****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулҳижжа ойининг 23-куни.
Милодий 2025 йил, 19-июнь.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулҳижжа ойининг 23-куни.
Милодий 2025 йил, 19-июнь.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
СОАТ
Жисмингни уйғотар, қўлидан келса,
Жонда ирфонингни уйғотсин соат.
Соатга ишониб, Ҳақни унутдинг,
Руҳий қўрғонингни уйғотсин соат.
Неча асру замон, босмайин зиллат,
Соатсиз уйғонди ҳаниф бир миллат,
Жонингни ғафлатга қилмай мусаллат,
Асру замонингни уйғотсин соат.
Ҳар кун, ҳар дақиқанг – эҳсонинг эрур,
Қайтмас то қиёмат – имконинг эрур,
Қалбинг – тан мулкида султонинг эрур,
Ғофил султонингни уйғотсин соат.
Соат бу – вақт эрур, замон бўлаги,
Қиёмат кунининг номи – дараги,
Ухласа, уйғонар инсон юраги,
Ўлган виждонингни уйғотсин соат.
Эй дўст! Умринг ўтди, куймади жонинг,
Ҳақиқат зикрига гунгдир забонинг,
Ғафлат билан ўтди давру давронинг,
Давру давронингни уйғотсин соат.
Қўнғироқ чалмасдан соат сиёқи,
Умрингни уйғотсин қалб қўнғироғи,
Соатга айланиб ҳикмат булоғи,
Руҳсиз маконингни уйғотсин соат.
Илоҳий ҳақиқат руҳда тўлғонар,
Инсон уйқудадир, ўлгач – уйғонар,
Ўлим бонгин урмай руҳий долғалар,
Бу жонсиз жонингни уйғотсин соат.
Йўқ, соат кимсани уйғотмас зинҳор,
Оламни, соатни Уйғотгувчи бор,
Ҳақнинг изни ила, фақат сўнгги бор
Мудроқ иймонингни уйғотсин соат!..
Милодий 2019, 2 ноябрь.
Ҳижрий 1441 сана, 4-Робиъул-аввал. Шанба.
Мирзо КЕНЖАБЕК
m_kenjabek

ХОСЛАР УЧУН БЕМОР ЗИЁРАТИНИНГ ОДОБИ
****
Нақлдирким.
Шайх Абдул Ҳусайн Нурий бетоб бўлди.
Жунайд Бағдодий зиёратга келди. Қўлида бир косада тўла мева бор эди.
Кунлар ўтиб Жунайд Бағдодий бемор бўлиб қолди.
Шайх Нурий ўз асҳоблари билан зиёратга келди.
Шайх шогирдларига;
- Ҳар бирингиз бунинг оғириғидан бир пора олингиз, - деди.
Асҳоблар;
- Олдик, - дейишди.
Жунайид Бағдодий дарҳол тузалиб ўрнидан турди.
Шайх Нурий;
- Эй, Жунайд, - бундан кейин касал зиёратига борсангиз, мана шу янғлиғ боринг, мева кўтариб юрманг – деди.
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.

ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулҳижжа ойининг 24-куни.
Милодий 2025 йил, 20-июнь.
КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

НЕ ЗАМОН ОЗОД ХАЁЛИМ...
Не замон озод хаёлим
кўк сари парвоз этар,
Ерда Шерозий сарвлар
ел куйида ноз этар.
Кетса ғамлар, қўрқма, дардсиз
қолмагайсан, бу жаҳон
Кўҳна ғамларни тамомлаб,
янгисин оғоз этар.
Боғи Эрамдин қиёс
олган бу Шероз гулшани
Охират қайғусини ҳам
дилга жойлаб, роз этар.
Бўлмагай султонга сирдош,
кимки сирни сақламас,
Ҳақ таоло Ўзга асрор
аҳлини ҳамроз этар.
Аслида мен ҳам гадоман,
ишқ тиларман Тангридан,
Мисли дарвиш: нарса истаб
растада овоз этар.
Баски, Ҳофиз топди Қуръон
давлатидин давлатин,
Ўт нафас бирлан қироат
дил қишини ёз этар.
Кўрди Мирзо: энди Ҳофиз назми,
Саъдий олами,
Кўзларимга барча оламни
яшил Шероз этар!..
Шероз, 2002.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
НЕ ЗАМОН ОЗОД ХАЁЛИМ...
Не замон озод хаёлим
кўк сари парвоз этар,
Ерда Шерозий сарвлар
ел куйида ноз этар.
Кетса ғамлар, қўрқма, дардсиз
қолмагайсан, бу жаҳон
Кўҳна ғамларни тамомлаб,
янгисин оғоз этар.
Боғи Эрамдин қиёс
олган бу Шероз гулшани
Охират қайғусини ҳам
дилга жойлаб, роз этар.
Бўлмагай султонга сирдош,
кимки сирни сақламас,
Ҳақ таоло Ўзга асрор
аҳлини ҳамроз этар.
Аслида мен ҳам гадоман,
ишқ тиларман Тангридан,
Мисли дарвиш: нарса истаб
растада овоз этар.
Баски, Ҳофиз топди Қуръон
давлатидин давлатин,
Ўт нафас бирлан қироат
дил қишини ёз этар.
Кўрди Мирзо: энди Ҳофиз назми,
Саъдий олами,
Кўзларимга барча оламни
яшил Шероз этар!..
Шероз, 2002.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
Қутби замон шайх Абу Саид Харроз қаддасаллоҳу сирраҳул азиз, шайхларнинг шайхи эди. Тўрт юз китоб тасниф қилди. Бағдод шаҳридан эди. Зуннун Мисрийни кўрган, Бишрий Хофий, Сирри Сақотий билан суҳбат тутган.
Муборак сўзи:
Банда қачонки, Аллоҳга қайтгай ва Аллоҳ амрига ёпишгай, ўзини ва Ҳақдан бошқасини унутгай.
- Қаердан келурсан ва не истарсан? – деб сўрасалар.
- Аллоҳдан – дер. Бошқа жавоби бўлмагай.
Банда бу сифатли бўлса, нафсини ўлдирган бўлур. Не сўзласа, унинг сўзи Ҳақ сўзи бўлгай, не эшитса ҳам, фақат ўша бўлгай! Зеро, ўзи ул ерда бўлмагай.
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
****
Умрингни кўп қисқа кўрса ҳам фалак,
Нур дея, гул дея вужудинг ҳалак.
Сени ўлдирсалар, танангда қон йўқ,
Қонингни ким ичди, жоним, капалак?..
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Умрингни кўп қисқа кўрса ҳам фалак,
Нур дея, гул дея вужудинг ҳалак.
Сени ўлдирсалар, танангда қон йўқ,
Қонингни ким ичди, жоним, капалак?..
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулҳижжа ойининг 25-куни.
Милодий 2025 йил, 21-июнь.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулҳижжа ойининг 25-куни.
Милодий 2025 йил, 21-июнь.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
ЎЗИНГДАН ЎЗГАГА МУҲТОЖ
АЙЛАМА!
Раббим! Ҳалолингдан бергил қаноат,
Ўзингдан ўзгага муҳтож айлама!
Ҳаромдан асрагил, сақла саломат,
Ўзингдан ўзгага муҳтож айлама!
Давлат шу – диёнат ҳудудим бўлса,
Мудом Яратганга сужудим бўлса,
Фақат охиратдан умидим бўлса...
Ўзингдан ўзгага муҳтож айлама!
Гоҳ Бедил ҳикмати келгайдир дилга:
“Ҳаёт муҳтож этар кўзгуни кулга”.
Ё Рабб! Қаноат бер умидвор қулга,
Ўзингдан ўзгага муҳтож айлама!
Ҳалолни касб этсак, йиғлаб Зотингга,
Шукран, рози бўлсак тақсимотингга,
Бизни муҳтож қилма махлуқотингга,
Ўзингдан ўзгага муҳтож айлама!
Фақирлик ўтса ҳам банданг жонидан,
Раббим, Ўзинг асра тамаъ нонидан,
Неъмат бер Сен ризо дастурхонидан,
Ўзингдан ўзгага муҳтож айлама!
Мирзо, йўқлик, тўқлик – ҳавасни кўрдик,
Паст-баланд, кас-нокас – ҳар касни кўрдик,
Ҳар сиддиқ тилида бир сасни кўрдик:
Ўзингдан ўзгага муҳтож айлама!..
2010 йил, 19-сентябрь.

Ҳазрати Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф қуддиса сирруҳу зикри
****
Ул зот айтар:
«Йигитлик пайтимда Каъба зиёратига чиқдим.
Боғдод шаҳрида шайх Жунайд ҳазратларини зиёрат этиб, яна Каъба сари йўл олдим.
Ёнимда бир арқон ва бир куви олиб юрардим. Саҳрода жуда чанқадим. Бир қудуқ сари бордим.
Кўрдимки бир кийик қудуқ тўла сувни ичиб нари кетди. Боргунимча қудуқ суви тубига тушиб кетибди, ҳайратда қолдим.
Ўзимга: “ Эй Абдуллоҳ, бу кийикнинг мартабаси сеникидан баланд экан”, дедим.
Шунда хотифдан овоз келди: “ Кийикнинг мартабаси шунинг учун баландки, унинг эътимоди фақат Бизгадир. Сенинг каби арқон ва куви кўтариб юрмас”.
Дарҳол, арқон ва кувимни улоқтириб, ташна ҳолда йўлга чиқдим.
Яна хотифдан овоз эшитдим: “ Эй Абу Абдуллоҳ! Биз сени синадик, изингга қайтиб, сув ич!”. Қайтдим, сув қудуқ юзида лиммо-лим тўлиб турибди. Чанқоғимни қондириб, таҳоратимни янгилаб, яна манзил сари равона бўлдим.
Шундан кейин ҳеч сувга иҳтиёжим бўлмади. Ҳажни адо этиб, юрт сари қайтдим.
Бағдодда Шайх Жунайд ҳазратлари мени қарши олдилар:
- Эй биродарим Абу Абдуллоҳ, қачонки сен арқон ва кувини улоқтириб, чанқоқ ҳолингда йўлга чиқдин, “Қайт, сувдан ич!” деган нидо бўлди. Ўшанда: “ Йўқ изимга қайтмайман” дея йўлингда давом этганингда қудуқнинг суви тошиб, ортингдан қувиб, сенга етган бўлар эди” – дедилар...

Сўзлаш самодаги малойик билан,
Сирлашма кўп аҳли алойиқ билан.
Ошиқ, Гўрўғлидек ўзингдан қолма,
Ишқ иши битмагай халойиқ билан.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Сўзлаш самодаги малойик билан,
Сирлашма кўп аҳли алойиқ билан.
Ошиқ, Гўрўғлидек ўзингдан қолма,
Ишқ иши битмагай халойиқ билан.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулҳижжа ойининг 26-куни.
Милодий 2025 йил, 22-июнь.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулҳижжа ойининг 26-куни.
Милодий 2025 йил, 22-июнь.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
ҲАЗРАТИ УМАРНИ СОҒИНАР
КЎНГИЛ
Хаёл маъсиятдан хирмон уйганда,
Теграм ноҳақликдан либос кийганда,
Эгриликни кўриб, тилни тийганда,
Ҳазрати Умарни соғинар кўнгил.
Ҳаёт ичра нопок бир қилмиш бўлса,
Бир бидъат дабдаба, паст ташвиш бўлса,
Кўнгилдан кечган не гуноҳ иш бўлса,
Ҳазрати Умарни соғинар кўнгил.
Бўлсам ул даврнинг бир яшовчиси,
Тегиб қолар эди менга қамчиси!
Форуқ соғинчидан – кўзёш томчиси…
Ҳазрати Умарни соғинар кўнгил.
Дунёда дин сотар ҳар кимни кўрсам,
Иймонга ёв бўлган золимни кўрсам,
Адолат шаклида зулмни кўрсам,
Ҳазрати Умарни соғинар кўнгил.
Тангридан фурқону фаросати бор,
Пайғамбардек адлий сиёсати бор,
Шиддатида шафқат, нафосати бор –
Ҳазрати Умарни соғинар кўнгил.
Ҳеч одат бўлмади ифтихор унга,
Йўлиқишдан қўрқар гуноҳкор унга,
Ҳайиқсам ҳам, кўнгил меҳри бор унга,
Ҳазрати Умарни соғинар кўнгил.
Ҳаққа ҳуррият бор, бошқа ҳад йўқдир,
Фасод, нопокликка ҳуррият йўқдир,
Токи Ҳаққа боғлиқ муътамад йўқдир –
Ҳазрати Умарни соғинар кўнгил.
Эл кезиб, ишларин кўргандек бўлар,
Қўлга дарра олиб юргандек бўлар,
Бошимда синовчан тургандек бўлар,
Ҳазрати Умарни соғинар кўнгил.
Ҳақ дўстлари Ҳақдан жудо эмасдир,
Дил тавҳид нуридан айро эмасдир,
Дўстлар! Бу бесабаб садо эмасдир,
Ҳазрати Умарни соғинар кўнгил.
Мирзо! Ким покроқдир саҳобадан ҳам? –
Дилим хароб бўлди харобадан ҳам,
Бас, ўн беш асрлик масофадан ҳам
Ҳазрати Умарни соғинар кўнгил!..
2009
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
ҲАЗРАТИ УМАРНИ СОҒИНАР
КЎНГИЛ
Хаёл маъсиятдан хирмон уйганда,
Теграм ноҳақликдан либос кийганда,
Эгриликни кўриб, тилни тийганда,
Ҳазрати Умарни соғинар кўнгил.
Ҳаёт ичра нопок бир қилмиш бўлса,
Бир бидъат дабдаба, паст ташвиш бўлса,
Кўнгилдан кечган не гуноҳ иш бўлса,
Ҳазрати Умарни соғинар кўнгил.
Бўлсам ул даврнинг бир яшовчиси,
Тегиб қолар эди менга қамчиси!
Форуқ соғинчидан – кўзёш томчиси…
Ҳазрати Умарни соғинар кўнгил.
Дунёда дин сотар ҳар кимни кўрсам,
Иймонга ёв бўлган золимни кўрсам,
Адолат шаклида зулмни кўрсам,
Ҳазрати Умарни соғинар кўнгил.
Тангридан фурқону фаросати бор,
Пайғамбардек адлий сиёсати бор,
Шиддатида шафқат, нафосати бор –
Ҳазрати Умарни соғинар кўнгил.
Ҳеч одат бўлмади ифтихор унга,
Йўлиқишдан қўрқар гуноҳкор унга,
Ҳайиқсам ҳам, кўнгил меҳри бор унга,
Ҳазрати Умарни соғинар кўнгил.
Ҳаққа ҳуррият бор, бошқа ҳад йўқдир,
Фасод, нопокликка ҳуррият йўқдир,
Токи Ҳаққа боғлиқ муътамад йўқдир –
Ҳазрати Умарни соғинар кўнгил.
Эл кезиб, ишларин кўргандек бўлар,
Қўлга дарра олиб юргандек бўлар,
Бошимда синовчан тургандек бўлар,
Ҳазрати Умарни соғинар кўнгил.
Ҳақ дўстлари Ҳақдан жудо эмасдир,
Дил тавҳид нуридан айро эмасдир,
Дўстлар! Бу бесабаб садо эмасдир,
Ҳазрати Умарни соғинар кўнгил.
Мирзо! Ким покроқдир саҳобадан ҳам? –
Дилим хароб бўлди харобадан ҳам,
Бас, ўн беш асрлик масофадан ҳам
Ҳазрати Умарни соғинар кўнгил!..
2009
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
"Зилол булоқ" нашриётида тўртта шеърий китоб чоп этилди.
1. Истеъдодли шоира Маҳкамтош Абраеванинг "МОВИЙ УММОН" китоби. Бу китоб қалб уммонидир.
2. Истеъдодли шоира Гули Зебо Иброҳимованинг "ДИЛ МАКТУБЛАРИ" китоби. Бу китоб кўнгилнинг кўнгилга мактубларидир.
3. Иқтидорли шоир Насруллоҳ Эргашнинг "МУҲАББАТ МАЗҲАБИ" китоби. Бу китоб муҳаббатни кенг маънода қамрагувчидир.
4. Ёши улуғ ижодкор Йўлдош Омоновнинг "САБР ВА ШУКР" китоби. Бу китоб ҳаётий тажрибаларга эга ижодкорнинг сабрдан таралган шукроналаридир.
СУРАТДА: Маҳкамтош Абраеванинг "Мовий уммон" китоби муқоваси кўриниши.
Барча ижодкорларга янги муваффақиятлар тилаймиз.

Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулҳижжа ойининг 27-куни.
Милодий 2025 йил, 23-июнь.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулҳижжа ойининг 27-куни.
Милодий 2025 йил, 23-июнь.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
ЁЗ
Юрак ёнди, вужудим куйди
Туюб ҳаёт талошларини;
Оёқларим унутиб қўйди
Тупроқ йўлнинг оташларини.
Бошим узра улкан осмондир,
Нигоҳ кезар шан кенгликларда;
Ялангоёқ кезиш армондир
Ёнаётган ялангликларда.
Бутун жисмим висолга интиқ,
Югураман йилларни кечиб...
Мен нағмали шаҳарни энди
Ташлайдирман эгнимдан ечиб.
Болаликнинг қуёш кўпчиган
Кўчасидан бир бор ўтурман;
Тупроқ йўлнинг қайноқ тафтидан
Оёқларим билан ўпурман.
1980
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
ЁЗ
Юрак ёнди, вужудим куйди
Туюб ҳаёт талошларини;
Оёқларим унутиб қўйди
Тупроқ йўлнинг оташларини.
Бошим узра улкан осмондир,
Нигоҳ кезар шан кенгликларда;
Ялангоёқ кезиш армондир
Ёнаётган ялангликларда.
Бутун жисмим висолга интиқ,
Югураман йилларни кечиб...
Мен нағмали шаҳарни энди
Ташлайдирман эгнимдан ечиб.
Болаликнинг қуёш кўпчиган
Кўчасидан бир бор ўтурман;
Тупроқ йўлнинг қайноқ тафтидан
Оёқларим билан ўпурман.
1980
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
Эй одам, васфинг кўп ҳикоятдадур,
Олий ахлоқ васфи китобатдадур.
На иссиқ, на совуқ тоқатингга мос,
Тўрт фасл тилларинг шикоятдадур.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Эй одам, васфинг кўп ҳикоятдадур,
Олий ахлоқ васфи китобатдадур.
На иссиқ, на совуқ тоқатингга мос,
Тўрт фасл тилларинг шикоятдадур.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
КЎҲНА УРГАНЧ ВА ХОРАЗМ
ШЕЪРЛАРИ
Улуғ шоир ва арбоб ҳазрати Мунис Хоразмий ҳазрати Муҳаммад Ризо Огаҳийнинг амакилари ва устозлари бўлиб, у кишининг вафотидан кейин ўринларига (1829) ҳазрати Огаҳий Хива хони Аллоҳқулихон (1825–1842) девонида мироб (Сув хўжалиги вазири) этиб тайинлаганлар...
Миробларнинг бир улуғ одобу риояти бўлган: ўзларида расмий отиз – экинзор далалар бўлса ҳам, аввал халқни сув билан таъминлаб, энг охирида ўзларига сув ажратганлар... Бу инсоф ва шафқат намунаси қалбда шеър уйғотди...
МИРОБ
Мироб – сув амири, сувлов вазири,
Султон саройида энг мўътабар зот.
Унга боғлиқ бўлмиш халқнинг тақдири,
Чунки сув – тириклик, чунки сув – ҳаёт!
Тарих саҳифасин очсак ҳар замон,
Ҳикмат сувларини кўнгил шимадир.
Мудом тарихлардан топамиз аён –
Адолат нимадир, инсоф нимадир.
Сув мулки вазири – Мунис Хоразмий,
Сўнг ҳазрат Огаҳий алмашди ўрин.
Ўзларида отиз* бўлса ҳам расмий,
Халққа сув таратган мироблар бурун.
Мана, шеъриятнинг икки султони,
Маънавий чанқоқни қондирган нозим;
Ҳикматга тўлдириб дардли дунёни,
Адолат боғида тузмиш маросим!
Ибрат олса арзир Одам боласи:
Аввал халқни сувга айлагач сероб,
Энг сўнгда сув ичар мироб даласи,
Энг охир сув ичар ўзи ҳам мироб.
13-ноябрь, 2022. Урганч.
Мирзо КЕНЖАБЕК
*ИЗОҲ. Отиз – Хоразм лаҳжасида: экинзор дала.