****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 14-куни.
Милодий 2025 йил, 12-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 14-куни.
Милодий 2025 йил, 12-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍9🤝3🔥1🙏1
****
Бир киши Ҳазрати Фузайл ибн Иёз (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг олдига келди.
Фузайл:
– Нега келдинг? – деб сўради.
У:
– Сенинг суҳбатингни тингламоққа, –деди.
Шайх айтди:
– Валлоҳ, менга ёлғизлик афзал! Шунинг учунки, биз бирга бўлар эканмиз, сен менинг истагимча, мен сенинг истагингча бўлмоқни хоҳлаймиз.
Ўртада Аллоҳ истаги қолмайди.
****
Ҳақ таъоло қайси қулни севса, уни охират андишасига туширгай. Қайси қулини севмаса, уни дунё андишасига туширгай...
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.

👍13🔥2🤝1
****
Раббим! Руҳ санъатинг нечоғ мангудир,
Тандан руҳ олмоғинг бизга қайғудир.
Қудратинг ҳақ: кичик ўлимдир уйқу,
Лекин ўлим эса узун уйқудир.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Раббим! Руҳ санъатинг нечоғ мангудир,
Тандан руҳ олмоғинг бизга қайғудир.
Қудратинг ҳақ: кичик ўлимдир уйқу,
Лекин ўлим эса узун уйқудир.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍12😢4🔥3👏1
****
ИЖОД ОЛАМИДА ГУРУҲБОЗЛИК ВА МАҲАЛЛИЙЧИЛИКДАН
УЗОҚ БЎЛИШ
Гуруҳбозлик ва маҳаллийчилик инсонни ноҳақлик ва адолатсизликка судраши мумкин. Гуруҳбозлик аслида “оломончилик”нинг бир кўринишидир.
Тўғри, ҳар бир ижодкорнинг ўз самимий суҳбатдошлари, давраси, кўнгил тортар дўстлари бўлади. Бу табиий ҳол. Лекин инсонлар ёмонликда ва ноҳақликда бирлашсалар, гуноҳ, адолатсизлик, тубанлик ва эгри ишларда ҳамкорлик қилсалар, бундан адабиётга, жамиятга, халқ ва миллатга улкан зарар етади.
Ундан кўра хайрли ишларда мусобақа қилмоқ керак! Яхши ва савоб ишларда ҳамкорлик қилган авлодир!
Нурли ва ҳақ сўз, кучли ижтимой фаолият билан халқ, миллат ва инсоният манфаати йўлида хизмат қилмоқ лозим! Бирор-бир қавмни, жамоани ёки шахсни ёмон кўриши инсонни адолатсизлик қилишга тортмасин!
Ҳаётда баъзан бирор нарса хусусида гуруҳ-гуруҳларга бўлиниб, талашиб-тортишиш ёки курашиш бор. Теран тафаккур қилинг-чи, курашаётган нарсангиз ҳақиқат ва адолат йўлими? Ўша нарса вақтни ва кучни сарфлашга арзийдими? Акс ҳолда, гуруҳларга, тафриқаларга бўлиниш халқни, жамиятни, инсониятни ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди.
Ижод оламида ҳар бир истеъдодли шахс мустақил Шахсдир. Истеъдод эса халқнинг мулкидир. Бас, ижодкор ўз шахсини майда, тубан ва беҳуда нарсаларга қурбон қилмасин!
ШОН-ШУҲРАТ ВА ТАМАЪГА
БЕРИЛМАСЛИК
Адабиёт, айниқса, шеърият шундай нарсаки, хоҳласангиз ҳам, хоҳламасангиз ҳам шуҳрат қозонишга сабаб бўлаверади. Лекин ижодкор шуҳратнинг кетидан қувиб, енгил-елпи мавзуларга берилса, халққа, адабиётга, хусусан, ўз-ўзига катта зарар етказади.
“Шуҳрат – офат” деган сўз бекорга айтилмаган. Бу сўзни Шоҳ Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари айтганлар. Энг муҳими, ижодкор асл истеъдод ва асл ижоддан келган шуҳратга кибр қилмаслиги керак.
Ҳақиқий асарга фақат ижодкор яшаётган давр эмас, балки келажак даврлар ҳаққоний баҳони беради.
Шундай қаламкашлар борки, ўзи ўлмай туриб, сўзи ўлади. Адабий муҳитда ва халқ орасида борлиги ёки йўқлиги маълум бўлмай қолади.
Ижодкор баъзи долзарб замонавий мавзуларга берилса, беихтиёр тамаъга берилади, тамаъга берилса, ўткинчи долзарб мавзуларга берилади.
Бу ўринда "долзарб мавзу" деганда халқ, миллат, ватан тақдирига оид муҳим ва абадий мавзуларни эмас, балки сохта мафкурани олқишлайдиган, ўткинчи ва арзимас воқеликни улуғлайдиган, мавқели шахсларни кўпириб мақтайдиган мавзуларни назарда тутяпман.
Тамаъга берилган ижодкорнинг маънавий мувозанати бузилади, виждонида ихтилоф пайдо бўлади. Виждонга, ҳақиқатга, умуминсоний тамойилларга хилоф нарсаларни ёза бошлайди.
Шундай қилиб, адабиётнинг ва қаламкашнинг обрўйини туширади, сўз санъатининг савиясига путур етказади.
Ҳақиқий ижодкор фақат нимани ёзишни эмас, балки нимани ёзмасликни ҳам билиши керак. Ҳақиқий қаламкаш фақат қандай ёзишни эмас, балки қандай ёзмасликни ҳам билиши керак.
Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
"Ёшларга дил сўзларим" китобидан.

👍16🔥2🤔1
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 15-куни.
Милодий 2025 йил, 13-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 15-куни.
Милодий 2025 йил, 13-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍8🔥1🤝1
****
Бир куни бир шогирди у зотга: “Халқ: Имом кечалари ухламай чиқади, деяпти”, деди.
Абу Ҳанифа айтди:
«Ният қилдимки, энди кечалари асло ухламасман”.
“Нечун?” дедилар.
«Чунки Аллоҳ таъоло (Қуръони каримда):
«Шундай кимсаларики, ўзлари қилмаган ишлари билан мақталишни севадилар» (Оли Имрон , 188-оят), деб айтади.
Бас, энди мен ўша қавмдан бўлиб қолмаслик учун асло ёнбошимни ерга қўймасман!» – деб жавоб берди.
Шундан сўнг ўттиз йил ухламасдан, бомдод намозини хуфтон таҳорати билан ўқиди.
****
Довуди Тойи ҳазратлари айтар:
«Йигирма йил шогирдлик қилиб, Абу Ҳанифанинг ҳузурларида бўлдим, шу муддат давомида, хоҳ хилватда, гоҳ ошкора бўлсин, бирор марта бошяланг ўтирганларини ва бирор марта истироҳат учун оёқ узатганларини кўрмадим.
Бир куни (хилватда):
“Эй диннинг имоми! Хилват ҳолида оёғингизни узатиб ором олсангиз, не бўлур?” – дедим.
Айтди:
“Хилватда адаб сақламоқ Аллоҳ таъоло учун мақбулроқдир”.
“Ҳикмат хазинаси” китобидан.
Мусанниф Устоз Мирзо Кенжабек.

👍11😢5🔥2
****
Қувончим, тинчим йўқ Ўзингдан ўзга,
Ҳеч кимга ишим йўқ Ўзингдан ўзга,
Бағримни эзолмас дунё қайғуси,
Ҳеч нарса, ҳеч ким йўқ Ўзингдан ўзга.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Қувончим, тинчим йўқ Ўзингдан ўзга,
Ҳеч кимга ишим йўқ Ўзингдан ўзга,
Бағримни эзолмас дунё қайғуси,
Ҳеч нарса, ҳеч ким йўқ Ўзингдан ўзга.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍11🔥2😢2🙏1
****
ТАРЖИМА САНЪАТИНИНГ
ГЎЗАЛ СИРЛАРИ
Таржима – ҳар бир мутаржим учун мустақил ижод туридир. У бегона бир шоирнинг фикр ва туйғуларини ўз фикр ва туйғулари каби ўз халқига тақдим этади. Шеърий таржимада асл нусха мазмунини сақлаган ҳолда асарнинг руҳини бериш муҳим бўлса, насрий таржимада асарнинг мазмунини ҳам, руҳини ҳам сақлаш зарурдир.
Ҳадисшунослик илмида бир қоида бор: жаҳон олимлари томонидан ҳадиснинг маъносини сақлаш муҳимлиги қабул қилинган. Бунга сабаб шуки, бир муборак ҳадисни бир нечта ровий баён қилган бўлиши мумкин. Баъзан ровийлар баёнидаги сўзларда фарқлар учраб қолади. Шунинг учун олимлар: “Сўзни сақлаш муҳимми ёки маъноними?” – деган саволга жавобан: “Баёнда маънони сақлаш муҳим”, деган тўхтамга келганлар.
Ана шу қоида адабий таржимага ҳам тегишлидир.
УЧ УЛУҒ ЗОТНИНГ ТАРЖИМА
МАКТАБИ
Туркий-ўзбек адабиётида чинакам таржима мактабини барпо қилган уч улуғ зот бор: Муҳаммад Ризо Огаҳий, Усмон Носир, Эркин Воҳидов.
Айниқса, ҳазрати Огаҳий асл санъаткор таржимонларнинг сардори, улуғ маърифат карвонининг сарбонидирлар! Аслида, тўрт улуғ зот дейишимиз керак эди. Чунки ўз замонасининг Маликул-каломи – Сўз султони бўлган Мавлоно Лутфий атоқли муаррих Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асарини форсийдан туркийга ўн минг байт билан назмий таржима қилганлар. Лекин, ҳазрат Навоий айтганларидек, Баёзга, яъни оққа кўчириб китоб қилмаганлари учун халқнинг эътиборига тушмай қолган. Бу ҳақда ҳазрат Навоий “Мажолис ун-нафоис” асарида хабар берганлар.
Ҳазрати Муҳаммад Ризо Огаҳий Шарқ оламининг йигирмадан ортиқ шеърий ва насрий асарларини, жумладан, Мавлоно Абдураҳмон Жомийнинг “Баҳористон”, “Юсуф ва Зулайҳо”, “Зайнуддин Восифийнинг “Бадоеъ ул вақоеъ” асарларини туркий-ўзбек тилига ўгириб, тенгсиз таржима мактабини барпо этдилар. У зот ҳазрат Навоийдан кейин энг кўп ва хўб маънавий мерос қолдирган адиб сифатида тарихда қолдилар.
Усмон Носир – Александр Пушкиннинг “Боқчасарой фаввораси”, Юрий Лермонтовнинг “Демон” асарлари таржимаси билан ўз беназир мактабини барпо қилди.
Эркин Воҳидов эса – Гётенинг “Фауст” асари, Сергей Есенин, Александр Блок, Михаил Светлов шеърятидан қилган нодир таржималари билан, шубҳасиз, янги таржима мактабини бунёд этди.
Бас, мазкур зотларнинг, жумладан, Усмон Носирнинг мутаржимлик санъати ҳам адабиёт оламида очиб берилмоғи керак. Чунки Усмон Носирнинг таржимонлик санъати мутахассислар томонидан етарли баҳоланган эмас. Бу алоҳида ўрганиладиган мавзудир. У янги давр ўзбек шеъриятида беназир таржима мактабини барпо қилган зотдир. Усмон Носир – Пушкин Лермонтовдек буюк шоирларни ўзбекча куйлатган шоир! Агар улар “Боғчасарой фаввораси” билан “Демон”ни ўзбекча ёзсалар эди, бундан ортиқ ёзолмас эдилар. Пушкиннинг “Боғчасарой фаввораси”дан:
Қовоқ солиб ўлтирар Гарой,
Лабларида каҳрабо чилим.
Даҳшатли хон атрофида жим
Бош эгиб, тек турарди сарой.
Лермонтовнинг “Демон” достонидан:
Қувғинди руҳ, қайғули Демон
Гуноҳкор ер узра учарди.
Масъуд кунлар хаёли шу он
Кўз олдидан бир-бир ўтарди...
Усмон Носирнинг таржима санъати эшикларини биринчилардан бўлиб мутафаккир аллома Иброҳим Ғафур очди. Унинг таржимада “асл нусхадаги руҳ ва ширани сақлашга уринган”ини, шеърда “айнан таржима”нинг моҳирларидан эканини у киши овоза қилди.
Бас, жувонмарг шоирнинг мутаржимлик санъати адабиёт оламида янада теранроқ очиб берилмоғи керак. Бу янги таржимонлар авлоди учун ибрат мактаби бўлажакдир.

👍16🔥2
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 16-куни.
Милодий 2025 йил, 14-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 16-куни.
Милодий 2025 йил, 14-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍12🔥3🤝2
****
Тариқат шайхлари пайғамбарларнинг ворисларидир.
****
...Авлиёлар хилма-хил бўлурлар: баъзилари маърифат аҳлидирлар, баъзилари муомалот аҳлидирлар, баъзилари муҳаббат аҳлидирлар, баъзилари тавҳид аҳлидирлар ва баъзилари эса бу хислатларнинг ҳаммасига эгадирлар; баъзилари сифат соҳиби бўлиб, баъзилари бесифатдирлар, уларни шарҳлаб бўлмас.
****
Мендан шундай бир ёдгорлик қолсинки, ҳар ким бу китоб("Тазкират ул - авлиё")ни сидқу сафо билан ўқиса, унга авлиёлар асроридан кашфу кушойиш бўлгай ва мени бир фотиҳа билан – бир дуойи хайр билан ёд этгай. Шоядки, ул фотиҳа баракоти билан менга тупроқ ичида раҳмат эшиклари очилса...
“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан,
Мусанниф Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК.

👍13😢4
****
Холиқо! Сенсан азал, Сенсан абад,
Бўлди даҳрингда гуноҳим беадад.
Тавбани танҳо Ўзинг этгунг қабул,
Мағфират қилгувчи зот Сенсан фақат!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Холиқо! Сенсан азал, Сенсан абад,
Бўлди даҳрингда гуноҳим беадад.
Тавбани танҳо Ўзинг этгунг қабул,
Мағфират қилгувчи зот Сенсан фақат!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍14😢4🔥3
****
МАЖОЗ ВА ҲАҚИҚАТ
Баъзи туркий мамлакатларда девон санъатига асосланган мумтоз адабиёт “Девон адабиёти” деб юритилади.
Девон адабиёти дегани, баъзилар ўйлагандек, подшоҳларга хушомад қиладиган сарой адабиёти ёки сарой шеърияти деган маънода эмас, балки, бизнинг тушунчамиздаги мумтоз адабиёт деган маънодадир.
Девон адабиёти XI асрда Мовароуннаҳрда (бугунги Ўзбекистон заминида) Қорахонийлар салтанати даврида бошланган, исломий маданиятдан баҳра олган, Қуръони карим ва ҳадиси шариф маъноларини ўзига сингдирган маърифий адабиётдир.
Бу мумтоз адабиёт «Мажоз ҳақиқатнинг кўпригидир» деган ҳикматга асосланади; яъни мажоз йўли билан ҳақиқатни куйлайди, мажозий муҳаббатни баҳона қилиб, илоҳий ишқни тараннум этади.
Тасаввуф адабиёти шоирлари икки йўналишда – мажоз ва ҳақиқат тариқида ижод қилганлар.
Мажоз тариқи вакиллари сўз ва истилоҳларни кўчма маънода қўллайдилар. Лекин мажоз санъатида сўзнинг ҳақиқий маъноси тарк этилган бўлиши мумкин эмас, балки мажознинг ортида сўзнинг ўз ҳақиқий маъноси туриши шарт қилинган. (“Ғиёсул-луғот”)
Шунинг учун ҳазрат Навоий айтадилар:
Гар Навоий йиғласа, ишқинг мажозийдур дема –
Ким, назар пок айлагач, айни ҳақиқатдур мажоз.
Мавлоно Лутфий, Шайхзода Атоий, Алишер Навоий, Муҳаммад Фузулий, Муҳаммад Ризо Огаҳий – то ХХ асрнинг 80-йилларигача етишган тасаввуф шоирлари мажоз тариқида ижод қилганлар.
Хожа Аҳмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний, Сўфи Аллоҳёр, Бобораҳим Машраб, Махтумқули, Ҳазиний, Ҳувайдо сингари мумтоз шоирлар ҳақиқат тариқида ижод қилганлар.
Лекин Машраб шеъриятида мажоз тариқидаги ғазаллар ҳам жуда кўп.
Ҳақиқат тариқи сўз санъаткорлари мавзулари ошкор, дунё ва охиратни ўз номи билан атаб, шеърият орқали жўшқин ишқ ва шавқларини, даъват ва чақириқларини очиқ изҳор этадилар.
Мажоз тариқи сўз санъаткорлари эса ўз мақсудларини бошқа сўз ва истилоҳлар билан изҳор этадилар. Лекин моҳиятан икки тариқнинг ҳам мақсуди бирдир.
Мажоз замиридаги ҳақиқатни англаш учун эса тасаввуф таълимоти, тасаввуф адабиёти ва луғатини ўрганиш шарт.
“Масалани мураккаблаштиришнинг нима кераги бор?” дейишингиз мумкин.
Адабиётни ҳаётим деб, тақдирим, қисматим деб, бахту саодатим деб билган истеъдодли қаламкаш учун бу масаланинг ҳеч қандай қийин ва мураккаб жойи йўқ.
Тасаввуф адабиётидан бебаҳра инсон ҳикмат ва маъно оламидан йироқ бўлади.
МАЖОЗДАН МАҚСАД – ИШҚИ ҲАҚИҚИЙДИР
Ҳазрат Навоий ёзадилар:
Мажоздин манга мақсуд эрур ҳақиқий ишқ,
Нединки, аҳли ҳақиқатқа бу тариқат эрур.
Мажоздин чу ҳақиқатқа йўл топар ошиқ,
Қилур мажозни нафй улки, беҳақиқат эрур.
Яъни: “Менга мажоздан мурод башарий-инсоний муҳаббат эмас, балки ҳақиқий ишқ, яъни ишқи Илоҳийдир. Чунки ҳақиқат аҳлига йўл ана шудир. Модомики, ошиқ мажоз орқали ҳақиқатга йўл топар экан, демак, мажозни фақат ҳақиқатсиз кишигина рад этади”.
Яна ёзадилар:
Кўрмаса ҳусни мажози ичра жуз Ҳақ сунъини,
Ошиқеким, бўлса ишқ атвори ичра покбоз,
Зоҳидо, бу ишқдин манъ айлама ошиқниким,
Гар сен идрок айласанг, айни ҳақиқатдур мажоз.
“Бир ошиқ мажоз гўзаллиги ичида Ҳақ таолонинг сунъи – санъатидан бошқа нарсани кўрмайдиган бўлса, агар у ишқ атворида – ишқи илоҳий йўли-равишида покбоз бўлса, яъни ҳақиқий ошиқ бўлса, чин-ҳалол ошиқ бўлса, эй зоҳид, эй ҳамма нарсанинг фақат ташқи томонини кўрувчи зоҳирбин шахс, у ҳолда ошиқни бундай ишқдан асло манъ этма, асло қайтарма. Чунки агар сен идрок айласанг, тушунсанг, мажоз бу айни ҳақиқатдир!”
(давоми бор)

👍18🔥4
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 17-куни.
Милодий 2025 йил, 15-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 17-куни.
Милодий 2025 йил, 15-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍11🔥2🤝2
****
Шайх Али ибн Усмон Жуллобий айтурларки:
«Шом шаҳрида эдим. Муаззин ҳазрати Билол розийаллоҳу анҳунинг қабри бошида ухлаб қолган эдим. Тушда ўзимни Маккаи мукаррамада кўрдим. Ҳазрати Пайғамбар алайҳиссалом Бани Шайба эшигидан ичкари кирдилар ва худди ёш болани бағрига босган каби бир пири нуронийни том бир меҳрибонлик билан бағирларига босдилар.
Мен олдинга отилиб бориб, ул зотга хос эҳтиром кўрсатдим.
Бул пир кимдир, дея таажжубда қолдим. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўъжиза ҳукми ила менинг ботинимдан огоҳ бўлдилар ва дедилар:
«Бу зот сенинг ва сенинг диёринг халқининг имоми Абу Ҳанифадир», деб марҳамат қилдилар.
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.

👍17🔥4
****
Холиқо! Куч бер, муножот айлайин,
Энди вайронимни обод айлайин.
Бир гуноҳ хавфи туғилса, ҳар қачон
Сен билан ёлғиз мулоқот айлайин.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Холиқо! Куч бер, муножот айлайин,
Энди вайронимни обод айлайин.
Бир гуноҳ хавфи туғилса, ҳар қачон
Сен билан ёлғиз мулоқот айлайин.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍19😢5🙏3🔥2😱1
****
НОҚИСДАН КОМИЛ ИШ ЧИҚМАЙДИ
Нима учун маънавият раҳнамолари тасаввуф йўлини инсоннинг янги бир ҳаёти деб атаганлар? Чунки бу руҳий тарбия йўлидир. Чунки бу йўл комиллик йўлидир. Комил иш комил инсонлардан чиқади. Ноқис инсондан комил иш чиқмайди.
Тасаввуф бўлмагунча маънавий юксалиш бўлмайди, ноқисдан комил иш чиқмайди.
Гўзал ахлоққа қараб келаётир инсонлар.
Демакки, юмшоқ қалблиликка, муҳаббатга қараб келаётир. Мана, тасаввуф аҳлининг усули ана шудир.
Зафар қозонмоқ учун икки шарт илгари қўйилади: биринчиси – сабр, иккинчиси – тақво.
Тақво – исломий тасаввуфнинг ғояси.
Муҳаббат – исломий тасаввуфнинг ғояси.
Гўзал ахлоқ – исломий тасаввуфнинг ғояси.
Тасаввуф бўлмагунча, маънавий юксалиш бўлмайди, азиз биродарларим! Мумкин эмас.
Руҳий тарбия бўлмаса, инсон инсон бўла олмайди, инсони комил бўла олмайди.
Комил бўлмаган инсонлардан эса комил иш чиқмайди, ҳамиша ноқис иш чиқади...
ИЖОДДА НУР БЎЛМОҒИ ЛОЗИМ
Сўз санъати, ижод шавқи инсон қалбидан нур талаб қилади.
Ижодда нур бўлмоғи лозим. Ижодкорнинг қалбида нур бўлса, у нур унинг асарларига, ундан китобхоннинг қалбига ўтади.
Чингиз Айтматов асарларида нур бор – қалб нури, гўзал ахлоқ нури бор.
Лев Толстой асарларида нур бор – адолат, ҳаққоният нури бор.
Абдулла Қодирий, Чўлпон асарларида нур бор – маърифат нури бор.
Абдулла Ориф шеъриятида нур бор – ҳақиқат нури бор.
Эркин Воҳидов ижодида нур бор – зарофат ва латофат нури бор.
Иброҳим Ғафур ижодида нур бор – тафаккур ва эҳсос нури бор.
Рауф Парфи шеъриятида нур бор – санъат нури бор.
Эркин Аъзам ижодида нур бор – тўғрилик нури бор.
Усмон Азим шеъриятида нур бор – ростгўйлик ва жўшқин туйғулар нури бор.
Абдували Қутбиддин ижодида нур бор – руҳият нури бор.
Барча мумтоз шоирлар шеъриятида нур бор – муҳаббат нури бор...
Руҳсиз ва нурсиз адабиёт – адабиёт бўлмайди.
Асл ғаввос бўлсанг, дурни кўргайсан,
Соф бўлсанг, кетар чоғ ҳурни кўргайсан.
Ҳамма ёқ зулмат деб шикоят қилма,
Ўзингда нур бўлса, нурни кўргайсан...

👍21🙏5🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#таваллуд
Бугун 15 апрел – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ туғилган кун
****
Мирзо КЕНЖАБЕК:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини эслаймиз.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Бугун 15 апрел – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ туғилган кун
****
Мирзо КЕНЖАБЕК:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини эслаймиз.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍27🔥4😢4🙏1
Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказида ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ИЛМ-ФАН РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ мавзуйида халқаро конференция иш бошлади.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий жамоси бу халқаро анжуманга улкан тайёргарлик билан ташриф буюрган.
Мирзо Кенжабек ва Абдушакур Муродов маърузалари кутилмоқда.
Онлайн кузатиш 👉 https://youtu.be/XnA-hxTJbSo
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий жамоси бу халқаро анжуманга улкан тайёргарлик билан ташриф буюрган.
Мирзо Кенжабек ва Абдушакур Муродов маърузалари кутилмоқда.
Онлайн кузатиш 👉 https://youtu.be/XnA-hxTJbSo
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍30🔥2👏2
2025 йил 15-апрел (1426 йил шаввол ойининг 17-кун сешанбада) Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказида ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ИЛМ-ФАН РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ мавзуйида халқаро конференция ўз ишини давом эттирди.
Халқаро анжуманда жаҳоннинг кўплаб олимлари иштирок этмоқдалар.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи, фахрий профессор Мирзо Кенжабек "ИМОМ БУХОРИЙ БИЛАН ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ЎРТАЛАРИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ҲАМКОРЛИК НАТИЖАЛАРИ" мавзуйида маъруза қилди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий ходими Абдушакур Муродов "САҲИҲИ БУХОРИЙ' АСАРИ ЩАРҲЛАРИ.РИВОЖИДА НАСАФ УЛАМОЛАРИНИНГ ЎРНИ" мавзуйида маъруза қилди.
Маърузалар давом этмоқда.
Онлайн кузатиш 👉 https://youtu.be/XnA-hxTJbSo
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Халқаро анжуманда жаҳоннинг кўплаб олимлари иштирок этмоқдалар.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи, фахрий профессор Мирзо Кенжабек "ИМОМ БУХОРИЙ БИЛАН ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ЎРТАЛАРИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ҲАМКОРЛИК НАТИЖАЛАРИ" мавзуйида маъруза қилди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий ходими Абдушакур Муродов "САҲИҲИ БУХОРИЙ' АСАРИ ЩАРҲЛАРИ.РИВОЖИДА НАСАФ УЛАМОЛАРИНИНГ ЎРНИ" мавзуйида маъруза қилди.
Маърузалар давом этмоқда.
Онлайн кузатиш 👉 https://youtu.be/XnA-hxTJbSo
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍23👏6
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 18-куни.
Милодий 2025 йил, 16-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 18-куни.
Милодий 2025 йил, 16-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍12🤝2🔥1