Telegram Web Link
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 10-куни.
Милодий 2025 йил, 8-апрель.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍11👏2🤝2
* * *

«Аллоҳ қўрқувидан холи бўлмасликни умид қилмагунича, ҳеч бир зот содиқ бўлмас! Яъни, кишида хавф ва ражо – қўрқув ва умид баробар бўлсин, ана шунда у ҳақиқий содиқ ва мўъмин бўлур».

* * *

«Бир банда қалби билан Аллоҳга таважжуҳ қилса, Аллоҳ барча мўъминлар қалбини унга юзлантирур».

* * *

«Агар гуноҳнинг ҳиди бўлса эди, шундай қўланса ҳид таратган бўлар эдики, ҳеч бирингиз унга яқинлашмас эдингиз».

* * *

«Кимки Аллоҳ учун ўз нафсига ғазаб қилса, Аллоҳ уни ўз ғазабидан эмин қилур».

* * *

«Оз еган киши фикр юритур, эслатма олур; соф ва мулойим бўлур. Кўп еган киши оғирлашур, истаган нарсаларининг кўпидан бенасиб қолур».

* * *

«Қалбдан чиққан зикр қалбга таъсир қилур».



“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍14🔥4
****

Раббим! Қайтгувчидир ғоялар Сенга.
Ҳамд этар тоғу тош, қоялар Сенга.
Ҳукмингга юкинар бутун коинот,
Ҳатто, сажда қилар соялар Сенга!


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍16🔥8
****

АДАБИЁТ АДАБ ДЕМАКДИР


Адабиёт “адаб” сўзидан олинган, гўзал ахлоқ ва чиройли адаб манбаъидир.

Адабиёт – миллат руҳий ҳаётининг бир қисми, халқнинг маънавий ҳаётини акс эттирувчи, айни вақтда, халқнинг руҳий-маънавий ҳаётига таъсир ўтказувчи сўз санъатидир.

Адабиётнинг моҳияти адабдан иборатдир. Адабиёт инсон қалбини, виждонини, иймонини, ахлоқини, маънавиятини, адолати ва ҳақиқатини ҳамда бошқа инсоний хислатларини тарбият қилиб борувчи ҳикмат булоғидир.

Бир ҳадиси шарифда: “Албатта, шеърда ҳикмат, баёнда сеҳр бордир”, дейилади. Ҳазрат Алишер Навоий бу сўзни назмий ва насрий адабиётга тааллуқли деб ажойиб ҳукм билдирганлар.

Шоирлар ҳақида келган Илоҳий оятларнинг шарҳида айтиладики: “Саҳобалардан бўлган бир шоир келиб пайғамбар алайҳис-саломга: “Аллоҳ таоло шоирлар ҳақида айтган бу танқидий сўзлардан кейин бизларнинг ҳолимиз не кечади?” – деганларида, ул Ҳазрат бундай жавоб берганлар: «Мўъмин киши ҳам тиғи билан, ҳам тили (яъни, қалами) билан Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилади. Яратган Эгамнинг номига қасамки, сизлар отадиган ўқнинг тиғи ўткирроқдир».

Абдулла Қаҳҳорнинг “Адабиёт атомдан кучли. Лекин унинг кучини ўтин ёришга сарфламаслик керак”, деган сўзининг маъноси мана шу ҳадис билан очилади.

Шоир Ҳассон ибн Собит деган саҳоба-шоир ҳақида ҳазрати Пайғамбаримиз: “Агар у иймон-эътиқод муҳофазасида бардавом бўлса, Ҳақ таоло унга Руҳул-қудс, яъни фаришта Жаброил алайҳиссалом орқали ёрдам қилади”, деган маънода ҳадис айтганлар.

Демак, покликни, эзгуликни, ҳақиқат ва адолатни куйлайдиган асл истеъдод соҳибларига Яратган Зотдан маънавий ёрдам етиб туриши шубҳасиз экан.

Бежиз эмас, Алишер Навоийнинг “Руҳул-қудс” деган шеърий асари ҳам бор.

Шундоқ экан, адабиётнинг ўткинчи воқеликка, сохта мафкураларга, истибдод ва зулмга хизмат қилишга ҳаққи йўқ.

“Давр овози” деганда ўз даврида, керак вақтда овози чиқиб, кейинги даврларда овози ўчадиган адабиётни эмас, балки овози узоқ замонларга борадиган асл адабиётни тушунмоғимиз лозим.



Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
"Ёшларга дил сўзларим" китобидан.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍21🔥7
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 11-куни.
Милодий 2025 йил, 9-апрель.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍16🔥2🤝2🙏1
* * *

Имоми Аҳмад ибн Ҳанбал Бишрни кўп севар, зиёратига тез-тез бориб турар эди. Унинг шогирдлари бир девонани шунчалик зиёрат қилишлари сабабини сўрадилар. «Мен илмни ундан кўп биламан, аммо ул Аллоҳни мендан кўп билади», деб марҳамат этди.

* * *

Билол Хаввос бир гал сафарда ўзига йўлдош бўлган зотнинг Хизр алайҳиссалом эканларини англади. «Имоми Шофиъий ҳақида не дейсиз?» – деб сўради. «У зот қутблардан», – дедилар. «Имом Аҳмад ибн Ҳанбал-чи?» – деди. «Сиддиқлардан», – дедилар. «Бишри Ҳофий ҳақида не дейсиз?» – деди. «Бишр билан Аллоҳнинг орасига туша олмайман», дедилар Хизр алайҳиссалом.

* * *

Сўрадилар: «Бу мартабага қандоқ эришдингиз?» «Умримда бирор зум Ҳақ таолодан бошқасига ҳолимни сўзламадим», – деди.


“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф Устоз Мирзо Кенжабек.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍21🔥3
****

Агар нидо бўлсанг, нурли нидо бўл,
Билол овозидек боқий садо бўл.
Дунё заҳматлари ичра ҳамиша
Мард бўл, бўлганда ҳам марди Худо бўл!


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍23🔥2
****

Бугун буюк ҳукмдор -- Султон Соҳибқирон АМИР ТЕМУР таваллуд топган кун


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍15👏4🔥3
****

ТУРКИЙ СУЛТОНЛАРНИНГ МУШТАРАК ХИСЛАТЛАРИ

****

ҲАҚНИ ТАНИГАН ОРИФЛАР


Соҳибқирон Амир Темур ўз «Тузуклари»да ёзади:

«Шайхлар, сўфийлар Аллоҳни таниган орифлардир. Уларнинг хизматларида бўлиб, суҳбатлар қурдим ва охират фойдаларини олдим.
Улардан Тангри таолонинг Каломини эшитиб, кароматлар кўрдим, фавқулодда ҳолларини мушоҳада этдим ва суҳбатларидан роҳатланиб, ҳузур қилдим» (“Темур тузуклари”).

«Саййидлар, шайхлар, уламо ва фузало зотларни ўзимга яқин тутдим»
.

Тасаввуф шайхлари ҳамиша жамият билан ҳамнафас яшаб, ижтимоий ҳаётнинг ҳамма жабҳаларида фаол бўлганлар.

Ҳазрати Шайх Нажмуддин Кубро мўғул босқинчиларига қарши жангда шаҳид бўлдилар.

Ҳазрати Шоҳ Баҳоуддин Нақшбанд пиримиз “Дил ба Ёр, даст ба кор” шиорини ҳаётга татбиқ этдилар.

Ҳазрати Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор пиримиз вақф муассасасини жаҳон миқёсига кўтардилар.

Барча шайхлар, авлиёлар сиёсат, илм-маърифат, давлат бошқарувида диёнатли ҳукмдорларга амалий ёрдам берганлар.

Шунинг учун Султон Маҳмуд Ғазнавий, Соҳибқирон Амир Темур, Ҳусайн Бойқаро, Заҳируддин Муҳаммад Бобур, Муҳаммад Раҳимхон Фируз, Амир Умархон – Амирий каби давлат бошлиқлари халқ орасида катта обрў-эътиборга эга бўлган тариқат пирларига, олим ва фозил зотларга эҳтиром кўрсатганлар.

«ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ»ДАН ЭЪТИРОФ СЎЗЛАР

«Темур тузуклари»да Соҳибқироннинг ушбу эътироф сўзлари қайд этилган:

«Саййидлар, шайхлар, уламо ва фузало зотларни ўзимга яқинлаштирдим.

Улар менинг саройимга доим келиб кетиб, мажлисларимни безаб турдилар.

Диний, фиқҳий-ҳуқуқий, ақлий масалаларни ўртага ташлаб, қимматли фикрлар билдиришар эди.

Ҳалол ва ҳаромга оид масалаларни мен улардан ўргандим»
(“Темур тузуклари”).




УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍22🔥2👏1
СОҲИБҚИРОН

Одамзод нафсининг даъво шаштлари –
Оламни бузгувчи не кибру ҳаво!
Қўйсанг, ўлганда ҳам дунё шоҳлари
Ер ости мулкини айлайди даъво!

Дунёни ҳайратга солгувчи урфон –
Тавозуъ не асрор, нечук қоида? –
Амир Темур каби шавкатли султон
Ётар Самарқандда – Пирнинг пойида.

Ким ҳаёт фаслида ўлимдан огоҳ?
Қайси шоҳ фикрати шоҳликдан йироқ?
Билди: ер устида шоҳлик қилур шоҳ,
Билди: ер остида – синиқлик, сўроқ.

Билди: ҳукмдорлик – дунёда оний,
Охират мулкининг шаҳаншоҳи – Ҳақ!..
Мажозий шоҳларнинг остони – фоний,
Мажозий шоҳларниннг ҳақлиги ноҳақ!

Жаҳон ибрат олур хоксор Амирдан:
Ғолибийят сиррин ким англади чин?
Амир муршидига боғланиб дилдан,
Пирнинг амри ила юритмиш ҳукмин.

Дунёю охират йўлида ҳамроҳ –
Мир Саййид Барака – ул муршиди хос.
Қай султонга насиб бўлмиш, баногоҳ,
Тугал таслимият, итоат, ихлос?!

Мангу ҳаёт фикри – не буюк ғоя!..
Бандалик мақомин пеш тутиб ҳар он,
Ўлсам, Пир пойига дафн этинг, дея
Васият айламиш Мир Соҳибқирон.

Пирнинг оёғида ётмоқ бу недир? –
Чексиз Ҳақ қудратин жондан ҳис этмоқ!
Бу улуғ тавозуъ, хавфу ражодир,
Шафоъат онига синиқ ўз тутмоқ...

Фахр эмас, шоҳларни Амир енгса гар,
Лекин азизларни айламиш эъзоз:
Валийлар ёдгорин кафтида тутар
Туркистон, Самарқанд, Тошканду Шероз.

Салтанат зимнида бўлмас мудом ҳақ,
Лекин жаҳон билур, шоҳид одамзод:
Қуръон ҳурматидан Амир мустаҳақ
Ғанимни ўлимдан айламиш озод.

“Ўлсам, Пир пойига дафн этинг!” – На сир? –
Васият – барқарор, ижро – бегумон.
Етар, олти иқлим подшоҳин охир
Пирнинг оёғида дафн этди замон.

Бандалик рутбаси ғолиб келди бот,
Сағона яширди шонли лошини.
Чексиз шавкат билан соҳибқирон зот
Пирнинг оёғига қўйди бошини...

1997

Мирзо Кенжабек

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍28🔥3
****

TURKIY SULTONLARNING MUSHTARAK XISLATLARI

****

HAQNI TANIGAN ORIFLAR

Sohibqiron Amir Temur o‘z «Tuzuklari»da yozadi:

«Shayxlar, so‘fiylar Allohni tanigan oriflardir. Ularning xizmatlarida bo‘lib, suhbatlar qurdim va oxirat foydalarini oldim.
Ulardan Tangri taoloning Kalomini eshitib, karomatlar ko‘rdim, favqulodda hollarini mushohada etdim va suhbatlaridan rohatlanib, huzur qildim» (“Temur tuzuklari”).

«Sayyidlar, shayxlar, ulamo va fuzalo zotlarni o‘zimga yaqin tutdim».

Tasavvuf shayxlari hamisha jamiyat bilan hamnafas yashab, ijtimoiy hayotning hamma jabhalarida faol bo‘lganlar.

Hazrati Shayx Najmuddin Kubro mo‘g‘ul bosqinchilariga qarshi jangda shahid bo‘ldilar.

Hazrati Shoh Bahouddin Naqshband pirimiz “Dil ba Yor, dast ba kor” shiorini hayotga tatbiq etdilar.

Hazrati Xoja Ubaydulloh Ahror pirimiz vaqf muassasasini jahon miqyosiga ko‘tardilar.

Barcha shayxlar, avliyolar siyosat, ilm-ma’rifat, davlat boshqaruvida diyonatli hukmdorlarga amaliy yordam berganlar.

Shuning uchun Sulton Mahmud Gʻaznaviy, Sohibqiron Amir Temur, Husayn Boyqaro, Zahiruddin Muhammad Bobur, Muhammad Rahimxon Firuz, Amir Umarxon – Amiriy kabi davlat boshliqlari xalq orasida katta obro‘-e’tiborga ega bo‘lgan tariqat pirlariga, olim va fozil zotlarga ehtirom ko‘rsatganlar.

«TEMUR TUZUKLARI»DAN E’TIROF SO‘ZLAR

«Temur tuzuklari»da Sohibqironning ushbu e’tirof so‘zlari qayd etilgan:

«Sayyidlar, shayxlar, ulamo va fuzalo zotlarni o‘zimga yaqinlashtirdim.

Ular mening saroyimga doim kelib ketib, majlislarimni bezab turdilar.

Diniy, fiqhiy-huquqiy, aqliy masalalarni o‘rtaga tashlab, qimmatli fikrlar bildirishar edi.

Halol va haromga oid masalalarni men ulardan o‘rgandim»
(“Temur tuzuklari”).



USTOZ MIRZO KENJABEK


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍13
SOHIBQIRON

Odamzod nafsining da’vo shashtlari –
Olamni buzguvchi ne kibru havo!
Qo‘ysang, o‘lganda ham dunyo shohlari
Yer osti mulkini aylaydi da’vo!

Dunyoni hayratga solguvchi urfon –
Tavozu’ ne asror, nechuk qoida? –
Amir Temur kabi shavkatli sulton
Yotar Samarqandda – Pirning poyida.

Kim hayot faslida o‘limdan ogoh?
Qaysi shoh fikrati shohlikdan yiroq?
Bildi: yer ustida shohlik qilur shoh,
Bildi: yer ostida – siniqlik, so‘roq.

Bildi: hukmdorlik – dunyoda oniy,
Oxirat mulkining shahanshohi – Haq!..
Majoziy shohlarning ostoni – foniy,
Majoziy shohlarninng haqligi nohaq!

Jahon ibrat olur xoksor Amirdan:
Gʻolibiyyat sirrin kim angladi chin?
Amir murshidiga bog‘lanib dildan,
Pirning amri ila yuritmish hukmin.

Dunyoyu oxirat yo‘lida hamroh –
Mir Sayyid Baraka – ul murshidi xos.
Qay sultonga nasib bo‘lmish, banogoh,
Tugal taslimiyat, itoat, ixlos?!

Mangu hayot fikri – ne buyuk g‘oya!..
Bandalik maqomin pesh tutib har on,
O‘lsam, Pir poyiga dafn eting, deya
Vasiyat aylamish Mir Sohibqiron.

Pirning oyog‘ida yotmoq bu nedir? –
Cheksiz Haq qudratin jondan his etmoq!
Bu ulug‘ tavozu’, xavfu rajodir,
Shafo’at oniga siniq o‘z tutmoq...

Faxr emas, shohlarni Amir yengsa gar,
Lekin azizlarni aylamish e’zoz:
Valiylar yodgorin kaftida tutar
Turkiston, Samarqand, Toshkandu Sheroz.

Saltanat zimnida bo‘lmas mudom haq,
Lekin jahon bilur, shohid odamzod:
Qur’on hurmatidan Amir mustahaq
Gʻanimni o‘limdan aylamish ozod.

“O‘lsam, Pir poyiga dafn eting!” – Na sir? –
Vasiyat – barqaror, ijro – begumon.
Yetar, olti iqlim podshohin oxir
Pirning oyog‘ida dafn etdi zamon.

Bandalik rutbasi g‘olib keldi bot,
Sag‘ona yashirdi shonli loshini.
Cheksiz shavkat bilan sohibqiron zot
Pirning oyog‘iga qo‘ydi boshini...

1997

Mirzo Kenjabek

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍12🔥6
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 12-куни.
Милодий 2025 йил, 10-апрель.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍9🙏2🤝2
****

“Гарчи Увайс зоҳирда Расул алайҳиссалоту вассалом ҳазратларини кўрмаган бўлса-да, аммо у зотдан парвариш топар эди. У нубувватдан тарбият топар ва ҳақиқат билан ҳамнафас яшар эди. Бу эса кўп улуғ ва олий мақомдир. Бу мақомга кимни етказгай ва бу давлат кимга юз очгай?!

«Бу Аллоҳнинг фазлидурким, уни Ўзи хоҳлаган (бандалари)га берур» (Моида сураси, 54-оят).

Шайх Фаридиддун Аттор қуддиса сирруҳу

****

Ҳазрати Увайс Қараний ҳикматларидан

****

Сен қалбингга қулоқ сол», яъни: «Сенинг ишинг қалбингни Ҳақ ҳузурида ҳозир тутмоқдир, токи Ундан бошқаси дилингга йўл топмасин!»

****

Мен юксакликни қидирдим, уни тавозуъда топдим.
Раислик қидирдим, уни халқ насиҳатида топдим.
Мурувватни қидирдим, уни сидқ, ростлик, тўғриликда топдим.
Фахрни қидирдим, уни фақрда топдим.
Нисбатни - устунликни қидирдим, уни тақвода топдим.
Шарафни қидирдим, уни қаноатда топдим.
Роҳатни қидирдим, уни зуҳдда топдим.


“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан,
Мусанниф Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍14
****

ИЖОД АҲЛИНИНГ ЎЗ АХЛОҚИЙ
МЕЗОНИ БЎЛИШИ КЕРАК


Ижод аҳли халқнинг пешқадам вакиллари, миллат зиёлиларидир. Пешқадам ва зиёли бўлган, айниқса, халққа яхшилик ва эзгуликни ўргатадиган кишида устун бир ахлоқ, ўрнак бўларли феъл-атвор, юксак маънавият бўлиши зарур.

Албатта, шоирнинг ўсиб-улғайган муҳити, кейинги изланиш даври шарт-шароитлари унинг ижодига ва ахлоқига таъсир қилади.

Хожагон-Нақшбандий силсиласининг улуғ муршиди, Хожа Аҳрори Валий ҳазратлари “Волидийя” рисоласида коинотнинг улуғи бўлган зотга эргашиш маънавий мартаба боиси эканини бундай ифода қиладилар:

“Тобеъ бўлиш – эргашиш улуғ мартабанинг ҳосил бўлиш сабаби экани маълум бўлдими, демак, киши бундай боғловчи саодат ўзига тез ёр бўлишини истаса, суҳбатдошликни шундай тоифа билан қилмоғи керакки, уларнинг зоҳирлари муборак шариатга мувофиқ бўлиши ва ботинлари тобеълик (эргашиш) сабабли айтилган мартабаларда камолга эришган бўлиши лозим. Чунки Ҳақ таъоло кўнгилни шундай яратганки, одам ким билан суҳбатдош бўлса, ўша одамнинг суҳбатидан таъсир олади”.

“Волидийя” асарини шеърий йўл билан таржима қилган Заҳируддин Муҳаммад Бобур баъзи матнларни бундай ифода этадилар:

Бу киши соҳиби ҳолот ўлғай,
Мазҳари ушбу камолот ўлғай.


Яъни: “Сен суҳбатдош бўлган у киши маънавий ҳолларга соҳиб бўлсин, ушбу зикр қилинган камолотга мазҳар бўлган – эришган бўлсин”.

Тенгри кўнгулни яратти андоқ,
Бу сифатни анга қотти андоқ;
Ҳамнишин ҳар ким ила бўлса кўнгул,
Суҳбатидин мутаъассир ўлур ул.


“Зотан, Аллоҳ таъоло кўнгилни шундай ҳолда яратган ва шу сифатни унга қўшиб қўйганки, киши ким билан ҳамнишин, суҳбатдош бўлса, кўнгли унинг суҳбатидан таъсир олади”.

Яна Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор ҳазратлари “Мотамда қайғу, шодликда қувонч таъсири бор” эканини баён қиладилар:

“Шу нарса ҳамма одамга маълумки, агар киши мотамзада одамнинг олдида ўтирса, унда ҳам ғамгинлик пайдо бўлади. Агар шодлиги ғолиб одамнинг олдида ўтирса, унда ҳам шодликнинг ғолиб сифати юз кўрсатади”.


Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
"Ёшларга дил сўзларим" китобидан.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍19😢1
10 апрель Абдулла Қодирий таваллуд топган кун

****

АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ИЙМОНИ

...«Айбланувчилар»лар судида раислик қилувчи зот Қодирийларнинг куёви эди. Чўлпон, Фитрат номи ҳар гал тилга олинса, уни совуқ тер босиб, ҳадиксираб судни давом эттирар, Қодирийнинг тилга олинишидан манфаатдор эмасди.
Шуҳрат аканинг шахсан Абдулла Қодирий номи билан айбланишига асос йўқ, шунинг учун суд умумий айблов билан давом этмоқда...

* * *
– Қодирий, Чўлпон, Ғози Юнус кўп вақт Ғози Юнуснинг уйида йиғилишарди. – дейди Шуҳрат. – Ғози Юнуснинг қайнотаси ҳастимомлик бўлиб, шундан Ғози Юнус динни яхши биларди. «Муштум» идорасидан Ғози Юнуснинг уйига чиқиб, намозларни бирга ўқишар эди, деган нақл ҳам бор.

* * *
– «Ёш ленинчи» газетаси қошидаги Адабиёт тўгарагида (Ёзувчиларнинг биринчи съездидан кейин) Абдулла Қодирий билан учрашув бўлди, – дейди Шуҳрат. – Зулфия бундай деб савол берди:
– Асарларингизда хотин-қизлар образини қандай яратгансиз?
Қодирий бундай жавоб берди:
– У пайтларда хотин-қизларнинг образини ўрганиш қийин эди. Шунинг учун ўз онамдан, сингилларимдан образлар намунасини олганман...

* * *
Илова: Баъзан кўклам арафасида биз баъзи қаламкашлар билан бирга Шредер боғининг директори Маҳмуд Мирзаевни кўчат баҳонасида йўқлаб турар эдик. Бир гал Дадахон Нурий, Саъдулла Аҳмад ва мен бирга бордик. Маҳмуд Мирзаев ҳозирги ёзувчилардан нолиб, деди:

– Абдулла Қодирий саҳар туриб, таҳоратини олиб, намозини ўқиб, ундан кейин ишга киришар эди. Ёз ойларида боғида ишларди, у ҳар жойдаги дарахтларга дафтар билан қалам осиб қўяр экан, бир муҳим фикр хаёлига келса, дафтарига қайд этиб қўяркан, кейин қишда ижодга шўнғиб, шу қайдлардан фойдаланарди.
Улар покиза юришар эди...

* * *
Саволга жавоб бериш зарурияти билан бўлса керак, Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви ҳайъатининг бир мажлисида Абдулла Қодирий ўзининг Аллоҳга ишонишини билдиради.
Кейин «Правда Востока» газетасидан бундай маломатга қолади:
«Союз Президиуми сўнгги мажлисида ўша «совет ёзувчиси» (яъни Абдулла Қодирий) тўғридан тўғри:
– Худога ишонаман! – деб айтди... Қандай қилиб диний хурофотдан холи бўлмаган бир одам «инсон руҳи инженери», «совет ёзувчиси» бўла олади!..»

(1937 йил, 28-июн сони).

* * *
Миллатнинг эрк ва ҳуқуқи шу қадар оёқости қилиндики, иймон учун, Аллоҳга ишонганлик учун тажовуз бошланди.
Исломий олимлар билан суҳбатларда бўлган зиёлилар маломатга қолди. Диндорлик айб санала бошлади.
Абдулла Қодирий иймон аҳлининг суҳбатини севар эди. Бунинг учун расмий газетада уни бундай маломат қилишди:

Абдулла Қодирий ўзининг душман элементлар, эшон ва муллалар билан бўлган доимий алоқасини қизиқарли типларни ўрганиш заруриятидан, деб тушунтиради. А. Қодирийдаги «қизиқарли типларни ўрганиш» ихлоси унинг ватан олдидаги гражданлик ҳиссидан ҳам юқоридир. У мазкур шубҳали шахслар билан учрашиб, халқ душманларининг советларга қарши иғволарини индамас тингловчисига айланиб қолди, ижтимоий фаолиятдан тобора четлашди, унда қатнашишни рад этди».

(«Правда Востока» газетаси, 1937 йил, 28-июнь).


* * *
Иймонсизлар империясининг аҳволи нима бўлганини бутун дунё кўрди. Ҳаёт қандай бўлса ҳам, инсоният учун охират диёрига иймон билан кўчиш саодати энг юксак саодатдир. Абдулла Қодирий қамалди, отиб ўлдирилди. Аммо китобларида ҳам, ҳаётда ҳам ибрат бўлиб иймони қолди.




"ОЗОД ҚАЛБ: Ёзувчи ШУҲРАТнинг ҳибсдаги ҳаёти" қиссасидан.
Котиб УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍9😢5🔥1
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 13-куни.
Милодий 2025 йил, 11-апрель.


КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍9🔥2🤝1
****

Дунё тубсиз денгиздир. Унинг қирғоғи охиратдир.
Эр улдирким, бу денгизни тақво кемаси билан сузиб ўтгай!

****

Таваккул аҳли улдирки, Иброҳим Халилуллоҳ каби бўлгай. Зеро, фаришта ҳазрати Жаброил у зотга:
- Ҳожатинг борми? - деганида,
- Сенга ҳожатим йўқ, - дедилар.

****

Таваккул аҳлининг вақтлари бордир. Агар ўша вақтда ўтга ташласалар ҳам ёнмас, қилич билан чопсалар ҳам, ўлдира олмаслар.



Шайх Фаридуддин Аттор,
"Тазкират ул-авлиё"дан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍11👏2🤝2🔥1
****

ҲАСАД-ХУСУМАТДАН ПОК БЎЛИШ

Ҳасад бу – кўролмаслик, рашк, қизғаниш, суқ. Яъни, бировга насиб этган истеъдодни, ютуқни, маънавий ёки моддий давлатни, обрўй-эътибор ёки иззатни кўролмаслик, ўша инсонда ўша яхши неъматларнинг йўқ бўлишини исташ – ҳасаддир.

Қаламкаш нурли ижоди – пок ва ҳалол меҳнати билан адабий муҳитга кириб кела бошлар экан, у турли муносабатларга, қарама-қаршилик, ҳасад ва гуруҳбозлик каби ҳолатларга дуч келади.

Ижодкорнинг асосий вазифаси ижодий ютуқлари ёки истеъдоди туфайли катта кетмасдан, ҳар қандай шароитда ўзини мудом камтар тутиб, гўзал ахлоқ ва одобини намоён этмоқдир.

Ҳасадчиларнинг ҳасадига дуч келса ёки ўзида ҳам бошқа истеъдодли ва покдил ижодкорга нисбатан ҳасад туйғуси пайдо бўлса, матонат билан бу манфур ҳолатдан ўзини қутқаришга ҳаракат қилмоғи лозим.

Ҳасад кўп ёмонликлар, йўқотишлар, хиёнатлар ва маҳрумликларнинг манбаъидир.

Ҳадиси шарифда айтилади: “Олов ўтинни еб тугатганидек, ҳасад – ҳасадчининг яхшиликларини еб тугатади”.

Демак, ҳасад ўз эгасини еб тугатади. Ҳасаддан ижод ҳам, санъат ҳам, илм-фан ҳам зарар кўради. Лекин энг улкан зарарни ҳасадчининг ўзи кўради.

Чунки ҳасади унинг ўзини еб тугатади. ХХ асрнинг 30-йилларидаги қатағон даврида баъзи истеъдодли шоир ва адиблар ҳасад туфайли туҳматга учраб, беҳуда ҳалок бўлиб кетганлар. Афсус! Абдулла Орипов ёзадилар:

Қайлардадир фисқу фасод, ҳасад, хусумат,
Инсоният фарзанддарин тортмоқда дорга.

Яъни, қаламкашларнинг бир-бирларини “сотиш”ларига ҳасад ҳам сабаб бўлган. Бу сўзни англаш учун раҳматлик адабиётшунос олим Шерали Турдиевнинг “Танқид душман излаганда” туркум мақолаларини топиб ўқиш зарур.

БУЮК ШОИРЛАР ҲАСАДДАН
ОЗОР ЧЕККАНЛАР


Ҳазрат Алишер Навоий айтадилар:

Жоҳилки, ҳасад бўлғай анинг жаҳлиға зам,
Нур эл кўзидин англаса ўз кўзида кам.
Кўзларни олишмоққа чекиб тийғи ситам,
Эл кўзини ҳам ўйғаю ўз кўзини ҳам.


Яъни: “Жоҳиллиги ва нодонлигига ҳасад қўшиладиган жоҳил ва нодон киши ўзининг кўзида одамларнинг кўзидаги нурдан кўра кам нур бор, деб билса, у кўзларни алмаштириш учун жабр ва ситам тиғини ишга солади. Натижада, одамларнинг кўзини ҳам ўяди, ўзининг кўзини ҳам ўйиб, кўзсиз қолади”.

Улуғ устозимиз Абдулла Орипов ёзади:

Идроким борича яшадим фақат,
Фаҳм этдим дунёни баимкон, қат-қат.
Ёлғиз бир жумбоққа ақлим етмади:
Қайдан туғилади, билмадим, ҳасад.

Яна устоз “Тун манзаралари” деган шеърида: “Қушлар ухлайди, чексиз коинот мудрайди, “ёзувчилар” ухлайди, шабнам ухлайди, ҳукмдорлар, капалаклар, шикоятлар, арзлар, қотиллар, чақалоқлар, ракеталар, йироқ дунёлар ухлайди. Фақат бир нарса ухламайди – биргина ҳасад ухламайди”, дейди:

Фақат битта туйғу ухламас, бироқ,
Унинг тўшагида мих бор то абад.
Уни қийнаб ётар омонсиз сўроқ,
Фақат ухламайди биргина ҳасад.

Яна “Ҳикмат садолари” туркумида айтади:

Ҳасадгўй кимсалар – иблисга ҳамкор,
Момиққа чўздилар фақат қўлларин.
Эгасин кафанга айладилар зор,
Дўзахга бурмоқчи бўлди йўлларин...

Устоз Абдулла Орипов “Танланган асарлар”ига ёзган ҳасби ҳолида ҳам айтади:
“Ҳасад деган балонинг ҳужумига жуда эрта дуч келдим. Буларнинг барчаси сатрларимда қандайдир шаклда акс этган бўлса, ажаб эмас. Чунончи, ҳажвий руҳдаги шеърлар ҳам қандайдир сунъий равишда яратилган эмас. Кўп қатори мени ҳам лақиллатган, алдаган одамларнинг сон-саноғи йўқ. Ҳалигидай аччиқроқ шеърларнинг ёзилишига, албатта, ўшалар сабаб бўлган”.

Сирожиддин Саййид айтади:

Кимлар расадхона,
Кимлар ҳасадхона қурмишдир...

Ҳазрат Алишер Навоий айтадилар:

Риёву ужбу ҳасад дафъин эт фано билаким,
Кетар бу дору ила мунча мухталиф амроз.


Яъни: “Риёни, хўжакўрсин учун бирор иш қилишни, ужб – манманлик ва худбинликни ҳамда ҳасадни фано мақомига эришиш билан, ўзингни дунёда йўқ санаш билан дафъ эт. Кўплаб хилма-хил дардлар, хасталиклар ана шу фано дориси билан кетади”.
Фано мақомига етмоқ – ўз нафсидаги барча ёмон сифатларни тарк этмоқдир.


Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
"Ёшларга дил сўзларим" китобидан.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍13🔥2🙏1
****

Раббим! Қудрат ила ҳукм юргиздинг,
Ўлганидан кейин ерни тиргиздинг.
Кечанинг қисмини кундузга жойлаб,
Кундузнинг қисмини тунга киргиздинг!


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍14🔥11
2025/07/09 03:09:37
Back to Top
HTML Embed Code: