
«Бир банда қалби билан Аллоҳга таважжуҳ қилса, Аллоҳ барча мўъминлар қалбини унга юзлантирур».
* * *
«Агар гуноҳнинг ҳиди бўлса эди, шундай қўланса ҳид таратган бўлар эдики, ҳеч бирингиз унга яқинлашмас эдингиз».
* * *
«Кимки Аллоҳ учун ўз нафсига ғазаб қилса, Аллоҳ уни ўз ғазабидан эмин қилур».
* * *
«Оз еган киши фикр юритур, эслатма олур; соф ва мулойим бўлур. Кўп еган киши оғирлашур, истаган нарсаларининг кўпидан бенасиб қолур».
* * *
«Қалбдан чиққан зикр қалбга таъсир қилур».
“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК.

👍14🔥4
****
Раббим! Қайтгувчидир ғоялар Сенга.
Ҳамд этар тоғу тош, қоялар Сенга.
Ҳукмингга юкинар бутун коинот,
Ҳатто, сажда қилар соялар Сенга!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Раббим! Қайтгувчидир ғоялар Сенга.
Ҳамд этар тоғу тош, қоялар Сенга.
Ҳукмингга юкинар бутун коинот,
Ҳатто, сажда қилар соялар Сенга!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍16🔥8
****
АДАБИЁТ АДАБ ДЕМАКДИР
Адабиёт “адаб” сўзидан олинган, гўзал ахлоқ ва чиройли адаб манбаъидир.
Адабиёт – миллат руҳий ҳаётининг бир қисми, халқнинг маънавий ҳаётини акс эттирувчи, айни вақтда, халқнинг руҳий-маънавий ҳаётига таъсир ўтказувчи сўз санъатидир.
Адабиётнинг моҳияти адабдан иборатдир. Адабиёт инсон қалбини, виждонини, иймонини, ахлоқини, маънавиятини, адолати ва ҳақиқатини ҳамда бошқа инсоний хислатларини тарбият қилиб борувчи ҳикмат булоғидир.
Бир ҳадиси шарифда: “Албатта, шеърда ҳикмат, баёнда сеҳр бордир”, дейилади. Ҳазрат Алишер Навоий бу сўзни назмий ва насрий адабиётга тааллуқли деб ажойиб ҳукм билдирганлар.
Шоирлар ҳақида келган Илоҳий оятларнинг шарҳида айтиладики: “Саҳобалардан бўлган бир шоир келиб пайғамбар алайҳис-саломга: “Аллоҳ таоло шоирлар ҳақида айтган бу танқидий сўзлардан кейин бизларнинг ҳолимиз не кечади?” – деганларида, ул Ҳазрат бундай жавоб берганлар: «Мўъмин киши ҳам тиғи билан, ҳам тили (яъни, қалами) билан Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилади. Яратган Эгамнинг номига қасамки, сизлар отадиган ўқнинг тиғи ўткирроқдир».
Абдулла Қаҳҳорнинг “Адабиёт атомдан кучли. Лекин унинг кучини ўтин ёришга сарфламаслик керак”, деган сўзининг маъноси мана шу ҳадис билан очилади.
Шоир Ҳассон ибн Собит деган саҳоба-шоир ҳақида ҳазрати Пайғамбаримиз: “Агар у иймон-эътиқод муҳофазасида бардавом бўлса, Ҳақ таоло унга Руҳул-қудс, яъни фаришта Жаброил алайҳиссалом орқали ёрдам қилади”, деган маънода ҳадис айтганлар.
Демак, покликни, эзгуликни, ҳақиқат ва адолатни куйлайдиган асл истеъдод соҳибларига Яратган Зотдан маънавий ёрдам етиб туриши шубҳасиз экан.
Бежиз эмас, Алишер Навоийнинг “Руҳул-қудс” деган шеърий асари ҳам бор.
Шундоқ экан, адабиётнинг ўткинчи воқеликка, сохта мафкураларга, истибдод ва зулмга хизмат қилишга ҳаққи йўқ.
“Давр овози” деганда ўз даврида, керак вақтда овози чиқиб, кейинги даврларда овози ўчадиган адабиётни эмас, балки овози узоқ замонларга борадиган асл адабиётни тушунмоғимиз лозим.

👍21🔥7
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 11-куни.
Милодий 2025 йил, 9-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 11-куни.
Милодий 2025 йил, 9-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍16🔥2🤝2🙏1
* * *
Имоми Аҳмад ибн Ҳанбал Бишрни кўп севар, зиёратига тез-тез бориб турар эди. Унинг шогирдлари бир девонани шунчалик зиёрат қилишлари сабабини сўрадилар. «Мен илмни ундан кўп биламан, аммо ул Аллоҳни мендан кўп билади», деб марҳамат этди.
* * *
Билол Хаввос бир гал сафарда ўзига йўлдош бўлган зотнинг Хизр алайҳиссалом эканларини англади. «Имоми Шофиъий ҳақида не дейсиз?» – деб сўради. «У зот қутблардан», – дедилар. «Имом Аҳмад ибн Ҳанбал-чи?» – деди. «Сиддиқлардан», – дедилар. «Бишри Ҳофий ҳақида не дейсиз?» – деди. «Бишр билан Аллоҳнинг орасига туша олмайман», дедилар Хизр алайҳиссалом.
* * *
Сўрадилар: «Бу мартабага қандоқ эришдингиз?» «Умримда бирор зум Ҳақ таолодан бошқасига ҳолимни сўзламадим», – деди.
“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф Устоз Мирзо Кенжабек.

👍21🔥3
****
Агар нидо бўлсанг, нурли нидо бўл,
Билол овозидек боқий садо бўл.
Дунё заҳматлари ичра ҳамиша
Мард бўл, бўлганда ҳам марди Худо бўл!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Агар нидо бўлсанг, нурли нидо бўл,
Билол овозидек боқий садо бўл.
Дунё заҳматлари ичра ҳамиша
Мард бўл, бўлганда ҳам марди Худо бўл!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍23🔥2
****
Бугун буюк ҳукмдор -- Султон Соҳибқирон АМИР ТЕМУР таваллуд топган кун

👍15👏4🔥3
****
ТУРКИЙ СУЛТОНЛАРНИНГ МУШТАРАК ХИСЛАТЛАРИ
****
ҲАҚНИ ТАНИГАН ОРИФЛАР
Соҳибқирон Амир Темур ўз «Тузуклари»да ёзади:
«Шайхлар, сўфийлар Аллоҳни таниган орифлардир. Уларнинг хизматларида бўлиб, суҳбатлар қурдим ва охират фойдаларини олдим.
Улардан Тангри таолонинг Каломини эшитиб, кароматлар кўрдим, фавқулодда ҳолларини мушоҳада этдим ва суҳбатларидан роҳатланиб, ҳузур қилдим» (“Темур тузуклари”).
«Саййидлар, шайхлар, уламо ва фузало зотларни ўзимга яқин тутдим».
Тасаввуф шайхлари ҳамиша жамият билан ҳамнафас яшаб, ижтимоий ҳаётнинг ҳамма жабҳаларида фаол бўлганлар.
Ҳазрати Шайх Нажмуддин Кубро мўғул босқинчиларига қарши жангда шаҳид бўлдилар.
Ҳазрати Шоҳ Баҳоуддин Нақшбанд пиримиз “Дил ба Ёр, даст ба кор” шиорини ҳаётга татбиқ этдилар.
Ҳазрати Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор пиримиз вақф муассасасини жаҳон миқёсига кўтардилар.
Барча шайхлар, авлиёлар сиёсат, илм-маърифат, давлат бошқарувида диёнатли ҳукмдорларга амалий ёрдам берганлар.
Шунинг учун Султон Маҳмуд Ғазнавий, Соҳибқирон Амир Темур, Ҳусайн Бойқаро, Заҳируддин Муҳаммад Бобур, Муҳаммад Раҳимхон Фируз, Амир Умархон – Амирий каби давлат бошлиқлари халқ орасида катта обрў-эътиборга эга бўлган тариқат пирларига, олим ва фозил зотларга эҳтиром кўрсатганлар.
«ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ»ДАН ЭЪТИРОФ СЎЗЛАР
«Темур тузуклари»да Соҳибқироннинг ушбу эътироф сўзлари қайд этилган:
«Саййидлар, шайхлар, уламо ва фузало зотларни ўзимга яқинлаштирдим.
Улар менинг саройимга доим келиб кетиб, мажлисларимни безаб турдилар.
Диний, фиқҳий-ҳуқуқий, ақлий масалаларни ўртага ташлаб, қимматли фикрлар билдиришар эди.
Ҳалол ва ҳаромга оид масалаларни мен улардан ўргандим»
(“Темур тузуклари”).

👍22🔥2👏1