Деновдаги махсус мактаб оддий мактабга айлантирилди
Сурхондарёнинг Денов туманидаги сил касалликлари билан касалланган болаларга ихтисослашган санатория туридаги мактаб-интернат ёпилди. У ердаги аҳоли мактабни сақлаб қолиш учун президентга мурожаат қилишган эди.
Туман ҳокимининг бугунги қарори билан 67-санаторий туридаги ихтисослашган давлат мактаб-интернати ёпилиб, ўрнига 110-умумий ўрта таълим мактаби ташкил этилган.
Бунга Мактаб вазирлигининг 14 августдаги хати асос бўлган. Ўқув йили бошланишига 10 кун қолганда тайёр мактабни ёпиб, янгисини очиш қанчалик тўғри эканини вазирликдагилар тушунтириб беришар.
Яна бир савол очиқ қолмоқда: касалликка чалинган ўқувчи болаларнинг ҳоли не кечади? Уларни бошқа махсус жойга ўтказишадими ёки улар энди таълим олишолмайдими?
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳар бир бола бепул таълим олиш ҳуқуқига эга. Туман ҳокими қарорида бу ҳолатга изоҳ берилмаган, уларнинг кейинги тақдири қандай бўлиши айтилмаган.
@media24uz

👍9🤔2
Бу юртга адабиёт керак эмасми?
Бир неча йилдан бери халқ ёзувчиси ва халқ шоири деган юксак унвонлар янги эгаларини бўзлаб кутмоқда. Аммо бирорта адиб тақдирланмаяпти.
Демак, ё Ёзувчилар уюшмаси яхши ишламаяпти, ёки тепадагилар адибларимизни кўришмаяпти, ёхуд ёзувчи-шоирларни рағбатлантириш ниятлари йўқ (худди расво гонорар тизимига ўхшаб, айтганча,қалам ҳақи бўйича ҳам ўрганадиган жиҳатлар кўп, Рақобат қўмитасига мавзу ).
Миллатни адабиёт кўтаради, юксалтиради, саводли қилади. Ўйинчию масхарабозлар алқанадиган юртда эса адабиёт қадрланмайди.
Худди шунингдек, Ўзбекистон қаҳрамони номли энг юксак унвон ҳам анчадан бери эгасиз. Ҳартугул халқ артистлари бу йил топилган, олдинлари лойиқ кўрилмагандир балки(Маданият вазирлиги роса ҳаракат қилган кўринади) .
Айтганча, маданият вазирининг руспараст биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирланган(кимга содиқ хизмат қилган бўлса) .
@media24uz
Бир неча йилдан бери халқ ёзувчиси ва халқ шоири деган юксак унвонлар янги эгаларини бўзлаб кутмоқда. Аммо бирорта адиб тақдирланмаяпти.
Демак, ё Ёзувчилар уюшмаси яхши ишламаяпти, ёки тепадагилар адибларимизни кўришмаяпти, ёхуд ёзувчи-шоирларни рағбатлантириш ниятлари йўқ (худди расво гонорар тизимига ўхшаб, айтганча,
Миллатни адабиёт кўтаради, юксалтиради, саводли қилади. Ўйинчию масхарабозлар алқанадиган юртда эса адабиёт қадрланмайди.
Худди шунингдек, Ўзбекистон қаҳрамони номли энг юксак унвон ҳам анчадан бери эгасиз. Ҳартугул халқ артистлари бу йил топилган, олдинлари лойиқ кўрилмагандир балки
Айтганча, маданият вазирининг руспараст биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирланган
@media24uz
👍10😁4🤔1
Тошкент ҳокимлиги чумчуқнинг кетидек жойга нима қуриши мумкин?
Миробод туманидаги Сарбон кўчасида жойлашган чиқиндихона бузилиб, ёнидаги машиналар тўхташ жойига қўшилиб, янги қурилиш бошланган.
Каналимизга келиб тушган мурожаат бизнинг эътиборимизни тортгани ҳам шунда. Яъни Тошкент шаҳар ҳокимлиги деган баннер осиб қўйилган (суратда) тўсиқлари бор бу (қурилиш учун) жуда кичик ҳудудда нима қурилаётган бўлса?!
Ёзилишича, чиқиндихона қутилари катта йўл бўйига, "Ҳавас" дўкони олдига олиб чиқиб қўйилган. Бу шаҳарда аҳолини кимдир ўйлайдими, одамлар билан ҳисоблашадиган, маслаҳатлашадиган валломатлар борми?
Тангадек ерни (суратда харитада) ҳам сотиб, пуллаб юбориб, ўз ҳалқумини вақтинча ўйлайдиган ҳокимлардан қачон қутуламиз?! Экология деган вазирликни ёпиб юбора қолайлик унда! Ё улар фақат мукофот олиш учун юрибдими?!
Балки ҳокимиятнинг қурилишга алоқаси йўқдир, аммо унинг номи баннерда "сотилган". Қурилиш фирмаси ҳам ўзбошимчалик билан катлаван қазиб ташламагандир.
Ҳокимият ва вазирлик оқловини кутиб қоламиз. Қурилишни тўхтатишга-ку энди журъатлари етмаса керак.

👍6🤔2
Порнодўконлар фаолиятини ким тўхтатади?
Ҳозирги кунда телеграм каналлар ва гуруҳларда порнографик маҳсулотлар рекламаси ва савдоси авж олиб кетган.
Бу ҳолатда реклама ҳақидаги қонун талаблари бемалол бузиляпти. Жиноят кодексида эса бунга жавобгарлик белгиланган.
Масалан, базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараваридан 600 бараваригача жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Шунингдек, вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб этиш, 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ички ишлар ходимлари тиббий ниқоб таққанлар ёки тирикчилик кўйида велосипедда юрганларни ушлагунча, шулар билан ҳам бир шуғулланиб кўрса бўларкан.

👍18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўловчилар метро дарчасини нега очмоқчи бўлишган?
Ижтимоий тармоқларда йўловчилар метро поезди дарчасини очишга уринганда уни бузиб қўйишгани ҳақида видео тарқалган.
Метрополитен расмий хабарида йўловчилар метро мулкига зарар етказмасликни сўраган. Аммо кондиционер йўқлиги учун жилла қурса узр сўрамаган, жавобгарликни қўйинг.
Воқеа 4 июлда, яъни айни саратон авжига чиққан пайтда рўй берган. Метро тиқилинч, ташқаридаги иссиқ ҳаво ичкаридаги одамлар билан янада қизиган. Табиийки, халқ етарли шароитда манзилига етиб олишга тўла ҳақли, чунки ҳақини тўлаб қўйган.
Метрода кондионер ишламаслиги ҳақида олдин ёзгандик. Яқинда давлат мукофотини олган Раҳмон Усмонов парвосига ҳам келмагани кўриниб турибди.
Айтганча, "Тошшаҳартранс" ҳам автобусларда кондиционер ишлатиш тартибини кўриб чиқиши керак. Чунки ташқаридаги ва ичкаридаги дим ҳаво фарқ қилади. Автобус ҳайдовчилари лиқ тўла автобусни димлаб олиб кетаётгани ҳақида мурожаатлар бор.

👍13
Ҳоким ва вазирларни ҳам овоз бериб сайлайлик унда
Ташаббусли бюджет бошланса, мактаб ва боғчалардаги оғриқли нуқталаримиз кўзга ташланади. Кимдир асфалт қилдирмоқчи, кимдир том ёптирмоқчи, бошқаси жиҳозлар олмоқчи.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, ҳоким ва вазирлар ўз ишини халққа қилдирмоқчи. Шу кунгача ҳокимият қилиши керак бўлган йўллару кўчаларни халқ ўз ёнидан пул сарфлаб(овоз беришга) эплаб келаётганди.
Яхши, унда ҳокимлар ва вазирларнинг халққа нима кераги бор? Мактабга умуман эътибор бермайдиган ҳоким ва вазирни ҳам халқ овоз бериб сайласин унда! Муносиб номзодни сайлаб, кейин ишни ҳам талаб қилади. Кўчама-кўча, бозорма-бозор, уйма-уй овоз беринг, деб юрмайди.
Мактаб вазирлиги мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш ҳокимиятнинг иши деб қутулса, ҳокимиятлар бу ишларни ўқитувчиларга мажбурлаб қилдирса! Бунақа ҳокимлар ва вазирнинг бизга нима кераги бор?!
Мазкур ҳолатларни кўриб турган Бандлик, Ички ишлар вазирликлари чора кўрмаса, прокуратура шуғулланмаса, Молия вазирлиги ўзини кўрмаганга солиб, "жиннилик"ни ёқиб олса, бунақа валломатлар халққа керакми ўзи?
Ёзда муздек, қишда иссиқ хоналарингга ўтириб олиб, муаммоларни, яъни ўзингиз ҳал қилишингиз керак бўлган ишларни халққа ағдариб, борган сари дангасалашиб, безбетлашиб кетмаяпсизларми мабодо?!
"Опен бюджет"да бирлашган, бириккан халқ сизларни ҳам сайлашда бемалол якдил бўла олади! Аксинча давлат бюджетига анча фойда бўлади.
@media24uz
Ташаббусли бюджет бошланса, мактаб ва боғчалардаги оғриқли нуқталаримиз кўзга ташланади. Кимдир асфалт қилдирмоқчи, кимдир том ёптирмоқчи, бошқаси жиҳозлар олмоқчи.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, ҳоким ва вазирлар ўз ишини халққа қилдирмоқчи. Шу кунгача ҳокимият қилиши керак бўлган йўллару кўчаларни халқ ўз ёнидан пул сарфлаб
Яхши, унда ҳокимлар ва вазирларнинг халққа нима кераги бор? Мактабга умуман эътибор бермайдиган ҳоким ва вазирни ҳам халқ овоз бериб сайласин унда! Муносиб номзодни сайлаб, кейин ишни ҳам талаб қилади. Кўчама-кўча, бозорма-бозор, уйма-уй овоз беринг, деб юрмайди.
Мактаб вазирлиги мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш ҳокимиятнинг иши деб қутулса, ҳокимиятлар бу ишларни ўқитувчиларга мажбурлаб қилдирса! Бунақа ҳокимлар ва вазирнинг бизга нима кераги бор?!
Мазкур ҳолатларни кўриб турган Бандлик, Ички ишлар вазирликлари чора кўрмаса, прокуратура шуғулланмаса, Молия вазирлиги ўзини кўрмаганга солиб, "жиннилик"ни ёқиб олса, бунақа валломатлар халққа керакми ўзи?
Ёзда муздек, қишда иссиқ хоналарингга ўтириб олиб, муаммоларни, яъни ўзингиз ҳал қилишингиз керак бўлган ишларни халққа ағдариб, борган сари дангасалашиб, безбетлашиб кетмаяпсизларми мабодо?!
"Опен бюджет"да бирлашган, бириккан халқ сизларни ҳам сайлашда бемалол якдил бўла олади! Аксинча давлат бюджетига анча фойда бўлади.
@media24uz
👍23🤬2
Чанг-тўзонли далада фестивал қилиб кўришса бўларкан
Маданият вазири Озодбек Назарбеков "Шарқ тароналари" фестивалида бюджет пулларини шунақа концертларга сарфлаган яхши, кўчаларни асфалт қилгандан кўра, деб баёнот берган.
Яхши, биз розимиз. Энди сиз ҳам асфалт қилинмаган, чанг-тўзонли кенг далада халқаро фестивал ўтказа оласизми? Эркак киши гапига жавоб бериши керак.
Далада фестивал қилсангиз, турли давлатлардан келган меҳмонлар фестивални мақтармикин ёки чангга ботган асфалтсиз кўчани танқид қилармикин?
Шундай ҳолатда меҳмонларнинг фикри Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан қандай тус оларкин? Далада бўлсаям, фестивал қиляпти, дермикин ёки?!
Хўш, Маданият вазири ҳозирча жамоатчилик фикрини қандай шакллантиряпти? Гонорарга миллиардлар, бошқа ишларга миллиардлар ҳақида кўп ёзганмиз, бирор марта раддия ё муносабат бермаган.
Айтганча, артистларга берилган гонорарни уйини сотиб бўлса-да, қайтаришни ваъда қилганди. Вазирнинг уйи шунчалик қимматбаҳоми?
Амалдорларимизнинг даромадларини декларация қилиш нега ортга сурилаётганини Солиқ қўмитаси ва Антикоррупция агентлиги қандай изоҳларкин?

👍23
Бугундан президент фармони билан 4 кунлик дам олиш эълон қилинган.
Аммо маҳаллий ҳокимиятларда иш қизғин кўринади. Балки вазирлик ва бошқа ташкилотларда ҳам.

👍5😁3🤔2
Ими-жимида тайинланган валломат кимнинг кими бўлса?
Президент 17 июлда Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиевни яхши ишламагани учун қаттиқ танқид билан ишдан олганди.
Бугун, 3 сентябр, расмий дам олиш кунида, яъни ими-жимида ушбу шахс Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасига бошлиқ бўлган.
Худойбердиев 2020 йилда, яъни Хайрулло Бозоров пайтида қатъий огоҳлантирилганди, кимларнидир сўкиб ташлагани аудиоси катта муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Президент йиғилишида эса "фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйгани" алоҳида таъкидланган эди.
Ҳозирги ҳоким Шавкат Абдураззоқов даврида эса яна лавозимли бўлиб олмоқда.
Албатта, ишдан қувилган амалдорлар ими-жимида, яъни ҳеч ким билмай қолади, деган хаёлда бошқа лавозимларга тайинланиши бизда одатий ҳолга айланган.
Хўш, бу валломат вилоят ҳокими ёки қишлоқ хўжалиги вазирига ким бўлиши мумкин?

🤬8👍4😁3
Сувчиларнинг ноқонуний тендерлари
"Наманган сув таъминоти" АЖ 2023-2024 йилларда ўтказган давлат харидларида қонун талаблари бузилган, демоқда Рақобат қўмитаси.
Жумладан, АЖ буюртмачилигида 2023 йил давомида ва 2024 йил 16 июн кунига қадар жами 167 та лот бўйича бошланғич нархи 4,9 млрд сўмга яқин амалга оширилган давлат харидлари ўтказилган.
Ўрганишлар давомида юқоридаги давлат харидларини амалга оширишда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларига риоя этилмагани маълум бўлган. Бундан ташқари, буюртмачи томонидан 36 та лот бўйича бошланғич нархи 846,1 млн сўмлик танлов савдоларида бир-бирига боғлиқ бўлган (аффилланган) жамиятлар ғолиб деб топилган.
"Наманган сув таъминоти"га нисбатан тузилган маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборилган, АЖ мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жарима қўллаш бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Бу сувчилар қизиқ, бир қарасанг, бировнинг уйига бостириб киради, бир қарасанг, "Катюша" айтиб чиқишади. Ёки сув нархларини бир йилда бир неча марта оширишади.
Ақл билан иш кўришни ҳозирча ортга суриб туришади. Аммо сувсиз ҳудудларни ҳам кимдир ўйлайдими? Ё фақат тендер ўтказиб, пул ейиладими?

👍4🤬2
Келажакда учар машиналар заводини қурманглар, илтимос!
"Ўзавтосаноат" 30 йил давомида ўзбекистонликларга сифатсиз, аммо қиммат машиналарни монополлаштириб сотиб келди.
Энди яна камида 30 йилга электромобилларни ҳам шундай тарзда қиммат нархда сотиш пешонамизга битган кўринади.
Тақдирга тан беришимиз керак. Дам олиш куни ими-жимида имзоланиб, эртасигаёқ амалиётга киритиладиган қоидалари бор Ўзбекистонда ҳали-вери эркин рақобат бўлмаса керак.
Президент 2026 йилда Жаҳон савдо ташкилотига киришимизни айтганди. Бу кетишда ЖСТга аъзоликни тушимизда кўрамиз чоғи. Агар валломатларимиз уларни ҳам "сотиб олмаса".
30-40 йиллардан кейин учар машиналар урфга кира бошласа, Ўзбекистонга уни расмий дилер орқали олиб келишни ўйлаб ўтирманглар, илтимос.
Тадбиркорларини бўғадиган Савдо саноат палатаси, монополияга қарши иш очолмайдиган одил судловимиз, бу сурбетликка кўз юмадиган Рақобат қўмитаси бизга керакми ўзи?
Олдинлари уларнинг бор-йўқлигини биров билмаган. Аксинча ўша пайтда сал инсоф деган нарса бор эди.

👍16🤬4😁1
Ярим кечаси "Ваҳима қилганлар жазоланади" деб юрманглар!
Бойсунда олтингугурт портлагани, атрофга заҳарли газ тарқаб ётганига ҳам бир ҳафтадан ошиб кетди.
Раматов бошчилигидаги валломатлар бориб, ниқобсиз расмга тушиб, ўрганяпмиз, дегандан бошқа баёнот берилмади.
Тармоқда эса турли видеолар ва хабарлар урчияпти. Одамлар ваҳимага тушган. Мутасаддилар доимгидек жим.
Олдиндан маълумот бериб, бор вазиятни рўй-рост айтиб, огоҳлантирган яхшимасми? Уларга нисбатан йўқолиб бораётган ишонч сал қайтармиди?
Энергетика, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Ўзбекнефтгаз, вилоят ҳокимлиги мум тишлаб ўтираверасизларми?
Бойсунда нималар бўляпти ўзи? Ваҳиманинг олдини олмаганинглар учун сизларни ҳам жазолаш керак.

👍12
Техноген офат юз берган пайтда Энергетика вазиримиз нима қилиб юрибди?
Бойсундаги техноген офат экологияга жиддий таъсир кўрсатаётгани ҳақида ОАВда тинмай бонг урилмоқда, аммо масъуллар лом-мим демаяпти.
Ўзбекистоннинг энг тоза ҳаволи маскани Бойсуннинг бир зумда заҳарли полигонга айланганида кимни айбдор қилишимиз керак?
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов шундай оғир пайтда газ бўйича рус оғалари билан бир нима ҳужжатлар имзолаб, апоқ-чапоқ бўлиб юрибди (суратда).
Экология вазирлиги доимгидек жим. Раматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ қани? Қаерда қолди? Нима қиляпти ҳозир? Жимжитлик!

👍9🤔4🤯2
Молия секторини монополлаштириш бошланган, демоқда Eureporter
Европа медиамаконида нуфузли Eureporter медиа портали Ўзбекистон молия бозорини монополлаштиришга уринишлар кузатилаётгани ҳақида ёзган, аммо мақола 3 кун яшаган холос(ўчиртирилган) .
Нашрнинг маълум қилишича, Европа институтларига тақдим этилган сўнгги ҳисоботлар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг (ИЛМА) Ўзбекистон банк-молия секторининг муҳим сегментларини потенциал монополлаштиришга қаратилган ҳаракатларидан хавотирларни орттиради.
“Октобанк” AТБ устидан назоратдан фойдаланган ҳолда ва маъмурий ресурсларни қўллаган ҳолда, ИЛМА барча трансчегаравий пул ўтказмалари ва peer-to-peer (P2P) тўловларини "Октобанк"ка йўналтираётган кўринади ва бу Ўзбекистон молия бозорининг келажакдаги рақобатбардошлиги ва яхлитлиги ҳақида хавотир уйғотади.
Eureporter таҳлилчиси ўрганган маълумотларга кўра, Ўзбекистон бозоридаги бундай ўзгаришлар 2023 йилнинг иккинчи ярмида, Ўзбекистон марказий банки ИЛМА таъсири остида барча тўлов ташкилотлари лицензиясини бекор қилиш ва қонуний жазо чоралари таҳдиди остида трансчегаравий операциялардан қайтарувчи буйруқ эълон қилган пайтидан бошланган. Мазкур буйруққа Ўзбекистоннинг 2019 йил 19 сентябрдаги “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонуни ва тегишли валюта қоидалари асос қилиб келтирилган. Шу билан бирга, таҳлилчиларнинг таъкидлашича, на тақиқ, на "трансчегаравий тўлов" махсус атамаси Ўзбекистоннинг ҳеч бир қонунчилик базасида аниқ белгиланмаган ва бу мазкур чоралар қанчалик қонуний, деган саволлар туғдиради.
Eureporter нашрининг прогнозларига кўра, бундай вазият монополлаштириш ҳаракатларининг янада кучайишига олиб келади. Боиси, Ўзбекистондаги тижорат банклари, айниқса, халқаро транзакциялардан олинадиган фойдага таянувчи банклар, бундай ноаниқ шароитларда Россиянинг Сбербанк, Тинкофф ва МТС банк каби йирик ҳамкорларидан пул ўтказмаларини тўхтатиб қўйган. "Октобанк" бозорда ҳукмронлик қилиш, рақобатчиларни камайтириш ва трансчегаравий тўловлар устидан назоратни кучайтириш учун нол комиссиялар стратегиясидан фойдаланган.
HUMO карталарини бошқарувчи Миллий банклараро процессинг марказининг кутилаётган хусусийлаштирилиши билан боғлиқ қўшимча хавотирлар билдирилган. Кузатувчилар ушбу ташкилот ИЛМА назорати остида бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда, бу эса таъсир кучига эга манфаатдор (акциядор) томонларга монополистик мақомини янада мустаҳкамлаш мақсадида HUMO карталари орқали пул ўтказмалари учун янги тўловларни белгилаш ва бошқа банклар, тўлов ташкилотлари ва хорижий молия институтлари учун потенциал шартларни белгилаш имконини беради.
Кўпчилик бу воқеаларнинг Ўзбекистон молия секторига таъсиридан хавотирда. Молиявий хизматлар ва тартибга солувчи назоратни бир субъект остида бирлаштириш орқали монополияни яратиш рақобатни бўғиш, инвестицияларни тўхтатиш ва Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ривожланаётган молиявий технологиялар маркази сифатидаги халқаро обрўсига путур етказиш каби таҳдидларни келтириб чиқаради.
Eureporter ушбу хавотирлардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон учун молиявий сектор барқарор, шаффоф ва ножўя таъсирлардан холи бўлишини таъминлаш жуда муҳимлигини таъкидлаган. Молиявий секторнинг потенциал монополлашуви нафақат бозор барқарорлигига таҳдид солади, балки Ўзбекистон сўнгги йилларда эришган кенг иқтисодий тараққиётга ҳам путур етказиши мумкин.
Маълумот ўрнида, EU Reporter Брюсселда жойлашган Европа мултимедиа янгиликлар платформаси бўлиб, Европа Иттифоқи ва жаҳон воқеалари бўйича онлайн янгиликлар ва видео шарҳларни Европа Иттифоқининг барча расмий тилларида тақдим этади. У Брюссел ва миллий пойтахтлардаги қонун чиқарувчилар, сиёсатчилар ва бизнес қарорларини қабул қилувчилар томонидан кенг ўқилади ва табиийки, мавжуд вазият борасида хулоса ясаш ва қарорлар қабул қилиш жараёнига потенциал таъсир кўрсатиш қудратига эга.
@media24uz
Европа медиамаконида нуфузли Eureporter медиа портали Ўзбекистон молия бозорини монополлаштиришга уринишлар кузатилаётгани ҳақида ёзган, аммо мақола 3 кун яшаган холос

EU Reporter
- EU Reporter
Share this article:
👍8🤔2🤯2
Солиқчилар шунча пулни нима қиляпти?
Ҳозир сотиладиган ҳар қандай маҳсулотда ҚҚС бор, ҳатто дориларга ҳам ҚҚСни қайтариб қўйишди. Яъни биз ҳар соҳада солиқ тўлаяпмиз.
Энди савол: бу солиқ тушумлари қаерга ишлатиляпти, нималарга сарфланяпти? Буни очиб берадиган шаффоф механизм йўқлиги учун солиқ тўлаш маданияти йўқолган.
Доимий харажатлар бор: давлат ишчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига маош, пенсионерларга нафақалар шу солиқлардан тўланади.
Тепада ўтирган амалдор миллиардларни ўмариб кетса, оддий сомсалар фалон сўмга сотилса, солиқ тўловчи (яъни биз) буларни кўра туриб, нега солиқ тўлашимиз керак, дейишимиз аниқ-ку!
Солиқ қўмитасидагилар, яна нима кутяпсизлар? Аввал ўзинглар очилинглар, беркитманглар, беркинманглар, шаффоф бўлинглар!
Солиқ тушумлари ортидан мактаб ва боғчалар, тиббиёт муассасаларида бепул ва сифатли хизматлар олишимиз керак аслида. Аҳвол шундайми? Йўқ!
Сифатли таълим олиши учун боламизни хусусий (пуллик) боғча-мактабларга беряпмиз.
Сифатли тиббий хизмат учун хусусий (пуллик) клиникаларга боряпмиз.Туғуруқхоналарда ҳатто ҳозиргача прописка балоси аримаган, бунга алоҳида тўхталамиз.
Машина сотиб олганда, бензин қуйганда йўл солиғи автомат тарзда ечиб олинади, аммо йўллар ҳолати қачон буткул зўр бўлади?
Тадбиркорлар солиқдан қочиш йўлларини қидиришга тушган. Чунки кимнидир чўнтагини қаппайтиришни истамайди. Халқда солиқчилар ва тўланган солиқ ўз ҳаётида акс этишига бўлган ишонч йўқолиб боряпти.
Солиқ қўмитаси статистикасига кўра, барча турдаги солиқлардан 2023 йилнинг ўзида жами 145 трлн сўм пул йиғилган.
Хусусан:
▪️қурилиш соҳасида 8,4 трлн сўм;
▪️ишлаб чиқариш соҳасида 41,6 трлн сўм;
▪️хизмат кўрсатиш соҳасида 27,5 трлн сўм;
▪️савдо соҳасида 20,3 трлн сўм;
▪️умумий овқатланиш соҳасида 99,4 млрд сўм;
▪️ўрта тадбиркорлик соҳасида 18,6 трлн сўм;
▪️кичик бизнес соҳасида 10,9 трлн сўм;
▪️йирик солиқ тўловчилар томонидан эса 17 трлн сўмдан ортиқ солиқ тушумлари тушган.
2024 йил 1 март ҳолатига ҚҚС тўловчилар сони 192 293 тага етган ва бу ўтган йилга нисбатан 9,3 % кўпдир.
Хўш, шунча солиқ қаерга ва қандай сарфланяпти? Марҳамат, бир очиқланглар!
@media24uz
Ҳозир сотиладиган ҳар қандай маҳсулотда ҚҚС бор, ҳатто дориларга ҳам ҚҚСни қайтариб қўйишди. Яъни биз ҳар соҳада солиқ тўлаяпмиз.
Энди савол: бу солиқ тушумлари қаерга ишлатиляпти, нималарга сарфланяпти? Буни очиб берадиган шаффоф механизм йўқлиги учун солиқ тўлаш маданияти йўқолган.
Доимий харажатлар бор: давлат ишчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига маош, пенсионерларга нафақалар шу солиқлардан тўланади.
Тепада ўтирган амалдор миллиардларни ўмариб кетса, оддий сомсалар фалон сўмга сотилса, солиқ тўловчи (яъни биз) буларни кўра туриб, нега солиқ тўлашимиз керак, дейишимиз аниқ-ку!
Солиқ қўмитасидагилар, яна нима кутяпсизлар? Аввал ўзинглар очилинглар, беркитманглар, беркинманглар, шаффоф бўлинглар!
Солиқ тушумлари ортидан мактаб ва боғчалар, тиббиёт муассасаларида бепул ва сифатли хизматлар олишимиз керак аслида. Аҳвол шундайми? Йўқ!
Сифатли таълим олиши учун боламизни хусусий (пуллик) боғча-мактабларга беряпмиз.
Сифатли тиббий хизмат учун хусусий (пуллик) клиникаларга боряпмиз.
Машина сотиб олганда, бензин қуйганда йўл солиғи автомат тарзда ечиб олинади, аммо йўллар ҳолати қачон буткул зўр бўлади?
Тадбиркорлар солиқдан қочиш йўлларини қидиришга тушган. Чунки кимнидир чўнтагини қаппайтиришни истамайди. Халқда солиқчилар ва тўланган солиқ ўз ҳаётида акс этишига бўлган ишонч йўқолиб боряпти.
Солиқ қўмитаси статистикасига кўра, барча турдаги солиқлардан 2023 йилнинг ўзида жами 145 трлн сўм пул йиғилган.
Хусусан:
▪️қурилиш соҳасида 8,4 трлн сўм;
▪️ишлаб чиқариш соҳасида 41,6 трлн сўм;
▪️хизмат кўрсатиш соҳасида 27,5 трлн сўм;
▪️савдо соҳасида 20,3 трлн сўм;
▪️умумий овқатланиш соҳасида 99,4 млрд сўм;
▪️ўрта тадбиркорлик соҳасида 18,6 трлн сўм;
▪️кичик бизнес соҳасида 10,9 трлн сўм;
▪️йирик солиқ тўловчилар томонидан эса 17 трлн сўмдан ортиқ солиқ тушумлари тушган.
2024 йил 1 март ҳолатига ҚҚС тўловчилар сони 192 293 тага етган ва бу ўтган йилга нисбатан 9,3 % кўпдир.
Хўш, шунча солиқ қаерга ва қандай сарфланяпти? Марҳамат, бир очиқланглар!
@media24uz
👍22🤔2
ТВ каналларга берилган 1 ойлик муҳлат тугади
Рақобат қўмитаси барча турдаги телеканалларга сўров юбориб, рекламаларини қонунчиликка мослашлари ҳақида кўрсатма ва бунинг учун 1 ойлик муддат берганди.
Кўрсатмада телеканаллар 1 ой ичида рекламага оид ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб мувофиқлаштириши ва қайта кўриб чиқиши сўралган.
Ушбу белгиланган муддат кеча якунланган. ТВ каналлардаги ҳолат ўзгаргани ёки улар қонунчиликка мослашгани ҳақида қўмита ўрганиш ўтказиб, хулоса беради, деган умиддамиз.
Чунки бу ҳолат ҳозирги кунда истеъмолчилар ҳуқуқларига тупуриб қўйилган энг оммабоп усуллардан бирига айланиб улгурган. Бу ҳақда аввал ёзганмиз.

👍10🤔1
"Қора пиар" тескари айланиб кетди чоғи
Тошкентдаги машҳур савдо дўконларидан бирининг хўжайини ўз ишчиларини аёвсиз калтаклагани, ҳақорат қилгани ҳақидаги видеолар кечадан бери тармоқларда айланиб юрибди.
Аслида воқеа бошқача бошланганди. Бир ходимни айби учун калтаклашган. Дўкон эгаси чет элда туриб, видео йўллаган ва бу ҳолатдан шокка тушганини айтган.
Тошкент шаҳар ИИББ муносабат бериб, зўравонни ушлашганини билдирган. Хориждаги хўжайин эса калтак еган ишчига узр сифатида Спарк совға қилгани ҳақидаги видеолар тарқалган.
Ҳаммаси яхши кетаётганди. Бу дўконга нисбатан жамоатчилик меҳри жўшиб, хотамтой хўжайинни олқишлашаётган эди. Аммо...
Кутилмаганда бугун меҳрибон хўжайиннинг ваҳшиёна видеолари тарқала бошлади. У ўз ишчиларини ҳақорат қилган, урган ёки бошқаларга дўппослатмоқчи бўлган.
Жамоатчилик энди бу дўконга бойкот қилишга чақирмоқда. Бундай зўравон хўжайинга нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ қандай муносабат бераркин? Ахир у Ўзбекистонда эмас.

👍21😁4🤔1
Ҳимоясиз тадбиркорларни ким ҳимоя қилади?
Савдо-саноат палатаси ўзини пиар қилишдан бошқа нарсага ярамай турган бир пайтда қуёш панелларини мажбурий ўрнатиш талаби тадбиркорларга нисбатан босимнинг кучайганини билдиради.
Бу борада ҳозирча бизнес омбудсман ҳам сукут сақламоқда. Ўзи аввалдан уларнинг бор-йўқлиги билинмасди, аммо шу пайтдан фойдаланиб қолганда пиар учун яхши фурсат эди.
Энергетика вазирлиги эса қуёш панелларини ўрнатишга ҳеч ким мажбурланмайди, деб ҳаммани алдагани етмагандек, уялмасдан қуёш панеллари афзалликлари ҳақида пиар материаллар бериш билан овора.
Қуёш панелларини мажбурий ўрнаттириш кампанияси шу қадар авж олиб кетдики, ОАВ воситалари ўтирган биноларда ҳам бу сезиляпти. Демак, Андижон ҳокими айтганидек, қўлимиздан балоям келмайди, деб тушунишимиз керакми?
Тўғри, Шуҳрат Абдураҳмоновга нисбатан ҳозирча қўлимиздан ҳеч нима келмаяпти. Энди навбат Энергетика вазирлигига чоғи. Ахир улар ҳам ўта юқори даражада боқибеғам. Бу беғамликни Бойсундаги заҳарли газ тарқаганда билиб бўлдик.
Қиш яқинлашяпти. Вазир Мирзамаҳмудов шу йил охиригача ток ва газдан муаммо бўлмаслигига ваъда берган. Демак, бу ваъдалар тадбиркорларни қийратиб, табиат неъматидан қопланиши учун берилганмиди?

👍7
Ҳали реестр йўқ, лекин айбдорлар бор
Аксилкоррупция агентлиги бир неча кундан бери тадбиркорлик билан шуғуланаётган давлат хизматчилари ҳақида маълумот бериб, тақдимномалар киритяпти.
2022 йил 8 августда имзоланган "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонунда давлат ишчиларининг бизнес қилиши тақиқланган. Бу хизматчиларнинг рўйхати давлат реестрига киритилиши керак эди.
Қонунда бу реестр давлат органи даражасидан (миллий, республика, ҳудудий ва туман) келиб чиққан ҳолда тузилиши, лавозимларнинг гуруҳлари ва тоифалари, малака даражаларидан иборат бўлиши белгиланган.
Давлат реестри президент томонидан тасдиқланади ва махсус ваколатли давлат органи томонидан юритилади. Махсус давлат органи бу Аксилкоррупция агентлиги.
Аммо шу пайтгача бу реестрдан дарак йўқ. Орадан 2 йил ўтди ҳамки, ҳали қайси давлат органи бу рўйхатдан жой олиши номаълум бўлса-да, агентлик томдан тараша тушгандек эълон қилиб ётибди.
Вазирлик ва идоралардаги ходимларни тўғри тушунамиз, масалан, бугун тижорат банкларидаги хизматчиларга тақдимнома юборилган. Тўғри, банкирларда пул кўп бўлиши мумкин, бироқ аввал ўзинглар қонуний ишланглар.
Шунақа зўр бўлсанглар, нега амалдорлар декларацияси ҳақидаги қонунни ҳамон маъқулламаяпсизлар? Уларнинг даромадларини, қанча солиқ тўлашларини бир кўрайлик. Бу гап Солиқ қўмитаси валломатларигаям тегишли.
Ҳа, бу қонунларимиз доим ҳам ишлайвермайди. Дейлик, энергетика вазирлигига ёки Андижон вилояти ҳокимига ёки Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига умуман фарқи йўқ. Ҳозирча.
Бу дегани коррупцияга қарши курашувчи орган ҳам боқибеғамлик режимини ёқиб олсин дегани эмас-да.

👍6🤬2