Telegram Web Link
🏆 Риштон тумани спорт мактаби "ҚЎЛ ЖАНГИ" тарбияланувчилари
ПОЛЬШАДА ўтказилган Жаҳон чемпионатида юксак натижаларга эришишди! 🇵🇱🌍

🥈 Абдуллажонов Фахриддин — фахрли 2-ўрин
🥉 Мирзатоҳиров Мирзаозод — фахрли 3-ўрин

Бу нуфузли мусобақада 22 та давлатдан энг кучли спортчилар иштирок этишди.
Йигитларимизга чемпионлик йўлида давомли омад ва янги зафарлар тилаймиз! 💪🇺🇿

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
👍155🔥2🏆1
📍Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди

ФИФА Кенгашининг қарорига кўра, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов 2025–2029 йиллар учун Футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Шунингдек, ЎФА бош котиби Аваз Максумов Соҳил футболи қўмитасига, ЎФА аёллар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Юлия Панина Аёллар миллий терма жамоалари ўртасидаги мусобақалар қўмитасига тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
2🔥1
☁️ Сурхондарёлик пахтакорлар мамлакатда биринчи бўлиб пахта режасини бажарди

Қабул пунктларига 275 минг тоннадан ортиқ пахта етказиб берилди, деб хабар берди ЎзА.

Пахта йиғим-теримида 1200 дан ортиқ терим бригадаси қатнашди, 2100 та трактор хомашёни қабул пунктларига етказиб берди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
👍4🤔3
⚽️Бугун Ўзбекистон Уругвайга қарши майдонга тушади

Ўртоқлик учрашуви Малайзиядаги Hang Jebat стадионида бўлиб ўтади.

Ўйинга Тошкент вақти билан соат 17:45 да старт берилади.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇸 🇮🇱 ҲАМАС гаровдаги етти нафар исроилликни озод қилди

Ҳаракат уларни Ғазодаги Қизил хоч жамиятига топширди.

Жами 20 киши Исроилга топширилиши эълон қилинган.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⛽️ Қашқадарё суюлтирилган газ “бункери” фаолиятига чек қўйилди

Аниқланишича, Ғузорда газ таъминоти бўлими ҳайдовчиси чилангар билан тил бириктириб, аҳоли учун мўлжалланган 112 та газ баллонни тарқатмасдан, фуқаронинг уйига туширган.

Тадбир давомида хонадонда жами 150 дона (109 дона тўла, 41 дона бўш) маиший газ баллонлари топилди.

Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
👍1
🇺🇿 Ўзбекистон павильони Осакадаги EXPO бутунжаҳон кўргазмасида “Мавзунинг энг яхши очиб берилиши” номинациясида олтин медалга сазовор бўлди

Мамлакат кўргазмада “Билимлар боғи: келажакдаги жамият учун лаборатория” концепцияси билан иштирок этганди.

Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇸 🇮🇱 ҲАМАС қолган 13 нафар исроилликни ҳам Қизил хоч жамиятига топширди

Дастлабки 7 кишилик гуруҳ аллақачон Исроил ҳудудига етиб борди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
🤩 🚚 UzAuto Motors янгиланган Damas ва Cobalt чиқишини маълум қилди

Хусусан, Damas энди икки версияда тақдим этилади — Damas Move (йўловчи) ва Damas Max (юк-йўловчи). Янгиланган машина эскисидан каттароқ, юк кўтариш имконияти ҳам юқорироқ бўлади.

Cobalt’га эса 12 та янги функция қўшилади, двигатели ва ABS тизими такомиллаштирилади, бошқарув тизими эса янги электрон блок билан жиҳозланган.

Шунингдек, Cobalt’нинг ташқи кўриниши — фейслифт устида ҳам иш олиб бориляпти.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
👍1😁1
🇷🇺 2025 йилнинг 8 ойида 35 минг атрофида мигрант қонун бузгани учун Россиядан чиқариб юборилди

Бу ҳақда Дума раиси Вячеслав Володин маълум қилди.

У ҳолатини қонунийлаштирмаган хорижликларга депорт ва 5 йил РФга киришни тақиқлаш билан таҳдид қилди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкентдаги 208-мактабда ёнғин содир бўлди

ФВВ хабар беришича, ҳодиса бугун Мирзо Улуғбек туманидаги мактаб биносининг том қисмида содир бўлган.

Тахминий маълумотларга кўра, ёнғин таъмирлаш ишлари пайтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмагани сабабли келиб чиққан.

Ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Видео: ижтимоий тармоқлардан олинди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
3
2025/10/24 17:54:16
Back to Top
HTML Embed Code: